АКЦИЯЛАР БОЗОРИДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ

Поделиться
Раджабов, Б. (2023). АКЦИЯЛАР БОЗОРИДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ. Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка, 90–92. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/19033
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Қимматли қоғозлар бозори кредит бозорига рақобатчи институт сифатида иқтисодиётни молиялаштиришда муҳимлиги айни ҳақиқат. Лекин мамлакатимизда бу имкониятдан етарлича фойдаланилмаётганлигини ҳам шу ўринда алоҳида таъкидлашимиз лозим. Қуйида айнан корпоратив қимматли қоғозлар бозори, хусусан акциялар бозорини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омиллар ва уларни бартараф этиш масалаларига тўхталиб ўтамиз. Мамлакатимизда корпоратив қимматли қоғозлар бозорини, умуман қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш учун молия тизимида корпоратив молиянинг бирламчи аҳамият касб этишини таъминлашимиз лозим.


background image

90

АКЦИЯЛАР БОЗОРИДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ

Раджабов Бунёд Абдухалилович

-

ТДИУ мустақил изланувчиси

Қимматли

қоғозлар бозори кредит бозорига рақобатчи институт сифатида

иқтисодиётни молиялаштиришда муҳимлиги айни ҳақиқат. Лекин мамлакатимизда бу

имкониятдан етарлича фойдаланилмаётганлигини ҳам шу ўринда алоҳида

таъкидлашимиз лозим. Қуйида айнан корпоратив қимматли қоғозлар бозори, хусусан
акциялар бозорини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омиллар ва уларни

бартараф этиш масалаларига тўхталиб ўтамиз. Мамлакатимизда корпоратив қимматли

қоғозлар

бозорини, умуман қимматли

қоғозлар бозорини ривожлантириш учун молия

тизимида корпоратив молиянинг бирламчи аҳамият касб этишини таъминлашимиз

лозим. Бунинг учун эса хусусийлаштиришни самарали ташкил этиш, хусусий

акциядорлик жамиятларининг фонд бозоридаги айланмасидаги улушини оширишни
рағбатлантиришимиз лозим.

Сўнгги йилларда ўтказилган акцияларни оммавий жойлаштириш амалиётлари

таҳлили бу борада маълум бир муаммоли ҳолатлар мавжудлигини, молиявий
қарорларнинг

нотўғрилигини ўзида намоён қилмоқда. Ўтказилган таҳлиллар

кўрсатмоқдаки, Қўқон механика заводи 10 фоизлик SPO амалиёти ва Кварц

акциядорлик жамиятининг 5 фоизлик SPO амалиётида савдога қўйилган акциялар
сонига нисбатан аризалар сони юқори бўлган. Лекин бунда Малибу

-

2 автомобили ва

Тошкент шаҳридан 2 хонали квартиранинг лотереяга қўйилганлиги ҳам асосий

омиллардан бири сифатида намоён бўлган. Ўзбекистон иқтисодиётида илк бор
ўтказилган Кварц акциядорлик жамияти IPO амалиётида 54,1 фоиз акцияларга ариза

келиб тушган бўлса, Жиззах пластмасса акциядорлик жамиятининг IPO амалиёти

натижасида эса бу кўрсаткич 34,8 фоизни ташкил этди.

2022 йил 1 декабрдан обунаси бошланган UzAuto Motors акциядорлик жамияти

IPO амалиёти 2022 йил 22 декабрда ўз ниҳоясига етиши белгиланган эди. Лекин обуна

якунларига кўра 17 миллиард сўмлик акция бўйича ариза келиб тушганлиги боис
андеррайтер обуна муддатини 2023 йил 15 февралга қадар узайтирди. Чунки обуна

якуни бўйича белгиланган охирги санадаги акцияларга буюртма кутилган

капиталлашув (195,777

миллиард сўм)нинг бор

-

йўғи 8,7 фоизини ташкил этган.

Акциялар сони бўйича таҳлил қилинганда буюртмалар бошлангандан буён жами 233

448 дона акцияга умумий ҳолда 1196 та ариза келиб тушган ва бу кўрсаткич оммавий

савдога қўйилган акциялар сонининг 8,65 фоизига тенг бўлган, холос.

2023 йил 15 февралда якунланган узайтирилган обуна якунларига кўра жами

жойлаштирилиши кутилган 2

700

000 дона акциянинг 29,1 фоизини ташкил этди.

Натижада тушган аризалар нарх диапазонидаги энг паст 72500 сўмлик нархда тўлиқ
қаноатлантирилди

ва 56,89 миллиард сўмлик молиявий ресурс жалб қилинди. Мазкур

кўрсаткич Ўзбекистонда рекорд кўрсаткич бўлсада, савдога қўйилган акцияларнинг
29,1 фоизлик қисми жойлаштирилганлигини ижобий баҳолаб бўлмайди.

Акцияларини оммавий жойлаштириш амалиётларини ўтказган Кварц, Қўқон

механика заводи, Жиззах пластмасса, UzAuto Motors каби акциядорлик
жамиятларининг IPOдан олдинги ва кейинги фаолиятларида инвесторлар билан

муносабатлар оммавий жойлаштириш талаблари даражасида, дея олмаймиз.

