ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ АГРОТУРИЗМ СОҲАСИ ҲАМДА ҚИШЛОҚ ҲУДУДЛАРИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ

Поделиться
Сайфуллоев , О. (2023). ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ АГРОТУРИЗМ СОҲАСИ ҲАМДА ҚИШЛОҚ ҲУДУДЛАРИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ. Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка, 139–143. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/19050
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоғи сифатида туризм соҳасига хусусан, агротуризм соҳасига инвестицияларни жалб этишнинг аҳамияти ёритиб берилган. Агротуризм соҳасига инвестицияларни жалб этиш нинг бошқариш механизмлари таҳлил қилинган. Ўзбекистон шароитида агротуризм соҳасига инвестицияларни жалб қилишда таъсир кўрсатиш тизимлари кўрсатиб ўтилган. Агротуризмнинг қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожланиини таъминлашдаги аҳамияти ёритиб берилган. Инвестицияларнинг агротуризм соҳаси ривожидаги аҳамияти таҳлил қилинган.


background image

139

ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ АГРОТУРИЗМ СОҲАСИ ҲАМДА ҚИШЛОҚ ҲУДУДЛАРИНИ

БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ

Сайфуллоев Ойбек Олимович

-

Бухоро давлат университети,

Иқтисодиёт кафедраси докторанти

Аннотация.

Ушбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоғи

сифатида туризм соҳасига хусусан, агротуризм соҳасига инвестицияларни жалб этишнинг
аҳамияти ёритиб берилган. Агротуризм соҳасига инвестицияларни жалб этишнинг

бошқариш механизмлари таҳлил қилинган. Ўзбекистон шароитида агротуризм соҳасига

инвестицияларни жалб қилишда таъсир кўрсатиш тизимлари кўрсатиб ўтилган.
Агротуризмнинг қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожланиини таъминлашдаги аҳамияти

ёритиб берилган. Инвестицияларнинг агротуризм соҳаси ривожидаги аҳамияти таҳлил

қилинган.

Калит сўзлар.

Туризм, агротуризм, инвестициялар, қишлоқ туризми, менежмент,

маркетинг, аҳоли бандлиги, бошқарув механизми, сайёҳ, қишлоқ хўжалиги, иқтисодий

тараққиёт, инфраструктура.

Кириш.

Иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларининг фаолият юритиши ҳамда

ривожланишида жалб этилаётган инвестиция маблағлари муҳим роль ўйнайди.
Инвестициялар ҳажмидаги ижобий миқдорий ўзгаришлар ижтимоий ишлаб чиқариш ва

бандлик ҳажмига, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларга, тармоқлар ва иқтисодиёт

соҳаларининг ривожланишига туртки беради. Бу ўз навбатида, корхоналар фаолиятига
фойдали таъсир кўрсатади, ялпи миллий маҳсулотнинг ўсишига олиб келади ҳамда

мамлакатнинг ташқи бозорда фаоллигини оширади. Шу сабабли, ҳар бир мамлакат учун

ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш стратегиясининг устувор йўналиши сифатида миллий

иқтисодиётга инвестиция маблағларини жалб этишнинг жозибадор муҳитини

шакллантириш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Яқин келажакда мамлакатнинг

ижтимоий

-

иқтисодий тараққиётини ривожланаётган давлатларнинг иқтисодий жиҳатдан

юқори ривожланиш даражасига етказиб олишни мақсад қилган Ўзбекистон учун

республиканинг инвестицион жозибадорлигини тадқиқ этиш, инвестиция маблағларини

ички капитал ресурслар ва хорижий инвестиция ҳамда кредитлар асносида кўпайишига
эришиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

Асосий қисм.

Ўзбекистон Республикасида нефт

-

кимё, қишлоқ хўжалиги, озиқ

-

овқат,

тўқимачилик, чарм

-

пойабзал, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби устувор

тармоқларни белгилаш мумкин. Улар юқори қўшимча қийматга эга бўлган, ривожланган

ва ривожланаётган тармоқлар қаторига киради. Шунингдек, мамлакатимизда туризм

соҳаси ҳам иқтисодиётнинг стратегик тармоғи сифатида белгиланган. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг

туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

ПФ

-4861-

сонли Фармонида туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини

шакллантириш ва изчил амалга ошириш, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори

мақомини бериш, ушбу соҳани барча ҳудудларни ва ўзаро боғлиқ тармоқларни комплекс
равишда жадал ривожлантиришнинг етакчи кучига айланиши лозим бўлган

иқтисодиётни диверсификaциялаш, таркибий ўзгартириш ва барқарор ривожланишнинг

қудратли воситасига айлантириш, яратиладиган ялпи ички маҳсулотда, маҳаллий бюджет


background image

140

даромадларида туризмнинг улушини кўпайтириш, иш билан бандликни таъминлаш,
аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш бўйича тизимли чора

-

тадбирларни

амалга ошириш

-

туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсадли вазифалари ва устувор

йўналишларидан бири этиб белгиланган [1].

.

Ўзбекистонда сайёҳлик саноати энг ёш

тармоқлардан бири бўлсада, ўз потенциалига кўра кўплаб тармоқлардан олдинда

ҳисобланади. Туризм соҳасига жалб қилинган инвестициялар соҳа ривожи билан
биргаликда, ёшдош бўлган соҳалар ривожига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, коронавирус пандемияси Ўзбекистонда ҳозирги даврга қадар мавжуд

бўлган сайёҳлик бизнес моделларини инновaция ва рақамлаштириш ёрдамида тубдан
қайта

кўриб чиқиши заруриятини ҳам юзага келтирди. Бизнинг фикримизча, пандемия

фонида салоҳияти энди очила бошлаган агро ва экотуризм каби бозор сегментларини

ривожлантириш, туризм саноатининг ушбу соҳаларига инвестицияларни жалб этишнинг
бошқарув механизмини такомиллаштириш зарур.

Бугунги кунда бутун дунёда техноген омилларнинг жамият ва маданият ҳаёт

ривожига ҳамда табиий муҳитга салбий таъсири ошиб бормоқда. Инсоният тараққиёти
эса глобал саноатлашиш, индустриал марказлар ҳамда шаҳарларнинг жадал

ривожланиши билан боғлиқ равишда кечмоқда. Иқтисодиётнинг ўсиб, ривожланиб

бориши билан биргаликда шаҳарларнинг саноат марказлари сифатидаги роли ҳам ошиб,
уларда табиий урбанизaция жараёнлари рўй бермоқда. 2019 йилда бошланган

коронавирус пандемияси ҳам инсоният фаолияти, турмуш даражаси, эхтиёжлари ҳамда

уларни қондириш воситалари таркибига ўз таъсирини ўтказди. Шу жумладан, инсон
фаолияти билан боғлиқ бўлган дам олишга бўлган эҳтиёжни қондириш борасида

ўзгартиришлар киритиш, туризм ҳамда дам олиш жойларини ривожлантиришнинг янги

усулларини излаш зарурияти юзага келди. Урбанизaция даражасининг ошиб бориши,
экологик вазиятнинг ёмонлашуви ҳамда замонавий ҳаётнинг бошқа салбий омиллари

шаҳар аҳолисида шаҳарнинг шовқин

-

суронидан узоқда дам олишга бўлган истакни

шакллантиради. Ҳозирги вақтда шаҳар аҳолиси орасида очиқ ҳавода, табиат қўйнида дам
олишга бўлган юқори талаб шаклланган. Бу талабни туризмнинг агротуризм йўналишини

ўзининг барча шакллари орқали таъминлаши мумкин. Қишлоқ жойларида очиқ сайёҳлик

жаҳон амалиётида узоқ вақтдан бери кенг тарқалган ва самарали давлат бошқаруви
орқали ҳам қишлоқ жойлари, ҳам давлат учун аниқ иқтисодий самара беради [2].

Ўзбекистонда агротуризм соҳаси ҳали шаклланиш босқичида. Қишлоқ жойларида

инфратузилманинг яхши ривожланмаганлиги, агросаноат комплексининг аксарият
корхоналари томонидан аҳолини иш билан таъминлаш даражаси юқори эмаслиги каби

муаммолар мавжуд. Ушбу муаммолар бизни қишлоқ аҳолисининг бандлигини таъминлаш,

даромад манбаларини ҳамда хажмини кўпайтиришнинг янги усул ва механизмларни
излашга мажбур қилади. Бу муаммоларнинг ечимларидан бири минтақаларда

агротуризмни ривожлантириш ҳамда соҳага инвестицияларни фаол жалб қилиш

ҳисобланади

.

Бугунги кунда Ўзбекистонда агротуризмни ривожлантириш бўйича чора

-

тадбирлар

тизими аниқ шакллантирилмаган. Туризм саноатининг ўзига хос соҳаси сифатида
агротуризм соҳасида қўлланиладиган стандарт ва қоидалар ишлаб чиқилмаган.

Шунингдек, ушбу соҳада инвесторларнинг қизиқиши жуда паст ёки соҳанинг

инвестицион жозибадорлиги етарли даражада тадқиқ қилинмаган. Аммо, бу ҳолатларни
соҳага бўлган талабнинг мавжуд эмаслиги билан изоҳлаш ноўрин. Тадқиқотлар

натижасида бемалол таъкидлаш мумкинки, Ўзбекистон шаҳар аҳолисида қишлоқ

жойларида дам олишга бўлган жуда катта қондирилмаган яширин талаб мавжуд. Айнан


background image

141

ушбу омиллар агротуризм бизнес сифатида

ҳам, ҳудудларни ижтимоий

-

иқтисодий

ривожлантириш воситаси сифатида ҳам катта салоҳиятга эга эканлигини кўрсатмоқда (1

-

расм).






1-

расм. Агротуризмнинг қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожланишини

таъминлашдаги аҳамияти

93

Агротуризмга инвестициялар –

бу соҳага фойда олиш мақсадида инвесторлар

томонидан ўз сармояларининг жойлаштирилишидир. Агротуризм соҳасига сармоя
киритиш, бошқа соҳалар каби даромад олиш мақсадида амалга оширилади. Агротуризм

соҳасида инвестицион фаоллик инвесторларнинг ўз инвестицияларидан оладиган

даромадларига тўғридан

-

тўғри боғлиқ ҳисобланади. Ўзбекистонда агротуризм соҳасига

инвестицияларни жалб қилишни давлат томонидан тартибга солиш тизимини яратиш

соҳани жадал ривожлантириш жараёни сифатида хизмат қилиши мумкин. Бир қатор

сабабларга кўра, бугунги кунда агротуризм инвесторлар учун катта қизиқиш уйғотмайди.
Хусусан, инвесторлар ўзлари учун янги, “экзотик” бизнес йўналиши ҳисобланувчи соҳага

инвестицияларини йўналтиришга шошилмаяпти. Бундан ташқари, агротуризмнинг

ривожланмаганлиги сабабли Ўзбекистонда агротуризм маркетинги деярли йўқлиги
таъкидлаш лозим. Яъни агротуризм хизматларини кўрсатувчи объектлар сони етарли

даражада эмас ҳамда улар орасида рақобат муҳити шаклланмаган.

Ўзбекистонда агротуризмини ривожлантириш билан боғлиқ кўплаб муаммоларга

қарамай, ушбу соҳада кенг кўламли инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш жиддий

ижобий ижтимоий

-

иқтисодий аҳамиятга эга ва турли хўжалик юритувчи субъектлар учун

сезиларли иқтисодий фойда келтиради (1

-

жадвал).


93

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

.


Ердан оқилона

фойдаланиш, атроф-

муҳитга антропоген

юкни камайтириш,

табиий ресурслардан

самарали

фойдаланиш


Табиатдан

оқилона

фойдаланиш


Атроф-

муҳитни

муҳофаза

қилиш

Маданий ва

тарихий
меросни

сақлаш

Иқтисодий

ривожланиш

Ижтимоий

ривожланиш


Ўсимлик ва ҳайвонот

дунёсининг ноёб ва

йўқолиб кетиш

хавфи остида турган

вакилларини

муҳофаза қилиш,

алоҳида муҳофаза

этиладиган

ҳудудларни қўллаб-

қувватлаш


Тарихий обидаларни

муҳофаза қилиш,

Ўзбекистон

халқларининг анъана

ва урф-одатларини

асраб-авайлаш,

маданиятлараро

англашув ва

ҳурматни ошириш


Бюджет

даромадларини

ошириш, соҳага

ёндош тармоқларни

ҳамда туризм

инфратузилмасини

ривожлантириш,

аҳоли даромадлари

ўсишини таъминлаш

Аҳолини иш билан

таъминлаш, шаҳар ва

қишлоқ аҳолиси

алоқаларини

кенгайтириш,

ижтимоий

инфратузилмани

ривожлантириш


background image

142

1-

жадвал

Инвестицияларнинг агротуризм соҳаси ривожидаги аҳамияти

94

Давлат учун

Қишлоқ

аҳолиси учун

Сайёҳлар учун

Қишлоқ

хўжалиги соҳасида

туризм билан боғлиқ бўлган,

шаҳар ва қишлоқ

интегрaциясини таъминловчи

янги фаолият турини

ривожлантириш

Қишлоқ

аҳолиси учун

қўшимча даромад

манбаларини пайдо бўлиши

Жисмоний саломатликни

яхшилаш, иш фаолияти

самадорлигини ошириш ва

психологик стрессни бартараф

этиш имконияти

Давлат бюджетига солиқ

тушумларининг ортиши

Қишлоқ

аҳолиси ҳаёт

даражаси ва сифатининг

ошиши

Қишлоқ

ҳаётининг ўзига хос

хусусиятлари билан танишиш

Қишлоқ

жойларда ижтимоий

-

иқтисодий тенгсизликни

камайтириш

Ишсизлик даражасининг

камайиши

Маҳаллий аҳолининг тарихи,

урф

-

одатлари, маросимлари,

таомлари билан танишиш

Қишлоқ

хўжалиги соҳасида

қўшимча иш ўринлари яратиш

Агротуризм соҳасида

ўз тадбиркорлик

фаолиятини йўлга қўйиш

Қишлоқ

ҳаётига оид янги

билим, кўникма ва малакаларни

эгаллаш

Аҳолининг қишлоқдан шаҳарга

чиқиб кетишини камайтириш,

ёшларни қишлоққа жалб қилиш

Қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотларини сотиш

соҳасини кенгайтириш

Янги экзотик дам олиш

жойларининг пайдо бўлиши

Қадимий

қишлоқ аҳоли

манзилгоҳларини асраш

-

авайлаш

Аҳолининг ижтимоий

ҳимояга

муҳтож

қатламларининг қўллаб

-

қувватланиши

Иш фаолиятини самадорлиги

ошиши

Соҳага ёндош бўлган соҳалар

ривожига эришиш

Агротуризм

комплексларига ташриф

буюрувчилар учун қўшимча

тадбиркорлик фаолиятини

йўлга қўйиш имконияти

Нисбатан арзон бўлган туризм

хизматларидан фойдаланиш

имконияти

Қишлоқ

жойларида

инфратузилмани

шакллантириш, хизмат

кўрсатиш

ҳамда

табиатни

муҳофаза

қилишга

инвестициялар

оқимини

йўналтириш имконияти

Қишлоқ

жойларда

замонавий ижтимоий

-

маиший инфратузилманинг

яратилиши

Қулай

ҳамда сифатли бўлган

туризм хизматларидан

фойдаланиш имконияти

Хулоса.

Агротуризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш нафақат соҳанинг балки

бошқа тармоқларнинг ҳам ривожига таъсирини кўрсатади. Агротуризмнинг

ривожланиши ердан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда ундан оқилона

фойдаланишга олиб келади. Ердан сайёҳлик мақсадларида фойдаланиш кўп ҳудудлар
учун қишлоқ хўжалиги ва саноатга нисбатан анча юқори даромад келтиришини ҳалқаро

тажриба кўрсатмоқда. Шунингдек, агротуризм қишлоқ хўжалиги тармоғининг

мувозанатли ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этади.

Ноёб табиат ва бой анъаналар Ўзбекистонда агротуризмни ривожлантириш учун

муваффақиятнинг асосий таркибий қисмларидан биридир. Замонавий сайёҳлар CBT

94

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


background image

143

(Community based tourism-

жамиятга асосланган туризм) каби муқобил саёҳат

вариантларини тобора кўпроқ танламоқдалар. Маҳаллий аҳолининг урф

-

одатлари ва

ҳаёти

билан яқиндан танишишни истаган Ғарб сайёҳлари орасида CBT туризми тобора

оммалашиб бормоқда. Бу экоагротуризмнинг машҳур йўналиши бўлиб, унинг энг муҳим

таркибий қисм маълум бир мамлакатнинг оддий аҳолисининг яшаш шароитларига имкон

қадар

яқин муҳитда яшашдир. Туризмнинг бу тури маҳаллий аҳолининг оилавий

уйларида турар жойлари билан қишлоқ жойларининг туристик салоҳиятидан

фойдаланишга асосланган. Ўзбекистон шароитида қишлоқ жойларида маҳаллий аҳоли ўз

уйларида оилавий меҳмон уйларини ташкил қилган ҳолда сайёҳларга отларда сайр
қилиш, миллий таомлар пишириш, пичан ўриш, мева

-

сабзавотлар ва пахта теримида

иштирок этиш, гилам тўқиш, кашта тикиш каби хизматларни кўрсатишлари ва сабоқ

беришлари мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон

Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги ПФ

-4861-

сонли Фармони.

2.

Косенчук, О. В., Блинов, О. А., Новиков, Ю. И., & Рабканова, М. А. (2015). Понятие агротуризма

в теории и практике управления сельскими территориями.

Современные проблемы науки и

образования, (2

-2), 387-387

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ

МЕХАНИЗМЛАРИ

Камилова Ирода Хуснитдиновна

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Банк иши ва инвестициялар кафедраси доценти.,

PhD

Бугунги кунда дунё мамлакатлари иқтисодиёти ривожи ва халқаро интеграциясида

инвестицион кредитлар муҳим ўрин эгалламоқда. Зеро, инвестицион кредитлар тижорат
банкларининг миллий ва жаҳон молия бозоридаги узоқ муддатли стратегиясини амалга

оширишда ва унинг воситасида халқаро муносабат ва тажрибаларни ривожлантиришда

энг муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Олиб борилган тадқиқотлар инвестицион
кредитлар бир қанча анъанавий ва замонавий кредитлаш шаклларини ўзида мужассам

этган ҳолда улардан фойдаланишда миллий, хорижий ва халқаро молия

-

кредит

институтлари

билан

ҳамкорликларнинг

ўрнатилиши

ва

ривожланишига

эришилаётганлиги буни яққол тасдиқламоқда. Ўз навбатида, жаҳон амалиётида

ривожланган давлатларда инвестицион кредитлаш борасида юксак ривожланиш ва бой

тажрибаларга эришилиб, хусусан, “Германия давлатида жами асосий капиталга
инвестициялар таркибида инвестицион кредитларнинг улуши 49,5 фоизни, АҚШда 62

фоизни, Буюк Британияда 76,5 фоизни ташкил этмоқда”

95

. Инвестицион кредитларга

бўлган талаб кундан

-

кунга ошиб бораётган бугунги кунда тижорат банклари томонидан

инвестицион кредитлаш тизимини такомиллаштириш заруриятини келтириб

чиқармоқда.

95

Силантьев А. Э. Роль инвестиционного кредитования в РФ, США и ЕС // StudArctic forum. Выпуск 1 (13),

2019, DOI:

10.15393/j102.art.2019.3761

. //

http://saf.petrsu.ru/journal/article.php?id=37610

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4861-сонли Фармони.

Косенчук, О. В., Блинов, О. А., Новиков, Ю. И., & Рабканова, М. А. (2015). Понятие агротуризма в теории и практике управления сельскими территориями. Современные проблемы науки иобразования, (2-2), 387-387

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов