14
Ўзбекистон
Республикасида
барқарор
иқтисодий
ўсиш
суръатларни
таъминлашда ва ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ички жамғармалар ва
инвестициялар соҳасидаги негатив ривожланиш қонуниятларини ижобий томонга
ўзгартиришга қодир бўлган молиявий воситачиликнинг янги шакллари зарур. Булар
пай инвестиция фондлари ва исломий инвестиция фондларидир. Инвестиция
фондларининг ривожланиши тез фурсатларда мамлакатнинг қатор муҳим ижтимоий
-
иқтисодий муаммоларини ижобий ҳал этиш имконини беради. Жумладан:
-
аҳоли жамғармаларини рисклар диверсификацияси ва позитив реал
даромадлилик шартларида жойлаштириш;
-
иқтисодиёт тараққиёти эҳтиёжлари учун узоқ муддатли ички инвестиция
ресурсларини жаб этиш;
-
молиявий воситачилар хизматлари бозоридаги рақобат кураши ҳисобига молия
сектори фаолияти самарадорлигини ошириш;
-
йирик акциядорлик жамиятлари томонидан корпоратив бошқарув даражасини
ошириш, улар миноритар акциядорлари манфаатларини янада тўлароқ ҳисобга
олишни таъминлаш ҳисобланади.
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ
МОЛИЯЛАШТИРИШ
МАНБАЛАРИ ВА УНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ
З.А.
Шомансурова
-
Тошкент давлат иқтисодиёт
университети, доцент
Акциядорлик жамиятларда инновацион фаолиятни бошқаришнинг самарали
механизмини яратиш, корхоналарнинг инқироз ҳолатидан чиқиш йўлини инновацион
фаолиятни ривожлантириш асосида бозор талабларига жавоб берадиган янги
маҳсулотларни ишлаб чиқиш орқали таъминлаш мумкин. Янги Ўзбекистоннинг
барқарор ривожланишининг энг муҳим таркибий қисми жамиятнинг интеллектуал
салоҳиятини ошириш учун зарур шарт
-
шароитларни яратишдан иборат.
2006 йилдан бошлаб иқтисодиётни модернизациялаш сиёсатининг иқтисодий
ислоҳотларда кун тартибидаги долзарб масала сифатида майдонга чиқиши ёки 2017
йилдан иқтисодий ривожланишнинг фундаментал асосини ташкил қилувчи
Ҳаракатлар
стратегиясининг учинчи устувор
йўналишида ишлаб чиқаришни
модернизациялаш бўйича янги курсдаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши миллий
инновацион тизимларнинг давлат ва корпоратив молиялаштириш манбаларини янада
кенгайтириш бўйича ислоҳотларни амалга оширилишига сабаб бўлган.
1-
жадвал
Инновацион лойиҳаларни молиялаштириш манбалари
11
, млрд.сўм
№
Молиялаштириш
манбалари/Йиллар
2016
2017
2018
2019 2020
2020 йилда
2016 йилга
нисбатан
ўсиш, %да
1.
Корхоналар хусусий маблағлари
213,4 2501,5 1381,5 1251,8 1180
553,0
2.
Хорижий инвестиция кредитлари
39,9 1228,7
32,3
156,6 314,9
789,2
3.
Тижорат банклари инвестиция
кредитлари
26,8
533,5
262,5
280,1 157,3
586,9
4.
Давлат бюджети ва мақсадли
фондлар
31,7
370,6
2081 3839,7 919,1
2899,4
Жами
311,8 4634,3 3757,3 5528,2 2571,3
824,7
11
Муаллиф томонидан тузилган
15
Бунда умумий тарзда инновацияларни молиялаштиришнинг манбалари
институционал инвесторлар кесимида қуйидаги жадвалда келтиришимиз мумкин.
1-
жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, инновацион лойиҳаларни
молиялаштириш билан боғлиқ ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва янги
маҳсулотларни ўзлаштириш сиёсатини ўзида мужассамлаштирувчи инновацион
фаолиятни молиялаштириш тизимида корхоналар хусусий маблағлари 2016 йилда
213,4 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, 2017 йилда кескин ўсиш кузатилиб, 2501,5
млрд. сўмга етган.
Ушбу жараён Ўзбекистонни 2017
-
2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар
стратегиясининг
12
2017 йилга мўлжалланган устувор вазифаларини амалга ошириш
билан боғлиқ тизимли ислоҳотларга боғлиқ ҳолда ривожланган. Хусусан, ушбу йилда
юқори технологик қуролланган саноатнинг қайта ишлаш тармоқларини жадал
ривожлантириш, импорт маҳсулотларига қарамликни олдини олишга қаратилган
маҳаллий хом ашёлар базасида юқори қўшимча қийматли товарлар (хизматлар) ишлаб
чиқаришни йўлга қўйиш билан боғлиқ ислоҳотларни саноат ва хизмат кўрсатиш
тармоқларида кенг жорий этиш бўйича олиб борилган ислоҳотлар натижасида
кузатилган. Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг ўзига хос равишдаги
“Ҳимоя ёстиғи” вазифасини бажарувчи чора тадбир сифатида миллий инновацион
тизимда янги маҳсулотлар ва технологик қайта қуроллантириш сиёсати олиб
борилмоқда. Ушбу сиёсат миллий иқтисодиётнинг глобал рақобатбардошлик
позициясини
13
мустаҳкамланишига таъсир этмоқда. Ушбу чора тадбирлар иқтисодиёт
тармоқларида фаолият юритувчи акциядорлик жамиятлари инновацион фаолиятини
янада ривожлантиришга ички молиявий ресурсларни юқори даражада мобилизация
қилишни
талаб қилган.
2017 йилдан Ўзбекистон республикаси инновацион ривожланиш вазирлигини
14
ташкил этилиши, мамлакат иқтисодиётининг барча тармоқларида фаолият юритувчи
тадбиркорлик субъектлари инновацион фаолиятини тизимли ташкил қилишда муҳим
рол ўйнади.
Ушбу вазирлик Ўзбекистондаги мавжуд интеллектуал ва технологик салоҳиятни
аниқлаш, уни ошириш имкониятларини рўёбга чиқариш бўйича яҳлит давлат
сиёсатини амалга оширувчи давлат ҳокимияти органи сифатида бир қатор
вазифаларни амалга оширишлари белгиланган. Ҳудудлар ва корхоналар кесимида
янгиликларини яратиш, илмий ишланмалар яратиш ва улардан корхоналар фойдасини
ошириш, илмий ютуқлари бўйича кенг кўламдаги илмий тадқиқотларни тизимли
ташкил қилиш, инновацион ривожланиш контекстидаги инвестиция сиёсатини
самарали амалга ошириш
15
ва бошқа қатор тадбирлар амалга оширмоқда.
Юқоридаги фикримизнинг тасдиғи сифатида 2
-
жадвалдан кўришимиз мумкинки,
2017 йилда инновацион лойиҳаларни молиялаштириш манбалари таркибида иккинчи
ўриндаги етакчилик хорижий инвестиция кредитларини ўзлаштиришга тегишли
бўлиб, 1228,7 млрд. сўмни ташкил қилган. Ушбу инновацион
ривожланишининг
стратегик манбаи 2016
-
2020 йилларда хаотик равишда тебраниб борган бўлиб, қабул
қилинган
инновацион ривожланишнинг инвестиция дастурлари манзиллик рўйхатига
киритилган лойиҳаларнинг молиялаштириш сиғими бўйича сарф харажатлар ушбу
тенденцияга асос сифатида киритилади. Таҳлил қилинаётган даврдаги инновацион
12
2017-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар
стратегияси. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ
-4947-
сонли
илова.
https://lex.uz/docs/3107036.
13
Ўша ерда: https://lex.uz/docs/3107036.
14
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Инновацион
ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ
-5264-
. https://lex.uz/docs/3431440
15
Ўша ерда:
https://lex.uz/docs/3431440.
16
лойиҳаларни энг йирик масштабдаги молиялаштириш манбаи 2019 йилда давлат
бюджети ва мақсадли фондлар молиявий ресурсларига тўғри келиб, 3839,7 млрд.
сўмни ташкил қилган.
2-
жадвал
Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни молиялаштириш манбалари
16
,
жамига нисбатан %да
№
Молиялаштириш манбалари/йиллар
2016 2017 2018
2019
2020
1.
Корхоналар хусусий маблағлари
68,4
54,0
36,8
22,6
45,9
2.
Хорижий инвестиция кредитлари
12,8
26,5
0,9
2,8
12,2
3.
Тижорат банклари инвестиция кредитлари
8,6
11,5
7,0
5,1
6,1
4.
Давлат бюджети ва мақсадли фондлар
10,2
8,0
55,4
69,5
35,7
Жами
100
100
100
100
100
Агар нисбий кўрсаткичларга мурожаат қиладиган бўлсак, жами инновацион
лойиҳаларни молиялаштиришда 2016 йилда корхоналар хусусий молиявий ресурслари
68,4 %ни ташкил қилган бўлса, 2020 йилга келиб давлат бюджети ва давлат мақсадли
фондлари 35,7 % ни ташкил қилмоқда (2
-
жадвалга қаранг).
Инновацион лойиҳаларни молиялаштиришда тижорат банкларининг инновацион
тавсифдаги инвестиция кредитлари 2016 йилда 8,6 % ни, 2020 йилга келиб эса умумий
пасайиш тенденциясида 6,1 %ни ташкил қилмоқда. Ушбу жараён инновацион
лойиҳаларнинг рентабеллик индексининг тижорат банклари кредит қийматидан
нисбатан пастлиги ва шунингдек, ушбу лойиҳаларнинг юқори риск омилига
боғлиқлиги билан изоҳланади.
Юқоридаги
статистик
маълумотлар
асосида
қуйидаги
хулосаларни
тизимлаштириш мумкин бўлади:
Биринчидан, корхоналарда инновацион шароитлар юзага келган илмий ғояларни
тижоратлаш учун имкониятлар мавжуд;
Иккинчидан, инновацион фаолликнинг ижтимоий
-
иқтисодий самарадорлиги,
инвестицион жозибадорлигини нисбатан юқори кўрсаткичи уларни молиялаштириш
манбаи таркибида корпоратив молиялаштириш манбаларини яъни тадбиркорлик
субъектларининг хусусий маблағларининг сезиларли қисмини ички истеъмолга эмас
балки инновацион тавсифдаги капитал сифатида сарфланишини тахминлаган.
Учинчидан, кейинги 5 йил мобайнида инновацион фаолиятни давлат томонидан
қўллаб
қувватлаш сиёсати натижасида уни молиялаштириш манбалари таркибида
давлат молиявий ресурсларининг улуши ортиб борган.
Тўртинчидан, хорижий инвестициялар кенг жалб қилиш давлат сиёсатида юқори
технологик тараққиётни таъминловчи, юқори қўшилган қиймат занжирини яратувчи
инновацион ривожланиш тенденциялари учун асосий ишлаб чиқариш фондлари билан
қуроллантириш устувор аҳамият касб этган
АДАБИЁТЛАР:
1.
2017
—
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. Иқтисодиётни ривожлантириш ва
либераллаштиришнинг устувор йўналишлари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 7 февралдаги ПФ
-4947-
сонли
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 29 ноябрдаги «Ўзбекистон
Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ
-5264-
сон
3.
www.stat.uz
16
Муаллиф томонидан тузилган