ИСЛОМДА СУҒУРТА МУНОСАБАТЛАРИНИНГ ТАДРИЖИЙ РИВОЖЛАНИШИ

Поделиться
Абдуллаев , Р. . (2023). ИСЛОМДА СУҒУРТА МУНОСАБАТЛАРИНИНГ ТАДРИЖИЙ РИВОЖЛАНИШИ . Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка, 418–420. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/19078
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жаҳон иқтисодий таълимотлари тарихида ислом иқтисодий тафаккурининг тадрижий ривожланиши алоҳида аҳамиятга молик бўлган жараёнлар сирасига киради. Инсонлар ўртасида юз берадиган иқтисодий ва молиявий муносабатларга шаръий баҳо бериш ва уларни ислом ҳуқуқи аҳкомлари асосида тартибга солиш, бевосита, Арабистон ярим оролида Ислом динининг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланиши билан боғлиқдир.


background image

418

ИСЛОМДА СУҒУРТА МУНОСАБАТЛАРИНИНГ ТАДРИЖИЙ РИВОЖЛАНИШИ

Абдуллаев Равшан Вахидович

-

Ўзбекистон халқаро ислом академияси,

иқтисод фанлари доктори, профессори

Жаҳон иқтисодий таълимотлари тарихида ислом иқтисодий тафаккурининг

тадрижий ривожланиши алоҳида аҳамиятга молик бўлган жараёнлар сирасига киради.

Инсонлар ўртасида юз берадиган иқтисодий ва молиявий муносабатларга шаръий баҳо
бериш ва уларни ислом ҳуқуқи аҳкомлари асосида тартибга солиш, бевосита,

Арабистон ярим оролида Ислом динининг пайдо бўлиши, шаклланиши ва

ривожланиши билан боғлиқдир.

Иқтисодий ва молиявий муносабатларнинг ажралмас таркибий қисми бўлган

суғурта ва суғурталашга оид масалалар тарихи кишилик жамиятининг натурал

хўжаликдан товар ишлаб чиқаришга ўтиш даврига бориб тақалади.

Ислом оламида суғуртанинг замонавий шаклига монанд муносабатлар биринчи

бор қаерда ва қачон қайд этилгани тўғрисида аниқ маълумотларни келтириш мушкул

вазифа ҳисобланади. Аммо, бир қатор тадқиқотчилар томонидан билдирилган
мулоҳазаларга кўра, суғурталашнинг айрим турлари Арабистонда исломгача бўлган

даврларданоқ маълум бўлган. Хусусан, жоҳилият даврида араблар орасида кенг

тарқалган

“дия”,

яъни ўлдирилган жон эвазига тўланадиган ҳақ, суғуртанинг илк

шаклларидан саналади.

269

“Шариатнинг асосий манбаларида суғурталашнинг жоиз ёки ножоизлиги ҳақида

аниқ кўрсатмалар мавжуд эмас. Ислом хатар ва ноаниқликнинг ўзини ман этмайди,
балки олди

-

сотди шартномасидан фойдаланган ҳолда, сотув ва айирбошлаш хатарини

бошқа шахсга ўтказишни тақиқлайди.”

270

Шунингдек, мусулмон дунёсида аксарият олимлар ислом дини арконларидан

бири ҳисобланган “

закот”

ҳам суғурталашнинг ўрнини боса олгани ва у беқиёс

ижтимоий аҳамиятга эгалигини эътироф этишади. Жумладан, “Юсуф Қардовий

таъкидлашича, ҳар қандай закот фондида қарзга ботиб қолган ночор мусулмон
бандани қарздан халос қилишга аталган махсус банднинг борлиги исломда

суғурталашнинг диққатга сазовор бўлган энг муҳим жиҳатларидандир.”

271

Шу билан

бирга, унинг фикрича, исломда

“байт ал

-

мол”

да тўпланадиган

“закот”, “ушр”, “хумс”,

“жизя”, “хирож”

каби

барча солиқ турлари, пировардида, мусулмон умматининг

оғирини енгил қилишга, бошига тушган кулфатини бартараф этишга қаратилган

бўлиб, бир сўз билан айтганда,

“байт ал

-

мол”

давлат ижтимоий ҳимоя тизимининг

ўзига хос самарали шакли сифатида намоён бўлган.

VIII-

IX асрларда савдогарларнинг карвонлари манзилларига етунича қўриқлаш

хизматлари каби фаолиятлар ҳозирги суғурта муносабатларига замин яратган.
Халифалик даврида, шунингдек, қарздорликни кафолатлаш ёки гаров сифатида бирор

-

бир қийматга эга буюмни қўйиш каби шартномалар бўлганки, буларнинг барчаси
бугунги кундаги исломий суғурталашнинг сарчашмаси эканидан далолатдир.

272

Ислом молияси ва суғурта иши бўйича таниқли олим Афзал ар

-

Раҳмон ўзининг

“Банк иши ва суғурта” китобида, айнан, ўрта асрларда Арабистон ярим оролида
фаолият юритган савдогарлар ўзаро ёрдам фондлари ташкил этишгани ва улар ичидан

кимдир қароқчиларга учраб ёки бошқа

кўнгилсиз воқеалар оқибатида зарар кўрса, уни

269

Беккин Р.И.

Исламское страхование (такафул). Казанский Университет. 2012. С. 9.

270

Байдаулет Е.А.

Исломий молия асослари. “Ўзбекистон”, Т.:

2019. -77

б.

271

Беккин Р.И.

Исламское страхование (такафул). Казанский Университет. 2012. С. 10.

272

Абдуллаев Р.В., Дусанов С.М.

Ислом иқтисодиётида молиявий муносабатлар. Т.: “Тошкент

ислом

университети”,

2007. -95

б

.


background image

419

фонд ҳисбидан қоплаб берилгани ҳақида ёзади. Шунингдек, ушбу фонддан вафот этган
савдогарлар оилалари ҳам қўллаб

-

қувватлангани таъкидланади. Маълумки,

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳам шу каби суғурта тизимида иштирок этган.

273

Ўрта асрларда савдо

-

сотиқнинг жадал ривожланиши ва денгизлар оша ўзга

юртларга ёйилиши натижасида, суғуртанинг денгиз турлари юзага келди. Бундан араб

тужжорлари ҳам бенасиб қолмади, албатта. Маълумки, XII асрлардан бошлаб денгиз
суғуртаси амалиётга фаол кириб кела бошлади. Тадқиқотчи Дж.Тримингэм фикрича,

мусулмон оламида суғурта фаолияти билан биринчи бўлиб расман шуғулланган жамоа

-

бу

“козерунийа”

суфийлик тариқати аъзолари ҳисобланади. Ушбу жамоанинг асосчиси

шайх Умар ибн Абдул Фарағ ал

-

Козеруний бўлиб, улар Ҳиндистон ва Хитойга йўл

оладиган кемалар учун денгиз суғурталарини амалиётга жорий қилганлар.

274

XVIII аср охирларига келиб, ислом оламида биринчи бор тижорий суғурта

масалаларига оид фатво эълон қилингач, денгиз савдоси билан шуғулланадиган

мусулмонлар ундан нафақат бохабар бўлганлар, балки унга қатъий риоя қилганлар.

Аммо, диний уламолар ичида биринчи бўлиб денгиз суғуртасига шариат нуқтаи
назардан ҳуқуқий баҳо берган таниқли ханафий мазҳаби фақиҳи Ибн Обидин (1784

-

1836) мазкур амалиётни ножоиз деб баҳолаган.

275

1893 йилда биринчи суғурта компанияси “Osmanli Sigorta Kumpannyasi” турк

қонунлари

асосида таъсис этилади. Унинг асосий таъсисчиси “Banque Imperial

Ottomane” эди. Усмонийлар Империяси даврида суғуртачилар фаолиятининг тобора

кенгайиб бориши натижасида жорий қоунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиб
борилиб, 1905 йилда улар 26 банддан иборат бўлган “Суғурта компаниялари ҳақида

Қонун” қабул қилинган. Аммо, шуни таъкидлаш жоизки, ушбу қонунларда ислом

ҳуқуқи талаблари ўз аксини топмаган эди. 1903 йилда америка суғурта компанияси
“American Mutual Life Insurance” мамлакат Бош муфтийси шайх Муҳаммад Абдуга

ҳаётни

суғурта қилиш шариат нуқтаи назаридан жоиз ёки ножоиз экани ҳақидаги

савол билан мурожаат қилган ва шайх ҳаётни суғурта қилиш битимини жоиз деб эълон
қилган.

276

Такофулнинг замонавий тизими 1979 йилдагина жорий этилган бўлса

-

да, ўзаро

ёрдам ва ҳамкорлик тушунчаси амалда аввалдан тарғиб этиб келинган. Бунда суғурта
қилдирувчилар

ўзаро умумий фаровонлик учун бирлашадилар ва ҳар бир суғурта

қилдирувчи бошқа иштирокчилар билан суғурта ҳодисаси рўй берганда, самимий

ёрдам кўрсатиш нияти ила умумий жамғармага ҳадя (табарру) сифатида беминнат
асосда ихтиёрий бадални ўтказади.

277

«Такофул»

атамаси араб тилидаги

«кафала»

, яъни “кафил бўлмоқ” феълидан

келиб чиқади ва «ўзаро кафолат» ёки «бир

-

бири тўғрисида ўзаро қайғуриш»

маъноларини англатади. Моҳиятан, исломий суғурталаш –

такофул анъанавий

суғурталашдан тубдан фарқ қилади. Такофул асосида

“табарру”

таълимоти ётади.

Табарру сўзи араб тилидан олинган бўлиб, «ҳадя», «хайрия» маъноларини англатади.
Демак, бундан шу маъно келиб чиқадики, ҳар бир суғурталанувчи такофул

шартномасининг бошқа иштирокчиларига, лозим ҳолларда, самимий ва беғараз ёрдам
кўрсатиш ниятига эга бўлишлари керак.

Анъанавий суғурталашнинг бош мақсади эса, суғурта фаолиятидан фойда

олишдир. Албатта, бундан суғурталанувчи ҳам манфаатдор, чунки мазкур суғурта
унинг фаолиятидаги риск (хатар) даражасини пасайтиради ва уни эҳтимолий

банкротликдан асрайди.

273

Afzal ur-Rahman.

Banking and Insurance (Economic Doctrines of Islam). London, 1979. Vol. IV. P. 32.

274

Тримингэм Дж.

Суфийские ордены в исламе. М., 2002. С. 312.

275

Беккин Р.И.

Исламское страхование (такафул). Казанский Университет. 2012. С. 13

-14.

276

Ўша манба. 15

-

17 б.

277

Байдаулет Е.А.

Исломий молия асослари. “Ўзбекистон”, Т.:

2019. -79

б.


background image

420

Бугунги кунга келиб исломий суғурта такофул ислом банклари фаолиятининг

ажралмас қисмига айланиб улгурди. Ислом молия институтлари бухгалтерия ҳисоби ва

аудити ташкилоти (AAOIFI) томонидан 2005 йилда чоп этилган 26

-

сонли шариат

стандарти “Исломий суғурта (Такофул)” ҳозирда барча ислом банклари учун дастурул

амал бўлиб хизмат қилмоқда.

278

Ўзбекистонда ҳам такофулни жорий этиш бўйича муайян ишлар амалга

оширилмоқда. Жумладан, мамлакатимизда фаолият юритаётган “Apex Insurance”

суғурта компанияси 2020 йилда “Center of Islamic Banking and Economics” халқаро

ташкилотининг “Умумий такофул” ва “Оилавий такофул” шаръий сертификатларини
олишга сазовор бўлди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, исломий суғурта –

такофулнинг тарихий

илизлари узоқ

даврларга, яъни Ислом дини пайдо бўлган VII асрга бориб тақалади.

Унинг шаръан жоизлигига ислом манбаларида далиллар мавжуд.

Бугунги кунда Такофул жаҳон исломий молиявий муассасалари томонидан кенг

қўллланилмоқда, шунингдек, у дунё мусулмонлари ҳаёт фаолиятини турли
хатарлардан ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнамоқда.

Аҳолиснинг 93 фоизини мусулмонлар ташкил қиладиган Ўзбекистонда исломий

суғурта

-

такофулни янада ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Бу эса ўз навбатида,

аҳолининг бўш маблағларидан самарали фойдаланиш имконини беради, қолаверса,

уларни ҳар турли бало

-

қазо ва офатлардан ҳимоя қилади. Пировардида эса,

мамлакатимиз молия бозори жозибадорлигини янада оширади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Беккин Р.И. Исламское страхование (такафул). Казанский Университет. 2012.

2.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Кифоя. III ж. “ШАРҚ”, Т.: 2011.

3.

Байдаулет Е.А. Исломий молия асослари. “Ўзбекистон”, Т.: 2019.

4.

Абдуллаев Р.В., Дусанов С.М. Ислом иқтисодиётида молиявий муносабатлар. Т.:

“Тошкент ислом университети”, 2007.

5.

Afzal ur-Rahman. Banking and Insurance (Economic Doctrines of Islam). London,

1979. Vol. IV. P. 32.

6.

Тримингэм Дж. Суфийские ордены в исламе. М., 2002. С. 312.

7.

Исламское страхование (такафул). Шариатский стандарт № 26. “Исламская

книга”, М.: 2010.

ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМ МОЛИЯСИ АСОСИДА ЛИЗИНГ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ

Исаев Ойбек Бахрамович,

Ўзбекистон Республикаси Банк

-

молия академияси

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга

йўллаган мурожаатномасида «Мамлакатимизда Ислом молиявий хизматларини жорий

этиш бўйича ҳуқуқий базани яратиш вақт

-

соати етиб келди. Бу борада Ислом

тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия ташкилотлари экспертлари жалб этилади»,
деди.

Шу асосда 2022 йил 20 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Нобанк кредит

ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида” ги Қонуни чиқди. Ушбу
Қонун

Ўзбекистонда биринчи марта “исломий молиялаштириш” тушунчаси қонуний

асосга эга бўлишига ва давлатимизда ислом молиясининг ривожланишига туртки

278

Исламское страхование (такафул). Шариатский стандарт № 26. “Исламская книга”, М.: 2010.

Библиографические ссылки

Беккин Р.И. Исламское страхование (такафул). Казанский Университет. 2012.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Кифоя. III ж. “ШАРҚ”, Т.: 2011.

Байдаулет Е.А. Исломий молия асослари. “Ўзбекистон”, Т.: 2019.

Абдуллаев Р.В., Дусанов С.М. Ислом иқтисодиётида молиявий муносабатлар. Т.: “Тошкент ислом университети”, 2007.

Afzal ur-Rahman. Banking and Insurance (Economic Doctrines of Islam). London, 1979. Vol. IV. P. 32.

Тримингэм Дж. Суфийские ордены в исламе. М., 2002. С. 312.

Исламское страхование (такафул). Шариатский стандарт № 26. “Исламская книга”, М.: 2010.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов