ХАЛҚЧИЛ IPO ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ВА ЎТКАЗИЛИШИ КЕРАК? | Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка

ХАЛҚЧИЛ IPO ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ВА ЎТКАЗИЛИШИ КЕРАК?

Поделиться
Элмирзаев, С. . (2023). ХАЛҚЧИЛ IPO ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ВА ЎТКАЗИЛИШИ КЕРАК?. Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка, 116–121. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/19043
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Акцияларни оммавий жойлаштириш бизнес учун арзон капитал жалб қилиш орқали юқори самарадорликка хизмат қилса, инвесторлар ва аҳоли учун даромад манбаларини диверсификациялаш ҳамда оширишга хизмат қилади. Бугунги иқтисодиётнинг фаол тарзда рақамлашуви шароитида акцияларни оммавий жойлаштириш амалиёти глобаллик касб этмоқда. Яъни IPO амалиётларига глобал амалиёт сифатида ёндашилмоқда. Бунга бугунги технологик ривожланиш тўла-тўкис имкон бермоқда.


background image

116

Юқорида қайд этилган 5 та асосий босқични қўллаш жараёнида кичик бир хўжалик

юритувчи субект фаолиятини ташкил этишдан тортиб йирик корхонааргача бемалол асос

сифатида фойдаланиш мумкин бўлади. Бугунги кунда ички аудиторлик назоратини
ташкил этиш жараёни ҳам кўплаб сегментларга бўлинган воситаларни ўз ичига олади.

Жумладан :

Кўриниб турибдики текширув босқичлари

мураккаб ва вақт талаб этилади. Шундай

қилиб, ички назорат воситалари ишончлилигини дастлабки баҳолаш босқичида

бухгалтерия ҳисобининг барча счётлари ёки молиявий ҳисобот моддалари эмас, балки

уларнинг иқтисодий мазмунидан келиб чиқиб оммавий хусусиятга эга бўлган счётлар
тадқиқ этилади. Ҳар қандай текширув жараёни ички назорат тизими билан умумий

танишиб чиқиш босқичини бажаришнинг охирида ташкил қилинган мезонларига мос

келиши даражасига қараб корхона фаолияти ё давом эттирилади, ёки тўхтатилади.

Хулоса қиладиган бўлсак мақола ҳамда тақдим этилаётган лойиҳада ички назорат

воситаларини дастлабки баҳолаш асосида ички назорат воситаларини тестлашни

ўтказиш эҳтимоли тасдиқланган. Ички назорат воситаларини дастлабки баҳолаш муайян
циклга тааллуқли хўжалик операсияларини текшириш варақаси асосида амалга

оширилади. Ушбу иш ҳужжати ички назорат воситаларини ёритиш, бизнес

-

режалар блок

-

схемаларини тузиш, кузатувлар, хўжалик юритувчи субъект ходимлари ўртасида сўров
ўтказиш ва бошқа усуллар орқали шакллантириш жараёни тасвирлаб берилган.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 12 апрелда 1673

-

сон билан

рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2006 йил 29 декабрдаги 108

-

сон

бўйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг 12 сонли

«Аудиторлик текширувлари жараёнида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш»
номли стандарти.

2.

WWW: lex.uz.

ХАЛҚЧИЛ

IPO

ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ВА ЎТКАЗИЛИШИ КЕРАК?

Элмирзаев Самариддин

-

Ўзбекистон Республикаси Банк

-

молия

академияси "Инвестициялар ва молия бозори"

кафедраси мудири и.ф.д., проф.

Акцияларни оммавий жойлаштириш бизнес учун арзон капитал жалб қилиш

орқали юқори самарадорликка хизмат қилса, инвесторлар

ва аҳоли учун даромад

манбаларини диверсификациялаш ҳамда оширишга хизмат қилади. Бугунги
иқтисодиётнинг фаол тарзда рақамлашуви шароитида акцияларни оммавий

жойлаштириш амалиёти глобаллик касб этмоқда. Яъни IPO амалиётларига глобал

амалиёт сифатида ёндашилмоқда. Бунга бугунги технологик ривожланиш тўла

-

тўкис

имкон бермоқда.

Мамлакатимизда ҳам бу борада Кварц, Қўқон механика заводи, Жиззах пластмасса,

Uzauto Motors акциядорлик жамиятлари мисолида маълум бир ижобий ёки салбий
тажрибалар олинди. Лекин айнан

акцияларни оммавий жойлаштириш амалиётлари

орқали эришиш мумкин бўлган имкониятлардан етарлича фойдаланилмоқда, дея

олмаймиз.


background image

117

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20

декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида “Менинг катта

ниятим –

юртдошларимиз орасида юз минглаб мулкдорлар, аксиядорлар пайдо бўлсин.

Одамларимиз ўз омонатларини инвестиция қилиб, юқори даромадларга эга бўлсин.

Шунинг учун топшириқ бердим: келгуси йилда энг йирик 10 та компания ва тижорат

банкларимизнинг аксиялари ўз аҳолимиз учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади. Бу
чинакам халқчил IPO бўлишига ишонаман”

71

, дея алоҳида қайд этган эдилар. Шунингдек,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йил

24 март

куни ўтказилган давлат мулкини хусусийлаштириш ишларининг ижроси ва бу борада
жорий йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилишда “40 та йирик корхона ва

банклардаги давлат улуши “халқчил IPO” орқали сотилади. Жумладан, илк бор Навоий ва

Олмалиқ комбинатлари, Металлургия комбинати, “Ўзтелеком”, Миллий банк,
Саноатқурилишбанк каби йирик корхоналарнинг ўртача 2 фоиз акциялари аҳолига

таклиф этилади. Бунда аҳолига акцияларни тўғридан

-

тўғри сотиб олиш имконияти

яратилади. Акциялари сотилган корхоналар беш йил давомида соф фойдасининг камида
30 фоизи дивиденд тўлашга йўналтиради”

72

, дея таъкидланди.

Шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки, акциядорлик жамиятлари

томонидан

IPO

амалиётини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда бош мақсад арзон ва юқори
миқдорда молиявий ресурс жалб қилишни мақсад қилган бўлади. Кутилаётган IPO

амалиётларининг самарали кечишини таъминлаш орқали қўйилган мақсадга эришиш

учун эса бу борада эътибор қаратиш лозим бўлган маълум бир жиҳатлар мавжуд. IPO
амалиётида эътибор қаратиш лозим бўлган ўзига хос муҳим босқичлар шулар

жумласидандир.

Таҳлилларга кўра маълумки, муваффақиятли IPO амалиёти учта босқичда намоён

бўлади. Булар қуйидагилардир (1

-

жадвал):

IPO амалиётларининг муваффақиятли амалга оширилиши корпоратив молиявий

стратегиянинг тўғри ишлаб чиқилганлиги ва унга амал қилинишига бевосита боғлиқ. IPO
бўйича корпоратив стратегия бевосита узоқ муддатли тайёргарлик режасини белгилаб

олишни талаб этади. Узоқ муддатли тайёргарликдан асосий мақсад инвестицион

жозибадорликни ошириб боришдир. Бунинг учун эса юқори рентабелликка эришиш
асосида мунтазам дивидендларга ўтиш, ички ҳужжатларни жозибадорлик нуқтаи

назаридан такомиллаштириш (дивидендга йўналтириладиган соф фойда миқдорини,

дивиденд тўлаш шаклини, устав капиталида улушга эгалик қилишнинг юқори чегарасини
аниқ белгилаш кабилар) талаб этилади. Шу билан бирга IPO тушган маблағлар

йўналтириладиган лойиҳаларнинг истиқболли эканлигини асослаш орқали рентабеллик

янада ошириш ҳисобига акциялар даромадлилиги ўсиши прогнозларига ишонтира олиш
ҳам

муҳим. Миллий амалиётда мазкур жиҳатга етарлича эътибор қаратилмоқда, дея

олмаймиз.

Маълум бир ҳолатларда биринчи чоракда IPO ўтказилиши тўғрисида қарор давлат

бошқаруви органлари томонидан қабул қилинмоқда ва йил якуни арафасида IPO

ўтказилмоқда. Натижада инвестицион жозибадорлик билан боғлиқ муаммолар сабаб
кутилган капиталлашувга эришиш имконияти кескин пасаймоқда. Масалан, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини

янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора

-

71

https://review.uz/uz/post/ozbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyoyevning-2023-yil-uchun-murojaatnomasi-

toliq-matn

72

Хусусийлаштириш борасидаги вазифалар белгиланди

https://president.uz/uz/lists/view/6081


background image

118

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ

-

168 сонли қарорига

асосан “2022 йил 1 октябрга қадар

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБнинг акцияларини оммавий жойлаштиришни (IPO)

таъминласин”

73

, дея белгиланган.

1-

жадвал

Муваффақиятли IPO амалиёти босқичлари ва уларда эътибор

қаратиладиган

жиҳатлар

74

Босқичлар

номланиши

Эътибор қаратиладиган жиҳатлар ва қилинадиган ишлар

Узоқ муддатли

тайёргарлик

босқичи

йўналишлари

-

IPO ўтказиш бўйича корпоратив стратегия қабул қилиш

;

-

дивиденд сиёсати ва дивиденд стратегияси юзасидан

жозибадор тартибларни жорий этиш;

-

инвестицион жозибадорликка интилиш нуқтаи назаридан

мунтазам дивидендларга ўтиш орқали акциялар бозор курсини

максималлаштириб бориш;

-

ички тайёргарликни баҳолаш;

-

ҳамкорлик қилувчилар ва ташкилотчиларни белгилаш;

-

IPO тушган маблағлар йўналтириладиган лойиҳаларнинг

истиқболли эканлигини асослаш.

Муваффақиятли

IPO ўтказиш

босқичи

-

IPO учун биржа савдо майдонини танлаш;

-

потенциал инвесторлар учун

road-show

лар ўтказиш

-

нарх дипазони (жойлаштириш нархи)ни адолатли белгилаш;

-

акцияларга ариза бериш бўйича миқдор чегарасини белгилаш;

-

IPO га чиқиш вақтини иқтисодиётнинг жорий ҳолатидан келиб

чиққан ҳолда белгилаш;

-

муваффақиятли IPO ўтказиш.

IPO дан кейин

инвесторлар

билан ўзаро

манфаатли

муносабатларни

давом эттириш

-

инвестицион жозибадорлик давомийлигини таъминлаш;

-

бозор даромадлилигидан келиб чиққан ҳолда дивидендлар

мунтазамлигини таъминлаш.

-

курс кўтарилиши орқали даромадга эга бўлишни таъминлаш

Олти ой ичида инвестицион жозибадорлик нуқтаи назаридан дивиденд сиёсати

юритилишини таъминлаш имконсиз. Uzauto Motors акциядорлик жамияти фақатгина

2019 йил якуни бўйича акция номиналига нисбатан 36 фоиз дивиденд тўлаган, 2020

-2021

йиллар якунлари бўйича ҳеч қандай дивиденд тўламаган

75

ҳолда IPO га чиққанлиги

қўйилган

мақсадни инкор қилади. Натижада эса IPO ўтказиши белгиланган акциядорлик

жамиятлари бу амалиётни ўтказмаяпти ёки муваффақиятли кечмаяпти. Умуман давлат

назоратидаги акциядорлик жамиятлари томонидан акцияларни оммавий жойлаштириш
(IPO, SPO) ўтказиш тўғрисидаги қарорлар давлат томонидан қабул қилинган ҳолатларда

акциядорлик жамиятининг бу борадаги тайёрлик даражаси етарлича инобатга

олинмаётганлигини таъкидлашимиз лозим. 2023 йилда давлат назоратидаги тижорат
банклари томонидан IPO ўтказиши кутилаётган бир вақтда фонд биржаси листингидаги

73

https://lex.uz/ru/docs/5918980

74

Муаллиф томонидан тузилган.

75

https://openinfo.uz/uz/facts/?org_name=%22UzAuto+Motors%22+aksiyadorlik+jamiyati&type=32&date_from=&date_to

=


background image

119

улар акциялари номиналдан паст савдо қилинмоқда. Мазкур жиҳат қайд этилган тижорат
банклари инвестицион жозибадорлиги IPO ўтказиш учун тайёр эмаслигини кўрсатади. Бу

борада Uzum market акциядорлик жамиятининг глобал IPOга чиқиш бўйича 3 йиллик
стратегияси қабул қилинганлиги ва стратегия асосида ишлар бошланганлигини алоҳида

эътироф этишимиз лозим. Таъкидлаш лозимки, IPO акциядорлик жамияти бир йилда

тайёр бўлиб, бир йил ичида ўтказиладиган амалиёт эмас. Бунинг учун камида 3

-

4 йил

тайёргарлик кўриш орқали инвесторлар ишончи қозонилиши, инвестицион

жозибадорлик таъминланиши лозим.

Пухта тайёргарлик муваффақиятли IPO учун ҳар томонлама асос вазифасини

ўтаб

беради. Ички тайёргарлик таъминланиб, тегишли ҳамкорлар билан келишилгач, қайси

биржага чиқиш танланган ҳолда ҳар томонлама асосли акциялар нарх диапазонини

белгилашга эътибор қаратилади. Акцияларга битта инвестор томонидан ариза бериш
бўйича миқдор

чегарасини белгилаш ҳам мазкур жараёнда муҳимдир. Шунингдек

аризалар қабул қилиш вақтини иқтисодиётнинг жорий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда

белгилаш лозимлигини шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозим. Чунки, Кварц, Қўқон
механика заводи, Uzauto Motors акциядорлик жамиятлари акцияларини оммавий

жойлаштириш амалиётлари қишда ташкил этилганлиги ҳам талабнинг паст бўлишига

сабаблардан биридир. Чунки айнан қиш фаслида аҳоли даромадлари нисбатан пасайиши
ва харажатларнинг эса ортиши шароитида уларга акция таклиф қилиш

ўз натижасини

етарли даражада бермайди. Акцияларни оммавий жойлаштириш якунланганлиги, IPO

амалиёти тугаганлигини ўзида намоён қилмайди. IPOдан кейинги босқич ҳам мавжуд
бўлиб, унга кўра инвесторлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни давом эттириш

лозимдир. Бунинг учун эса бозор даромадлилигидан келиб чиққан ҳолда дивидендлар

мунтазамлигини таъминлаш орқали инвестицион жозибадорликни сақлаб туриш лозим
бўлади. Мазкур жиҳат акциялар курси кўтарилиши ҳисобиги бир томондан инвесторлар

актив даромади ортишига хизмат қилса, иккинчи томондан кейинги қўшимча акциялар

эмиссияси жойлаштириш учун текин реклама вазифасини ўтаб беради.

Миллий амалиётда бу борада ҳам муаммолар мавжуд. Масалан, акциялари икки

марта оммавий жойлаштирилган “Кварц” акциядорлик жамияти томонидан 2018 йил

якунлари бўйича дивиденд тўланмаган, 2019 йил якунлари бўйича акциялар номинал
қийматига

нисбатан 6,1 фоиз, 2020 йил якуни бўйича эса 14,2 фоиз дивиденд тўлаган

76

.

Мазкур кўрсаткичлар инвесторларни қаноатлантирмайди ва ўз

-

ўзидан IPOдан кейинги

босқич яхши йўлга қўйилмаганлигидан далолат беради.

Давлат иштирокидаги қайси миллий акциядорлик жамиятлари

IPO га чиқишга

тайёр, деган савол ҳам туғилиши табиий. Бунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев

таъкидлаганларидек, Олмалиқ кон

-

металлургия комбинати, Навоий кон

-

металлургия

комбинати, Ўзбекистон металлургия комбинати кабилар мазкур амалиётга ҳақиқатда

тайёр. Шунингдек, “Тошкент” РФБда премиум классдаги ягона эмитент –

Ўзбекистон

республика товар

-

хом ашё биржаси акцияларини IPOга олиб чиқиш ҳақиқатда

бозор

ривожи учун муҳим аҳамият касб этган бўларди. Товар

-

хом ашё биржаси акциялари ўта

жозибадорлигини таъкидлашимиз лозим.

Жамият акциялари номинал қиймати 630 сўм бўлсада, 2023 йил 28 март ҳолатига

18500 сўмдан савдо қилинаётганлиги буни исботлаб турибди. Бундай натижага эришиш

сабабларидан бири сифатида шубҳасиз акциядорлик жамиятининг дивиденд сиёсати ва
дивиденд амалиётидир (2

-

жадвал).

76

https://openinfo.uz/uz/facts/?org_name=%22Kvarts%22+aksiyadorlik+jamiyati&type=32&date_from=&date_to

=


background image

120

2-

жадвал

Ўзбекистон республика товар

-

хом ашё биржаси дивиденд тўловлари таҳлили

77

To‘lov

yili

Dividend

to‘langan

payti

Oddiy bir

aksiya

uchun

dividend

(so‘m)

Dividendlarni

to‘lash uchun
yo‘naltirilgan

sof foyda %

Dividendlarni

to‘lash uchun

yo‘naltirilgan sof

foyda summasi

Muoma-

ladagi

aksiyalar

soni

Dividendlar

taqsimlangan

AUYning

sanasi

2022 yil 2021 yil

1650,0

88,31%

123 681 393 000,00 74 958 420

19.03.2022

2021 yil 2020 yil

1100,0

86,95%

82 454 262 000,00 74 958 420

20.03.2021

2020 yil 2019 yil

2490,0

76,135%

62 215 488 600,00 24 986 140

22.05.2020

2019 yil 2018 yil

550,0

52,23%

13 742 377 000,00 24 986 140

24.05.2019

2018 yil 2017 yil

230,0

65,07%

5 746 812 200,00 24 986 140

25.05.2018

2017 yil 2016 yil

200,0

61,99%

4 997 228 000,00 24 986 140

26.05.2017

2016 yil 2015 yil

160,00

60,61 %

3 997 782 400,00 24 986 140

27.05.2016

2015 yil 2014 yil

190,00

51,68%

4 747 366 600,00 24 986 140

15.05.2015

2014 yil 2013 yil

180,00

52,01%

4 497 505 200,00 24 986 140

20.06.2014

2013 yil 2012 yil

160,01

51,20%

3 998 212 100,00 24 986 140

21.06.2013

2012 yil 2011 yil

99,51

52,00%

2 486 322 000,00 24 986 140

22.06.2012

2011 yil 2010 yil

50,70

51,00%

1 266 818 070,00 24 986 140

10.06.2011

2010 yil 2009 yil

31,61

70,00%

789 701 900,00

24 986 140

11.06.2010

2009 yil 2008 yil

43,81

90,00%

1 094 742 700,00 24 986 140

12.06.2009

Кўриб турибмизки, 14 йиллик дивиденд таҳлиллари ҳақиқатда инвесторлар учун

қизиқ ва бу давр мобайнида мунтазам равишда соф фойданинг 50 фоиздан ортиқ қисми
дивидендга йўналтирилган. 2021 йил якуни бўйича 88,31 фоиз соф фойда дивиденд

йўналтирилган ва битта акцияга 1650 сўмдан дивиденд тўлаб берилган бўлса, 2022 йил

якуни бўйича кузатув кенгаши томонидан битта акцияга 2300 сўмдан дивиденд тўлаш

78

тавсия қилинган.

1-

расм.

Ўзбекистон республика товар

-

хом ашё биржаси акциядорлар таркиби

(09.11.2022 йил ҳолатига

)

79

77

https://uzex.uz/fr/pages/public-data-on-accrued-dividends

78

http://openinfo.uz/ru/facts/67221/

79

https://uzex.uz/fr/pages/Equity-structure#


background image

121

Ўзбекистон республика товар

-

хом ашё биржаси инвестицион жозибадорлигига яна

бир сабаб соф корпоратив бошқарув амал қилаётанлигидир. Яъни ҳеч бир акциядор

назорат пакетига эгалик қилмайди ва давлат улуши 26,43 фоизга тенг (1

-

расм).

Яна шуни ҳам таъкидлашимиз лозимки, Олмалиқ кон

-

металлургия комбинати ва

Ўзбекистон металлургия комбинати ташаббуси асосида Ўзбекистон республика товар

-

хом

ашё биржасидаги 12 фоизлик акцияларни SPOга чиқариш тўғрисида 2019 йилда қарор
қабул

қилинган эди

80

. Мазкур қарор

ижроси таъминланмасдан келмоқда ва мазкур

амалиётни жорий йилда ўтказиш бозор учун том маънода ижобий сигнал бўлиб хизмат

қилади

.

Шунингдек, юқори рентабеллик асосида фаолият кўрсатиб келаётган уяли алоқа

компанияларини ҳам акциядорлик жамиятига айлантириш орқали IPOга чиқишини

таъминлаш, суғурта компанияларини бозорга олиб кириш муҳим, деб ҳисоблаймиз.

Умуман олганда халқчил IPO ташкил этиш ва ўтказишда юқоридагиларга эътибор

қаратиш

кўзланган мақсадга эришишда, яъни аҳолини акциядорга айлантириш орқали

даромадларини

оширишда,

бизнеснинг

арзон

капитал

жалб

қилишида,

хусусийлаштиришнинг самарали кечишида, иқтисодиётни молиялаштиришда кредит

бозорига рақобатчи институт сифатида фонд бозори ривожланишида муҳим аҳамият касб

этади, деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада

қисқартириш

ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”

қарори, 18.03.2022 йилдаги ПҚ

-168-

сон.

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фонд биржасида акцияларнинг

бирламчи ва икиламчи оммавий таклифларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида” қарори,
26.04.2019 йилдаги 358

-

сон.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий

Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси

4.

Хусусийлаштириш

борасидаги

вазифалар

белгиланди

https://president.uz/uz/lists/view/6081

5.

https://openinfo.uz/uz/facts/?org_name=%22UzAuto+Motors%22+aksiyadorlik+jamiyati&type=

32&date_from=&date_to

=

6.

https://openinfo.uz/uz/facts/?org_name=%22Kvarts%22+aksiyadorlik+jamiyati&type=32&date_

from=&date_to

=

7.

https://uzex.uz/fr/pages/public-data-on-accrued-dividends

8.

https://uzex.uz/fr/pages/Equity-structure#

9.

http://openinfo.uz/ru/facts/67221/

FOND BOZORIDA QIMMATLI QOG’OZLAR DAROMADLILIK TAHLILI

Sindarov Fazliddin Qaxramonovich -

TDIU, Moliya kafedrasi assistenti

Fond bozorida riski past va yuqori daromadli aksiyalarni tanlash professional investorlar

uchun ham qiyin hisoblanadi. Bunday aksiyalarni tanlashda kompaniyalarning moliyaviy

ko’rsatgichlarini, qarzning o'z kapitaliga nisbati, aksiylarni daromaliligini va aksiyalarni fond

80

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фонд биржасида акцияларнинг бирламчи ва икиламчи оммавий

таклифларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида” қарори, 26.04.2019 йилдаги 358

-

сон https://lex.uz/docs/4311932

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори, 18.03.2022 йилдаги ПҚ-168-сон.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фонд биржасида акцияларнинг бирламчи ва икиламчи оммавий таклифларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида” қарори, 26.04.2019 йилдаги 358-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси

Хусусийлаштириш борасидаги вазифалар белгиланди –https://president.uz/uz/lists/view/6081

https://openinfo.uz/uz/facts/org_name=%22UzAuto+Motors%22+aksiyadorlik+jamiyati&type=32&date_from=&date_to=

https://openinfo.uz/uz/facts/?org_name=%22Kvarts%22+aksiyadorlik+jamiyati&type=32&date_from=&date_to=

https://uzex.uz/fr/pages/public-data-on-accrued-dividends

https://uzex.uz/fr/pages/Equity-structure#

http://openinfo.uz/ru/facts/67221/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов