164
ҳамда
молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида
шакллантирилади.
Фойдаланиглган адабиётлар:
1.
Elmirzayev S. Korporativ moliya
–
Т.: “Иқтисод
-
молия”
, 2019.
–
Б. 35.
2.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни
ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1999 йил 5 февралдаги 54
-
сон қарори билан
тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг
таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом.
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ИННОВАЦИОН ТЎЛОВ ИНСТРУМЕНТЛАРИНИ
ЖОРИЙ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
Эльбусинова Умида Хамидуллаевна
-
Тошкент давлат иқтисодиёт
университети
Банк иши ва инвестициялар кафедраси доценти в.б.
Юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб
-
китобларда қўлланиладиган чеклар анъанавий
инновацион тўлов инструменти ҳисобланади
.
Чек орқали товарлар суммасини тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
-
сотиб олувчи чекни ёзади ва уни сотувчига узатади;
-
сотувчи махсус қурилмадан фойдаланиб чекни ёзган мижознинг жорий
ҳисобрақамида
пул маблағлари борлигини текширади ва
трансакцияни амалга оширишга
рухсат олади;
-
сотувчи чекни ўзининг банкига қайта ишлаш учун жўнатади. Банк чекни сотиб
олувчининг банкига тўлов учун жўнатади;
-
агар сотиб олувчи ишончли мижоз бўлса, чек келиб тушганда унинг жорий
ҳисобрақамида
пул маблағлари бўлмаса, банк чек суммасини ўзининг муддатли ёки
овердрафт кредити ҳисобидан тўлаб беради.
Ўзбекистон Республикасида юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб
-
китобларда
қўлланиладиган
чеклар муомаласи Марказий банк томонидан 1996 йилда тўхтатилган.
Фикримизча,
юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб
-
китобларда қўлланиладиган чеклар
муомаласини амалиётга жорий этиш лозим. Бунда, чекларни клиринг палатасида қайта
ишлашни йўлга қўйиш керак. Бундан ташқари, чеклар бўйича тўлов суммаси алоҳида
ҳисобрақамда
депонент қилинмаслиги керак. Чунки, тўлов суммасини депонент
қилиниши тўловчига тегишли пул маблағларининг бир қисмини унинг хўжалик
айланмасидан чиқиб қолишига олиб келади.
Шунингдек, тўловга қобиллиги юқори бўлган сотиб олувчиларнинг чек бўйича тўлов
суммасини тижорат банкларининг овердрафт ва муддатли кредитлари ҳисобидан тўлаб
беришни йўлга қўйиш лозим.
Автоматик клиринг палатаси электрон тўлов тармоғи бўлиб, банклар ўртасидаги
дебетли ва кредитли трансакцияларни тартибга солиш ва амалга оширишга
мўлжалланган.
Автоматик клиринг палатаси биринчи марта АҚШда ХХ асрнинг 70
-
йилларида
ташкил қилинган [1].
165
Автоматик клиринг палатаси доирасида тўловларни амалга ошириш қуйидаги
тартибга эга:
1. Тўловни олувчи тўлов ташаббускорига пул маблағини унинг ҳисобрақамига
ўтказишга рухсат беради.
2. Тўлов ташаббускори тўлов тўғрисидаги маълумотни банк орқали Автоматик
клиринг палатасининг операторига жўнатади.
3. Клиринг палатасининг оператори маълумотни таҳрир қилади ва тўловларни
тартибга солиш учун янги ҳужжатни шакллантиради ва уни қабул пунктига жўнатади.
4. Қабул пункти тўлов сўровномасини банкка жўнатади.
5. Автоматик клиринг палатаси оператори ҳисорб
-
китобни амалга оширади [2].
Фикримизча, тараққий этган мамлакатларнинг банк амалиётида муваффақиятли
қўлланилаётган
CRM (Customer
Relationship Management) тизимини Ўзбекистон бакн
амалиётига қўллаш муҳим аҳамият касб этади.
CRM тизими тижорат банки ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни
боқшаришнинг замонавий стратегиясидир. Ушбу тизими мижозларни жалб қилиш, уларга
хизмат кўрсати ва мижозларни банкда сақлаб қолишни қамраб олади.CRM тизими
мижозларнинг минглаб ҳисобрақамларини фойдалилиги бўича сегментлаш имконини
беради, мижознинг даромадлари ва харажатлари тўғрисида аниқ тасаввур ҳосил қилиш
имконини берадиган маълумотларни синчиклаб ўрганиш учун шароит яратади.
Йирик тижорат банклари билан қаттиқ рақобат курашига тушиб қолган кичик ва
ўрта банклар, CRM тизимидан фойдаланган ҳолда, ўзларининг молия бозоридаги
устунликларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлишади. Айнан, ушбу тизим орқали
кичик ва ўрта банклар мижозлар билан бевосита мулоқот ўрнатиш имконига эга
бўлишади. Натижада, ушбу банклар мижозларнинг қайси молиявий хизматга бўлган
талабини юзага келганлигини, қайси молиявий хизматларга бўлган талабларининг
ўзгараётганлигини аниқ
баҳолаш имконига эга бўлишади.
Одатда. йирик тижорат банкларида ички ахборот тизимлари кичик ва ўрта
банкларга қараганда ривожланган бўлади. Шу сабабли, кичик ва ўрта банклар мижозлар
билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш орқали уларнинг ҳолати тўғрисидаги
аниқ
маълумотларга эга бўлишади.
Хорижий банклар CRM тизимидан фаол фойдаланишади. Аммо, Ўзбекистон банклари
ўртасида рақобат кучли бўлмаганлиги сабабли, улар учун CRM тизими қизиқ эмас.
Банклар ўртасидаги рақобатнинг кучли эмаслигини шундан билса бўладики, 2019
йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 4 та йирик банкнинг активлари (Ташқи иқтисодий
фаолият миллий банки, Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Ипотекабанк) тижорат
банклари жами активларининг 66,7 фоизини ташкил этди .
Республикамизнинг кичик ва ўрта банклари CRM тизимидан фойдаланишни йўлга
қўйишлари лозим. Бунинг сабаби шундаки, йирик банкларининг молияивий
барқарорлиги ва ликвидлилик даражаларининг ошиши келгусида уларга рақобат
курашида кучли устунлик беради. Бу эса, кичик ва ўрта банкларнинг молия бозоридаги
ўрни сезиларли даражада қисқаришига олиб келиши мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар
:
1. Bradford T. Payment Types at the point of Sale. Payment systems research briefing, FRS, 2004.
2. Bradford T., Matt Davies, Weiner E. Payment Systems.
–
Fed. Kansas Sity, 2003.
3.
Зырьянов М. ИТ в банках. Альфа
-
Банк совершенствует продажи//Директор ИС, 2003. –
№11.