ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
87
2181-3187
ЙИРИК ШАҲАРЛАРДА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ
ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҚОНУНЧИЛИК
ҲУЖЖАТЛАРИ ТАҲЛИЛИ: МУАММО ВА ИСТИҚБОЛЛАР
Ўзбекистон Республикаси
Криминология тадқиқот институти
мустақил изланувчиси
,
Ибрагимов Шерзод Шакирович
Аннотация.
Мақолада мустақиллик йилларида ички ишлар органларининг
йирик шаҳарларда жамоат тартибини сақлаш фаолиятининг ҳуқуқий базасини
шаклланиш ва ривожланиш босқичларини, ушбу даврларда қабул қилинган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг зарурати, аҳамиятини ҳамда жамият ҳаётида
тутган ўрнини батафсил қиёсий таҳлил қилиш мақсадида, ички ишлар
органларининг йирик шаҳарларда жамоат тартибини сақлаш фаолиятини
тартибга солувчи ҳуқуқий асосларнинг қабул қилиниш даврига қараб гуруҳлаган
ҳолда ўрганилган.
Таянч тушунчалар:
ички ишлар органлари, жамоат тартибини сақлаш,
йирик шаҳарлар, патруль-пост хизмати, ҳуқуқий асос, қонунчилик ҳужжатлари.
Замонавий урбанизация жараёнлари ва аҳоли зичлигининг ортиши йирик
шаҳарларда жамоат тартибини сақлаш масалаларини долзарб муаммолардан
бирига айлантирди. Шаҳар муҳитининг мураккаб тузилиши, ижтимоий-
иқтисодий ўзгаришлар ва технологик ривожланиш жамоат тартибини сақлашда
янги ёндашувлар ва самарали қонунчилик базасини талаб қилади. Жамоат
тартибини сақлаш нафақат фуқароларнинг хавфсизлигини кафолатлаш, балки
ижтимоий барқарорлик ва давлат органларига ишончни мустаҳкамлашда муҳим
аҳамиятга эга.
Маълумки, жамоат тартибини сақлаш фаолиятининг асосий белгиларидан
бири унинг мақсади, вазифалари ва функцияларини ҳуқуқий тартибга
солишидир. Маъмурий-ҳуқуқий нормалар – жамоат тартибини сақлаш фаолияти
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
88
2181-3187
субъекти ва объектининг ҳуқуқий ҳолати, функцияларини мустаҳкамлайди,
жамият бошқарув тизимининг ҳар бир иштирокчиси масъулиятини оширади
1
.
Ички ишлар органларининг йирик шаҳарларда жамоат тартибини сақлаш
фаолиятини самарали ташкил этишнинг муҳим шарти сифатида, унинг ҳуқуқий
асосларини мунтазам мониторинг қилиб боришни, уларнинг ижтимоий ҳаётга
қай даражада мослиги ва амал қилишини кузатиб боришни талаб этади. Бу эса ўз
навбатида: а) бу соҳадаги қонун ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг,
жумладан Ўзбекистон Республикаси ИИВ идоравий ҳужжатларининг
Конституция ва қонунларга мослигини ўрганиш; б) Конституциямиз норма ва
қоидаларининг қонунлар ва қонун ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тўлиқ
рўёбга чиқарилиши ҳамда уларнинг қўлланишини кузатиш; в) қабул қилинаётган
қонун ҳужжатларида ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро боғланиши, комплекслиги ва
уйғунлигини кузатиш ва ўрганиш; г) соҳага доир қонун ва қонун ости норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларининг ижроси амалда қай даражада таъминланаётгани,
ҳаётга татбиқ қилинаётгани ҳамда жамиятга нафи тегаётганини ўрганиш; д)
амалдаги айрим қонун ва қонун ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ижроси
таъминланмай, фақат қоғозда қолиб кетишига олиб келаётган сабаб ва
шароитларни аниқлаш, ўрганиш ҳамда бартараф этиш орқали уларни
такомиллаштириш чораларини кўришга имкон беради
2
.
Ички ишлар органларининг йирик шаҳарларда жамоат тартибини сақлаш
фаолиятининг ҳуқуқий асосини Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари ташкил этади. Буларга Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги (2021 йил 20 апрель) Қонунига мувофиқ,
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг
қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари
1
Четвериков B.C. Административное право. Серия «Высшее образование». –
Ростов
-
на
-
Дону, 2004. –
С. 14.
2
Шарипов С.С.
Ички ишлар органлари патруль
-
пост хизмати саф бўлинмалари фаолиятини бошқариш
асослари: Ўқув қўлланма / Масъул муҳаррир: юридик фанлар доктори, профессор И. Исмоилов. –
Т.: Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2021. –
Б. 25.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
89
2181-3187
ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда
қарорлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари киради
3
.
Назаримизда, ички ишлар органларининг йирик шаҳарларда жамоат
тартибини сақлаш фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий асосларнинг қабул
қилиниш даврига қараб қуйидагича гуруҳлаган ҳолда ўрганиш мақсадга
мувофиқ.
Бундай гуруҳлаш, мустақиллик йилларида ички ишлар органларининг
йирик шаҳарларда жамоат тартибини сақлаш фаолиятининг ҳуқуқий базасини
шаклланиш ва ривожланиш босқичларини, ушбу даврларда қабул қилинган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг зарурати, аҳамиятини ҳамда жамият ҳаётида
тутган ўрнини батафсил қиёсий таҳлил қилиш имконини беради.
I давр – ўз ичига мустақиллик арафаси ва 1999 йилларни қамраб олади.
Собиқ Иттифоқ таркибида бўлган охирги 10 йилликда Ўзбекистонда
жиноятчиликнинг аҳволи ва йўналишлари ҳам ўша даврда жамиятда мавжуд
бўлган ҳодисалар, юз берган жараёнлар мазмунини очиб беради. 80-йилларда
собиқ совет давлатида, шунингдек Ўзбекистонда ҳам жиноятчилик, нотинчлик,
миллатлар ўртасидаги келишмовчиликлар авж ола бошлаган. Бунинг асосий
сабаби, авваламбор, 70-йиллардан бошлаб жамиятнинг маъмурий буйруқбозлик,
расмиятчилик
асосида
бошқарилиши,
айниқса
объектив
иқтисодий
қонунларнинг инкор қилиниши, “умумхалқ” мулки деб эълон қилиб жар
солинган мулкнинг амалда эгасиз қолиши бўлиб, улар оқибатда жамиятда
иқтисодий танглик, тақчиллик, “хуфия иқтисод”, жамият аъзоларида эса
қонунларни менсимаслик, мавжуд тузумга ишончсизлик кайфиятини келтириб
чиқарди.
Ҳар қандай сабабнинг оқибати бўлгани каби, бу салбий ҳолатлар, жараёнлар
ҳам жиноятчиликнинг тўхтовсиз ўсиб боришига олиб келди. Жиноятга оид
3
Ўзбекистон Республикасининг “Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги ЎРҚ
-682-
сон (янги таҳрири.
2021 йил 20 апрель) қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2022 й., 03/22/756/0180
-
сон.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
90
2181-3187
статистик маълумотлар таҳлили собиқ Иттифоқда 1991 йилга келиб
жиноятчилик 1980 йилга нисбатан 84,4 % га (1 527 557 тадан 2 786 605 тагача)
ўсганини кўрсатади. Бу даврда Ўзбекистонда содир этилган жиноятлар 127,6 %
га ўсиб, 38 732 тадан 88 155 тага етди. Собиқ Иттифоқ бўйича жиноятчиликнинг
ўртача йиллик ўсиши 8,2 % бўлгани ҳолда, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 12,7 % ни
ташкил қилган. 1980 йилдан 1991 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон собиқ
иттифоқдош республикалар ичида жиноятчиликнинг ўсиш даражаси бўйича
Молдавиядан (164 %) кейинги иккинчи ўринни эгаллади
4
. Бу эса,
биринчидан
,
ўша даврда марказдан маъмурий буйруқбозлик асосида бошқаришнинг оқибати
сифатида Ўзбекистон ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида, айниқса
иқтисодий, ижтимоий соҳаларида салбий ҳодиса ва жараёнларнинг авж
олганидан далолат берса,
иккинчидан
, жиноятчиликка қарши курашни
кучайтириш ниқоби остида Ўзбекистонда марказ раҳбарлигида жиноий-ҳуқуқий
қатағоннинг амалга оширилиши билан боғлиқ эди.
Собиқ Иттифоқнинг парчаланиши унинг таркибида бўлган барча
республикаларда, шунингдек Ўзбекистон шаҳарларида ҳам ижтимоий ҳаётнинг
барча соҳаларида бир қанча объектив қийинчиликларни юзага келтирди.
Хусусан, иқтисодий танглик; амалдаги қонунларнинг давр талабларига жавоб
бермаслиги; ижтимоий, маънавий ва бошқа соҳалардаги инқирозлар маълум бир
турдаги жиноятларнинг кўпайишига олиб келган. Бу борадаги статистик
маълумотларни таҳлил қиладиган бўлсак, 1992 йилда республикада
жиноятчилик даражаси 1991 йилга нисбатан 5,6 % га ошишини
5
фикримизнинг
далили сифатида келтиришимиз мумкин. Хусусан, 1992 йилда вояга етмаганлар
жиноятлари 1990 йилга нисбатан 13,7 % га, рецидив жиноятчилик эса 7,8 % га
кўпайди. 1991-1992 йилларда жиноятчиликнинг умумий миқдори асосан
ўғрилик жиноятлари ҳисобига ўсганлигини кузатамиз.1992 йилда 1990 йилга
4
“Преступность и правонарушения в СССР”
1990. Статистический сборник”
.
5
ИИВ маълумотномаси
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
91
2181-3187
нисбатан давлат ва жамоат мулкини ўғирлаш 30 % га, шахсий мулкни ўғирлаш
эса 8,9 % га ортди.
1992 йилда жиноятчиликнинг ошиши мамлакатимиз шаҳарларида
коррупция, порахўрлик ва уюшган жиноятчилик кўринишлари (рекет)ни авж
олишида намоён бўлди. Бу эса Республикамиз мустақиллигини мустаҳкамлаш,
ҳуқуқий ва адолатли жамият қуриш учун ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида,
айниқса маънавий соҳада амалга оширилиши керак бўлган ислоҳотларга катта
тўсқинлик қила бошлади.
Албатта ушбу даврда мустақилликни мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнаган
жамоат тартибини сақлаш фаолиятини самарали ташкил этиш борасида бир
қатор чора-тадбирлар кўрилиб борилди ва натижада, республикада жиноятчилик
1993 йилда 4%га, 1994 йилда 18,3 %га, 1995 йилда 8,9 %, 1996 йилда 1,6 %, 1997
йилда 1,4 %га камайишига эришилди.
Бироқ, ушбу даврда жаҳон миқёсида диний экстремизм, халқаро терроризм,
эгоцентризм, ватансизлик, ахлоқсизлик ва “Оммавий маданият” каби бузғунчи
вайронкор ғоялар XXI аср янги технологиялари билан қуролланган ҳолда тарғиб
этилаётган ва глобаллашиб бораётган эди. Бу каби ғоялар дунёнинг бошқа
кўплаб давлатлари қатори бизни мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Хусусан,
Ўзбекистонда дастлаб 1999 йил 16 февралда Тошкентда, кейин эса 2000 йилда
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманлари, Тошкент вилоятининг
Бўстонлиқ тумани ҳудудларида, орадан 4 йил ўтиб 2004 йил 28 мартдан 2
апрелгача бўлган даврда Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти Қибрай тумани ва
Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳудудларида, 2005 йил май ойида Андижонда
содир этилган террорчилик ҳаракатлари республикадаги криминоген вазиятга
таъсирини ўтказмасдан қолмади
6
.
6
Исмаилов
И., Мухамедов
Ў.Х., Зиёдуллаев М.З.
Ички ишлар идораларидаги ислоҳотлар –
тинчлик ва
осойишталик гарови: Монография / Масъул муҳаррир Ш.Т. Икрамов. –
Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 2014. –
48 (
272 б
).
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
92
2181-3187
Республикада 1998 йил жами жиноятчилик 2,9 %га, 1999 йилда 9,4 %
кўпайиб кетган. Бу эса соҳада
янги ислоҳотларни амалга ошириш заруратини
юзага келтирди ҳамда ислоҳотларнинг иккинчи босқичи бошланди.
II давр – ўз ичига 1999 йил ва 2015 йилларни қамраб олади.
Ушбу даврда
соҳада ўтказилган ислоҳотлар жараёнида бир қатор қонун ва қонун ости
ҳужжатлари қабул қилиниб, жамият ҳаётига татбиқ этилди. Хусусан, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини
сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш Концепцияси тўғрисида”ги (1999 йил 12
апрел) қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон
Республикаси ички ишлар идораларининг фаолиятини такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги (2001 йил 27 март) ва “Ўзбекистон Республикаси ички
ишлар идораларининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги (2004 йил 19 июль) фармонлари, уларнинг ижроси юзасидан қабул
қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида патруль-пост
хизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолиятини такомиллаштириш чоралари
тўғрисида”ги (2001 йил 31 май), “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш
чоралари тўғрисида”ги (2001 йил 18 май), “Жиноятчиликка қарши курашда Ички
ишлар вазирлиги профилактика хизматининг ролини кучайтириш чоралари
тўғрисида”ги (2001 йил 6 июнь), “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида
ички ишлар органлари мутахассисларини тайёрлашни такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги (2004 йил 23 сентябрь) қарорлари, шунингдек,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ички
ишлар идоралари патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг масъулияти ва
фаолият самарадорлигини ошириш чоралари тўғрисида”ги (2012 йил 21 июнь)
қарорлари мамлакатимизнинг йирик шаҳарларида жамоат тартибини сақлаш
соҳасидаги ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларни самарали тартибга солишда
муҳим аҳамият касб этди.
Шуни таъкидлаш керакки, ушбу даврда республикамизда ички ишлар
органларининг йирик шаҳарларда оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
93
2181-3187
ўтказиш давомида жамоат тартибини сақлаш фаолиятини ҳуқуқий таъминловчи
муайян ҳуқуқий база ҳам шаклланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш
тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 205-сон
(2014 йил 29 июль) қарори
7
оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш
тартибини
янада
такомиллаштирди,
уларни
ўтказишда
фуқаролар
хавфсизлигини ва жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларини кучайтирди.
Ички ишлар органларининг асосий фаолият йўналишларидан бири бўлган
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини қонун
даражасида тартибга солиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Йўл
ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (2013 йил 10 апрель)
8
, “Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида”ги (2014 йил 14 май)
9
, “Давлат ҳокимияти ва
бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги (2014 йил 5 май)
10
,
“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги (2014 йил 25 сентябрь)
11
ва бошқа бир қатор
қонунлари қабул қилиниб, ҳуқуқни қўллаш амалиётига жорий этилди.
Ушбу даврда амалга оширилган ислоҳотлар доирасида қабул қилинган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ички ишлар органларининг йирик шаҳарларида
жамоат тартибини сақлаш фаолиятининг ҳуқуқий базасини қуйидаги
йўналишларда мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди. Хусусан, а) ички
ишлар органларининг йирик шаҳарларда жамоат тартибини сақлаш фаолияти
билан шуғулланувчи бўлинмаларнинг ташкилий тузилиши қайта кўриб чиқилди;
б) хизматларда бири иккинчисининг ишини такрорлашига йўл қўймаслик, улар
7
Ўзбекистон Республикаси “Вазирлар маҳкамасининг “Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш
тартибини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” 205
-
сон (2014 йил 29 июль) қарори //
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160
-
сон.
8
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги (2013 йил 10 апрель)
ЎРҚ –
348-
сон қонуни // Қонунчилик маълумотлари
миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952
-
сон.
9
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида»ги (2014 йил 4 май) ЎРҚ –
350-
сон қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2022 й., 03/22/747/0064
-
сон.
10
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги
тўғрисида»ги (2014 йил 5 май) ЎРҚ –
350-
сон қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й.,
03/21/683/0375-
сон.
11
Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги (2014 йил 25 сентябрь)
ЎРҚ
-371-
сон қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2022 й., 03/22/747/0064
-
сон.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
94
2181-3187
фаолиятини тубдан яхшилаш мақсадида, янги тузилмалар ташкил этилди; в)
раҳбарнинг масъулиятини ошириш, жамоат тартибини сақлашда куч ва
воситалардан оқилона фойдаланиш механизмлари ҳуқуқий жиҳатдан тартибга
солинди; д) хизматларнинг вазифаларини аниқ белгилаб бериш ва фаолият
устидан бошқарувнинг қуйидан то юқоригача ягона тизим яратилди; е) ички
ишлар органлари вазифаларини бажаришга қодир кадрларни шакллантириш
борасида аниқ чора-тадбирлар белгиланди; ё) давлат бошқаруви соҳасида ички
ишлар органларининг роли ва мавқеини кўтариш, аҳоли ва кенг жамоатчилик
билан алоқасини мустаҳкамлаш борасида ҳам бир қатор тизимли ишлар амалга
оширилди
12
.
Бироқ, тизим фаолияти билан боғлиқ муносабатларни ягона қонун
доирасида тартибга солинмаганлиги, бу борадаги норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг тарқоқлиги, соҳанинг моддий-техник таъминоти ва замонавий
ахборот технологияларини жорий этиш борасидаги масалалар ўз ечимини
кутаётган эди. Бу эса ички ишлар органларининг йирик шаҳарларида жамоат
тартибини сақлаш фаолиятида янги ислоҳотлар даврининг заруратини юзага
келтирди.
III давр – ўз ичига 2016 йил ва 2020 йилларни қамраб олади.
Ўзбекистон
Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги (2016 йил 16 сентябрь)
қонуннинг қабул қилиниши ички ишлар органларининг ўта масъулиятли, жуда
серқирра ва ранг-баранг фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий майдондаги
бўшлиқ, ноаниқлик ва зиддиятларни бартараф этиш, шунингдек алоҳида қонун
доирасидаги ички ишлар органлари фаолиятига оид асосий қоидаларни ягона
тизимга солишни таъминлаш орқали ички ишлар органлари тизимидаги
ислоҳотларнинг мазмунан янги босқичини бошлаб берди
13
.
12
Исмаилов И., Мухамедов Ў.Х., Зиёдуллаев М.З.
ва бошқ. Ички ишлар идораларидаги ислоҳотлар –
тинчлик ва осойишталик гарови: Монография / Масъул муҳаррир Ш.Т. Икрамов. –
Т.: Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2014. –
Б. 82.
13
Исмаилов И. Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуни –
тинчлик ва
осойишталикни таъминлаш гарови // Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. –
2016.
–
№ 4. –
Б. 21.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
95
2181-3187
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг
фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни
таъминлашда
уларнинг
масъулиятини
кучайтириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-5005 сон (2017 йил 10 апрель) фармони ички ишлар
органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
фаолиятини ҳуқуқий тартибга соладиган яна бир муҳим ҳужжатдир
14
.
Мазкур фармон ижроси доирасида қабул қилинган ички ишлар
органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишда асосий ўрин тутадиган яна бир муҳим
ҳужжат – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари-
нинг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги
фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2940-
сон (2017 йил 1 май) қарори бўлиб, унда:
биринчидан
, жамоат тартибини сақлаш
ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва унинг
ҳудудий бўлинмаларининг энг муҳим вазифаси эканлиги;
иккинчидан
, патруль-
пост хизмати саф бўлинмаларининг жавобгарлик ҳудудларига кирмайдиган
жойларда жамоат тартибини ва хавфсизликни таъминлаш туман (шаҳар) ички
ишлар органлари, шу жумладан профилактика инспекторлари зиммасига
юклатилиши;
учинчидан
, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Патруль-
пост хизмати бўлинмалари таркибида “Отлиқ отряди” ташкил этилиши ва унинг
асосий вазифалари белгилаб берилди
15
.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида жамоат
тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши
14
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини
тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли
ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора
-
тадбирлари тўғрисида» ПФ
-5005-
сон
(2017 йил 10 апрель) фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й.,
06/21/6188/0216-
сон.
15
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва
жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида»ги ПҚ
-2940-
сон (2017 йил 1 май) қарори // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й.,
06/21/27/1116-
сон.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
96
2181-3187
курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-
3528-сон (2018 йил 14 февраль), “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини
таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши
курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-3786-сон (2018 йил 19 июнь) ва “Жамоат хавфсизлигини
таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-4075-сон (2018 йил 24 декабрь) қарорлари мамлакатимиз
пойтахти – Тошкент шаҳрида ички ишлар органларининг жамоат тартибини
сақлаш бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш, улар фаолиятига илғор
иш усуллари ва замонавий технологияларни кенг жорий этишда муҳим аҳамият
касб этди.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Тошкент
вилоятида
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида
ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг сифат жиҳатдан янги
тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4343-сон (2019 йил 29 май) қарори
Тошкент вилоятида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатдан янги босқичига ўтиш,
шунингдек, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг куч
ва воситаларини назорат қилиш ва бошқаришнинг самарали тизимини жорий
этишда муҳим аҳамият касб этди.
Мазкур даврда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ички ишлар
органларининг йирик шаҳарларда жамоат тартибини сақлаш фаолиятини ташкил
этишда ўзига хос хусусиятларига эга. Хусусан, ушбу даврда ички ишлар
органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
субъектларининг вазифалари, функциялари ва жавобгарлигини аниқ чегаралаш,
такрорланувчи ва долзарблигини йўқотган ваколатларни чиқариб ташлаш,
бўлинмаларнинг тезкорлиги ва самарадорлигини таъминловчи моддий-техник
таъминоти даражасини мустаҳкамлаш, замонавий илмий-техник воситалар ва
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
97
2181-3187
ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан давлат хизматлари
сифатини яхшилаш назарда тутилди.
IV давр – ўз ичига 2021 йилдан ҳозирга қадар бўлган вақтни қамраб
олади.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Биз
бугун халқчил ва демократик тамойилларга асосланган янги Ўзбекистон
давлатини, эркин фуқаролик жамиятини барпо этмоқдамиз. Шу мақсадда аввало
бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга энг
муҳим вазифа сифатида устувор аҳамият қаратмоқдамиз.
Бугун дунёда ва минтақамизда, чегараларимизда кескинлик, турли таҳдид
ва хатарлар кучайиб бораётган бир шароитда бу масаланинг қандай беқиёс
аҳамиятга эга эканини ҳаммамиз яхши тушунамиз”
16
.
Мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида
давлат, жамият ва шахс хавфсизлигини таъминлаш тизимида кенг кўламли
демократик ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. Демократиянинг асосий
талаби бўлган инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, сўз ва виждон
эркинлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда.
Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва
жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини
сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-
сон (2021 йил 26 март) фармони қабул қилинди. Фармонга биноан жамоат
хавфсизлигини
таъминлаш,
жиноятчиликка
қарши
курашиш
ва
ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг яхлит тизимини шакллантириш, ички
ишлар органларининг энг қуйи бўғинидан республика даражасигача самарали
фаолиятини йўлга қўйиш ва замонавий иш услубларини жорий этиш орқали
мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш, аҳолининг
16
Мирзиёев Ш.М.
Ватанимиз мустақиллиги –
биз учун куч
-
қудрат ва илҳом манбаи, тараққиёт ва
фаровонлик асоси // Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30
йиллик байрамига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи / [Электрон манба].
–
URL:
https://president.uz/uz/lists/view/4596 (мурожаат вақти: 04.09.2021).
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
98
2181-3187
тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида бир қатор вазифлар
белгиланди
17
.
Жамоат
хавфсизлигини
таъминлаш
бўйича
ўрнатилаётган
янги
механизмларнинг самарали амалга оширилишини таъминлашда ички ишлар
органларининг роли ва масъулиятини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Ички
ишлар
органларининг
жамоат
хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги
фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-5050-сон (2021 йил 2 апрель) қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар
органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятини
самарали ташкил этиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи янги
бошқарув тизими жорий этилди:
биринчидан
, Тошкент шаҳри ва Тошкент
вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ушбу ҳудудлардаги ички ишлар ва
бошқа ваколатли органларнинг мавжуд куч ва воситаларини ягона «пойтахт
минтақаси» тамойили асосида сафарбар қилган ҳолда ҳамкорликда амалга
оширилиши белгиланди;
иккинчидан
, Тошкент шаҳридаги патруль-пост хизмати
батальонлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг бевосита
бўйсунувидан чиқарилиб, тўғридан-тўғри туман ички ишлар органлари
таркибига ўтказилади ва уларнинг кунлик хизмати маҳаллалар кесимида йўлга
қўйилди; учинчидан, жамоат тартибини оммавий бузиш билан боғлиқ ҳолатлар
юзага келганда пойтахтдаги барча ички ишлар органлари фаолиятини,
шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатли давлат
органлари ва жамоат тузилмалари куч ва воситаларининг ягона тезкор
бошқаруви Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси зиммасига, умумий
бошқаруви ички ишлар вазири зиммасига юклатилди.
17
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка
қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора
-
тадбирлари тўғрисида” ПФ
-6196-
сон
(2021 йил 26 март) фармони
// https://lex.uz/docs/5344118.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
99
2181-3187
Шу билан бирга, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузурида
Ягона тезкор бошқарув маркази ташкил этилиб, унга қуйидагилар асосий
вазифалари этиб белгиланди:
биринчидан
, пойтахт ҳудудида криминоген ва
ижтимоий вазиятни узлуксиз мониторинг қилиш, жамоат хавфсизлигини
таъминлашга жалб этилган ички ишлар органлари, Миллий гвардия, Фавқулодда
вазиятлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли куч ва
воситаларини бошқариш;
иккинчидан
, жиноятлар, ҳодисалар ва фавқулодда
ҳолатлар ҳақидаги хабарларга тезкорлик билан муносабат билдириш, жамоат
тартибини оммавий бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзага келганда ваколатли
идораларнинг ҳаракатларини марказлашган ҳолда мувофиқлаштириш.
Мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада
ривожлантириш ҳамда ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг истиқболли
йўналишларини белгилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-27-сон (2021 йил 29 ноябрь)
Фармони қабул қилинди.
Мазкур даврда қабул қилинган, жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги
илғор хорижий ва миллий тажрибалар асосида ишлаб чиқилган ҳамда аҳолини
ҳар қандай таҳдидлардан кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган “2022 – 2025
йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш
тизимини ривожланти¬риш стратегияси” ҳамда “Инсон қадри учун” тамойили
асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, инсон ҳуқуқлари ва
манфаатларини сўзсиз таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг устувор
йўналишларини белгилаш мақсадида, қабул қилинган “2022 – 2026 йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” каби ҳужжатлар
муҳим аҳамият касб этмоқда.
“2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси”ннинг 16-мақсади (Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузар-
ликларнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
100
2181-3187
ва
бартараф
этишнинг
самарали
тизимини
яратиш)га
мувофиқ,
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга
олиб чиқиш, жамоат тартибини сақлаш бўйича патруллик хизмати фаолиятини
тубдан такомиллаштириш борасида; 17-мақсади (Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларнинг янги қиёфасини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини халқ
манфаатлари, инсон қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя
қилишга йўналтириш)га мувофиқ, ички ишлар органларини халқнинг ишончли
ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш ҳамда аҳоли
билан мақсадли ишлашга йўналтириш, шунингдек, “Қонун – устувор, жазо –
муқаррар” тамойилини бош мезонга айлантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар
амалга оширилиб келинмоқда
18
.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўтган давр ичида жамоат тартибини
сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ва тизимли ислоҳотлар ўз
самарасини бермоқда. Хусусан, статистик маълумотларга эътибор қаратадиган
бўлсак, шаҳарларнинг кўча ва жамоат жойларида содир этилган жиноятларнинг
умумий кўрсаткичи кейинги уч йилда пастлашиш тенденциясига эга бўлиб
бормоқда. Хусусан, 2022 йилда ўтган йилга нисбатан 10,4 фоиз камайишга
эришилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 0,5, 2024 йилда 5,2 фоизга камайган.
Бундан ташқари, жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг фаолияти йўлга
қўйилган шаҳарларнинг жамоат жойларида содир этилган жиноятларнинг
кўрсаткичи ҳам кейинги уч йилда ўтган йилларга нисбатан пасайиши
кузатилмоқда.
Дарҳақиқат, бугунги глобаллашув даврида янгидан-янги таҳдид ва хавф-
хатарлар пайдо бўлмоқда, жиноятларни содир этиш усул ва воситалари,
мақсадлари
ўзгариб
бормоқда.
“Кўрилаётган
чоралар
натижасида
фуқароларимизда адолат ва қонун устуворлигига ишонч пайдо бўлмоқда. Лекин
18
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 –
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ
-60-
сон (2022 йил 28 январь) фармони // Қонунчилик маълумотлари
миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330
-
сон (Decree of the President of the Republic of Uzbekistan No. DP
-60
dated se
ptember 28, 2022 // National Database, 21.04.2022 й., No. 06/22/113/0330)
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
101
2181-3187
хотиржамликка берилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ, ҳали олдимизда қилинадиган
ишлар кўп”
19
. Шу маънода айтиш мумкинки, эришилган ютуқлар билан бирга
ҳали ички ишлар органларининг йирик шаҳарларида жамоат тартибини сақлаш
самарадорлигини ошириш борасида ўз ечимини кутаётган муҳим масалалар ҳам
мавжуд.
Бу борада ички ишлар органларининг йирик шаҳарларда жамоат тартибини
сақлаш фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш учун
қуйидагиларни таклиф ва тавсия сифатида келтириш мумкин.
Юқоридаги таҳлиллардан кўриниб турибдики, бугунги кунда мамлакатимизда
ҳуқуқни қўллаш амалиётида ички ишлар органларининг йирик шаҳарларда жамоат
тартибини сақлаш фаолиятининг айрим йўналишларини тартибга солувчи муайян
қонунлар мавжуд бўлса-да, улар фаолияти энг муҳим, асосий йўналиши бўлган
жамоат тартибини сақлаш фаолияти доирасидаги ижтимоий муносабатлар қонун
доирасида тартибга солинмаган. Айтиш керакки, жамоат тартибини сақлаш ва
фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги айрим ижтимоий муносабатлар
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги
(2014 йил 14 май) ва “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги (2016 йил 16 сентябрь)
қонунларининг тегишли нормалари билан муайян даражада белгиланган. Масалан,
Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунининг
4-моддасида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш –
ИИО фаолиятининг йўналиши сифатида келтирилган. Бироқ ушбу соҳани
тўғридан-тўғри комплекс ҳуқуқий тартибга солувчи ягона қонун мавжуд эмас.
Бу эса жамоат тартибини сақлаш фаолияти доирасидаги ижтимоий
муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда ушбу соҳадаги ҳуқуқий нормаларнинг
тарқоқлигига, қонуности ҳужжатлар ўртасидаги узилишларга ҳамда ўзаро
зиддиятларга сабаб бўлмоқда. Қолаверса, жамоат тартибини сақлаш фаолиятини
19
Мирзиёев Ш.М.
Қонун устувор, адолат барқарор бўлса, жиноятчиликка ўрин қолмайди // Ўзбекистон
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 10 январь куни мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат
хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган
видеоселектор йиғилишидаги маърузаси / Халқ сўзи. –
2019.
–
10 янв.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
102
2181-3187
тартибга
солувчи
қонуности
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг
тизимлаштирилмаганлиги ушбу соҳа субъектларининг хизмат фаолиятини амалга
оширишда ҳуқуқни қўллаш бўйича тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
таъкидлаганидек, «Айни вақтда қонунларнинг тўлиқлиги, ҳаётийлиги ва
тўғридан-тўғри амалга ошириш механизмларига эга экани ҳақида сўз юритганда,
бу борада ҳали кўп иш қилишимиз кераклигини таъкидлаш зарур»
20
. Давлат
раҳбарининг келтирилган мазкур фикрлари бевосита жамоат тартибини сақлаш
соҳасига ҳам тааллуқлидир.
Ушбу йўналишдаги мавжуд муаммоларнинг олдини олиш, ҳуқуқий бўшлиқ,
ноаниқлик ва зиддиятларни бартараф этиш, шунингдек жамоат тартибини
сақлаш соҳасидаги ҳуқуқий нормаларни қонун доирасида ягона тизимга солиш
мақсадида, фикримизча, Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат тартибини
сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонунининг қабул
қилиниши мақсадга мувофиқ.
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасини қонун
билан ҳуқуқий тартибга солиш бўйича хориж тажрибасининг таҳлили Италияда
“Жамоат тартибини сақлаш қоидалари тўғрисида”ги қонун 1975 йилда
21
, Буюк
Британияда “Жамоат тартиби тўғрисида”ги қонун 1986 йилда
22
, Шимолий
Ирландияда “Жамоат тартиби тўғрисида”ги қонун 1987 йилда
23
, Зимбабведа
“Жамоат тартиби ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун 2002 йилда
24
,
20
Мирзиёев Ш.М.
Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш –
юрт тараққиёти ва халқ
фаровонлигининг гарови // Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга
кўтарамиз. Ж. 1. –
Т
.
: Ўзбекистон, 2017. –
Б. 106.
21
«Disposizioni a tutela dell'ordine pubblico».
Legge Italiana. 22 maggio 1975, n. 152. Consolidato 2019 //
[Электрон манба]. –
URL: https://www.certifico.com/component/attachments/download/13804.
22
«Public Order Act» UK (Буюк Британиянинг «Жамоат тартиби тўғрисида»ги қонуни) 1986. [Электрон
манба]. – URL: https: www.legislation.gov.uk/.
23
«The Public Order» Northern Ireland Order (Шимолий Ирландиянинг «Жамоат тартиби тўғрисида»ги
қонуни) 1987. [Электрон манба]. –
URL: http://www.legislation.gov.uk /nisi/1987/463/contents.
24
«Public Order and Security Act» (POSA) Zimbabwe (Зимбабвенинг «Жамоат тартиби ва хавфсизлиги
тўғрисида»ги қонуни) 2002. [Электрон манба]. –
URL: https://web.archive.org/ web/20071110022548/
http://www.kubatana.net/html/archive/legisl/020122posa.asp?sector=LEGISL&year=0&range_start=1.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
103
2181-3187
Финляндияда “Жамоат тартиби тўғрисида”ги қонун 2003 йилда
25
, Сингапурда
“Жамоат тартиби ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун 2012 йилда ва Испанияда
“Жамоат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун 2014 йилда қабул қилинганини
кўрсатади.
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, жамоат тартибини сақлашнинг ҳуқуқий
асосларини яратиш учун юқоридаги қонунлар ва бошқа қонун ости ҳужжатлар
етарли эмас. Жамоат тартибини сақлаш фаолиятининг ҳуқуқий ва ташкилий
механизмини назарда тутувчи алоҳида қонун қабул қилиш мақсадга мувофиқ.
Унда жамоат тартибини сақлаш тартиби ҳамда унда иштирок этувчи
субъектларнинг фаолият кўрсатиш механизми ва бошқа муҳим қоидалар
белгиланиши лозим. Бу чора-тадбирлар жамиятда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ
ва эркинликларини ишончли таъминлашга ёрдам беради.
25
Suomessa
«Järjestyslaki».
(Финландиянинг «Жамоат тартиби тўғрисида»ши қонуни) 2003. [Электрон
манба]. –
URL: https://www.finlex.fi/fi/laki/ajantasa/2003/20030612#L1.
