АМИР ТЕМУРНИНГ МОЛИЯ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА

Поделиться
Рахимов, Р. (2023). АМИР ТЕМУРНИНГ МОЛИЯ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА. Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка, 285–288. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/19152
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Шарқ иқтисодий тафаккурининг ривожланишида улуғ бобокалонимиз, соҳибқирон, буюк саркарда Амир Темур иқтисодий ғоялари, у ишлаб чиққан ва амалда юритган иқтисодий сиёсат мислсиз аҳамиятга эга. Амир Темур иқтисодий ғояларининг ўзига хос улуғворлиги шундаки, улар ҳаёлий эмас, балки реал ҳаётдан келиб чиққан ва унда ўз ифодасини топган. Шунинг учун ҳам бу ғоялар ўзининг амалий ҳаётий аҳамиятини йўқотмай келаётир.


background image

285

АМИР ТЕМУРНИНГ МОЛИЯ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА

Рахимов Рустамжон Каримович,

Андижон машинасозлик институти

“Иқтисодиёт” кафедраси докторанти, и.ф.н., доцент

Шарқ иқтисодий тафаккурининг ривожланишида улуғ бобокалонимиз,

соҳибқирон, буюк саркарда Амир Темур иқтисодий ғоялари, у ишлаб чиққан ва амалда

юритган иқтисодий сиёсат мислсиз аҳамиятга эга. Амир Темур иқтисодий ғояларининг
ўзига хос улуғворлиги шундаки, улар ҳаёлий эмас, балки реал ҳаётдан келиб чиққан ва

унда ўз ифодасини топган. Шунинг учун ҳам бу ғоялар ўзининг амалий ҳаётий

аҳамиятини йўқотмай келаётир.

Амир Темурнинг иқтисодий ғоялари «Темур тузуклари» асарида баён этилган.

Унда Соҳибқироннинг мамлакатни бошқариш, уни ривожлантириб бориш қоидалари,

тамойиллари, йўл

-

йўриқлари ўз ифодасини топган. Бу асарда

иқтисодиётни ташкил

этиш, барқарорлаштириш, тартибга солиб бориш, уни барқарор суръатлар билан

юксалтириб боришга оид қимматли иқтисодий тавсиялар жамланган.

Улуғ бобомиз Соҳибқирон Амир Темурнинг иқтисодий меъросини ўрганар

эканмиз, унинг мамлакатни идора этишда олиб борган молия соҳасидаги, маош ва

улуфа соҳасидаги, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида ва солиқ ишлари

эътиборимизни ўзига жалб этади.

Марказий Осиёда ижод қилган мутафаккирларнинг иқтисодий мавзудаги

асарлари билан танишар эканмиз, уларда мамлакатнинг иқтисодий қудрати ҳақида сўз

юритилганда асосан ҳудуднинг катталиги, аҳолиси, табиий имкониятлари,
лашкарлари билан бир қаторда давлат ихтиёрида бўлган хазинанинг ғамламалари

ҳақида

ҳам сўз боради. Хазинанинг аҳволи доимо ҳукмдорларнинг диққат

марказида

бўлган. Шунга қараб кўп ҳолларда молия сиёсатининг йўналишлари белгиланган.

Амир Темур жаҳондаги 27 мамлакатни босқичма

-

босқич ўз давлати таркибига

киритиб, уларни ягона давлат сафида бирлаштирди, уларнинг иқтисодий ва молия

тизимини такомиллаштирди. Бу мамлакатларнинг табиий шароити бир хил
бўлмаганидек, уларнинг иқтисодий ривожланиш даражаси ҳам, шунингдек аҳолининг

турмуш даражаси, машғулоти, бошқа мамлакатлар билан савдо алоқалари ҳам бир хил

эмас эди.

Амир Темур бу ўлкаларни идора қилиш усулларини ўйлар экан, уларнинг ҳар

бирида йилига қанча ялпи даромад вужудга келиши, у қандай усуллар билан

тақсимланиши, давлат ихтиёрига тўланадиган тўловлар ва бошқа масалаларни кўз
олдига келтирар, уларни шариат қонунларида кўрсатилган тавсиялар, аввал ўтган

подшолар тажрибаси билан солиштирар ва маълум хулосаларга келар эди.

Шу муносабат билан Амир Темурнинг ягона мустаҳкам салтанатни

шакллантириш стратегиясида молия муаммолари ўзининг муҳимлиги билан бошқа

муаммолардан

ажралиб

турар

эди.

Молия

давлат

пул

ресурсларининг

марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган фондларини вужудга келтириш,

тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, улардан фойдаланишдаги иқтисодий муносабатларни

ифода этади. Бу даврларда пул муносабатлари етарли ривожланмаганлиги сабабли
натура ҳолидаги давлат ресурсларининг ҳаракати ҳам Темурнинг диққат марказида

бўлган.

Амир Темур, аввало, давлат молиясининг мўғул ва бошқа босқинчиларга

қарамлигини

узил

-

кесил тугатди: улкан давлатнинг мустақил молиясини яратди ва

уни муттасил такомиллаштириб борди. Марказлаштирилган давлат таркибига кирган

барча мамлакатлар молиясини бир тизимга бирлаштирди ва уларни маъмурий
бошқариш талаблари асосида идора қилиш усулларини жорий этди.


background image

286

Бизга маълумки, (азал

-

азалдан бери) давлат ихтиёридаги хазина икки бўлимдан

иборат бўлган: Биринчиси

-

асосий хазина; иккинчиси харажат учун хазина. Жорий

маблағлар тақчиллиги сезилганда асосий хазинадан қарз олинган. Лекин бу хазинани
доимо тўлдириб боришга ҳаракат қилинган. Йиллик жорий харажатлардан ортган

маблағлар асосий хазина ғамламаларидан жой олган. Хазинабон кирим

-

чиқимларни

мўътадил ҳисобга олиб борган ва ҳукмдорга зарур маълумотларни тақдим этган.
Темур ҳукмронлигида эса хазинанинг тақчиллиги кам сезилган.

Темур замонида жаҳонда ҳали биринчи бюджет (хазина) шаклланмаган бўлса

ҳам, лекин унинг илк куртаклари кўрина бошлаган эди. Фақат марказий хазинага
келиб тушган ва унинг ҳисобидан қилинган харажатларгина эмас, балки

вилоятлардаги кирим

-

чиқимлар ҳам мунтазам ёзиб борилган. Вилоятнинг биринчи

вазири тиюл қилиб берилган (солиқ ва йиғим тўплаш ҳуқуқи билан инъом этилган
мулк) ҳудудидан келган даромадларни, мол

-

ашёларни кирим дафтарига ёзиб борган.

Лекин бу даврларда йил бошланмасдан хазинанинг кирим

-

чиқимлари, келгуси йилда

тушадиган солиқлар ва харажатлар режалаштирилмаган бўлсада, маълумотлар
шундан далолат берадики, Темур даврида мамлакат хазинаси асосан шаклланиб,

тузилиб ундан мамлакатнинг молия тизимини барқарорлаштиришда кенг

фойдаланилган. Ваҳоланки, бу нарса Оврупада, яъни Англияда биринчи бўлиб ХVII
асрнинг 70 йилларида, Францияда эса ХVII асрнинг охирларида тузилган эди.

Амир Темур марказлашган давлат вужудга келтириш жараёнида раиятнинг мол

-

мулкини талон

-

тарож қилишдан ҳимоя қилди. Ички ва ташқи босқинчи, талончи ва

қароқчиларнинг

йўли тўсилди.

Ҳамма

замонларда ҳам, шу жумладан, Амир Темур замонида ҳам аҳолини адолату

-

инсофдан чекинган, иймону инсофни нафс балосига алмаштирган амалдору

-

ҳокимлар,

беклар, қозилар, амлакдорлар, ясовуллар, закотчилар ва шунга ўхшашлардан ҳимоя

қилиш

талаб қилинган. Сипоҳийлар томонидан ҳам

қонун қоидани бузиш ва кези

келганда аҳоли мулкини талон

-

тарожлик, зўравонлик билан тортиб олиш ҳолатлари

содир бўлган.

Амир Темур ўғри, қароқчи, зўравонларни “ясо” асосида жазолаган, фасодчи,

бузуқи, нафси ёмон кишиларни мамлакатдан ҳайдаб чиқарган. “Ҳокимлар, сипоҳ ва
раиятдан қайси бирининг халққа жабр

-

зулм етказганини эшитсам, уларга нисбатан

дарҳол адолату

-

инсоф юзасидан чора кўрдим”. Раиятга золимлар томонидан

етказилган ашёвий ва жисмоний зарарлар, шариятга мувофиқ одамлар ўртасида
муҳокама қилинар, исботлангандан кейин зарарлар тўланар ва шариат қоидаларига

мувофиқ жазоланар эди.

Йўлларни қўриқлаш, ўткинчи савдогарлар, мусофирларнинг мол

-

мулки ва бошқа

нарсаларини манзилдан манзилга етказиб қўйиш учун йўлни кузатувчилар, зобитлар

тайинланган эди. Агар йўл устида биронтасининг нарсаси йўқолса, ўзи ўлдирилса ёки

бошқа кор

-

ҳол юз берса, булар учун жавоб бериш уларнинг зиммасига юкланарди.

Аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб

-

қувватлаш

борасида ҳам изчил иқтисодий сиёсат олиб борилган ва мамлакат

хазинасидан маълум миқдорда маблағ ажратилган. Ишсизлик ўша замонларнинг ҳам

катта ижтимоий иллати ҳисобланган. Натурал хўжалик ҳукмронлик қилган замонда

меҳант бозори жуда суст ривожланган эди, шунинг учун ишсизлик гадолар сонининг
кўпайишида намоён бўлар эди. Амир Темур гадоликка мамлакатни хунук кўрсатувчи

омил деб қаради ва бу ижтимоий иллатнинг иқтисодий заминини йўқотмасдан, унинг

олдини олиш мумкин эмаслигини аниқ таҳлил қилган ҳолда ижтимоий ҳимоя қилишда
турли

усулларидан фойдаланди.

Биринчи навбатда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ночор табақалари –

ожизлар,

шол, кўр, чўлоқ, қарилик сабаби билан ишлай олмайдиганлари нафақа билан


background image

287

таъминланди. Баъзи маълумотларга қараганда, хазинанинг ўн фоизи шу мақсадга
сарфланган

.

Иккинчи навбатда қилинган иш шу бўлдики, меҳнатга қобилиятли, билагида кучи

бор фақиру

-

мискинлар, гадоларни иш ва ҳунар билан таъминлаш чора

-

тадбирлари

амалга оширилди. “Яна буюрдимки, ҳар мамлакатнинг гадоларига вазифа юклаб иш

берсинлар, токи шу йўл билан гадолик расми йўқолсин”.

Гадоликни касб қилиб олганларни, нафақа олиб ҳам гадолик қилувчиларни

мамлакат ҳудудидан ҳайдаб чиқариш чоралари кўрилган. Амир Темур давлати

ижтимоий ҳимоя тизимининг энг муҳим хусусияти шундан иборатки, унда аҳолининг
турли қатламлари қатъий табақалаштирилган ҳолда ёндошилган. Ижтимоий ҳимоя

давлатнинг моддий ёрдамига муҳтож бўлган жамият аъзоларига йўналтирилган. Амир

Темур ҳукмронлигида жамиятимизда кам учрайдиган ижтимоий ҳимоянинг камёб
усулидан фойдаланилган. Агар фуқародан бирининг уй

-

жойи бузилиб, тузатишга

қурби етмаса, керакли ускуналар етказиб берилиб, уй эгасига ёрдам кўрсатилган.

Ижтимоий ҳимоя табақалаштирилган ҳолда ёндошилган деганимизнинг иккинчи

бир исботи шуки, қайси бир сипоҳий хизматда юриб қарилик ёшига етса, у улуфадан

(маошнинг тури) маҳрум этилмаган ва мартабасидан туширилмаган. Аҳолининг

ижтимоий ҳимоялаш масалалари, албатта ҳар бир мамлакат ва элатларнинг миллий
анъаналари ва урф одатларига таянган ҳолда амалга оширилган.

Барча замонларда, шу жумладан Темур замонида ҳам маориф, соғлиқни сақлаш,

мусофирларга хизмат кўрсатиш, сув чиқариш, кўприклар қуриш давлатнинг ёрдамига
муҳтож бўлганлар давлат хазинасидан таъминланган.

Соҳибқирон томонидан амалга оширилган аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, айниқса

энг ҳимоясиз ва муҳтож табақаларини қўллаб

-

қувватлаш сиёсати қуйидаги

мақсадларни амалга оширишга хизмат қилган:

биринчидан, жамиятда барқарорлик ва иноқлик кайфиятини вужудга келтирган;

иккинчидан, фан, маданият, мамлакат ишлаб чиқарувчи кучларини

ривожланишига рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилган;

учинчидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш Амир Темурнинг “Мамлакатни обод,

раиятни рози” қилишдан иборат иқтисодий сиёсатининг узвий қисмини амалга
оширишга эришилган;

тўртинчидан, Темур давлати довруғи бутун жаҳонга тарқалишига сабаб бўлган, у

халқаро аҳамият касб этган.

Амир Темургача ҳукмронлик қилган шарқдаги ҳукмдорлар ўзларидан кейинги

валиаҳдга отасига нисбатан кўпроқ мерос қолдириш ва тўпланган маблағларни икки

қисмга

бўлиб, биринчи қисмини жорий харажатларга сарфлаш, иккинчи қисмини эса

жамғармага ўтказишни молия сиёсатининг марказий мақсади деб билишар эди. Аммо

Амир Темур бўлса хазина маблағини кучайтириш ва оқилона сарфлаш учун ўз молия

тизимининг янги қирраларини шакллантирди.

Хуллас, Амир Темур ўзбек давлатчилигида молия тизими соҳасида илғор

йўналишлар ва усулларни жорий қилди. Амир Темурнинг молия стратегияси
иқтисодий стратегиянинг таркибий кисми сифатида марказлашган йирик салтанатни

барпо қилиш ва мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Амир Темур даврига

қадар хазинани идора қилиш фақат даргоҳ тамойилига асосланган бўлса, Амир Темур
даврига келиб даргоҳ ва вазирлик тамойиллари биргаликда қўшиб олиб бориладиган

бўлди, маҳаллий ва марказий молия маҳкамаларининг ҳуқуқлари ва вазифалари

қайтадан

кўриб чиқилди, хазина даромадлари солиқли ва солиқсиз даромадларга

ажратилди. Шу билан бирга молия соҳасида бир қанча сифат ўзгаришлари содир бўлди.

Амир Темур аҳолининг ўзи юргизаётган иқтисодий сиёсатдан, хусусан, молиявий

муносабатлардан, пул муомаласи ва солиқ тизимидан хабардор бўлишини, яъни,


background image

288

иқтисодий саводхон бўлишини талаб қиларди. У аҳоли иқтисодий саводхон бўлса,
мамлакат иқтисодий жиҳатдан равнақ топади, деб ҳисобларди.

Амир Темурнинг молия соҳасидаги фаолияти аҳолининг иқтисодий, молиявий

саводхонлигини оширишга хизмат қилади деган умиддамиз.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Халқаро Амир Темуржамғармаси.Темур тузуклари.Т.: Ўзбекистон. 2011,

2. А.А. Razzoqov. N.T. O’rmonov. O’rta Osiyo mutafakkirlarining iqtisodiy g’oyalari.

Ma’ruza matnlari. T.: 2005, 43

-

бет

.

ЁШЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИГИ

Асқарова Муҳаббат Ибрахимовна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини

ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари”

илмий тадқиқот маркази

илмий ходими

Молиявий саводхонлик барча ёшдаги одамлар учун зарурдир. Нафақахўрларга

оиласидаги жамғариб борилаётган маблағларни молиявий пирамидаларда пул

йўқотиш учун эмас, балки тўпланган маблағларни моҳирона бошқариш учун керак
бўлса, ўрта ёшдаги одамлар учун кексалик учун тежаш, қўшимча мулк шакллантириш,

фарзандларни ўқитиш, уйли жойли қилиш имконини беради. Ёшлар молия ҳақида

тушунчага

эга

бўладилар,

ўз

бюджетни

режалаштириш

кўникмаларини

ривожлантиради, таълимни молиялаштириш ва уй

-

жой сотиб олиш учун маблағларни

жамлайди. Ёшлар тоифасида ҳаммалари ҳам молиявий маблағларни тўғри сарфлай

олади деб бўлмайди. Мавжуд маблағларни бошқариш, молиявий саводсизларга
қараганда

кўпроқ нарсага эришиш имконини беради.

Молиявий малакага эга бўлган

инсонлар пул таваккалчилиги, тасодифий

вазиятлардан кўпроқ ҳимояланган ва

молиявий фирибгарликка қарши туришга тайёр бўлишади

179

.

Мутаҳассисларнинг фикрлари ўрганилганда шунга амин бўлдикки, молиявий

саводхонлиги даражаси паст бўлса, аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш

масаласи долзарб бўлиб қолади. Буни аниқлаш, яхшироқ тушуниш учун молиявий
саводхонликнинг ҳозирги даражаси, унинг муаммолари ва эҳтиёжлари ҳақида

маълумотга эга бўлишдир. Бундай маълумотларни аҳоли ўртасида ўтказиладиган

сўровномалар орқали аниқлаш мумкин. Сўовнома саволлари аниқлиги муҳим аҳамятга
эга бўлади. Чунки, респондент тушиниши учун, вақтни кўп талаб қилмаслиги, савол ва

жавобларнинг қисқалиги ҳам муҳимдир.

Мисол учун сўровноманинг тадқиқот объекти сифатида Ўзбекистон ҳудудида

фаолият олиб бораётган Олий таълим муассасалари талабалари танланса, талаба

ёшлар Ўзбекистонда молиявий хизматлардан фойдаланувчиларнинг энг истиқболли
сегменти ҳисобланади. Уларнинг саводхонлигини оширишга сармоя киритиш энг

стратегик даромад келтирувчи аҳоли қатлами деб ҳисоблаймиз.

Биринчидан

, ёшлар бошқа ёш тоифаларига нисбатан янгиликларни тез

ўзлаштиради. Уларни ҳозирги замонавий технологиялар билан ишлай олишлари,

хорижий тилларни ўзлаштирганликларини инобатга олинса ўзлаштириш кўрсаткичи

албатта юқори ҳисобланади. Ҳозирги кунда интернет тармоғининг ривожланиши
ҳудудларда яшаётган ёшлар ўртасидаги фарқни катта эмаслигини ифодалайди. Яъни

179

Финансовая грамотность. [Электронный ресурс]. URL: http://www.ban

ki.ru/wikibank/finan sovaya_gramotnost/

(дата обращения: 16.08.2016).

Библиографические ссылки

Халқаро Амир Темуржамғармаси.Темур тузуклари.Т.: Ўзбекистон. 2011,

А.А. Razzoqov. N.T. O’rmonov. O’rta Osiyo mutafakkirlarining iqtisodiy g’oyalari. Ma’ruza matnlari. T.: 2005, 43-бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов