Авторы

  • Ashurov Otabek Ummatillayevich
  • Abdullayev Doniyorbek Odilbek o’g’li

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.esiiw.124613

Ключевые слова:

Ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари фирибгарлик жинояти Фирибгарлик жиноятига қарши курашиш фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар жиноий-ҳуқуқий ислоҳотлар хорижий мамлакатлар тажрибаси Фирибгарлик жиноятига қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари қонунчилик хужжатлари фуқароларнинг ва эркинликларини таъминлаш ижтимоий-сиёсий ҳуқуқлар.

Аннотация

Мақолада ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари томонидан фирибгарлик жиноятига қарши курашиш фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар, турлари, бугунги кундаги холати ва фаолиятини такомиллаштиришнинг ўзига ҳос хусусиятлари, ушбу фаолиятга доир муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича бир қатор таклифлар 
келтирилган. Фирибгарлик жиноятига қарши курашиш фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш юзасидан хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари хамда миллий қонунчилигимиздан фарқли ва ўхшаш 
томонлари шунингдек юқорида келтириб ўтилган жиҳатлардан фойдаланган ҳолда ушбу фаолиятни такомиллаштириш 
бўйича таклиф  ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этиш юзасидан таклифлар билдирилган.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–1_ июня–2025

404

2181-

3187

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЕЗКОР БЎЛИНМАЛАРИНИНГ

ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ФАОЛИЯТИГА

ТАЪСИР ЎТКАЗУВЧИ ОМИЛЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Ashurov Otabek Ummatillayevich

O‘zbekiston Respublikasi IIV

Akademiyasi katta o‘qituvchisi

Abdullayev Doniyorbek Odilbek

o’g’li

O‘zbekiston Respublikasi

IIV Akademiyasi 3-bosqich

kursanti

Аннотация:

Мақолада ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари

томонидан фирибгарлик жиноятига қарши курашиш фаолиятига салбий таъсир

кўрсатувчи омиллар, турлари, бугунги кундаги холати ва фаолиятини

такомиллаштиришнинг ўзига ҳос хусусиятлари, ушбу фаолиятга доир муаммо ва

камчиликларни

бартараф

этиш

бўйича

бир

қатор

таклифлар

келтирилган. Фирибгарлик жиноятига қарши курашиш фаолиятига салбий

таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш юзасидан хорижий давлатларнинг

илғор тажрибалари хамда миллий қонунчилигимиздан фарқли ва ўхшаш

томонлари шунингдек юқорида келтириб ўтилган жиҳатлардан фойдаланган

ҳолда

ушбу

фаолиятни

такомиллаштириш

бўйича

таклиф

ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этиш юзасидан таклифлар

билдирилган.

Калит сўзлар:

Ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари, фирибгарлик

жинояти, Фирибгарлик жиноятига қарши курашиш фаолиятига салбий таъсир

кўрсатувчи омиллар, жиноий-ҳуқуқий ислоҳотлар, хорижий мамлакатлар

тажрибаси, Фирибгарлик жиноятига қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари,

қонунчилик

хужжатлари,

фуқароларнинг

ҳуқуқ

ва эркинликларини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий ҳуқуқлар.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–1_ июня–2025

405

2181-

3187

ФАКТОРЫ, НЕГАТИВНО ВЛИЯЮЩИЕ НА ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ

БОРЬБЫ

С

МОШЕННИЧЕСТВЕННЫМИ

ПРЕСТУПЛЕНИЯМИ

ОТДЕЛАМИ

ОПЕРАТИВНОЙ

ДЕЯТЕЛЬНОСТИ

ОРГАНОВ

ВНУТРЕННИХ ДЕЛ

Аннотация:

В статье представлены факторы, виды, характеристики

сложившейся ситуации и особенности совершенствования деятельности

оперативных подразделений органов внутренних дел, оказывающие негативное

влияние на деятельность по борьбе с мошенничеством, а также ряд предложений

по устранению возникших проблем. и недостатки этой деятельности.

Предложение по совершенствованию данной деятельности путем использования

передового опыта зарубежных стран, а также отличий и сходств от нашего

национального законодательства, а также указанных выше аспектов, с целью

устранения факторов, оказывающих негативное влияние на деятельность по

борьбе с мошенничество. Были разработаны рекомендации и внесены

предложения по их реализации.

Ключевые слова:

Оперативные подразделения органов внутренних дел,

мошенничество, факторы, оказывающие негативное влияние на деятельность по

борьбе с мошенничеством, уголовно-правовые реформы, опыт зарубежных

стран, правовые основы борьбы с мошенничеством, законодательные

документы, права граждан и обеспечение их свободы, социальных и

политических прав.

FACTORS THAT NEGATIVELY INFLUENCE THE ACTIVITY OF

FIGHTING AGAINST FRAUD CRIMES BY RAPID DEPARTMENTS OF

INTERNAL AFFAIRS AUTHORITIES

Annotation:

The article presents factors, types, characteristics of the current

situation and specific features of improving the activities of the operative units of the

internal affairs bodies, which have a negative impact on the activity of combating

fraud, and a number of suggestions for eliminating the problems and shortcomings of

this activity. A proposal to improve this activity by using the best practices of foreign


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–1_ июня–2025

406

2181-

3187

countries, as well as differences and similarities from our national legislation, as well

as the aspects mentioned above, in order to eliminate the factors that have a negative

impact on the activity of combating fraud. And recommendations were developed and

proposals were made for their implementation.

Keywords:

Operational units of internal affairs bodies, fraud crime, factors

that have a negative impact on the activity of combating fraud crime, criminal-legal

reforms, experience of foreign countries, legal basis of combating fraud crime,

legislative documents, rights of citizens and ensuring their freedom, social and political

rights.

КИРИШ

Сўнгги вақтларда мамлакатимизда жиноятчилар айниқса фирибгарлар

томонидан ўзгаларнинг мол-мулклари ва унга бўлган ҳақ-ҳуқуқларини алдов

йўллари билан ўзлаштириб олинаётганлиги, жумладан фирибгарлик

жиноятларининг содир этилиши кўпайиб кетаётганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз.

Тариҳга назар ташлайдиган бўлсак, аждодларимиз дину-диёнат, ахлоқу-одоб, ор-

номус, ҳалолу-покликни энг олий мақсад деб билган бўлишликларига

қарамасдан хозирги ўзбек халқининг авлодларидан турли хил жиноятларга

жумладан, фирибгарлик жиноятларига қўл ураётганларнинг кўпаяётганлиги

ачинарли ҳолатдир

[1]

. Муқаддас ислом динимизда бировнинг молини ноҳақдан

ейишлик, алдов, фирибгарлик, ёлғон ваъдалар бериш йўллари орқали

ўзлаштиришдан қаттиқ қайтарилгандир. Бугунги кунда ватандошларимиз

ҳаётида қандай ҳуқуқий муносабатларда муаммолар бўлаётганлигини таҳлил

қилиб бориш, шунга кўра аниқ ва манзилли ишлаш лозимлиги бўйича аҳоли

орасида фирибгарлик ҳамда фирибгарликнинг замонавий кўринишларига қарши

курашиш юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишларига катта эътибор қаратишимиз

мақсадга мувофиқдир

[2]

. Шу сабабли асосий хизмат вазифалари инсон

ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, юридик ва жисмоний

шахсларнинг мол-мулки ҳимоя қилинишини, шахс, жамият ва давлат


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–1_ июня–2025

407

2181-

3187

хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш,

уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларни тайёрлаш ва

содир этишга дахлдор шахсларни аниқлаш ҳамда топиш бўлган ички ишлар

органлари тезкор бўлинмалари ходимлари ҳар томонлама тайёргарликларини

такомиллаштирган ҳолларда фирибгарлик жиноятига қарши курашишнинг

ташкилий ва тактик асосларини ўзига хос-хусусиятларини такомиллаштириб

боришларини

[3]

лозим деб биламиз.

Долзарблиги:

Мамлакатимизда сўнгги йилларда фирибгарлик жиноятининг

ошиб кетиши сабабли, ушбу турдаги жиноятларга қарши курашишнинг

ташкилий ва тактик асосларини ўзига хос-хусусиятларини англаб етишлари

ҳамда уларга қарши курашиш мақсадида ички ишлар органлари тезкор

бўлинмалари ходимларининг хизмат фаолиятларини такомиллаштириш алоҳида

ўрин тутади

[4]

. Жумладан, ички ишлар органларининг тезкор бўлинмалари

фаолиятини ислоҳ қилишга давлат даражасида алоҳида эътибор қаратилиб

келинмоқда.

Муаммонинг баёни: И

чки ишлар органларининг тезкор бўлинмалари

тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида тезкор бўлинмаларнинг

ташкилий тузилмаси ислоҳ қилиниб келинмоқда. Жумладан, фирибгарлик

жиноятига қарши курашишнинг ташкилий ва тактик асослари тушунчаси ва

ўзига хос жиҳатларини такомиллаштириш истиқболлари, фирибгарларга қарши

курашиш, фуқаролар тинчлиги ҳамда жамоат тартибини сақлаш борасидаги

саъй-ҳаракатлари аниқ тақсимланган ҳолда, уларнинг функция, вазифалари

мазмун-моҳияти қайта кўриб чиқилди ҳамда мамлакатимизда жамоат тартибини

сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашнинг мутлақо янги механизмлари

яратилди, шунингдек қонунчиликка тезкор-қидирув фаолиятини амалга

оширувчи

органлар

ҳамда

уларнинг

ходимлари

Ўзбекистон

Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари

талабларига аниқ риоя қилиши ва уларни бажариши шартлиги тўғрисидаги

нормалар киритилиб

[5]

ўтилди.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–1_ июня–2025

408

2181-

3187

Ушбу мақолада биз янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизнинг

фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг тинч-осойишта

ҳаёти ва уларнинг хавфсизлиги кафолатлари тўғрисидаги нормалари

талабларидан келиб чиқиб, ички ишлар органлари тизимида амалга

оширилаётган маъмурий-ҳуқуқий ислоҳотлар масаласини кўриб чиқамиз ва улар

фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил

қиламиз

[6]

.

Тадқиқот мақсади:

Ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг

фирибгарлик жиноятига қарши курашиш фаолияти, фирибгарлик жиноятининг

ташкилий ва тактик асосларини ўзига хос жиҳатлари, ушбу соҳада амалга

оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини илмий таҳлил қилиш,

уларни амалга ошириш натижаларини баҳолаш, белгиланган вазифаларнинг

мазмун-моҳияти ва амалий ижроси билан боғлиқ муҳим масалаларни ўрганиш,

шунингдек

ушбу

фаолиятнинг

ташкилий-ҳуқуқий

ва тактик асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб

чиқиш.

Тадқиқот усуллари:

Ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари

фаолиятидаги жиноий-ҳуқуқий ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини илмий

таҳлил қилиш, уларни амалга ошириш натижаларини баҳолаш, белгиланган

вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва амалий ижроси билан боғлиқ муҳим масала-

ларни ўрганиш, фирибгарлик жиноятининг ташкилий ва тактик асослари

тушунчаси ва ўзига хос жиҳатларини такомиллаштириш истиқболлари, ушбу

фаолиятнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф

ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Бугунги кунда фирибгарликнинг янгидан-янги турлари пайдо бўлмоқда.

Жумладан интернет ахборот тизими орқали бизнес қилиш бўйича таклиф

киритиш, пластик карта рақамини турли баҳоналар билан олиш

ва ундан маблағларни ечиб олиш, хорижга ишга юборишни ваъда қилиб алдаш

орқали маблағларни қўлга киритиш, лизингга автомобиль олиб бериш, хорижий


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–1_ июня–2025

409

2181-

3187

давлатларда ўқишга киритиб қўйиш, ўқишини кўчириб бериш соҳаларида

хужжатларни қалбакилаштириб фирибгарлик қилиш кўпайиб бормоқда

[7]

.

Бундай жиноятлар кўпайишининг асосий сабабларидан бири сифатида

жабрланувчиларнинг ўз эхтиёжларини тезроқ, белгиланган қоидаларни айланиб

ўтиш орқали қондиришга бўлган қарашлари мавжудлиги, тезда бойиб кетиш

истагининг

кучлилиги,

оммавий

ахборот

воситалари

ва интернет тармоғидаги рекламаларга ўта ишонувчанлигини кўрсатиш мумкин.

Ушбу жиноятда такроран содир қилиш ҳолатлари юқорилиги, кўп ҳолларда

фирибгарлик жиноятини содир қилган шахсларга нисбатан жавобгарликдан ва

жазодан озод қилиш институтлари қўлланилиши туфайли жазодан қўрқмаслиги

билан тавфсифлаш мумкин. Суд-тергов амалиётида бир шахснинг фирибгарлик

учун 8-10 мартагача судланганлик ҳолати, хатто олдинги қилмишлари учун

тергов-суд жараёнлари кетаётган вақтда ҳам фирибгарлик қилмишларини давом

эттираётганлар учраётганлиги сабабли қонунчиликка бир қанча ўзгартиришлар

киритишликни лозим деб топамиз

[8]

.

Ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг тезкор ходимлари

томонидан фирибгарлик жиноятига қарши курашиш фаолиятида жиноятнинг

сабаблари таҳлили ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш амалиётининг

кўрсатишича, кўп ҳолларда фирибгарлик жиноятини содир этган шахс ўз олдига

асосан, моддий ва мулкий бойликларга эга бўлишни мақсад қилиб қўяди

[9]

.

Маълумки, ушбу ғаразли мақсад нафақат ўз мулкий эҳтиёжларини қондиришни,

шахсда ўзига хос зарур бошқа мақсадлар ҳам мавжудлигини кўрсатади.

Фирибгарлик жиноятига қарши курашишда тезкор бўлинмалари

ходимларининг иш фаолиятларига тўсқинлик қилаётган ва салбий таъсир

ўтказаётган омилларни таҳлил қилганда қуйидаги ҳулосаларни илгари суриш

мумкин:

Биринчидан:

фирибгарлик жинояти ўз мазмуни ва моҳиятига кўра

жамиятдаги иқтисодий-ижтимоий вазият, шахсни психологик ва ижтимоий


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–1_ июня–2025

410

2181-

3187

мавқеига, оилада олинган тарбияга ёки меҳнат қилинаётган муҳитга алоҳида

боғлиқлигини қайд этиш зарурлиги;

Иккинчидан:

фирибгарлик

жиноятларини

сабаблари

ва

шарт-

шароитларини аниқлашда мамлакатдаги коррупция ҳолати ва ишсизлик

дараржаси ҳам алоҳида ўринга эгалиги;

Учинчидан:

фирибгарлик жиноятини олдини олишда жабрланувчининг

тутган ўрни, уни хулқи ва ҳуқуқий онг даражаси алоҳида муҳим аҳамиятга эга.

Шу боис, фирибгарлик жиноятларида “ўзини ушбу соҳада энг тажрибали ва

ишларни тез битириб берувчи шахслар”ни тузоғига тушишга энг аввало

жабрланувчиларнинг фирибгарлик жиноятлари ва уни содир этаётган шахслар

ҳақида етарли билимга эга эмаслиги сабаб бўлмоқда. Бизнингча, аҳолининг

ҳуқуқий билимларини оширишда ва фирибгарларнинг тузоғига осонликча

илиниб қолишини олдини олиш мақсадида ҳамда аҳолида, айниқса тарбияси

оғир бўлган фуқароларда қонунга хурмат хиссини уйғотиш мақсадида судлар

билан ҳамкорликда маҳаллаларда аҳоли билан очиқ мулоқотларни тизимли

равишда ташкил қилиш ва фирибгарлик соҳасидаги жиноят ишларини сайёр суд

мажлислари ўтказиш кўламини кенгайтириш зарурлиги;

Тўртинчидан:

Ўзбекистонда 2021-2024 йиллар давомида энг кўп содир

этилган фирибгарлик жиноятларининг мазмуни ва йўналишини таҳлил қилган

ҳолда айтиш зарурки, фирибгарлик соҳасидаги уюшган гуруҳлар асосан

жамиятдаги аҳолини эҳтиёжлари ва қизиқишлари, қийинчиликларидан келиб

чиққан ҳолда ўзларини жиноий режаларини тузаётганлигини кузатишимиз

мумкин. Бунинг учун улар турли қонуний тузилмалар тузиш орқали аҳолини ўз

фаолиятини қонуний эканлигига ишонтиришга уринаётганликларини таҳлил

қилиб кўрдик. Шу боис, тадбиркорликни ривожлантириш ва янада

эркинлаштириш жараёнида “соҳта тадбиркорлар” томонидан аҳолини

фирибгарлик йўли билан пулини ўзлаштириш имкониятларини қонуний чеклаш

ва ўз вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи оргалар томонидан чоралар кўриш

зарурати юзага келмоқда. Шу йўл билангина, жабрланувчилар ва етказилган


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–1_ июня–2025

411

2181-

3187

зарарнинг миқдори ортиб кетишининг имконияти юзага келишлигини

кўришлигимиз мумкин

[10]

.

Юқорда кўрсатиб ўтилганлардан келиб чиқадиган бўлсак, фирибгарлик

жиноятига қарши курашишга салбий таъсир кўрсатувчи юқорида таъкидлаб

ўтилган омилларни бартараф этиш юзасидан қуйидагилар таклиф этилади:

Биринчидан:

ташкилий омилларни ҳал этиш учун, биринчи навбатда,

содир этиладиган жиноятларнинг тури, сонини инобатга олган ҳолда республика

бўйича фаолият олиб бораётган ички ишлар органлари тезкор ходимларининг

штат бирликларини қайта кўриб чиқиб, энг кўп содир этиладиган ва фош

этилмасдан қолаётган фирибгарлик жиноятига қарши курашиш билан

шуғулланувчи тезкор ходимларнинг сонини етарли миқдорда кўпайтириш

лозим;

Иккинчидан:

ИИВ, ИИББ, ИИБлари ҳамда шаҳар ва туман ИИОФМБ ва

ИИБлари жиноят қидирув бўлинмаларининг тезкор ходимлари томонидан

фирибгарлик жиноятлари содир этилишининг усули, жойи, сабаб ва шарт-

шароитларини тизимли равишда ҳар ойда таҳлил қилиш асосида самарали тезкор

чора-тадбирларни белгилаш лозим;

Учинчидан:

фирибгарлик жиноятлари содир этилишига барҳам бериш

ишларини таҳлил қилиш ва йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаш ишларини

бажариш ҳамда прогнозлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД

ЖҚХ Мулкий ва шахсга қаратилган жиноятларга қарши курашиш бошқармаси

таркибида ишчи гуруҳ ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги сабабли айнан

ушбу вазифани бажаришга жалб қилинган доимий ишловчи комиссия (гуруҳ)

фаолиятини йўлга қўйиш лозим;

Тўртинчидан:

Республика худудидаги барча давлат хизматлари

марказлари билан ҳамкорликда фирибгарлик жиноятини содир этиб судланган

шахсларни хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари бўйича

мурожаатлари ўрганилиб, мониторингини амалга ошириб бориш лозим;


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–1_ июня–2025

412

2181-

3187

Бешинчидан:

фуқаролардан моддий қимматликларни маълум бир

муддатдан кейин 2-3 баробар қайтариб бериш шарти билан олаётган МЧЖлар

ҳамда фуқароларни кузатувини амалга ошириш, уларнинг банклардаги

хисобларини кўздан кечириш, зарурат туғилганда музлатиб қўйиш чораларини

кўриш лозим;

Олтинчидан:

муқаддам фирибгарлик жиноятларини содир этган шахслар

ҳамда уларнинг яқин алоқасида бўлган шахсларнинг банк операцияларини

доимий равишда назорат қилиш лозим;

Еттинчидан:

фирибгарлик жиноятини содир этиб, судланган шахсларни

ижтимоийлашувини маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган еттилик билан

ҳамкорликда олиб бориш лозим;

Саккизинчи:

Фирибгарлик жиноятини содир этган шахслар реестрини

ишлаб чиқиш, уларнинг рўйхатларини ҳар ойда интернет орқали жамоатчиликка

маълум қилиш, фирибгарлик жиноятини содир этган шахслар томонидан

қайтадан ваколатли лавозимларни эгаллашларини олдини олиш, улар томонидан

такроран жиноятлар содир этилишига йўл қўймаслик, уларни жамоатчилик

билан ҳамкорликда тузалиш йўлига ўтишларини таъминлаш лозим

[11]

.

Фирибгар шахси шундай бўладики, у ҳар қандай инсонни ўзига ишонтира

олади. Моддий маблағни эгаллаш йўлидаги бирламчи хусусиятлардан бири –

ўзига ишонтира олиш бўлиб, бунинг учун кўпинча уларда соҳа бўйича етарли

билим, охирги маълумотлар мавжуд бўлади. Бу шахс ишонтириш учун сиз

бунинг ортидан катта маблағга ёки бирор фойдага эга бўлишингизни айтади.

Хоҳлаймизми йўқми ҳар қандай одам осон пул топиш ёки бирор нарсага осон

эришиш йўлларига қизиқади. Улар шу нозик нуқтани яхши билишгани сабабли

қандай ҳаракат қилиш кераклигини билади. Қўлингиздаги пулни олиб бир ой

савдода айлантириб, 50 миллион сўм пулингизни 80 миллион сўм қилиб бераман

деб ваъдалар беришади. Энг авж олаётган фирибгарлик турларидан бири

автомашина олиб бериш ниқоби остида бир неча содда одамларни алдаб

юрганларни кўрдик. Тажрибамизда Тошкент шаҳрида имтиёзли тарзда


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–1_ июня–2025

413

2181-

3187

қурилаётган кўпқаватли Сергели тумандаги уйлардан олиб бериш шарти билан

шартнома тузиб ўнлаб фуқароларнинг маблағларини олиб алдаб юрган

фирибгарлар бўлди. Ўқишга олиб кириб қўяман деган фирибгарлар ҳам жуда

кўп. Жабрланувчилар орасида олий маълумотли, жамият ва давлат ҳаётида

муайян мавқега эга бўлган инсонларни ҳам кўп учратиш мумкин. Бу нимани

англатади? Бу фирибгарлар ўзларига ўлжа сифатида фақатгина содда одамлар

орасидан эмас, ҳар қандай жамият ҳаётидаги фуқароларни танлаб, уларни ўзига

ишонтира оладиган шахслар бўлади. Суд жараёни вақтида керак бўлса, судни

ҳам чув туширишга ҳаракат қилишади. Фирибгарнинг сўзларини эшитиб

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, судьялар ҳам бу фирибгар эмас

экан, пулни объектив сабабларга кўра йўқотиб қўйган деган хулосага бориб

қолиш ҳоллари ҳам бўлиши мумкин. Билингки, агар ижтимоий муносабатни

осонлик билан, енгил, ёқимли бўлган йўллар билан ҳал эта олишини айтса,

албатта қонун четлаб ўтилмоқда ва ушбу ҳолат сиздаги моддий қимматликларни

эгаллашга бўлган уриниш сифатида баҳолашингиз керак”, дейди тажрибали

ҳуқуқ вакили.

Шу ўринда фуқароларни огоҳлантиришни бурчимиз деб билдик. Агар сизга

кимдир айтилган нархдан арзонроқ уй олиб бераман деса, шубҳали шартлардаги

лизинг шартномаси таклиф этса, хорижга ўқишга ёки ишга жўнатишнинг ўзгача

усулларини билишини айтса, унга дарров маблағ беришдан олдин ҳолатни бир

ақл тарозисига солиб кўринг. Ҳар қандай шахс қўлингиздаги қимматликка кўз

тикаётган бўлиши мумкин. Фирибгарларга эса айтадиган сўзимиз шуки, ҳар

қандай қилган фириб ишларингиз учун қонун олдида бериладиган жазо

муқаррардир

[12]

.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шуни айтишимиз лозимки,

фирибгарлик жиноятининг замонавий кўринишлари ошиб бораётганлиги бу

жиноятга қарши курашишнинг конунчилик асосларини такомиллаштириш,

тайинланган жазо чораларининг самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда жазо


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–1_ июня–2025

414

2181-

3187

тайинлаш, жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш институтларини қайта кўриб

чиқиш кераклигини тақозо этади.

ХУЛОСА

Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, бугунги кунда фирибгарлик

жиноятига қарши курашишда тезкор бўлинмалари фаолиятида юзага келаётган

салбий ҳолатларни аниқлаш, олдини олиш, қарши курашиш ва уни бартараф

этиш бўйича зарур қарорлар қабул қилиш, фирибгарликка қарши курашиш

бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок

этиш, давлат органлари ва халқ манфаатларига таҳдид солувчи фирибгарлик

жинотларини аниқлаш ва уларга қарши курашиш, фирибгарлик жиноятлари

бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки терговни ўтказиш, тезкор-қидирув

фаолиятини амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига таҳдид

солувчи фирибгарлик жиноятини содир этилишига имкон яратувчи сабаблар

ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш каби муҳим вазифаларни

бажариш ҳам бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири эканлигини

унутмаслик лозим. Зеро, мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаронинг хавфсизлиги ва

тинчлиги давлатимиз учун муҳим аҳамият касб этади

[13]

.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

Sheribbayevich, Y. X. (2024). Экстремистик ва террористик мазмундаги

тарғибот материаллари интернет тармоқларида кенг тарқалишининг салбий

оқибатлари.

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish

omillari

,

11

(1), 365-376.

2. Nishonkhujaevich, R. R. (2023). Some aspects of the legal regulation of the conduct

of operational-search measures by the internal affairs bodies.

INNUC

,

2

(2).

3. Рахимхўжаев, Р. Н., & Якубов, Х. Ш. (2024). Тезкор-қидирув тадбирининг

назарий жиҳатлари таҳлил.

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va

rivojlanish omillari

,

8

(2), 275-280.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–1_ июня–2025

415

2181-

3187

4. Якубов, Х. Ш. (2023). Психологические особенности оперативно-розыскного

мероприятия «опрос».

образование наука и инновационные идеи в мире

,

25

(2),

45-48.

5.

Ашуров, О. (2024). Фирибгарлик жиноятини аниқлаш ва фош этишнинг

назарий тушунчалари!.

Евразийский журнал права, финансов и прикладных

наук

,

4

(1), 61-69.

6. Машарипов, Т. Э. (2024). Текшириш учун харид қилиш ва назорат остида

олиш тадбирларининг тушунчаси ва аҳамияти.

Евразийский журнал права,

финансов и прикладных наук

,

4

(1), 70-76.

7. Raximxo’jayev, R. N. J. (2021, May). Some aspects of quick-search activities.

In

Archive of Conferences

(Vol. 24, No. 1, pp. 38-39).

8.

Убайдуллаев, К. Н. (2024). Ўзбекистонда қуролли можаро ҳудудларидан

қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари.

so ‘ngi ilmiy

tadqiqotlar nazariyasI

,

7

(12), 121-128.

9. Холходжаев, М. (2022). О понятии «результаты в оперативно-розыскной

деятельности» в оперативно-розыскном законодательстве.

Евразийский журнал

права, финансов и прикладных наук

,

2

(10 Special Issue), 84-88.

10. Ашуров, О. (2024). Ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари томонидан

фирибгарлик жиноятига қарши курашишда тезкор-қидирув тавсифининг илмий

таҳлилини

аҳамияти.

Журнал

академических

исследований

нового

Узбекистана

,

1

(5), 184-191.

11.

Убайдуллаев, К. Н. (2024). Жиноят процессида тезкор-қидирув фаолияти

натижаларидан фойдаланиш муаммолари.

Eurasian Journal of Law, Finance and

Applied Sciences

,

4

(4), 62-70.

12.

https://old.sud.uz/firibgarlik-avj-olmoqda/.

13.

Таштемиров, А. А. (2022). Ахборот технологиялари орқали содир этилган

фирибгарлик жиноятларига қарши курашиш самарадорлигига эришишнинг

ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатлари.

Евразийский журнал права, финансов и

прикладных наук

,

2

(12 Special Issue), 35-40.

Библиографические ссылки

Sheribbayevich, Y. X. (2024). Экстремистик ва террористик мазмундаги

тарғибот материаллари интернет тармоқларида кенг тарқалишининг салбий

оқибатлари. Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish

omillari, 11(1), 365-376.

Nishonkhujaevich, R. R. (2023). Some aspects of the legal regulation of the conduct

of operational-search measures by the internal affairs bodies. INNUC, 2(2).

Рахимхўжаев, Р. Н., & Якубов, Х. Ш. (2024). Тезкор-қидирув тадбирининг

назарий жиҳатлари таҳлил. Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va

rivojlanish omillari, 8(2), 275-280.4. Якубов, Х. Ш. (2023). Психологические особенности оперативно-розыскного

мероприятия «опрос». образование наука и инновационные идеи в мире, 25(2),

-48.

Ашуров, О. (2024). Фирибгарлик жиноятини аниқлаш ва фош этишнинг

назарий тушунчалари!. Евразийский журнал права, финансов и прикладных

наук, 4(1), 61-69.

Машарипов, Т. Э. (2024). Текшириш учун харид қилиш ва назорат остида

олиш тадбирларининг тушунчаси ва аҳамияти. Евразийский журнал права,

финансов и прикладных наук, 4(1), 70-76.

Raximxo’jayev, R. N. J. (2021, May). Some aspects of quick-search activities.

In Archive of Conferences (Vol. 24, No. 1, pp. 38-39).

Убайдуллаев, К. Н. (2024). Ўзбекистонда қуролли можаро ҳудудларидан

қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари. so ‘ngi ilmiy

tadqiqotlar nazariyasI, 7(12), 121-128.

Холходжаев, М. (2022). О понятии «результаты в оперативно-розыскной

деятельности» в оперативно-розыскном законодательстве. Евразийский журнал

права, финансов и прикладных наук, 2(10 Special Issue), 84-88.

Ашуров, О. (2024). Ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари томонидан

фирибгарлик жиноятига қарши курашишда тезкор-қидирув тавсифининг илмий

таҳлилини

аҳамияти. Журнал

академических

исследований

нового

Узбекистана, 1(5), 184-191.

Убайдуллаев, К. Н. (2024). Жиноят процессида тезкор-қидирув фаолияти

натижаларидан фойдаланиш муаммолари. Eurasian Journal of Law, Finance and

Applied Sciences, 4(4), 62-70.

Таштемиров, А. А. (2022). Ахборот технологиялари орқали содир этилган

фирибгарлик жиноятларига қарши курашиш самарадорлигига эришишнинг

ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатлари. Евразийский журнал права, финансов и

прикладных наук, 2(12 Special Issue), 35-40.