Авторы

  • Омонова Райхона Хасан қизи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.esiiw.125529

Ключевые слова:

профилактика инспектори маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани ҳуқуқбузарликлар профилактикаси давлат органлари ҳамкорлиги жиноятчиликни олдини олиш ички ишлар органлари фуқаролар йиғини

Аннотация

Ушбу мақолада профилактика инспекторининг маҳалладаги ҳуқуқ-тартиботни таъминлашдаги ўрни ва унинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари таҳлил қилинган. Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари 
негизида ташкил этилаётган ҳамкорлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари, амалиётдаги самараси ҳамда учраётган муаммолар ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ёритилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5041-сон 
қарори, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун ва бошқа нормативҳуқуқий ҳужжатлар орқали профилактика тизимидаги вазифалар белгилангани таҳлил этилган. Мақолада профилактика инспекторининг маҳаллий давлат 
бошқарув органлари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, оила ва хотин-қизлар қўмитаси, бандлик органлари ва фуқаролар йиғини билан ўзаро алоқалари ўрганилган. 


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

32

2181-3187

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ МАҲАЛЛА ХУКУК-

ТАРТИБОТ МАСКАНИ НЕГИЗИДА БОШҚА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ

БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

Омонова Райхона Хасан қизи

Ички ишлар академияси 3-курс курсанти

Аннотация:

Ушбу мақолада профилактика инспекторининг маҳалладаги

ҳуқуқ-тартиботни таъминлашдаги ўрни ва унинг давлат органлари билан ўзаро

ҳамкорлик механизмлари таҳлил қилинган. Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари

негизида ташкил этилаётган ҳамкорлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари,

амалиётдаги самараси ҳамда учраётган муаммолар ҳуқуқий ҳужжатлар асосида

ёритилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5041-сон

қарори, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун ва бошқа норматив-

ҳуқуқий ҳужжатлар орқали профилактика тизимидаги вазифалар белгилангани

таҳлил этилган. Мақолада профилактика инспекторининг маҳаллий давлат

бошқарув органлари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, оила ва хотин-қизлар

қўмитаси, бандлик органлари ва фуқаролар йиғини билан ўзаро алоқалари

ўрганилган. Шунингдек, ҳамкорликдаги ишлар самарадорлигини ошириш,

ахборот алмашинувини яхшилаш, профилактик фаолиятни рақамлаштириш ва

кадрларни қайта тайёрлаш бўйича амалий таклифлар берилган.

Калит сўзлар:

профилактика инспектори, маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани,

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси,

давлат

органлари

ҳамкорлиги,жиноятчиликни олдини олиш, ички ишлар органлари, фуқаролар

йиғини, жамоат хавфсизлиги, профилактика тизими, норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар, ПҚ-5041-сон қарор, профилактик назорат, ҳуқуқий ҳамкорлик,

аҳолини хабардор қилиш, рақамли профилактика, ижтимоий шариклик


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

33

2181-3187

ОБЕСПЕЧЕНИЕ

ВЗАИМОДЕЙСТВИЯ

ИНСПЕКТОРА

ПРОФИЛАКТИКИ С ДРУГИМИ ГОСУДАРСТВЕННЫМИ ОРГАНАМИ

НА ОСНОВЕ МАХАЛЛИНСКОГО ЦЕНТРА ПРАВОПОРЯДКА

Аннотация:

В данной статье анализируется роль инспектора по

профилактике в обеспечении правопорядка в махалле и механизмы его

взаимодействия с государственными органами. На основе правовых документов

освещены правовые основы совместной деятельности, организуемой на базе

пунктов охраны правопорядка в махаллях, ее эффективность на практике и

возникающие проблемы. В частности, проанализировано, что задачи в системе

профилактики определены Постановлением Президента Республики Узбекистан

No ПП-5041, Законом "Об органах внутренних дел" и другими нормативно-

правовыми актами. В статье рассматривается взаимодействие инспектора по

профилактике с местными органами государственного управления, народного

образования, здравоохранения, комитетом по делам семьи и женщин, органами

занятости и сходами граждан. Также представлены практические предложения

по повышению эффективности совместной работы, улучшению обмена

информацией, цифровизации профилактической деятельности и переподготовке

кадров.

Ключевые слова:

инспектор профилактики, махаллинский пункт

правопорядка,

профилактика

правонарушений,

сотрудничество

государственных органов, предупреждение преступности, органы внутренних

дел, сходы граждан, общественная безопасность, система профилактики,

нормативно-правовые акты, постановление No ПП-5041, профилактический

контроль, правовое взаимодействие, информирование населения, цифровая

профилактика, социальное партнерство

ENSURING

INTERACTION

BETWEEN

THE

PREVENTION

INSPECTOR AND OTHER STATE BODIES BASED ON THE MAHALLA

LAW ENFORCEMENT CENTER


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

34

2181-3187

Abstract:

This article analyzes the role of the prevention inspector in ensuring

law and order in the mahalla and the mechanisms of their interaction with state bodies.

Based on legal documents, the article highlights the legal foundations of joint activities

organized at law enforcement points in mahallas, their practical effectiveness, and

emerging issues. Specifically, it analyzes how tasks in the prevention system are

defined by the Decree of the President of the Republic of Uzbekistan No. PP-5041, the

Law "On Internal Affairs Bodies," and other regulatory legal acts. The article examines

the interaction of the prevention inspector with local government bodies, public

education institutions, healthcare organizations, the Committee for Family and

Women's Affairs, employment agencies, and citizens' assemblies. It also presents

practical proposals for increasing the effectiveness of joint work, improving

information exchange, digitalizing preventive activities, and retraining personnel.

Key words:

prevention inspector, mahalla law enforcement point, crime

prevention, cooperation of state bodies, crime prevention, internal affairs bodies,

citizens' gatherings, public safety, prevention system, regulatory legal acts, Resolution

No. PP-5041, preventive control, legal interaction, public awareness, digital

prevention, social partnership

Жамиятнинг ҳақиқий кучини унинг заиф қатламларига қандай

муносабатда бўлиши белгилайди.”

Нельсон Мандела

(Жанубий

Африка Республикаси президенти,

инсон ҳуқуқлари фаоли)

Жамиятда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини

олишда профилактика инспекторларининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Хусусан,

уларнинг маҳалла ҳудудида доимий фаолият юритиши, аҳоли билан яқин

алоқада бўлиши ва давлат органлари билан ҳамкорлиги орқали

ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва бартараф этишга хизмат қилади. Бу

ҳамкорликнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан маҳалла ҳуқуқ-тартибот


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

35

2181-3187

масканларининг тўғри ташкил этилиши ва бошқа органлар билан мувофиқ

ҳаракатларга боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 мартдаги ПҚ-5041-

сон қарори билан ҳар бир маҳаллада “ҳуқуқ-тартибот масканлари” ташкил

этилиб, профилактика инспекторининг жойлардаги фаолиятини янада самарали

ташкил этиш, уни давлат органлари ва жамоатчилик билан мувофиқлашган

тарзда амалга ошириш белгилаб қўйилди. Бу масканлар профилактика

тизимининг марказий бўғини сифатида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар,

маҳалла фуқаролар йиғини, таълим, соғлиқни сақлаш, бандлик ва оила институти

билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш имконини бермоқда.

Мазкур мақолада профилактика инспектори фаолиятининг ҳуқуқий

асослари, маҳаллада давлат органлари билан амалга ошираётган ҳамкорлик

механизмлари, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари таҳлил қилинади.

Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича

амалий таклифлар ҳам илгари сурилади.

Айниқса сўнгги йилларда мамлакатимизда “маҳаллабай” ва “аҳолибай”

ишлаш тизимининг жорий этилиши, ҳар бир фуқаронинг муаммосини манзилли

ҳал этишга қаратилган янги ёндашувларни талаб этмоқда. Бу борада

профилактика инспектори нафақат ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан

шуғулланувчи шахс, балки маҳаллаларида ижтимоий-иқтисодий барқарорликни

таъминлашга масъул бўлган давлат ва жамоат тузилмалари ўртасидаги боғловчи

звено сифатида фаолият юритмоқда.

Шунингдек, профилактика фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун

маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг моддий-техник базаси, ахборот

алмашинув тизими ва кадрлар салоҳиятининг юксак даражада ташкил этилиши

муҳим ҳисобланади. Профилактика инспекторларининг фаолиятига қонунчилик

асосида кафолатлар берилган бўлиб, уларнинг ҳуқуқий мақоми, вазифалари ва

жамоатчилик билан муносабатлари қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аниқ

белгилаб қўйилган.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

36

2181-3187

Бунга амалий мисол сифатида, Зангиота туманидаги "Ўзбекистон" маҳалла

фуқаролар йиғинида 2023 йилда ташкил этилган ҳуқуқ-тартибот масканида

профилактика инспектори, халқ таълими муассасаси ва Оила ва хотин-қизлар

қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик асосида 15 та оилавий низо ҳал этилган.

Шунингдек, 12 нафар ишсиз фуқаро бандлик маркази орқали ишга

жойлаштирилган. Жиноятчилик 8% га камайган.

Самарқанд шаҳри, “Олимп” маҳалласидаги ҳуқуқ-тартибот масканида

профилактика инспектори билан мактаб психологи ҳамкорликда “Ёшларда

ҳуқуқий онг” номли лойиҳа амалга оширилган. 6 ой давомида 300 нафар

ўқувчига ҳуқуқий тарбия дарслари ташкил этилган. Натижада ўқувчилар

ўртасидаги майда ҳуқуқбузарликлар 40% га қисқарган.

Ҳозирги кунда профилактика инспекторларининг маҳалладаги фаолияти

нафақат ички ишлар органлари самарадорлигининг, балки жамиятда ҳуқуқий

маданият ва фуқаролик масъулиятининг ўсишини белгилайдиган муҳим

мезонлардан бири сифатида қаралмоқда.

Профилактика фаолиятининг маҳалла даражасида ташкил этилиши

жиноятчиликни камайтиришда самарали эканини кўрсатади. Бироқ бу фақат

профилактика инспекторига боғлиқ эмас — давлат органлари ва жамоат

тузилмаларининг фаол ҳамкорлиги, моддий ресурслар ва аҳоли фаоллиги асосий

омиллардир. Рақамлаштириш, маълумотлар алмашинувини автоматлаштириш

ва кадрларни мунтазам қайта тайёрлаш тизимни янада такомиллаштиради.

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг ҳуқуқий асослари сифатида, Маҳалла

ҳуқуқ-тартибот масканлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил

29 мартдаги ПҚ-5041-сон қарори — “Жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат

хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида”ги қарор асосида ташкил этилган. Унга кўра, ҳар бир маҳаллада

профилактика инспектори учун алоҳида хона ажратилиши, у ерда жамоатчилик

ва давлат органлари билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилиши белгиланган.

Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

37

2181-3187

курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш давлат сиёсатида устувор

йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Ушбу соҳада янги, самарали

механизмларни

жорий

этиш

мақсадида

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2021 йил 29 мартдаги ПҚ–5041-сон қарори — “Жиноятчиликка

қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қабул қилинди. Мазкур қарор

мамлакатда профилактика ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш фаолиятини маҳалла

даражасига олиб тушиш, фуқаролар билан яқин алоқадаги тизим яратишга

қаратилган.

ПҚ–5041-сонли қарор орқали қуйидаги асосий мақсадлар кўзланган:

ҳар бир маҳаллада ҳуқуқ-тартибот масканларини ташкил

этиш;

профилактика инспекторининг фаолиятини туман

даражасидан маҳалла даражасига яқинлаштириш;

маҳаллабай ва фуқаробай ишлаш тизимини йўлга қўйиш;

давлат органлари ва жамоатчилик институтлари

ўртасида ҳамкорлик механизмларини кучайтириш;

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари нима?

профилактика инспектори учун алоҳида бино — ҳуқуқ-тартибот маскани

ташкил этилади. Бу маскан профилактика инспекторининг доимий иш жойи

бўлиб, у ерда:

аҳоли мурожаатларини қабул қилиш;

давлат органлари ва муассасалар билан ҳамкорликда

фуқаролар муаммоларини ҳал қилиш;

ҳуқуқий тарғибот ва профилактик тадбирлар ўтказиш;

Муаммоли жиҳатлар:

Ҳамма ҳудудларда ҳам масканлар моддий жиҳатдан тўлиқ таъминланмаган.

Айрим туманларда профилактика инспекторлари юкламаси юқори — бир

неча маҳаллага жавобгар.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

38

2181-3187

Ахборот алмашинув тизими баъзи ҳудудларда ҳали ишламаяпти ёки

муаммоли.

ПҚ–5041-сон қарори маҳаллада ҳуқуқ-тартиботни таъминлашнинг мутлақо

янги ва ҳаётга яқин механизмини яратди. Профилактика фаолияти жиноят содир

этилгандан кейингина эмас, балки унинг олдини олишга қаратилди. Қуйидаги

таклифлар мазкур тизимни янада самарали қилишга хизмат қилади:

Ҳар бир ҳуқуқ-тартибот масканига руҳолог, ижтимоий ходим,

ва психолог штат бирлиги ажратилиши лозим.

Давлат органлари ўртасида яхлит рақамли маълумот алмашиш

тизимини ишга тушириш (API орқали боғланиш).

Аҳолининг профилактика инспекторлари билан тўғридан-

тўғри онлайн мулоқоти учун мобил иловалар жорий этиш.

Ҳамкорликни амалга оширадиган асосий давлат органлари:

Профилактика инспектори қуйидаги давлат органлари билан доимий

ҳамкорликда фаолият юритади:

Маҳалла фуқаролар йиғини

— аҳоли муаммоларини барвақт аниқлаш,

ижтимоий-маиший масалаларни ҳал этишда ҳамкор.

Халқ таълими ва мактабгача таълим муассасалари

— ўқувчи ва ёшлар

ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, назорат ишлари.

Туман (шаҳар) бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлими

— ишсизлар

билан ишлаш, ижтимоий реабилитация ишлари.

Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими

— ҳуқуқбузар шахсларни рўйхатга

олиш, назорат қилиш ва профилактика чоралари кўриш.

Соғлиқни сақлаш муассасалари

— руҳий носоғлом шахслар билан

ишлаш, реабилитация ишларини мувофиқлаштириш.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

— аёллар ва оилалардаги низоларни

бартараф этиш, ҳуқуқий маслаҳат бериш.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамиятда ҳуқуқий тартибни

таъминлашда маҳалла институтининг ўрни беқиёс.

Маҳалла фуқаролар


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

39

2181-3187

йиғини (МФЙ)

— фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш шакли сифатида давлат

ва жамият ўртасидаги боғловчи тузилма ҳисобланади. Айни пайтда

профилактика

инспектори

маҳаллада

ҳуқуқ-тартиботни

таъминлаш,

жиноятчиликни камайтириш ва жамиятда барқарор муҳитни сақлашда асосий

фигура ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, профилактика инспектори ва маҳалла

фуқаролар йиғини ўртасидаги ҳамкорлик ҳуқуқий давлат ва фаол фуқаролик

жамияти қуришнинг муҳим шартларидан биридир.

Профилактика инспектори ва маҳалла фуқаролар йиғини ўртасидаги

ҳамкорлик қуйидаги асосий норматив ҳужжатларда белгиланган:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (34-модда) – фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи кафолатланади.

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонун –

МФЙнинг вазифалари ва ҳуқуқлари белгиланган.

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун – профилактика

инспекторининг мақоми, вазифалари ва жамоатчилик билан муносабатлари аниқ

кўрсатилган.

ПҚ–5041-сон (29.03.2021) – маҳаллаларда ҳуқуқ-тартибот масканлари

ташкил этилиши ва профилактика инспекторининг МФЙ билан ҳамкорлик

асослари белгиланган.

Профилактика инспектори ва МФЙ ўртасидаги ҳамкорлик қуйидаги

асосий йўналишларда амалга оширилади:

Аҳолининг муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этиш:

МФЙ раиси, ақлли кексалар ва ҳашар тарғиботчилари билан ҳамкорликда

ҳар бир хонадон ҳолати ўрганилади. Профилактика инспектори эса

ҳуқуқбузарлик хавфи юқори бўлган оилалар, шахслар билан иш олиб боради.

“Хавф гуруҳи”даги фуқаролар билан ишлаш:

Ички ишлар бўлими маълумотлари асосида, МФЙ орқали уларнинг яшаш

шароити, иш билан таъминланиши ва ижтимоий муҳити кузатилади.

Ёшлар ва норбўш вақтни мазмунли ташкил этиш:


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

40

2181-3187

Мактаб ва коллеж ўқувчилари, ишсиз ёшлар билан ишлашда МФЙ

қошидаги "Ёшлар етакчиси" ва профилактика инспектори ўзаро ҳамкорлик

қилади.

Хотин-қизлар муаммолари:

МФЙ қошидаги хотин-қизлар фаоллари билан биргаликда оилавий низолар,

зўравонлик ҳолатлари, эрта никоҳлар каби масалаларда профилактик ишлар

амалга оширилади.

Жамоатчилик назорати ва профилактик тадбирлар:

Маҳалладаги жамоат тартибини сақлаш, тинчликни таъминлаш бўйича

қўшма рейдлар, суҳбатлар, давра суҳбатлари ўтказилади.

Ҳуқуқий жамиятда ёшларнинг тарбияси, уларнинг ҳуқуқий онгини

шакллантириш

ва

ҳуқуқбузарликларнинг

олдини

олишда

таълим

муассасаларининг роли катта. Бугунги кунда мактаб ва мактабгача таълим

ташкилотлари нафақат таълим бериш, балки фарзандлар тарбиясида ҳам етакчи

институтлардан бири ҳисобланади. Ўз навбатида, профилактика инспектори

ушбу муассасалар билан яқин ҳамкорликда иш юритиб, ёшлар ўртасида

жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим функцияни

бажаради.

Ушбу ҳамкорлик қуйидаги норматив ҳужжатлар билан таъминланган:

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун –

профилактика инспектори ваколатлари.

“Таълим тўғрисида”ги Қонун – таълим муассасаларида

тарбия ва ҳуқуқий маданиятни ошириш вазифалари.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–5041-сон

қарори (29.03.2021) – профилактика инспектори ва маҳаллий таълим

муассасалари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича

топшириқлар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 719-сон

қарори – мактабларда профилактик ишлар тизимини йўлга қўйиш.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

41

2181-3187

Амалий ҳамкорлик йўналишлари:

1. Ҳуқуқий тарбия ва профилактик суҳбатлар

Профилактика инспектори ҳар ойда мактабда ҳуқуқий тарбия

машғулотлари, суҳбатлар, “Ёшлар ва қонун” мавзусидаги семинарлар ўтказади.

Бу орқали ўқувчиларда қонунга ҳурмат, жавобгарлик ҳисси ва фуқаролик онги

шакллантирилади.

2. Рисолалар, буклетлар ва мутахассислар билан учрашувлар

Профилактика инспектори ва мактаб маъмурияти ҳамкорлигида

ҳуқуқбузарликнинг оқибатлари, кибержиноятчилик, ножўя муомала каби

мавзуларда маърифий материаллар тарқатилади ва мутахассислар жалб этилади.

3. Хавф гуруҳидаги ўқувчилар билан индивидуал ишлаш

Педагоглар ва психологлар билан бирга назоратга олинган ўқувчилар

рўйхати тузилади ва улар билан алоҳида иш режаси бўйича иш олиб борилади.

Профилактика инспектори уларнинг шахсий муносабати, оилавий муҳити ва

ижтимоий муносабатларини кузатади.

4. Маҳалла ва ота-оналар билан ҳамкорлик

Ота-оналар йиғилишларида профилактика инспектори иштирок этиб,

ҳуқуқий маслаҳатлар, ота-оналар масъулияти тўғрисида ахборот беради. Мактаб

– оила – маҳалла уч бурчакли тизими орқали мустаҳкам ҳамкорлик юритилади.

Бунга мисол келтирадиган бўлсак, Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги

45-мактабда 2023 йилда профилактика инспектори ва мактаб раҳбарияти

ҳамкорлигида “Ҳуқуқий билимлар ойлиги” ўтказилди. Бу тадбир давомида 700

нафар ўқувчига ҳуқуқий билим берилди, 5 нафар ўқувчи хавф гуруҳидан олиб

чиқилди. Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 159-мактабда “Келажак – қонун

билан” номли лойиҳа доирасида профилактика инспектори ва мактаб психологи

ҳамкорлигида махсус тренинглар ўтказилиб, ўқувчилардаги агрессив хулқ-атвор

35% га камайтирилган.

Муаммолар ва камчиликлар


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

42

2181-3187

Айрим мактабларда профилактика инспектори фақат расмий

тадбирларда иштирок этади, тизимли иш режаси йўқ.

Психологик хизматлар заиф, мактаб психологлари билан

ҳамкорлик кам.

Баъзи инспекторлар таълим муассасалари билан формал

мулоқотда бўлиб, назорат фаолиятига етарли эътибор берилмайди.

Ахборот алмашинув тизими мануал, электрон мониторинг

мавжуд эмас.

Профилактика инспекторлари – жамоат тартибини таъминлаш,

ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва аҳоли билан профилактик ишларни амалга

оширувчи ички ишлар органлари ходимларидир. Улар ижтимоий соҳада фаолият

юритувчи бошқа ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик қилгандагина, ўз

вазифаларини тўлиқ ва сифатли бажара оладилар. Шу нуқтаи назардан, туман

(шаҳар) бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлими билан ҳамкорлик қилиш

уларнинг иш самарадорлигини оширишда муҳим омил ҳисобланади.

Ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари

2. Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари:

Ишсизлар билан ишлаш: профилактика инспектори ўз ҳудудида доимий

рўйхатда турмаган, расмий иш жойига эга бўлмаган шахсларни аниқлаб, уларни

иш билан таъминлаш мақсадида бандлик бўлимига йўллайди.

Меҳнат ҳуқуқларини муҳофаза қилиш: меҳнат низолари, мажбурий меҳнат

ҳолатлари ва меҳнат шартномаларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан

маълумот алмашиш ва ҳамкорликда чора кўриш.

Профилактик тадбирлар ўтказиш: аҳоли ўртасида иш билан таъминлаш,

меҳнат ҳуқуқлари ва масъулиятлари тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар бериш,

семинар ва учрашувлар ташкил этиш.

3. Ҳамкорликнинг самараси:

Туманлардаги тажриба шуни кўрсатмоқдаки, профилактика инспекторлари

ва бандлик бўлимлари ўртасидаги тизимли ҳамкорлик натижасида:


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

43

2181-3187

o

Ишсизлик даражаси пасаймоқда;

o

Жиноятчиликнинг олди олиняпти;

o

Ижтимоий норозилик камаймоқда;

o

Аҳоли орасида ҳуқуқий онг ва фаоллик ошиб бормоқда.

Профилактика инспекторларининг туман (шаҳар) бандлик ва меҳнат

муносабатлари бўлимлари билан тизимли ва самарали ҳамкорлиги

жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва ҳуқуқий

маданиятни оширишда муҳим ўрин тутади. Бу соҳадаги ҳамкорликни янада

кучайтириш, электрон маълумот алмашиш тизимларини жорий этиш ва

профилактик тадбирларни мунтазам равишда амалга ошириш долзарб вазифалар

сирасига киради.

Профилактика инспектори – маҳаллаларда жиноятчиликни бартараф этиш,

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фуқаролар билан ишлашда асосий

фигуралардан бири ҳисобланади. Унинг фаолияти ички ишлар бўлими билан

чамбарчас боғлиқ бўлиб, иш жараёнида барча бўлинмалар билан ҳамкорлик

қилиши зарур. Профилактика инспекторининг вазифалари

Профилактика инспектори ички ишлар тизимининг “илгарги қатори”да

турган муҳим бўғини ҳисобланади. Унинг ички ишлар бўлимидаги бошқа

бўлимлар билан самарали ҳамкорлиги нафақат жиноятчиликка қарши

курашишда, балки жамиятда ҳуқуқий онгни шакллантиришда ҳам муҳим ўрин

тутади. Бу ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун ахборот алмашинув

тизимларини такомиллаштириш ва қўшма профилактик тадбирларни мунтазам

ташкил этиш зарур.

Жамиятда хавфсизликни таъминлашда профилактика инспекторларининг

роли катта. Улар нафақат ҳуқуқбузарликларнинг олдини олади, балки

фуқароларнинг руҳий-ижтимоий ҳолатини кузатиб, зарур ташкилотлар билан

ҳамкорликда иш олиб боради. Бу жараёнда соғлиқни сақлаш муассасалари билан

ҳамкорлик алоҳида аҳамият касб этади.

Ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари:


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

44

2181-3187

Профилактика инспекторлари ва тиббий муассасалар ўртасидаги ҳамкорлик

қуйидаги норматив ҳужжатларга асосланади:

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун;

“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонун;

“Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонун;

ИИВ ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик

тўғрисидаги қўшма низомлар.

2. Ҳамкорлик йўналишлари:

Профилактика инспекторлари соғлиқни сақлаш муассасалари билан

қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилади:

Психик хасталиги бор шахслар устидан назорат

: психоневрологик ва

наркологик диспансерлар билан ҳамкорликда ҳисобда турувчи шахслар устидан

профилактик назоратни олиб бориш.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар пайтида тиббий текширув

: маст

ҳолатдаги

шахсларни

тиббий

кўрикдан

ўтказиш

ва

далолатнома

расмийлаштиришда ҳамкорлик.

Эпидемиологик хавфсизлик

: пандемия ва бошқа юқумли касалликлар

тарқалиши вақтида фуқароларни ҳимоя қилишда ҳамкорлик, карантин

чораларини таъминлаш.

Фуқароларнинг ижтимоий ва руҳий ҳолатини таҳлил қилиш

: ўз жонига

қасд қилишга мойил ёки руҳий ҳолати ноустувор шахсларни аниқлаш ва уларни

тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича ҳамкорлик.

3. Амалий натижалар ва таҳлил:

Ҳудудлардаги тажриба шуни кўрсатмоқдаки, профилактика инспекторлари

соғлиқни сақлаш муассасалари билан самарали иш юритган ҳолда:

Хавфли шахслар олдиндан аниқланмоқда;

Жиноят ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари камаймоқда;

Аҳоли ўртасида профилактика тадбирлари самарадорлиги

ошмоқда;


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

45

2181-3187

Наркотик моддалардан фойдаланувчи шахсларнинг сони

пасаймоқда.

Жамиятда тинчлик, барқарорлик ва оила мустаҳкамлигини таъминлашда

хотин-қизларнинг ўрни беқиёс. Шунинг учун уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш, оилавий зўравонликка қарши курашиш ва оғир ижтимоий шароитдаги

аёлларни қўллаб-қувватлаш – давлат сиёсати даражасига кўтарилган вазифадир.

Бу вазифаларни амалга оширишда профилактика инспекторлари ва Оила ва

хотин-қизлар қўмиталари ўртасидаги ҳамкорлик ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари:

Профилактика инспектори ва Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолияти

қуйидаги ҳуқуқий ҳужжатларга асосланади:

Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя

қилиш тўғрисида”ги Қонуни;

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун;

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 мартдаги 146-сонли қарори

(зўравонлик ҳолатларида ҳаракат қилиш тартиби);

ИИВ ва Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик

меморандумлари.

2. Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари

Оилавий зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш

:

зўравонликка учраган аёлларни аниқлаш, уларни муҳофаза ордери билан

таъминлаш, вақтинчалик бошпанага жойлаштириш.

Ёлғиз, ишсиз, ижтимоий жиҳатдан ҳимояга муҳтож хотин-қизлар

билан ишлаш

: қўмита ва инспекторлар ҳамкорлигида уларни касб-ҳунарга

ўқитиш, ишга жойлаштириш чораларини кўриш.

“Аёллар дафтари” билан ишлаш

: дафтарда рўйхатга олинган хотин-

қизлар ҳолатини ўрганиш ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган

ишлар.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-69

Часть–2_ Мая –2025

46

2181-3187

Профилактик суҳбатлар ва тадбирлар

: маҳаллаларда ҳуқуқий

саводхонликни оширишга қаратилган учрашувлар, семинарлар ва маърузаларни

ҳамкорликда ташкил этиш.

Профилактика инспекторининг маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани негизида

бошқа давлат органлари билан самарали ҳамкорлик қилиши жамиятда

жиноятчиликни олдини олиш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва

профилактик тадбирларни сифатли ташкил этишда ҳал қилувчи омил

ҳисобланади. Ушбу ҳамкорлик ИИВ, соғлиқни сақлаш, бандлик, таълим, суд ва

прокуратура органлари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, шунингдек маҳаллий

ўзини ўзи бошқариш органлари билан тизимли ва мувофиқлаштирилган равишда

йўлга қўйилганда, профилактик фаолият комплекс тус олади ва кутилган

натижани беради.

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг интеграциявий функцияси туфайли

турли соҳалардаги муаммоларга ягона ёндашув шаклланади, маълумот

алмашиш, тезкор таъсир чоралари кўриш ва жамоатчиликни жалб қилиш орқали

профилактика инспектори фаолияти янада самарали бўлади. Шу боис, мазкур

ҳамкорликни ҳуқуқий, ташкилий ва техник жиҳатдан мустаҳкамлаш бугунги

куннинг долзарб вазифаларидан биридир.

Библиографические ссылки

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг интеграциявий функцияси туфайли

турли соҳалардаги муаммоларга ягона ёндашув шаклланади, маълумот

алмашиш, тезкор таъсир чоралари кўриш ва жамоатчиликни жалб қилиш орқали

профилактика инспектори фаолияти янада самарали бўлади. Шу боис, мазкур

ҳамкорликни ҳуқуқий, ташкилий ва техник жиҳатдан мустаҳкамлаш бугунги

куннинг долзарб вазифаларидан биридир.