“Кварц” акциядорлик жамиятининг охирги 2

018-

2021 йиллар якунлари бўйича

дивиденд таҳлиллари амалга оширилганда 2018 йил якунлари бўйича дивиденд тўлаб

берилмаганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Айнан 2018 йил 3 апрелда мазкур

акциядорлик жамияти ўз IPOсини якунлаган эди. IPO ўтказилган йил, яъни 2018 йил
якуни бўйича эса ҳеч қандай дивиденд тўланмаганлиги инвестор билан


background image

91

муносабатларни мураккаблаштирди. Айнан дивиденд тўламаслик тўғрисидаги қарор
2019 йил 20 июнда қабул қилинган бўлса, 2019 йил 12 июнда жамият акциялари

савдоси ёпилиш нархи 8200 сўмни, яъни энг юқори нархгача кўтарилган. Дивиденд
тўламаслик ва соф фойданинг маълум бир қисмини реинвестиция қилиш тўғрисида

қарор

қабул қилингач эса, акция баҳосида пасайиш юз берди. Шуни ҳам қайд этиб

ўтишимиз лозимки, IPO ўтказган, шу билан бирга тегишли қонунчилик ҳужжати
асосида Кварц акциядорлик жамиятидаги давлат улушининг маълум бир қисми SPOга

чиқарилиши белгиланган

62

бир вақтда дивиденд тўламаслик тўғрисида қарор қабул

қилиниши

акцияларни оммавий жойлаштириш принципларига зиддир. Буни акция

котировкаси ўзида намоён қилди.

2019 йил охирида “Кварц” акциядорлик жамияти SPO амалиётини ўтказди. 2019

йил якуни бўйича дивиденд эълон қилинган санага қадар акция курси 2810 сўмгача
пасайди. Йил якуни бўйича эълон қилинган дивиденд битта акция бўйича 104,9 сўм

этиб белгиланди. Натижада акция номиналига нисбатан даромадлилик 6,12 фоизни,

бозор баҳосига нисбатан даромадлилик 3,73 фоизни ташкил этди. Мазкур
даромадлилик даражаси инвесторни қаноатлантирилмаслиги табиий ҳолатдир. 2020

йил якуни бўйича эса битта акцияга

244 сўмлик дивиденд белгиланган бўлиб, акция

номиналига нисбатан даромадлилик 14,23 фоизни, бозор баҳосига нисбатан 6,26
фоизни ташкил этган

63

. Даромадлилик ўсиши боғлиқ кутилмалар туфайли акция курси

3900 сўмга қадар кўтарилди. 2021 йил якуни бўйича эса яна дивиденд тўлаш тўғрисида

қарор

қабул қилинмади. Бунинг оқибатида акция курсида нисбатан пасайиш

кузатилди. Гарчи бунда дивидендларнинг бозор баҳосига нисбатини аниқлаш орқали

даромадлилик баҳоланаётган бўлсада, инвестор ўз сотиб олиш баҳосига нисбатан

даромадни аниқлайди. Бунда курсдаги ижобий фарқни ҳам даромадлиликни
аниқлашда инобатга олиш лозим бўлади. Акциялар курсидаги нисбий пасайиш ўз

-

ўзидан акциялар бозор даромадлилигини янада пасайтиради.

Келтирилган ҳолатлар асосида таъкидлаймизки, корпоратив қимматли қоғозлар

бозорини ривожлантириш миллий иқтисодиёт равнақи учун устувор аҳамият касб

этиши боис акцияларни оммавий жойлаштириш амалиётлари ўтказмоқчи бўлган ёки

ўтказган акциядорлик жамиятлари дивидендлар билан боғлиқ амалиётларга жиддий
эътибор қаратиш шарт. Акс ҳолда бозорга бўлган ишонч тобора пасайиб бораверади.

Буни Кварц IPOсидан сўнг акция курси 8200 сўмгача кўтарилгани ва дивиденд эълон

қилинмагач кескин даражада тушиб кетганлиги кўрсатиб турибди.

Акцияларни оммавий жойлаштириш амалиётларини самарали ташкил этиш

акциядорлик жамиятларининг очиқлигини ҳам таъминлаши лозим. Бу борада давлат

иштирокидаги корхоналар томонидан бирламчи

ёки иккиламчи акцияларни оммавий

жойлаштириш амалиётлари ўтказиш орқали давлат улушини камайтириш асосий

мақсад сифатида гавдаланади. Лекин Кварц акциядорлик жамияти томонидан бу

борада амалий ишлар амалга оширилган бўлсада, якунда давлат улуши қайта 89
фоиздан юқорини ташкил этиши ҳам мунозарали ҳолатдир. Чунки акцияларни

оммавий жойлаштириш натижасида акциядорлик жамияти ёпиқдан очиққа томон
ўзгариб бориши керак. Кварц акциядорлик жамиятида эса дастлаб давлат улуши

камайган бўлсада, кейинчалик давлат улуши янада оширилганлиги акциядорлик

жамиятларининг мустақиллигини яна чегаралаб қўяди. Бу эса хусусий инвесторлар
манфаатлари таъминланишида ўзига хос муаммоларни юзага келтиради.

62

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиётига тўғридан

-

тўғри хорижий

инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-4300

сонли қарори. 2019 йил 29 апрель.

63

Корпоратив ахборотлар ягона портали –

www.openinfo.uz

; “Тошкент” республика фонд биржаси –

www.uzse.uz

маълумотлари асосидаги муаллиф таҳлили


background image

92

Умуман олганда корпоратив қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш

мақсадида

акцияларни оммавий жойлаштириш амалиётларини самарали ташкил этиш

учун юқоридагиларни инобатга олган ҳолда IPO стратегияларини ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш ҳам муҳим эканлигини шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтамиз.

Шуни ҳам таъкидлашимиз лозимки, сўнгги йилларда иқтисодиётдаги давлат

улуши кескин юқорилиги мунтазам равишда таъкидлаб келинмоқда. Мазкур ҳолат
акциядорлик жамиятларининг молиявий мустақиллигига ҳам ўз таъсирини кўрсатиб

келмоқда. Маълум бир акциядорлик жамиятлари инвестицион жозибадор ва

акциялари ликвидли бўлсада, қўшимча эмиссияларни очиқ жойлаштириш орқали
капитал жалб қилиш хусусидаги молиявий қарорлар қабул қилинишига деярли дуч

келмаймиз.

Акциядорлик жамиятларидаги давлат улушини хусусийлаштириш амалиётлари

билан боғлиқ кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган бир вақтда, бу жараёнга

нафақат хорижий инвесторларни, балки миллий инвесторларни, хусусан аҳолини ҳам

фаол жалб қилиш кутилмоқда. Бунда айнан аҳолини акциядорга айлантириш масаласи
кун тартибидадир. Қўйилган мақсадга эришиш учун хусусийлаштиришга қўйилаётган

акциядорлик жамиятлари инвестицион жозибадорлигини ошириш талаб этилади.

Акцияларнинг мунтазам даромад келтириши ва ликвидлилиги ўз

-

ўзидан аҳолининг бу

борадаги қизиқиш ва манфаатдорлиги ошиб боришига хизмат қилади. Бунда даромад

олиш бўйича қонуний имкониятларнинг тақдим этилиши ўзаро реклама асосида ҳам

соҳа равнақини кутиш мумкин бўлади. Шу боисдан акциядорлик жамиятларининг
корпоратив бошқарувига доир ички ҳужжатларини такомиллаштириш, бунда

акциядорлар манфаатдорлигини таъминлаш масалалари киритилиши лозим. Уставга

соф фойданинг аниқ қисмидан кам бўлмаган миқдорда дивидендга йўналтирилиши
бўйича қоиданинг киритилиши, дивиденд фақат пул маблағлари шаклида тўланиши

белгилаб қўйилиши кабилар бунда маълум даражада аҳамиятга эгадир.

Юқорида келтирилган акциялар бозорини ривожлантиришга қаратилган

жиҳатларнинг амалиётга жорий этилиши ўз

-

ўзидан иқтиқодиётни молиялаштириш

кўламини ошириш билан бирга аҳоли турмуш фаровонлиги юксалишига ҳам хизмат

қилади

.

ПРАВОВЫЕ ОСНОВНЫ РЕГУЛИРОВАНИЯ ФИНАНСОВОГО РЫНКА УЗБЕКИСТАНА

Атаханов Баходир Алишерович

-

Председатель Национальной ассоциации

инвестиционных институтов

Согласно статьям 78 и 98 Конституции Республики Узбекистан от 08.12.1992г.,

законодательное регулирование валютного и кредитного дела относится к
совместному ведению Законодательной палаты и Сената Олий Мажилиса Узбекистана,

а Кабинет Министров несёт ответственность за проведение эффективной финансовой
и денежно

-

кредитной политики. Вместе с тем, в статье 124 Основного закона страны

установлено, что банковскую систему возглавляет Центральный банк Узбекистана.

В проекте новой Конституции страны, по принятию которой Референдум

назначен на 30.04.2023г., предусмотрены ряд существенных поправок в части

финансовой системы. Так, в

статье 147 новой Конституции установлено, что

Узбекистан имеет собственную «единую финансовую, денежную и банковскую
систему». Согласно статье 151 нового Основного закона, «банковская система

Республики Узбекистан состоит из Центрального банка Республики Узбекистан

и банков. Центральный банк Республики Узбекистан разрабатывает и
реализует денежно

-

кредитную и валютную политику. Центральный банк

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4300 сонли қарори. 2019 йил 29 апрель.

Корпоратив ахборотлар ягона портали – www.openinfo.uz ; “Тошкент” республика фонд биржаси www.uzse.uz маълумотлари асосидаги муаллиф таҳлили

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов