Авторы

  • М.Э.Рузимов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.esiiw.125511

Ключевые слова:

Шубҳасиз қурилиш соҳаси жамият ва давлат ҳаётида муҳим ўрин тутади. Чунки унинг асосий мақсади аҳолини турар жой билан таъминлаш инфратузилмани янгилаш аҳолига қулай яшаш муҳити яратиш инвестиция муҳитини яхшилаш ва саноат ривожини таъминлашдан иборатдир. Шундай экан қурилиш соҳасига оид қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратининг аҳамият жуда юқори ҳисобланади.

Аннотация

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси ва раҳнамолигида мамлаатимизда қурилиш соҳасини тубдан ислоҳ қилишга, аҳолини сифатли турар жой билан таъминлаш, аҳолига қулай яшаш муҳити яратиш ва инфратузилмани янгилашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.  


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

161

2181-3187

ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА ҚОНУНЧИЛИК ИЖРОСИ УСТИДАН

ПРОКУРОР НАЗОРАТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА

ВАЗИФАЛАРИ

М.Э.Рузимов

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси

бошқарма прокурори

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси ва

раҳнамолигида мамлакатимизда қурилиш соҳасини тубдан ислоҳ қилишга,

аҳолини сифатли турар жой билан таъминлаш, аҳолига қулай яшаш муҳити

яратиш ва инфратузилмани янгилашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Давлат раҳбаримиз Ш.Мирзиёев қурилиш соҳаси ходимлари учун байрам

табригида ҳозирги кунда мамлакатимиз том маънода улкан қурилиш майдонига

айлангани, бошқа жабҳалар қаторида қурилиш тармоғи ҳам жадал

ривожланаётгани, соҳага янги технология ва инновациялар, энг замонавий

меъморий ечимлар фаол кириб келаётганини, ўтган етти йил давомида

юртимизда қурилиш ишлари ҳажми бир неча баробар ортиб бораётганини,

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 1 минг 500 дан ортиқ

қишлоқ ва маҳаллаларда йўл ва транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-

коммуникация тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларида улкан қурилиш ва

ободонлаштириш ишлари амалга оширилганини, уй-жойга талаб юқори бўлган

ҳудудларда “Янги Ўзбекистон” массивлари ва уй-жойлар барпо этилаётганини

таъкидлади.

1

Юқоридаги устувор йўналишлар ва белгиланган вазифаларнинг самарали

бажарилиши, ўз навбатида қурилиш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг

нечоғлик ижро этилишига боғлиқ, десак муболаға бўлмайди. Айнан прокурор

назорати мамлакатимизда қурилиш соҳаси учун ажратилаётган маблағларнинг

1

https://president.uz/uz/lists/view/6552


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

162

2181-3187

мақсадли сарфланиши, қурилиш

объектларнинг ўз вақтида, энг асосийси, тўлиқ

ва сифатли қурилишини таъминлашда

муҳим восита ҳисобланади.

Юридик адабиётларда ҳам тўғри таъкидланганидек, инсон ва фуқаролар

учун мувофиқ даражадаги ижтимоий таъминот ва ҳаёт сифати фақат давлатнинг

мақсадли сиёсати, давлат томонидан тартибга солишни тўғри ташкил этиш

орқали таъминланиши мумкин.

2

Шубҳасиз, қурилиш соҳаси жамият ва давлат ҳаётида муҳим ўрин тутади.

Чунки унинг асосий мақсади аҳолини турар жой билан таъминлаш,

инфратузилмани янгилаш, аҳолига қулай яшаш муҳити яратиш, инвестиция

муҳитини яхшилаш ва саноат ривожини таъминлашдан иборатдир. Шундай экан,

қурилиш соҳасига оид қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратининг

аҳамият жуда юқори ҳисобланади.

Ўзбекистон

Республикаси

Конституциясининг

43-моддасида

Ўзбекистон

Республикаси

ҳудудида

қонунларнинг

аниқ

ва

бир

хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг

Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга ошириши белгиланган.

3

Дарҳақиқат, Ф.Х.Отахонов таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикаси

Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар Ўзбекистон Республикаси

ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни

амалга ошириш ваколати бошқа ҳеч қайси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органда

мавжуд эмас.

4

Қурилиш соҳасида инсон ҳуқуқларига риоя қилинишини, аҳолининг барча

қатламларини турар жой билан таъминлаш, фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя

қилинишини таъминлаш вазифаси илгари сурилмоқдаки, бу ўринда прокурор

назорати ишончли ва кафолатли восита вазифасини бажариши лозим. Шу

2

Мельникова А.А. Содержание прокурорского надзора за исполнением законов в сфере оборота лекарственных

средств // Актуальные проблемы российского права. 2017. № 10 (83). -С. 197–203.

3

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси //

https://lex.uz/docs/20596

; Ўзбекистон Республикаси

“Прокуратура тўғрисида”ги Қонунининг 10, 12, 15-17-моддалари // lex.uz/docs/106197

4

Отахонов Ф.Х. Прокуратуранинг конституциявий мақоми ва қонунийликни таъминлашдаги роли // Ўзбекистон

Республикаси Бош прокуратураси Академияси ахборотномаси, No1 (49) 2022. – 21 б.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

163

2181-3187

маънода қурилиш соҳасига оид қонунчилик ижроси устидан прокурор

назоратини илмий-амалий жиҳатдан тадқиқ этиш долзарб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни

4-моддасига мувофиқ, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга

қаратилган қонунлар ижроси устидан назорат қилиш прокуратура органлари

фаолиятининг асосий йўналишларидан ҳисобланади. Мазкур Қонуннинг

24-моддасига мувофиқ фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши

устидан назорат предметига вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар,

фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхона

ва муассасалар, ташкилотлар ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва

идораларининг ҳарбий қисмлари, ҳарбий тузилмалари, ҳокимлар ва бошқа

мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига

риоя этилиши киритилган.

5

Бинобарин, прокурор назорати назорат тизимининг

энг муҳим элементларидан бири сифатида қонун бузилиши, уларнинг сабаблари

ва шартларини аниқлашга қаратилган прокурорлик назорати фаолиятининг

ҳуқуқий воситаси ҳисобланади.

6

Юридик адабиётларда таъкидланганидек, прокурор назорати ўзида қонун

бузилиши ҳолатларини белгилаш, аниқлаш ва айбдорларни жавобгарликка

тортишга қаратилган бир қатор комплекс ҳаракатларни амалга оширишни ўзида

қамраб олади ва прокурорнинг бошқа хил таъсир воситалари ичида ўзининг

асосий ва мураккаблиги билан ажралиб туради,

7

бошқа прокурор таъсир

воситалари ичида прокурор назорати воситалари умумий восита сифатида

ишлайди.

8

Қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан прокурор назорати

қуйидаги мақсадларни

кўзлайди:

5

Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни // lex.uz/docs/106197

6

Мельникова А.А. Содержание прокурорского надзора за исполнением законов в сфере оборота лекарственных

средств // Актуальные проблемы российского права. 2017;(10):197-203.

7

Ергашев Е.Р., Фирсова А.А. К вопросу об основных требованиях, предъявляемых к организации и проведению

прокурорской проверки // Российский юридический журнал. 2013. № 1 (88). -С. 180 - 184.

8

Ломовский В.Д. О понятии и содержании прокурорской проверки // Правоведение. 1988. № 5.- С. 89 - 93.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

164

2181-3187

Биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш

инфратузилмасини ривожлантириш дастури, бюджет ва марказлашган бошқа

манбалар маблағлари ҳисобидан молиялаштири-ладиган инвестиция

дастурларининг шакллантирилиши ва амалга оширилишида қонунчилик

ҳужжатлари талабларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини назорат қилиш;

Иккинчидан, қурилиш соҳасида танлов ва тендерлар ўз вақтида ва

шаффоф ўтказилишини, қурилиш-пудрат ишларининг сифатли бажарилиши

ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини, лойиҳалар

белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишини назорат қилиш;

Учинчидан, лойиҳалар уларнинг ташаббускорлари (буюртмачилар)

томонидан ўз вақтида молиялаштирилиши, бюджет маблағларининг мақсадли

ва самарали ишлатилиши устидан тизимли назоратни амалга ошириш,

лойиҳаларни танлаб олиш, уларни амалга ошириш ва ишга тушириш

жараёнларининг барча босқичида манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг

олдини олиш ва уни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш;

Тўртинчидан, давлат дастурлари доирасида ажратиладиган имтиёзли

кредитларнинг мақсадли ишлатилиши ҳамда лойиҳаларнинг амалга

оширилиши устидан жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда назорат

тадбирларини ташкил этиш;

Бешинчидан, шаҳарсозлик, архитектура ва қурилиш соҳаларини

такомиллаштириш, шунингдек намунавий лойиҳалар асосида уй-жойларнинг

белгиланган муддатда сифатли қурилиши, объектларни қуриш, реконструкция

қилиш ва мукаммал таъмирлашда қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши

устидан назорат олиб бориш;

Олтинчидан, давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва

мувофиқлаштириш бўйича штаблар ва ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш,

уларга юклатилган вазифаларни муддатида, сифатли ва самарали ижро

этилишини таъминлаш;


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

165

2181-3187

Еттинчидан, қурилиш соҳасига замонавий ахборот технологияларини

жорий этиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар бажарилишини назорат

қилиш;назорат остидаги объектларда қонунчилик ижроси устидан назоратни

ташкил этиш ва бевосита амалга ошириш, уларнинг ҳуқуқий ҳужжатлари

қонунийлигини ўрганиб бориш.

Қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратининг

вазифалари Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни,

Бош прокурорнинг буйруқлари ва кўрсатмалари билан белгиланади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2023 йил

24 июндаги “Қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат

бошқармаси тўғрисидаги”ги 281-сонли буйруғида Қурилиш соҳасида

қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини ташкил этиш борасида

прокуратура органларининг энг асосий вазифалари назарда тутилган.

Юридик адабиётларда ушбу соҳада прокурор назоратининг вазифалари

сифатида инфратузилмани ривожлантириш дастури, бюджет ва марказлашган

бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция

дастурларининг шакллантирилиши ва амалга оширилиши муҳимлиги ҳақида

фикр-мулоҳазалар билдирилади. Масалан, Б.Х.Пўлатов эса қонунлар ижроси

устидан назорат соҳасидаги муаммолар ва назоратости объектлари хилма-хил

бўлганлиги боис прокурорлар назорат юритишда давлатдаги қонунийликнинг

аҳволига жиддий таъсир этувчи масалаларни танлашлари лозимлигини

таъкидлаб, прокурорлар томонидан бу назоратни амалга оширишдаги

йўналишларни белгилашда асос бўладиган масалалар ичида инсон ва

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларида

белгилаб берилган ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни ҳам алоҳида

қайд этади.

9

О.М.Мадалиев эса прокуратура идораларининг бирламчи вазифалари

қонуннинг ягоналигини таъминлаш, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларни

9

Пўлатов Б.Х. Прокурор назорати. Дарслик. -Тошкент, Ўзбекистон. 2009. -Б. 133-134.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

166

2181-3187

тиклаш ва қонун бузилишини бартараф этиш чораларини кўришдир деб

таъкидлайди.

10

Кўриб турганимиздек, прокурор назоратининг вазифалари ҳар бир соҳанинг

ўзига хос хусусиятлари, унинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва юзага келаётган

ўткир муаммоларни бартараф этиш мақсадидан келиб чиқиб турлича

ҳисобланади.

10

Мадалиев О.М. Прокурор назорати. Дарслик. Умумий қисм. -Тошент, ТДЮИ. 2009. -53 б.

Библиографические ссылки

Кўриб турганимиздек, прокурор назоратининг вазифалари ҳар бир соҳанинг

ўзига хос хусусиятлари, унинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва юзага келаётган

ўткир муаммоларни бартараф этиш мақсадидан келиб чиқиб турлича

ҳисобланади.