143
(Community based tourism-
жамиятга асосланган туризм) каби муқобил саёҳат
вариантларини тобора кўпроқ танламоқдалар. Маҳаллий аҳолининг урф
-
одатлари ва
ҳаёти
билан яқиндан танишишни истаган Ғарб сайёҳлари орасида CBT туризми тобора
оммалашиб бормоқда. Бу экоагротуризмнинг машҳур йўналиши бўлиб, унинг энг муҳим
таркибий қисм маълум бир мамлакатнинг оддий аҳолисининг яшаш шароитларига имкон
қадар
яқин муҳитда яшашдир. Туризмнинг бу тури маҳаллий аҳолининг оилавий
уйларида турар жойлари билан қишлоқ жойларининг туристик салоҳиятидан
фойдаланишга асосланган. Ўзбекистон шароитида қишлоқ жойларида маҳаллий аҳоли ўз
уйларида оилавий меҳмон уйларини ташкил қилган ҳолда сайёҳларга отларда сайр
қилиш, миллий таомлар пишириш, пичан ўриш, мева
-
сабзавотлар ва пахта теримида
иштирок этиш, гилам тўқиш, кашта тикиш каби хизматларни кўрсатишлари ва сабоқ
беришлари мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон
Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ
-4861-
сонли Фармони.
2.
Косенчук, О. В., Блинов, О. А., Новиков, Ю. И., & Рабканова, М. А. (2015). Понятие агротуризма
в теории и практике управления сельскими территориями.
Современные проблемы науки и
образования, (2
-2), 387-387
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ
ОШИРИШ
МЕХАНИЗМЛАРИ
Камилова Ирода Хуснитдиновна
-
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Банк иши ва инвестициялар кафедраси доценти.,
PhD
Бугунги кунда дунё мамлакатлари иқтисодиёти ривожи ва халқаро интеграциясида
инвестицион кредитлар муҳим ўрин эгалламоқда. Зеро, инвестицион кредитлар тижорат
банкларининг миллий ва жаҳон молия бозоридаги узоқ муддатли стратегиясини амалга
оширишда ва унинг воситасида халқаро муносабат ва тажрибаларни ривожлантиришда
энг муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Олиб борилган тадқиқотлар инвестицион
кредитлар бир қанча анъанавий ва замонавий кредитлаш шаклларини ўзида мужассам
этган ҳолда улардан фойдаланишда миллий, хорижий ва халқаро молия
-
кредит
институтлари
билан
ҳамкорликларнинг
ўрнатилиши
ва
ривожланишига
эришилаётганлиги буни яққол тасдиқламоқда. Ўз навбатида, жаҳон амалиётида
ривожланган давлатларда инвестицион кредитлаш борасида юксак ривожланиш ва бой
тажрибаларга эришилиб, хусусан, “Германия давлатида жами асосий капиталга
инвестициялар таркибида инвестицион кредитларнинг улуши 49,5 фоизни, АҚШда 62
фоизни, Буюк Британияда 76,5 фоизни ташкил этмоқда”
95
. Инвестицион кредитларга
бўлган талаб кундан
-
кунга ошиб бораётган бугунги кунда тижорат банклари томонидан
инвестицион кредитлаш тизимини такомиллаштириш заруриятини келтириб
чиқармоқда.
95
Силантьев А. Э. Роль инвестиционного кредитования в РФ, США и ЕС // StudArctic forum. Выпуск 1 (13),
2019, DOI:
144
Ўзбекистонда сўнгги йилларда инвестицион кредитлаш амалиёти сезиларли тарзда
юксалиб бормоқда. Жумладан, “асосий капиталга қилинган инвестицияларни
молиялаштириш манбаларининг умумий ҳажмида тижорат банкларининг инвестицион
кредитларини улуши сўнгги беш йилда (2017
-
2021 йй.) икки баробардан ошиб, 46,7
фоизни”
96
[10] ташкил этди. Бу эса, асосан, республикамиз тижорат банкларининг
инвестицион фаоллигини ошаётганлиги ва жалб қилинаётган халқаро кредитлар
миқдорининг ошаётганлиги билан изоҳланади. Бироқ, аксарият тижорат банкларида
инвестицион кредит ва унинг замонавий шаклларини қўллаш
тажрибалари етарлича
шаклланмаган. Шунингдек, тижорат банкларида узоқ муддатли ресурсларнинг
етишмаслиги кузатилмоқда. Банкларнинг инвестицион кредитлаш тизимидаги
муаммоларни илғор хориж тажрибаси асосида ҳал қилишнинг зарурлиги инвестицион
кредитлаш тизимини такомиллаштириш масаласини илмий асосда тадқиқ қилиш
заруриятини туғилмоқда.
Барчага маълумки, иқтисодиётда инвестиция фаолиятини ташкил этишда
жамғармалар муҳим ўрин эгаллайди. Бу, айниқса, бўш пул маблағларини жалб этиш
асосида ўзининг инвестицион
-
кредит фаолиятини амалга оширувчи тижорат банклари
учун ғоятда аҳамиятлидир. Шунга кўра, биз иқтисодиёти ривожланган ва юқори
ривожланиш даражасида бўлган, шунингдек, ўтиш иқтисодиётидаги давлатлар мисолида
иқтисодиётдаги жамғармалар ҳолатига назар ташлашни олдимизга мақсад қилиб олдик.
1-
расм. Алоҳида дунё мамлакатларида жамғариш меъёри, 2000
-
2024 йиллар
97
ХВЖ хулосасига кўра, жаҳон ЯИМнинг ўсишида жамғармалар муҳим ўрин эгаллайди.
Бу эса, пировардида, инвестицияларниг ЯИМга нисбатан ҳиссасини оширишга ва
иқтисодий ривожланишга ўз самарали таъсирини кўрсатади. ХВЖ ҳисоботи
маълумотларига кўра, 2008
-
2009 йилдаги “буюк рецессия” даврида жаҳон ЯИМга
нисбатан инвестицияларнинг улуши 23
-
24 фоизга тушиб кетди, бу эса ялпи жамғаришга
96
Манба:
/ сайтлари маълумотлари.
97
Манба:
Халқаро валюта жамғармасининг йиллик ҳисоботи маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди. //
www.imf.org.
Россия
Хитой
Германи
я
АҚШ
145
ҳам
ўз таъсирини кўрсатди. Фақат 2011 йилдан бошлаб дунё бўйича жамғарма меъёри
ЯИМнинг 24
-
25 фоизига тўғри келди ва 2018 йилга келиб бу кўрсаткич 26 фоизга етди.
Бунда, албатта, иқтисодий ривожланишда етакчи бўлган давлатларда интенсив
индустриал ривожланишга юқори инвестиция қўйилмалари амалга ошираётганлиги
муҳим ўрин тутмоқда. Бу эса мамлакат жамғариш меъёрининг юқорилиги билан бевосита
боғлиқдир (Хитойда 2020 йилда 45,2 %, 2012 йилда 48%га тенг бўлган) (1
-
расм).
Ривожланган хорижий мамлакатларнинг тижорат банкларида инвестициявий
фаолиятининг амалий ҳолатини таҳлил қилган ҳолда Ўзбекистон тижорат банкларида
инвестициявий фаолият ҳамда инвестицион кредитлашни такомиллаштириш бўйича
умумлаштирилган қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
-
тижорат банкларининг хорижий ва халқаро молиявий институтлардан жалб этган
кредит линиялари бўйича мажбуриятларига доир муаммолар келиб чиқишининг олдини
олиш мақсадида банкнинг инвестицион кредит мониторингини кучайтириш ҳамда унинг
муаммоли кредитга айланишининг олдини олиш чораларини ўз вақтида кўрмоғи лозим;
-
иқтисодиётдаги бугунги юқори инфляция шароитида тижорат банкларининг паст
фоиз ставкадаги
депозит сиёсатини қўллаётганлиги банкка депозитга маблағларини
жалб этиш ҳажмини оширишга жиддий тўсқинлик қилмоқда. Шу сабабли тижорат
банклари ўз депозит сиёсатини ишлаб чиқишда унинг мижозга йўналтирилганлик
даражасини ошириш ва унда депозит ставкаларининг иқтисодиётдаги қайта
молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган меъёрда белгиланиш тамойилини жорий
этиш лозим;
-
тижорат банкларида инвестицион ресурсларни бошқариш ва муаммоли кредитлар
ҳажмининг
ошишига таъсир кўрсатаётган коррупцион иллатларнинг сақланиб
қолаётганлиги сабабли ушбу муаммони бартараф этиш, яъни банкда корруцияга қарши
курашиш, унинг омилларини аниқлаш, уни бартараф этишнинг таъсирчан тизимини
яратиш, инвестицион
-
кредит сиёсати самарадорлигини ошириш ҳамда муаммоли
кредитлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида Банк Кенгашига бевосита
бўйсунувчи мустақил антикоррупцион тузилмани жорий этиш мақсадга мувофиқдир.
Тузилма фаолиятида банк тизимида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш,
унинг олдини олиш юзасидан 2021
-
2025 йилларга мўжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб
чиқиб, унинг амалга ошириш унинг асосий вазифаси этиб белгиланмоғи лозим деб
ҳисоблаймиз
.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Мирзиeёв Ш.М. «Мамлакатни 2016 йилда ижтимoий ривoжланишининг аcocий якунлари
ва 2017 йилга мўлжалланган иқтиcoдий даcтурнинг энг муҳим уcтувoр йўналишлари»га
бағишланган маъруза. Халқ cўзи, 2017 йил 16 январь. № 11 (6705);
2.
Faulkender, Michael W. W. and WANG, Rong. Corporate Financial Policy and the Value of Cash.
(2006). Journal of Finance. 61;
3.
Wang H., Liang P., Li H., Yang R. “Financing Sources, R&D Investment and Enterprise Risk” //
Procedia
Computer
Science
91
(
2016
)
122
–
130
p.
https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S1877050916312303
4.
Мазурина Т.Ю. Банковское инвестиционное кредитование: современное состояние,
проблемы и перспективы развития// Деньги и кредит.–Москва,
2013.-
№
4.
–С. 33;
5.
Манба: Халқаро валюта жамғармасининг йиллик ҳисоботи маълумотлари асосида
муаллиф томонидан тайёрланди. // www.imf.org.
6.
сайт маълумотлари;
7.
ва
/ сайтлари маълумотлари.