106
ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМДА ЛОГИСТИКА СОҲАСИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ
АҲАМИЯТИ
Махмудов Самариддин Бахриддинович
-
ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини
ривожлантиришнинг илмий асослари ва
муаммолари” ИТМининг докторанти
Логистика тизимидаги корхоналарни молиялаштириш ўзига хос хусусиятлари
билан ажралиб туради. Шунингдек, у молия соҳасидаги давлат сиёсатининг ажралмас
элементи вазифасини ҳам бажаради.
66
Молиявий ресурсларга эга бўлиш тадбиркорлик фаолиятининг энг муҳим
вазифаларидан биридир
.
67
Мамлакатнинг иқтисодий тараққий этиши кўп жиҳатдан иқтисодиётнинг илмий
-
техник ҳолати ва замонавий технологияларни қўллаш жараёнида амалий тадқиқотлар
олиб бориш даражасига ва натижада ишлаб чиқарилган маҳсулотларни
муваффақиятли сотиш имкониятларига боғлиқ.
Молиявий ресурслар нафақат тадбиркорларга белгиланган имкониятлардан
фойдаланиш имконини беради, балки корхонанинг фойда олиш қобилиятига ҳам ҳисса
қўшади
.
68
Логистика тизимидаги корхоналарни молиялаштиришнинг асосий манбалари ва
шакллари қаторига қуйидагилар киради:
Давлат бюджети орқали субсидиялаш
-
ушбу ҳолда молиявий ажратмалар
минтақавий ва ҳудудий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.
Давлат бюджетдан логистика тизимига зарур маблағлар ажратган ҳолда, барча
логистика жараёнларни тезлаштириш, шунингдек, уларни тўғри йўналишга
йўналтириш имкониятини яратади.
Бюджетдан ташқари субсидияларга турли
бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари, шунингдек логистика корхоналарнинг
шахсий маблағлари, уларда мавжуд ресурслари киради.
Венчур молиялаштириш
-
бу ҳар хил турдаги инновациялар, жумладан, энг янги
технологиялар учун маблағ ажратишдир. Хозирги кунда логистика тизимида венчур
молиялаштиришдан ҳам кенг фойдаланилмоқда. Бунда венчур молиялаштириш
максимал хавфни ўз зиммасига олади, лекин шу билан бирга, корхона учун максимал
фойда
бўлиши
ҳам
мумкин.
Логистика
тизимидаги
корхоналарни
молиялаштиришнинг ички ва ташқи манбалари ўртасидаги нисбат турлича
баҳоланади.
Ўз навбатида, логистика корхоналарни молиялаштиришнинг узоқ муддатли
стратегияларни амалга оширишда, яъни молиявий ресурсларга эҳтиёжлари
белгиланиб, пул оқимлари режаси тузилади ва у қуйидагича аниқланади
(1-
расмга
қаранг)
.
Ҳозирги
кунда ривожланган давлатларда логистика корхоналарни молиявий
таъминлаш манбаларининг таҳлили шундан далолат берадики, корхоналарни
молиялаштиришда умумий молиявий ресурслари ҳажмида ички ва ташқи манбалар
улуши турли мамлакатларда кўплаб объектив ва субъектив омилларга боғлиқ равишда
жиддий фарқланиб туради.
66
Карпова Н.П., Евтодиева Т.Е. Логистические инновации: сущность, виды и способы финансирования // Экономика,
предпринимательство и право. –
2020.
–
Том 10. –
№ 7. –
С. 2063
-2072.
67
Ko, E. J., McKelvie, A. 2018. Signaling for more money: The roles of founders’ human capital and investor prominence in
resource acquisition across different stages of firm development. Journal of Business Venturing, 33: 438-454.
68 Shane, S. A. 2003. A general theory of entrepreneurship: The individual-opportunity nexus. Northampton, MA: Edward
Elgar.
107
1-
расм. Логистика корхоналар молиялаштириш манбалари таснифи
69
Шунингдек, логистика тизимидаги корхоналарнинг молиявий ресурслари,
моддий ва меҳнат ресурсларидан фарқли равишда, ўзаро алмашинувчанлиги ва
инфляция ва девалвацияга мойиллиги билан ажралиб туради.
Логистика корхоналарнинг молиялаштириш манбалари корхонани унинг умумий
мақсадларига эришишини таъминлашга йўналтирувчи тизимдир.
Молиялаштириш манбалари бир томондан, ўзининг хусусиятлари ва маълум
қонуниятларга
эга бўлган бошқариладиган тизимдир, иккинчи томондан эса,
корхонани молиявий бошқариш умумий тизимининг муҳим таркибий қисми
сифатидаги бошқарув тизимидир.
Логистика корхонасини молиялаштириш тизим сифатида, молиявий солиқлар,
баҳо, меҳнатга ҳақ тўлаш, инвестиция сиёсати, фоиз ставкалари ва давлатнинг
тартибга солиш тадбирлари орқали турли хил бошқарув қарорлари таъсирига
берилувчан бўлади.
Замонавий бозор иқтисодиёти шароитида молиявий бозорлардан молиявий
ресурсларни жалб қилишнинг кенг усуллари ва инструментлари мавжуд бўлиб, бу ўз
навбатида логистика корхоналари молиялаштириш муқобил хилма хил вариантлари
амал қилишига шарт шаролит яратмоқда.
69
Муаллиф томонидан мустақил ишлаб чиқилди.
108
Умуман олганда, логистика корхоналарининг иқтисодий даромадлилик даражаси
ҳар
қандай корхона сингари логистика корхоналари учун ҳам асосий мақсадлардан
бири бўлиб ҳисобланади.
Логистика саноати таъминот занжири молияси, ривожланаётган молиялаштириш
усули сифатида, таъминот занжиридаги барча томонларнинг капитал айланмаси
муаммоларини яхши ҳал қилишни таъминлайди, бу кичик ва ўрта корхоналарни
молиялаштиришдаги қийинчиликларни ҳал қилишга ёрдам беради.
Логистика таъминот занжирида асосий тугун сифатида омборхона ва логистика
корхоналари алоҳида мавқега эга.
Логистика тизимини самарали молиялаштириш орқали улар фаолиятини
ривожлантиришнинг ижтимоий
аҳамияти ижтимоий аҳамиятга эга товарлар, масалан,
асосий озиқ
-
овқат махсулотлари мамлакат ичида тезроқ ва арзонроқ нархда
ҳаракатланишини
сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказишни молиявий негизини
яратади.
Хорижий мамлакатлар илғор тажрибаларини тасдиқлашича, молиявий бозорлар
ва улардаги молиявий инструментларнинг кенг спектрдаги ривожланиши, барча
тадбиркорлик субъектлари қатори логистик хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик
субъектлари томонидан асосий ва айланма фондларини молиялаштиришнининг
замонавий усулларини муқобил вариантларидан фойдаланиш имкониятларини
яратмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1.
Карпова Н.П., Евтодиева Т.Е. Логистические инновации: сущность, виды и способы
финансирования // Экономика, предпринимательство и право. –
2020.
–
Том 10. –
№ 7. –
С. 2063
-
2072.
2.
Ko, E. J., McKelvie, A. 2018. Signaling for more money: The roles of founders’ human capital and
investor prominence in resource acquisition across different stages of firm development. Journal of
Business Venturing, 33: 438-454.
3.
Shane, S. A. 2003. A general theory of entrepreneurship: The individual-opportunity nexus.
Northampton, MA: Edward Elgar.
4.
Махмудов , С. . (2023). АНАЛИЗ ДИНАМИКИ СОСТАВА АКТИВОВ ЛОГИСТИЧЕСКИХ
ПРЕДПРИЯТИЙ.
Иқтисодиёт
ва
инновацион
технологиялар,
11(1),
105–
117.
https://doi.org/10.55439/EIT/vol11_iss1/a12
5.
Махмудов, С. (2022). ОЦЕНКА РОЛИ СФЕРЫ ЛОГИСТИКА В ЭКОНОМИЧЕСКОЙ СИСТЕМЕ.
Экономика
и
образование,
23(4),
296–307.
извлечено
от
https://cedr.tsue.uz/index.php/journal/article/view/600
ПЛАСТИК КАРТАЛАР БИЛАН ҲИСОБ
-
КИТОБЛАР ТИЗИМИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Усканов Э.Э., Абдуллаева Н.А
.
Абдуллаев С.А.,
ТМИ
-
мустақил тадқиқотчилар
Бyгyнги кyнгa кeлиб, мaмлaкaтимиздa xaм XXI aсрнинг зaмoнaвий тexник
тaрaққиётининг мyxим yнсyрлaридaн бири бўлмиш плaстик кaртoчкaлaрдaн, яъни
зaмoнaвий тўлoв тизимлaридaн кeнг фoйдaлaнилмoкдa. Бyндaй плaстик кaртoчкaлaр
бoзoридa рeспyбликaмиздa фaoлият кўрсaтaётгaн бaрчa бaнклaримиз фaoл иштирoк
этишмoкдa. Нaқд пyлсиз ҳисoб
-
китoблaрнинг oxирги йиллaрдa ривoжлaниб бoрaётгaн
шaкли бy
-
плaстик кaртoчкaлaрдир.
Плaстик кaртoчкa
-
бy шaxсий тўлoв вoситaси бўлиб, yни кaртoчкaдaн
фoйдaлaнyвчи шaxс мaҳсyлoт вa xизмaтлaр yчyн нaқд пyлсиз тўлoвни aмaлгa oшириши
yчyн тaқдим этaди, шyнингдeк, бaнклaр вa бaнкoмaтлaрдaн нaқд мaблaғлaрни oлиш