ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФАОЛИЯТИДА РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯНИНГ РОЛИ

Поделиться
Жўраев, И. (2023). ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФАОЛИЯТИДА РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯНИНГ РОЛИ. Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка, 231–233. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/19138
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Тижорат банклари турли хил давлат тузилмалари ва турли хил тизимларда фаолият юритиб келмоқда. Ҳар қандай жамиятда иқтисодий тараққиётнинг муҳим ва ажралмас қисми сифатида тижорат банклари турли хил таҳликали ҳамда тараққиёт йўлини босиб ўтиб ривожланиб келмоқда. Бундай жараёнлар банклар фаолиятини турли даврларда трансформациялашуви ва рақобатбардош бўлишини тақозо қилади. Рақобатбардош банк тизими, авваламбор, иқтисодиётнинг молиявий барқарорлигини намоён этса, иккинчи томондан, иқтисодиётнинг барча соҳаларида бошқарув самарадорлиги ҳолатини кўрсатиб беради


background image

231

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФАОЛИЯТИДА РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯНИНГ РОЛИ

И.И. Жўраев

Тошкент молия институти

“Банк иши” кафедраси доценти

Тижорат банклари турли хил давлат тузилмалари ва турли хил тизимларда

фаолият юритиб келмоқда. Ҳар қандай жамиятда иқтисодий тараққиётнинг муҳим ва

ажралмас қисми сифатида тижорат банклари турли хил таҳликали ҳамда тараққиёт
йўлини босиб ўтиб ривожланиб келмоқда. Бундай жараёнлар банклар фаолиятини

турли даврларда трансформациялашуви ва рақобатбардош бўлишини тақозо қилади.

Рақобатбардош

банк

тизими,

авваламбор,

иқтисодиётнинг

молиявий

барқарорлигини намоён этса, иккинчи томондан, иқтисодиётнинг барча соҳаларида

бошқарув самарадорлиги ҳолатини кўрсатиб беради. Барқарор банк тизимига эга

бўлмаган

мамлакат

иқтисодиёти

ривожланишини

сезиларли

даражада

секинлаштириш билан бирга ҳар қандай мамлакат учун жиддий инқироз ҳолатларига

олиб келади. Чунки банк тизими мамлакатда муҳим иқтисодий ва ижтимоий

функцияларни бажаради.

Банклар фаолиятининг трансформацияси банк тизими ривожланишининг барча

босқичларида юз берган. Бироқ, сўнгги йиллардаги рақамли технологияларнинг жадал

суръатларда ривожланиши банк бизнесидаги ўзгаришларни янада радикаллашувига
олиб келмоқда. Мамлакатимиз банк тизими ривожланишини кейинги сифат босқичига

ўтмоқда. Бу албатта банк тизимининг миллий иқтисодиётнинг технологик

талабларига мос равишда ўзгаришига замин яратмоқда.

Мамлакатимиз Президенти 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга

мурожаатномаларида ушбу масалага алоҳида тўхталиб “2021 йилда стратегик

аҳамиятга эга бўлган 32

та йирик корхона ва тармоқни трансформация қилиш ишлари

амалга оширилади.

Банклар фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш

эътиборимиз марказида бўлади. 2021 йилда “Саноатқурилишбанк”, “Асака банк”,

“Ипотека банк”, “Алоқа банк”, “Турон банк” ҳамда “Қишлоқ қурилиш банк”ни
хусусийлаштиришга тайёрлаймиз. Камида битта йирик банкдаги давлат улуши

стратегик инвесторларга тўлиқ сотилади” дея таъкидлаб ўтдилар.

Амалга оширилаётган ишлар натижасида 2022 йилда мамлакатимизнинг йирик

банкларидан бўлган АТИБ “Ипотека банк” ида мавжуд давлат улуши Венгриянинг OTP

банкига сотиш бўйича келишувга эришилди. Келишувгв кўра, биринчи босқичда

банкнинг 75 фоиз давлат улуши сотилади, қолган 25 фоизи 3 йил давомида Молия
вазирлиги қўлида қолади ва якунда қолган 25 фоиз ҳам OTP банкка ўтади.

Мамлакатимиз банк тизимининг негизини ташкил қилувчи тижорат банкларининг

устав капиталидаги давлат улушини хорижий инвесторларга сотилиши натижасида,
биринчидан, мамлакатимиз банк тизимига хорижий капиталнинг кириб келиши

жадаллашади, иккинчидан илғор хориж тажрибаларидан мамлакатииз банк
амалиётида фойдаланиш банклар фаолиятини трансформацияси самарадорлигини

ортишига олиб келади.

Рақамли трансформация инсонларнинг кундалик ҳаётининг муҳим ва ажралмас

қисмига

айланган соҳаларни тобора кўпроқ қамраб олмоқда. Бунинг натижасида

хизматлар кўрсатиш ва маҳсулотлар сотиш учун тобора юқори стандартлар

ўрнатилмоқда. Банк сектори ҳам бундан мустасно эмас. Чунки сўнгги йилларда бутун
дунё банк тизимига рақамли технологияларни жорий этиш, банкдан ташқари

хизматлар ва экотизимларни ривожлантириш билан боғлиқ бир қатор муҳим

ўзгаришларни бошдан кечирмоқда.


background image

232

"Рақамли трансформация" ва “рақамлаштириш” тушунчаси фан ва технологиялар

соҳасида ўтган 15

-

20 йилликда кенг қўлланила бошлади. Унинг умумий қабул

қилинган

таърифи илмий адабиётларда ҳам, статистик ўлчовлар бўйича халқаро

меъёрларда ҳам, давлат хужжатларида ҳам ҳали

тўлиқ ишлаб чиқилган эмас.

Форбес журнали ёзганидек "...янги технологиялар янада шахсийлаштирилган ва

мобил бўлишга интилаётган банкларнинг ўз ролини ўзгартиришга олиб келади"

146

.

Форбес хулосасига кўра, компаниялар энди бутун ташкилот маданиятини ўзгартириши

ва тегишли хавфсизлик назорати ҳамда энг янги технологиялардан фойдаланишнинг

юзага келиши мумкин бўлган хавфи ўртасида мувозанатни яратадиган ишончли
муҳитни шакллантириш ҳақида ўйлашлари керак.

Т.Ю.Поповнинг фикрича “Банк соҳасида рақамли инновацияларни жорий этиш ва

синовдан ўтказиш мураккаб ҳамда кўп босқичли жараён бўлиб, банкдан кўп
миқдордаги харажатни талаб қилади”

147

. Шу муносабат билан рақамли

инновацияларни жорий этиш биринчи навбатда йирик тижорат банклари томонидан

ҳамда

давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш шаклида амалга оширилмоқда.

Банк соҳаси ҳам бошқа соҳаларда бўлгани каби пандемия шароитида “аввал” ва

“кейинги” даврларга бўлинди, бироқ бошқа соҳалар учун “корона инқироз” “қора

оққуш”га айланган бўлса, аксинча банк сектори инновацион технологияларни
ривожлантириш ва рақамли технологияларни қўллаш соҳасида сезиларли ютуқларга

эришди. Умуман олганда, соҳада янги маҳсулот ва хизматларнинг пайдо бўлиши ёки

ишлаш тамойили бўйича кескин ўзгаришлар рўй бермаган бўлсада, айрим
тенденциялар пандемия даврида биринчи марта банк соҳасида пайдо бўлди ва улар

жадал суръатларда ривожланишда давом этмоқда.

Биргина, 2020 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда Mobil banking иловасини

биринчи марта ўрнатган фойдаланувчилар сони қарийб 20 фоизга, Mob

il banking

хизматларидан фойдаланувчиларнинг умумий сони эса қарийб 30 фоизга ўсди. Mobil

banking иловасидан фаол фойдаланувчилар сони ҳам ошиб иловадан банк билан асосий
алоқа канали сифатида фойдаланадиганлар сони тахминан 50% га етди

148

.

Шунингдек, пандемия аҳолининг молиявий саводхонлигини ҳам сезиларли

даражада ошишида ижобий таъсир кўрсатди. Аҳолининг турли банк иловалари орқали
депозит ва кредитларнинг фоизлари, уларнинг шартлари ва бошқа маълумотларни

online тарзда олиш имконини ошишига олиб келди. Натижада, рақамли технологиялар

мамлакатимиз аҳолисининг ижтимоий

-

иқтисодий ҳаётининг муҳим бир ажралмас

қисми

сифатида намоён бўлмоқда.

Reportlinker аналитик компанияси маълумотларига кўра, рақамли трансформация

технологиялари глобал бозори 2021

-

йилда 944,9 миллиард долларга баҳоланган бўлса,

2022-

йилда 24,7 фоизга ўсиб 1,18 триллион долларни ташкил қилган. 2026

-

йилга

бориб ушбу бозор ҳажми сезиларли даражада ошиб, 2,6 триллион долларга етади

149

.

Банклар фаолиятини рақамлашув жараёнларининг

ривожланиб бориши,

мижозларнинг банк хизматларидан ортиқча бюрократиясиз ва вақт сарфламасдан

фойдаланишларига имконият яратади. Шунингдек, мижозлар рақамли технологиялар
орқали ўз маблағларидан 24/7/365 режимида фойдалана олади, бу ўз навбатида

хизматлар

узлуксизлиги ва сифатини оширишни таъминлаш имконини беради.

Мамлакатимизда ҳам сўнгги 3 йилда банклар фаолиятини рақамлаштириш

соҳасида катта ишлар амлга оширилмоқда. Ҳозирги кунга келиб, мамлакатимизда

146

Переход на «цифру»: как будут работать банки будущего // Forbe

s.

2018. [Электронный ресурс]. –

URL:

https://www.forbes.ru/finansy-i-investicii/359823-perehod-na-cifru-kak-budut-rabotat-banki-budushchego

147

Попова Т. Ю. Оценка эффективности финансовых инноваций, реализуемых банками с государственным участием

// Финансовая аналитика: проблемы и решения. –

2011.

№ 6

148

https://www.banki.ru/news/columnists/?id=10958410

149

Digital Transformation Global Market Report 2022


background image

233

мавжуд 34 та тижорат банкининг 5 таси рақамли банклар ҳисобланади. Биргина 2023
йилнинг ўзида 2 та рақамли тижорат банки “APEX BANK” акциядорлик жамияти ва

“HAYOT BANK” акциядорлик жамиятига лицензия берилди. Банк секторида рақамли
технологиялардан фойдаланиш даражасининг ортиб бориши мамлакатимизда банк

хизматларини масофадан кўрсатиш борасида рақобат муҳитини янада яхшиланишига,

тижорат

банклари

харажатларини

оптималлаштириш

орқали

уларнинг

даромадларини ошишига, банк мижозлари учун банк хизматлари бозорида танлов

имкониятини кўпайишига замин яратади.

ИҚТИСОДИЁТНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТЛАРИДА КИЧИК БИЗНЕС

СУБЪЕКТЛАРИГА БАНК ХИЗМАТЛАРИ ДОИРАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ

Султонбоев Умиджон Хошимжон ўғли

-

НамМТИ маркетинг кафедраси докторанти

Ахборот асри дея эътироф этилаётган замонавий шароитларда рақамли

иқтисодиётни ривожлантириш тобора объектив аҳамият касб этиб бормоқда.

Иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги босқичида аҳоли ва тадбиркорлик
субъектларига хизмат кўрсатувчи бозор инфратузилмаси субъектлари фаолиятини

янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир. Банклар бозор ва ишлаб
чиқарувчилар талаби билан чамбарчас боғлиқ ҳолда фаолият олиб бориб, молия

тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади. Бугунги кунда жаҳон амалиётида

иқтисодиётнинг “рақамлашуви” шароитида тижорат банклари фаолиятини
ривожлантириш, замонавий банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш

заруратга айланиб улгурди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларда ҳам банк тизимини

ривожлантириш, замонавий банк хизматлари кўрсатишни кенгай

-

тириш масалалари

устувор йўналишлардан бири сифатида

эътироф этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги

Фармони билан тасдиқланган “2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да
молия бозорини ривожлантириш асосида банк тизимини ислоҳ қилиш, нақд пулсиз

ҳисоб

-

китоблар ҳажми ва қамровини ошириш, банкларда хизматлар кўламини

кенгайтириш ҳамда аҳоли маблағларини банк омонатларига жалб қилиш каби устувор
вазифалар белгиланган эди

150

.

Шунингдек, Президентимизнинг 2020 йил 12 майдаги “2020

-

2025 йилларга

мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси
тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада

ривожлантириш ва барқарорлигини оширишга доир чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

ҳамда

2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича

қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ва соҳага оид бошқа норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар банк тизимини такомиллаштиришга дастуриламал бўлиб хизмат

қилмоқда.

Ҳозирги

замонавий

шароитларда

тижорат

банклари

фаолиятини

такомиллаштиришда қуйидаги икки йўналиш муҳим ҳисобланади:

банк инфратузилмасини ривожлантириш;

замонавий банк хизматлари кўрсатиш кўламини кенгайтириш.

150

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.

Библиографические ссылки

Переход на «цифру»: как будут работать банки будущего // Forbes. – 2018. [Электронный ресурс]. – URL: https://www.forbes.ru/finansy-i-investicii/359823-perehod-na-cifru-kak-budut-rabotat-banki-budushchego

Попова Т. Ю. Оценка эффективности финансовых инноваций, реализуемых банками с государственным участием // Финансовая аналитика: проблемы и решения. – 2011. – № 6

https://www.banki.ru/news/columnists/?id=10958410

Digital Transformation Global Market Report 2022

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов