ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
74
2181-3187
ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШДА ИЧКИ ИШЛАР
ОРГАНЛАРИ(ПОЛИЦИЯ)НИНГ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР
ПРОФИЛАКТИКАСИ ФАОЛИЯТИ: ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
РУСТАМ АСТАНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот
институти мустақил изланувчиси
Жамоат бирлашмалари ўз мақсадлари ва манфаатларини рўёбга чиқаришда
мунтаззам равишда йиғилишлар, намойишлар ўтказиб боришлари ва бу оммавий
тадбирларни маъмурий-ҳуқуқий томондан тартибга солишини муҳим аҳамият
касб этади. Бу борада хорижий давлатлар полиция тизимига эътибор қаратиш
муҳим масалаларни ўрганишга ва уларнинг ижобий тажрибасидан
фойдаланишга имконият яратади
1
. Осиёда маъмурий ҳудудларда жамоат
тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ўзига хос тизимга эга
давлатлардан бири – Япония. Мамлакатда полиция ташкил этилган 1874 йилдан
1947 йилга қадар бутун бир марказлашган тизим шаклланган бўлса, урушдан
кейин 1954 йилда қабул қилинган «Полиция ҳақида»ги қонунга мувофиқ, давлат
аппаратида полиция кучларига раҳбарлик ва умумий назоратни амалга ошириш
вазифаси тўғридан-тўғри Бош вазирга бўйсунувчи Жамоат хавфсизлиги давлат
комиссиясига топширилган.
Жойлардаги Жамоат хавфсизлиги префектурал комиссиялари эса маҳаллий
префектура губернаторига бўйсунади
2
. Қонунга мувофиқ, жамоат хавфсизлиги
1
Солодов И.А., Звягин М.М., Галда В.Н. Концепции административно
-
правового
регулирования охраны общественного порядка при проведении публичных мероприятий в
зарубежных государствах // Административное и муниципальное право. − 2009. − № 9. − С.
40-48.
; Клушин О.З. Практика оценки эффективности деятельности правоохранительных
структур зарубежных стран и возможности ее адаптации в Российской Федерации // Труды
Академии управления МВД России. −
2007.
−
№ 4.
2
Уэда К. Преступность и криминология в современной Японии /
Пер. с яп. –
М., 1989.
–
С. 151
-152.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
75
2181-3187
давлат комиссияси ўз функцияларини амалда полиция бош бошқармасига
кўрсатмалар бериш орқали бажаради.
Япония полициясининг ташкилий тузилиши ва фаолиятида муайян
марказлашганлик мавжуд бўлиб, Токио полиция бошқармаси ва бошқа
префектурал штаблар устидан тегишли жамоат хавфсизлиги комиссиялари
билан бирга, полиция бош бошқармаси ва маҳаллий полиция бошқармаларининг
бошлиқлари раҳбарлик ва назоратни амалга оширадилар.
Хитой Халқ Республикаси полиция тизими марказлаштирилган тизимларга
киради. Бу тизим қуйидаги икки тузилмадан иборат: биринчиси бу мамлакат
жамоат хавфсизлиги органлари, иккинчиси халқ қуроланган (ҳарбийлашган)
полиция бўлинмалари
1
.
Хитой Халқ қуролланган (ҳарбийлашган) полиция бўлинмаларининг асосий
вазифаси – давлат хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш, давлатнинг
муҳим объектларини қўриқлаш, халқ мулки ва фуқароларнинг ҳаёти
хавфсизлигини таъминлаш, уруш даврида жанговар ҳаракатларни амалга
оширишда ва мудофаа қилишда Хитой армиясига кўмаклашиш. Ноқонуний
оммавий тадбирлар ташкил этилса ёки оммавий тартибсизликлар содир
этилганда Хитой халқ қуролланган полиция бўлинмалари харакатга
келтирилади. Қуролланган (ҳарбийлашган) полиция томонидан қурол ва махсус
воситаларни қўллаш тартиби бевосита полиция тўғрисидаги қонун
ҳужжатларида белгилаб берилган.
Европа мамлакатлари орасида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш
соҳасида яна бир ўзига хос жиҳатга эга бўлган тизим Францияда шаклланган.
Тарихан Европанинг бошқа давлатлари сингари марказлашмаган ва ҳокимиятнинг
1
Полиция зарубежных стран: система организации и опыт профессиональной
подготовки кадров. Учебное пособие. Авторы-составители: А.С. Якубов и др. Академия
МВД Республики Узбекистан, 2010. – Б. 118-125.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
76
2181-3187
турли институтларига бўйсунган Франция полицияси бугунги кунда Ички ишлар
вазирлиги тизимида бирлашган икки асосий марказий институт – Миллий полиция
ва Жандармериядан иборат.
Франция Ички ишлар вазирлиги ўз фаолиятини икки соҳада амалга
оширади. Биринчиси бевосита полиция фаолияти бўлса, иккинчисининг
фаолияти ички ишлар, ижтимоий ва маъмурий соҳалардаги кенг кўламли турли
хил муаммоларни ҳал этишда акс этади. Шу боис, Ички ишлар вазирлиги
Миллий полиция ва Жандармерия фаолиятига раҳбарлик қилиши билан бирга,
мамлакатда сиёсий партиялар ва бирлашмаларни рўйхатга олиш, маҳаллий
ҳокимият органлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш, давлатнинг
фуқаро муҳофазасини таъминлаш каби бир қатор ижтимоий-сиёсий вазифаларни
ҳам амалга оширади. Франциянинг тўлиқ маҳаллий бюджет ҳисобидан
таъминланадиган муниципал полицияси шаҳарлар ва бошқа аҳоли турар
жойларида жамоат тартибини сақлайди ҳамда хавфсизлигини таъминлайди ва бу
борада улар Миллий полиция билан узлуксиз ҳамкорликда фаолият олиб
борадилар.
Франция Миллий полициясига полициянинг барча функциялари, жумладан
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш функцияси ҳам
юклатилган бўлиб, уларни самарали таъминлаш мақсадида, унинг таркибида
йигирмага яқин бош бошқарма, бошқарма, марказ, институт ва хизматлар
фаолият олиб боради
1
.
Миллий полиция таркибидаги Жамоат хавфсизлиги бош бошқармасининг
асосий вазифаси бевосита жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар
хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Бош бошқарманинг фаолияти қуйидаги
асосий вазифаларни амалга оширишга йўналтирилган: аҳолига ёрдам кўрсатиш;
1
Полиция зарубежных стран: система организации и опыт профессиональной
подготовки кадров. Учебное пособие. Авторы
-
составители: А.С. Якубов и др. Академия МВД
Республики Узбекистан, 2010.
–
Б.
118-125.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
77
2181-3187
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш; ҳуқуқни муҳофаза қилиш, хусусан катта
бўлмаган миқдордаги зарар етказилиши билан боғлиқ жиноятларни суриштириш
ва тергов қилиш; жамоат тартибини сақлаш ва қайта тиклаш.
Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини
таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш вазифалари ўзига хос тартибда
Миллий полициянинг чегара ҳудудлари, темир йўллар ва ҳаво транспорти
ҳудудларида хизмат олиб борувчи Чегара полицияси бош бошқармаси, асосий
вазифаси республика даражасидаги оммавий тартибсизликларга қарши кураш ва
уни бартараф этиш ҳисобланган Республика хавфсизлик корпуси марказий
хизмати каби мустақил таркибий тузилмалари томонидан ҳам амалга
оширилади. Франция ИИВ Миллий полицияси сингари Бош дирекция раҳбарлик
қилувчи ҳарбийлашган Миллий жандармерия ҳам жамоат хавфсизлигини,
аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.
Жандармерия қишлоқ ҳудудларида ва мамлакат аҳолисининг ярмини, давлат
ҳудудининг 90 фоизини ташкил этувчи унча катта бўлмаган шаҳарларда полиция
вазифасини бажаради. Маҳаллий жандармериялар тузилиши ва амалга
оширадиган вазифаларига кўра Миллий полицияга жуда ўхшашдир.
Франция жандармерияси тергов ва полициянинг кундалик бошқа
вазифаларини амалга оширишга қаратилган идоравий жандармерия ва асосий
вазифаси жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган мобил жандармерияга
бўлинган бўлса-да, мамлакатда Денгиз жандармерияси, Ҳаво транспорти
жандармерияси ва Ҳаво жандармерияси ҳам мавжуд.
Европа мамлакатлари орасида маъмурий ҳудудларда жамоат тартиби ва
хавфсизлигини таъминлаш соҳасида яна бир ўзига хос тизим Германияда қарор
топган. Германия давлат бошқаруви тизимида полиция асосий ўринлардан
бирини эгаллаб, ўз ичига Федерал ИИВ ва Ерлар ИИВларини қамраб олади.
Ўлкалар ИИВлари Федерал ИИВнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаради, Федерал
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
78
2181-3187
ИИВ эса субъектлар ваколатига кирадиган вазифаларга аралаша олмайди
1
.
Мамлакатда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини асосан
ўлкаларнинг полициялари амалга оширади.
Мамлакатда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш тизими
марказлашмаган бўлиб, ўлкалар ҳуқуқ-тартибот хизматлари махсус тартиб
бўйича давлат органларидан фарқланади
1
. Ўлкалар полициялари тартибни
сақлаш, криминал, сувда тартибни сақлаш, сафарбарлик, конституцияни
қўриқлаш каби полиция идораларидан ташкил топган бўлиб, улар ичида жамоат
тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш билан тартибни сақлаш полицияси
шуғулланади. Мамлакатнинг ҳар бир ўлкасида ўз қонунчилиги ва идоравий
ҳужжатлари амал қилса-да, тартибни сақлаш полициясининг фаолияти ҳамма
ўлкаларда бир хил: ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва криминал полиция
етиб келгунига қадар кечиктириб бўлмас тезкор-қидирув чора-тадбирларини
амалга ошириш; йиғилиш, митинг ва намойишлар вақтида жамоат тартиби ва
хавфсизлигини таъминлаш; жамоат жойларида тартибни сақлаш, алоҳида
аҳамиятга эга иншоотлар ва ҳукумат биноларини қўриқлаш; кўча ҳаракатини
тартибга солиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя этилишини назорат қилиш;
ушланганларни конвой қилиш ва суд муҳокамалари вақтида қўриқлаб туриш;
ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология ва бозорларда савдо қилиш
қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш; паспорт тизимини назорат қилиш;
умумқабул қилинган ўлчов ва оғирлик бирликларига риоя этилишини назорат
қилиш; меҳмонхона, ресторан, бар, казино, лотерея ва тотализаторларда
қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш; ўрмонни қўриқлаш; маҳаллий
1
Полиция Германии: История и современность: учебное пособие / Антонов И.П.;
Ред.: Алферов Л.М. – М., 2000. – С. 65.
1
Лазерев В.В., Болтенко Ю.Н. Компетенция органов местного самоуправления
Германии в сфере правопорядка // Местное самоуправление: теория и практика. Труды
Академии Управления. – М., 1998. – С. 215.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
79
2181-3187
фуқаро мудофаасини амалга ошириш; қаровсиз қолган вояга етмаганлар ва
ўсмирларни назорат қилиш кабилардан иборат.
Германияда маҳаллий ҳокимият органига раҳбарлик қилувчи шахс
ҳудуддаги полиция ташкилотининг ҳам биринчи амалдори ҳисобланади.
Бинобарин, айрим ўлкалар полициялари бутунлай ёки қисман давлатга қараса,
баъзилари коммунал муассасалар ҳисобланади. Мамлакат жамоат тартибини
сақлаш полициясида 160–165 минг нафар ходим хизмат қилади.
Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) – маъмурий ҳудудларда жамоат тартиби
ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича дунёда ўзига хос тизим ва илғор тажрибага
эга бўлган давлат. АҚШда оммавий тадбирларни ўтказиш даврида жамоат
тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш бевосита ҳуқуқни муҳофаза этувчи
органлар зиммасига юклатилган бўлиб, улар уч тоифага бўлинади:
1)
Федерал органлари;
2)
Штат органлари;
3)
Маҳаллий органлари.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни сони АҚШда ҳар 1 минг аҳолига 2,5
– 3 штат бирлигидаги ходимлар тўғри келади
1
. АҚШда 40мингдан ортиқ полиция
идора-агентликлари мавжуд бўлиб, мамлакатда уларнинг бошқарилишини
мувофиқлаштириб борувчи марказий полиция идораси мавжуд эмас. Мазкур
полиция идораларининг кўпчилиги уч мингдан ортиқ графликда жойлашган
шерифлик идораларидир.
1
Лозовский Д. Н. К вопросу о деятельности правоохранительных органов по
обеспечению безопасности при проведении массовых спортивных мероприятий
международного уровня (зарубежная практика) // Актуальные проблемы борьбы с
преступлениями и иными правонарушениями. − 2013. − № 11-2. − С. 24.; Полиция
зарубежных стран: система организации и опыт профессиональной подготовки кадров.
Учебное пособие. Авторы-составители: А.С. Якубов и др. Академия МВД Республики
Узбекистан, 2010. – Б. 250-253.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
80
2181-3187
Оммавий тадбирларни ўтказиш ва жамоат тартибини сақлаш тадбирлари
асосан Штат полициялари ва маҳаллий орган полициялари томонидан амалга
оширилади. Уларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб Штат Конституциясида қабул
қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хизмат қилади. Штат полиция
бошқармаси бошлиғи Штат губернатори томонидан тайинланади ва бевосита
унга бўйсинади. Маҳаллий полиция органлари ўз навбатида икки турга
бўлинади: маҳаллий шаҳар полицияси ва округ полициясига. Штат, шаҳар, округ
миқёсида ўтказиладиган оммавий тадбирлар тегишли полиция органлари
томонидан назорат қилинади ва тадбир даврида жамоат тартибини сақлаш
чоралари кўрилади. Штат қонунчилигига асосан оммавий тадбир
ташкилотчилари полициядан рухсат олиш учун тадбирни ўтказиш жойи вақти,
давом этиш вақти, қатнашчиларни сони тўғрисида аниқ маълумот беришлари
ҳамда уларга қатъий амал қилишлари лозим. Акс ҳолда қатнашчиларни сони
белгиланган миқдордан ошиб кетса ҳам улар полиция томонидан жавобгарликка
тортиладилар.
Кўп мамлакатларда оммавий тадбирларни ўтказиш қонунлар билан
тартибга солинган. Жумладан, Россияда оммавий тадбирларни ўтказиш 2004 йил
9 июндаги «Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, кўча юришлари ва пикетлар
тўғрисида»ги Федерал қонун ҳамда Россия Федерациясининг сайлов ва
референдумлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Россия
Федерациясининг қонун ҳужжатларида фақат оммавий тадбир тушунчаси эмас,
балки, митинг, йиғилиш, намойишлар ва пикетларнинг ҳам тушунчаси белгилаб
берилган. Шунингдек, юқорида қайд этилган қонунларда оммавий тадбирни
ўтказиш принциплари белгилаб қўйилган бўлиб, улар қуйдагиларга асосланади:
1) қонунийлик;
2) оммавий
тадбирларни
ўтказишда
иштирок
этишнинг
ихтиёрийлиги.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
81
2181-3187
Мазкур давлат қонун ҳужжатлари талабларига кўра оммавий тадбир
ташкилотчиси бўлиш учун ўтказиладиган тадбир туркумига қараб, қуйидаги
талаблар қўйилган:
− Россия Федерациясининг фуқароси бўлиши шарт;
− митинг ва йиғилишлар ташкилотчиси бўлиши учун - 16 ёшга тўлган
бўлиши керак;
− намойиш, кўча юришлари, пикетлар ва бошқа оммавий тадбирлар
ташкилотчиси бўлиши учун – 18 ёшга тўлган бўлиши шарт.
Шу билан бирга, мазкур қонунчиликда оммавий тадбир ташкилотчисининг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгиланган бўлиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
принциплари инобатга олинган.
Россия Федерациясининг «Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, кўча
юришлари ва пикетлар тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасида оммавий
тадбирнинг ўтказилиш жойи тўғрисидаги тушунча, айрим жойларда оммавий
тадбир ўтказилишини тақиқлаш ёки чеклаш шартлари берилган
1
.
Бунда оммавий тадбир ўтказилиши бино ва иншоатларнинг бузилиши
хавфини келтириб чиқармаса ёки ушбу оммавий тадбир иштирокчиларининг
хавфсизлигига бошқача тарзда тахдид қилмаса, мазкур тадбир унинг мақсадлари
учун яроқли ҳар қандай жойда ўтказилиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, бунда
оммавий тадбир ўтказишда жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини тўлиқ
таъминлаш принципи асосида ёндашилса, юқорида келтирилган ҳуқуқий
нормаларда оммавий тадбир ўтказиладиган жойларга қўйиладиган талаблар
етарли эмаслиги яққол намоён бўлади. Бизнинг фикримизча, бундай тадбирлар
1
Камилов М. А. Соотношение дефиниций «массовые мероприятия», «публичные
мероприятия» и «массовые публичные мероприятия» в российском праве // Журнал
научных и прикладных исследований. 2016. − № 2. − С. 56.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
82
2181-3187
йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизликлари инобатга олинган бевосита оммавий
тадбирлар ўтказиш учун мўлжалланган жойларда ўтказилиши лозим.
Россия Федерациясида оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш
маъмурий–ҳуқуқий тартибга солинган бўлиб, фуқароларга тинч мақсадда,
қуролсиз тўпланиш, йиғилишлар, митинглар ва намойишлар, кўча юришлари ва
пикетлар ўтказиш ҳуқуқини кафолатланган. Россиянинг 2004 йил 19 июлдаги
«Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, кўча юришлари ва пикетлар
тўғрисида»ги қонунида «...тадбирнинг оммавий хусусияти очиқ, ҳар ким учун
фойдаланса бўладиган эканлигида кўринади» дейилган
2
. Бу эса РФ фуқаролари,
жамоат ташкилотлари ва диний бирлашмалар ташуббуси билан ўтказиладиган
ҳамда фикрларни эркин ифодалаш ва шакллантириш, шунингдек мамлакатнинг
сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётига тааллуқли турли масалалар ва
ташқи сиёсий масалалари бўйича талабларни илгари суриш мақсадида
ижтимоий-сиёсий хусусиятга эга бўлган оммавий тадбирлар ўтказиши
мумкинлигини белгилайди. Тинч йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқини амалга
ошириш билан боғлиқ чекловлар белгилашнинг мақсадга мувофиқлиги шубҳа
туғдирмайди, чунки ҳар қандай оммавий тадбирни ўтказиш вақтида бошқа
шахслар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамоат ахлоқи, тартиб ва хавфсизликнинг
бузилиш хавфи мавжуд бўлади.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларида жамоат тартибини
бузишни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тизими асосан бир бўлсада ҳар бир
мамлакатнинг ўзига хос бўлган хусусиятлар жамоат тартибини бузиш деб
ҳисобланадиган хатти-ҳаракатлар доирасига тааллуқлидир.
2
Калинина Н.С., Куракин А.В. Административная ответственность и ее реализация в
сфере обеспечения правопорядка при проведении собраний, митингов, демонстраций,
шествий и пикетирования // Административное и муниципальное право. − М., 2013. − № 3
(60). − С.
270-279.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
83
2181-3187
Россия Федерациясини амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш натижалари
ҳамда
Россиянинг
олимлари
Д.А.Коротченков
1
,
Ф.Е.Колонтаевский
2
,
Л.Л.Попов
3
, Х.А.Юсупов
4
, А.П.Коренев
5
ларни фикрларидан РФ субъектлари
тассаруфидаги предметлар ва ваколатлари, шунингдек жамоат тартибини сақлаш
ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги маҳаллий аҳамиятга эга бўлган
масалалар доираси ҳозирги вақтда аниқ белгиланмаган, деган хулосага келиш
имконини беради.
Таъкидлаш жоизки, қатор норматив ҳужжатлар ва айрим қонун
лойиҳаларида оммавий тадбирларни федерал, минтақавий ва маҳаллий
тадбирларга ажратиш орқали турли даражалардаги ҳокимият субъектларининг
масъулият (жавобгарлик) соҳаларини қисман ажратишга ҳаракатлар қилинган.
Жумладан, муниципал ички ишлар органлари шакллантирилгандан сўнг унга
маҳаллий аҳамиятга эга оммавий тадбирлар ва оммавий ҳаракатлар ўтказилиши
чоғида жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини қўриқлаш вазифасини
топшириш таклиф этилган
1
.
Қозоғистон Республикасида оммавий тадбирларни ўтказиш даврида жамоат
тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳуқуқий тартиби
Қозоғистон Республикасининг «Полиция тўғрисида»ги қонунида белгилаб
1
Коротченков Д.А. Организация административно
-
правовой охраны общественного
порядка и обеспечения общественной безопасности при проведении массовых мероприятий
Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук.
Хабаровск –
2006.
–
21 с.
2
Колонтаевский Ф.Е. Организационные основы охраны общественного порядка в
современных условиях. Диссертация в виде научного доклада на соискание ученой степени
доктора юридических наук. − М.: Академия МВД России, 1996. –
45 c.
3
Административное право / Под ред. Л. Л. Попова. М.: Юристъ, 2002. − 699 с.
4
Юсупов Х.А. Организационно
-
правовые вопросы охраны общественного порядка и
безопасности в современных условиях: Автореф.дис...канд.юрид.наук. –
М., 2014. − 26 с.
5
Административная деятельность органов внутренних дел. Часть общая // Под ред.
А.П. Коренева. − М., 1997.
;
Административная деятельность органов внутренних дел. Часть
особенная // Под ред. А.П. Коренева. − М.: МЮИ МВД России. «Щит
-
М», 1997.
1
Савостин А.А. Правовые и организационные основы деятельности муниципальных
органов охраны общественного порядка. Автореф.дис...канд.юрид.наук. − М., 1998.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
84
2181-3187
берилган ушбу қонунга асосан оммавий тадбир даврида жамоат тартибини ва
хавфсизлигини таъминлаш ваколати маъмурий полицияга юклатилган. Мазкур
қонуннинг 10-моддасида белгилаб берилган ички ишлар органларининг асосий
вазифаларидан бири, оммавий тадбир даврида жамоат тартибини сақлаш ва
фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш этиб белгиланган.
Лекин, Қозоғистон Республикасининг «Ички ишлар органи тўғрисида»ги
қонунида оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат бериш ёки тақиқлаш
ваколатлари киритилмаган. Шунингдек, қонунда оммавий тадбир ўтказиладиган
ҳудудларга қатнашчиларни текшириб киритишдаги ички ишлар органларининг
ҳуқуқ ва ваколатлар ўзини ифодасини топмаган.
Оммавий тадбир даврида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини
олиш, жамоат тартибини сақлаш ва оммавий тартибсизликларга чек қўйиш
мақсадида ички ишлар органлари томонидан жисмоний куч ва махсус
воситаларни қўллаш тартиби ҳамда унинг ҳуқуқий асоси муҳим аҳамиятга эга ва
қонунга асосан жисмоний куч ва махсус воситаларни ишлатиш тартиби қўшиб
берилган.
Қозоғистонлик олимлар Е.О.Тузельбаев ва Х.К.Уразбаевлар ҳам
таъкидлаганларидек ҳозирги кунда Қозоғистон Республикасининг Маъмурий
жавобгарликка тортиш бўйича қонунчиликни қўллаш амалиётида ҳам қонун
ҳужжатларида ҳам «жамоат жойи»нинг мақоми, таърифи, жамоат жойига
кирадиган объектлар рўйхати ҳамда ҳуқуқий режими аниқ ва тўлиқ ҳуқуқий
тартибга солинмаган
1
.
Бирор ножўя ҳаракатни жамоат тартибини маъмурий бузиш қаторига
киритиш бир қанча омилларга, хусусан ҳатти-ҳаракатнинг қандай тусдалилига
келтирилган зарар даражасига, бундай ҳаракатларнинг қанчалик кенг тарқалгани
1
Тузельбаев
.
Е.О., Уразбаев Х.К.
К вопросу об определении понятия «общественное
место» и «улица»
//
20 лет Независимости Республики
Казахстан: достижения и перспективы
развития. Международная научно
-
практическая конференция Том 1. Караганда
, -
2011 г.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
85
2181-3187
ва унга қарши кураш шартларига шунингдек, уларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга
солиш тизимига боғлиқ.
Беларусь Республикасида оммавий тадбирларни ўтказишнинг ҳуқуқий
асосини 1997 йил 30 декабрда қабул қилинган “Оммавий тадбирлар
тўғрисида”ги қонун
2
ташкил этади. Ушбу қонун Беларусь Республикасида
йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари, намойишлар, пикетлар ва бошқа
оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш тартибини ташкил қилиш ва
ўтказиш тартибини белгилаб беради ҳамда конституциявий ҳуқуқ ва
эркинликларини рўёбга чиқариш, кўчалар, майдонлар ва бошқа жамоат
жойларида ушбу тадбирларни ўтказишда жамоат хавсизлиги ва тартибини
таъминлаш учун шарт-шароит яратишга йўналтирилган.
Беларусь Республикасида оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонуннинг амал
қилиш доирасида қуйидагиларга тааллуқли эмас деб белгиланган:
− ходимлар жамоалари, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, диний ва
бошқа ташкилотларнинг қонун ҳужжатлари, мазкур ташкилотларнинг
уставларига мувофиқ тарзда биноларда ўтказиладиган йиғилишлари;
− Беларусь Республикасининг республика ва маҳаллий йиғилишлар
тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиладиган йиғилишлар.
Бизнинг фикримизча ёпиқ бинода ўтказиладиган оммавий тадбирлар ҳам
ўрнатилган ҳуқуқий нормалар билан тартибга солиниши лозим. Чунки бундай
жойларда ўтказиладиган оммавий тадбирлар даврида ёнғин ва террористик-
қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилиши (Пенза, Москва, Беслан
шаҳарларидаги ҳолатлар мисолида) инобатга олинса, жамоат тартиби ва
фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда маъмурий-ҳуқуқий нормалар таъсири
остида бўлиши мақсадга мувофиқдир.
2
Ведомости Национального собрания Республики Беларусь 1998 г. №25
-26,
С.
428.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-69
Часть–3_ Мая –2025
86
2181-3187
Шунингдек, Беларусь Республикаси ва бошқа айрим хорижий давлатлар
қонунчилигида давлат томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирларни қонун
таъсир доирасидан чиқарилган. Бундай ҳолатларда ҳам бизнинг фикримизча,
оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонуннинг тўлиқ амал қилиш доирасидан эмас
балки, айрим моддаларини (ўтказишга рухсат олиш, ташкилотчиларга
қўйиладиган талаблар) таъсир этмаслигини белгилаш мақсадга мувофиқдир.
Беларусь Республикасининг оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонуннинг 11-
моддасида оммавий тадбирлар ўтказишда жамоат тартибига риоя этиш тартиби
ва жамоат тартибини сақлашга масъул ички ишлар органлари ва жамоатчилик
вакиллари этиб белгиланган. Лекин, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари алоҳида
аниқ белгилаб берилмаган.
Хорижий тажрибаларни ва юқорида қайд этилаётганларни инобатга олиб,
диссертация иши давомида ишлаб чиқилган «Оммавий тадбирлар тўғрисида»ги
қонун лойиҳасида аризаларни кўриб чиқиш муддати 30 кун этиб белгиланиши
мақсадга мувофиқ.
