АҲОЛИНИНГ МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛЛАРИ (БОЖХОНА СЕРВИС ДУК МИСОЛИДА

Поделиться
Саламов, С. (2023). АҲОЛИНИНГ МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛЛАРИ (БОЖХОНА СЕРВИС ДУК МИСОЛИДА. Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка, 293–297. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/19156
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Халқаро иқтисодий алоқаларнинг барқарор ривожланиши, халқаро молия бозорига самарали интеграциялашув, давлатлар ўртасида капиталлар ҳаракатининг, шу жумладан, инсон капиталининг фаол алмашинуви, молиявий ресурсларнинг самарали тақсимланиши бошқа омиллар билан бир қаторда, мамлакат миллий валюта курсининг барқарорлигига ҳам боғлиқдир. Молия бозори – бу жамиятдаги молия хизматлари бозоридир, яъни бу молия маблағларни вақтинча ҳақ тўлаб ишлатиш ёки уларни сотиб олиш юзасидан бўлган муносабатлардир


background image

293

Аҳоли

турли қатламини молиявий саводхонлигини пастлиги иқтисодиётга ва

ҳудудлар ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишига салбий таъсир этади. Хусусан, аҳоли

ва тадбиркорлар узоқ муддатга мўлжалланган молиявий режаларни туза олмаслиги,
рискни тўғри баҳолай олиш, инновацион молиявий хизматлардан фойдаланиш

кўникмаларини шаклланмаслигига сабаб бўлади ва натижада молия бозорида

пассивлик кузатилади. Бу эса молия бозори муассасалари фаолиятида қатор
муаммоларни келтириб чиқаради. Аҳоли турмуш даражаси билан бевосита боғлиқ

бўлган пенсия, суғурта, банк, инвестиция соҳаларида янги технологиларни жорий

этиш ҳамда рационал ва тўғри қарорларни қабул қилиш имкониятларини пасайиши
каби омиллар миллий иқтисодиётнинг ўсиш имкониятларини чекланишига олиб

келиши мумкин.

Шундай қилиб, аҳолида молиявий саводхонликни ошириш аҳоли турли

қатламларини, айниқса ёшларнинг ҳаётий етуклик даври шаклланиши, келажакка

ишонч билан қараши, молиявий хизматлар сифатини яхшилаш, жамиятда ижтимоий

барқарорликни таъминлаш ва ижтимоий

-

иқтисодий тараққиётни таъминлашда муҳим

аҳамият касб этади.

Адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги “2022

-2026

йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги

№ПФ

-

60 сонли Фармони //

https://lex.uz/

.

2.

Ўз.Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари

оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисидаги ПҚ

-3620 -

сонли

қарори

//

https://lex.uz/

.

3.

Использование поведенческих факторов для корректировки финансового

поведения населения. –

Москва: Институт национальных проектов, 2020. –

15 стр.

4.

Макаров С.В. Личный бюджет: деньги под контролем. С

-

Пб.: «Питер», 2008.

5.

Hakimovich, B. A. (2021). Measures to Increase the Popularity Of Banking Services.

International Journal of Modern Agriculture, 10(2), 3943-3949.

6.

Erkayeva, G., & Vayskulov, R. (2022). TURIZM SALOHIYATINI RIVOJLANTIRISHDA

MOBIL INNOVATSION TEXNOLOGIYALARDAN SAMARALI FOYDALANISH YO ‘LLARI.

Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар, 10(5), 348

-356.

7.

Шукуров, У. (2022). ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ИҚТИСОДИЁТИДА САНОАТ

КОМПЛЕКСИНИНГ ҲИССАСИ. Экономика и образование, 23(4), 256

-262.

8.

Fayzullaevich, K. G., Panjiyevna, E. G., & Gaybulla o’g’li, F. K. (2021). LABOR

MOTIVATION IN SMALL BUSINESS ENTERPRISES. American Journal of Economics and Business
Management, 4(2), 89-93.

АҲОЛИНИНГ МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

СОҲАСИДА ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛЛАРИ (БОЖХОНА

СЕРВИС ДУК МИСОЛИДА)

Саламов Сарвар Ташпулатович

-

Божхона институти мустақил изланувчиси

Халқаро иқтисодий алоқаларнинг барқарор ривожланиши, халқаро молия

бозорига самарали интеграциялашув, давлатлар ўртасида капиталлар ҳаракатининг,

шу жумладан, инсон капиталининг фаол алмашинуви, молиявий ресурсларнинг

самарали тақсимланиши бошқа омиллар билан бир қаторда, мамлакат миллий валюта
курсининг барқарорлигига ҳам боғлиқдир.


background image

294

Молия бозори –

бу жамиятдаги молия хизматлари бозоридир, яъни бу молия

маблағларни вақтинча ҳақ тўлаб ишлатиш ёки уларни сотиб олиш юзасидан бўлган

муносабатлардир.

Бозор муносабатлари шароитида республиканинг ва унинг иқтисодий

минтақаларида

ижтимоий

-

иқтисодий

барқарор

ривожланишини

таъминлашнинг ва мамлакатимизни иқтисодий жиҳатдан бақувват бўлишнинг асосий
омили ташқи савдо даражаси ҳисобланади. Бунинг учун республикамизда сифатли

божхона хизматларини яратиш инновацион юқори технологик ишлаб чиқариш

воситаларидан фойдаланиш даражасига боғлиқ.

Ҳозирги

жаҳон иқтисодиётини глобаллашуви даврида инсон омилини

капиталлашувини таъминлаш нафақат олий таълим тизимини унинг талаблари

асосида ривожлантириш билан балки уни жаҳон иқтисодиёти даражасида зарур бўлган
ахборотлар билан таъминлаш ва коммуникацион шароитлар яратиш билан боғлиқ.

Чунки XXI аср бутун дунёда ўзаро мамлакатлар бозорини боғлиқликлари асосида ягона

умумиқтисодий бозорни шаклланиши ва ривожланиши билан боғлиқ. Ана шу ягона
иқтисодий бозорни шаклланиши республикамиз олий таълим хизматлари бозорини

жаҳон олий таълим хизматлари бозори билан ўзаро боғлиқликда ривожланишини

талаб этади.

Бозор иқтисодиёти шароитида мамлакатларда олий малакали мутахассисларни

тайёрлаш олий таълим хизматлари бозорида рақобатни кучайтиради. Рақобат олий

малакали мутахассисларни тайёрлаш сифатига ўз таъсирини ўтказади. Бу ўз навбатида
олий малакали рақобатдош мутахассисларни тайёрлаш учун умум таълим тизимини

узлуксиз ривожланишини ва малакали мутахассислар тайёрлашни шахсни

ривожлантириш концепциясига ўтишни талаб этади.

Умуман олганда, божхона сервиси –

бу божхона тизимининг алоҳида шакли

бўлиб, ҳаётда ва бозор иқтисодиётида маълум бўлган хизматларни келишилган ҳақ

эвазига қабул қилиб компенсациялашдан иборат фаолият тури ҳисобланади.

Шундай қилиб, божхона сервиси компаниялари умуман ҳаётда ва иқтисодиётда,

қуйидаги

ролларни бажаради:

-

рисксизликни таъминловчи молиявий институтлар;

-

молиявий ресурслар аккумулятори, йирик инвестициялар манбаи;

-

институционал инвестор (белгиланган тартибда);

-

қимматли қоғозлар эмитенти (белгиланган тартибда).

Божхона соҳасида ахборот бериш ва маслаҳат бериш каби давлат хизматига

алоҳида тўхталиб ўтиш керак. Биринчидан, ушбу хизмат иккита мустақил хизматни ўз

ичига олади: божхона иши соҳасидаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида

ахборот бериш ва божхона иши ва божхона органларининг ваколатига кирадиган

бошқа масалалар бўйича маслаҳат бериш. Ушбу хизматлар турли хил мазмунга эга,

аммо ҳуқуқий моҳияти ва тақдим этиш тартибининг яқинлиги туфайли улар бир
хизматга бирлаштирилган.

Юқори ривожланган мамлакатларда хизматлар истеъмолининг ривожланиши ХХ

-

асрнинг муҳим воқеасидир. Хизматлар истеъмоли моддий неъматлар истеъмолидан

устун кела бошлайди.

Глобаллашув жараёнларининг кучайиши ва халқаро савдонинг фаоллашуви

божхона хизматлари соҳасини шакллантиришни долзарб қилади. Божхона сектори

иқтисодий жиҳатдан энг муҳим соҳалардан биридир. Яқин вақтгача у давлат билан

фақат утилитар нуқтаи назардан, бюджетни тўлдиришнинг асосий манбаларидан бири
сифатида манфаатдор эди. Ва фақат мамлакатнинг жаҳон иқтисодий маконига фаол

интеграциялашуви бошланиши билан давлатнинг инвестицион жозибадорлигини

ошириш вазифаси пайдо бўлди. Ахборот очиқлиги, маҳаллий бизнеснинг турли
бўғинларининг шаффофлиги учун кураш божхона соҳасига ҳам ўз таъсирини ўтказди.


background image

295

Ташқи савдо билан шуғулланувчи ташкилот учун божхона инфратузилмасининг

ихтисослаштирилган ташкилоти —

божхона вакили (тўлиқ аутсорсинггача)

фаолиятининг божхона сегментини ишониб топшириш кўпинча осонроқ, самаралироқ
ва тежамкор бўлади. Зеро, божхона тартиб

-

таомиллари анча мураккаб ва кўп вақт

талаб қилувчи бўлиб, буни фақат божхона расмийлаштируви бўйича юқори малакали

мутахассислар амалга ошириши мумкин.

Божхона хизматларига бўлган эҳтиёж, агар ташкилотда божхона операцияларини

амалга ошириш учун ихтисослаштирилган бўлинма мавжуд бўлмаса, пайдо бўлади.

Бироқ, бундай эҳтиёж компаниянинг ихтисослашган бўлинмасига эга бўлганда ҳам
пайдо бўлади, масалан: доимий равишда маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва асосан ташқи

бозор (экспорт) учун ишлайдиган корхона янги импорт қилинган ускуналарни сотиб

олишдан ва уни ўз номига рўйхатдан ўтказишдан манфаатдор бўлса.

«Божхона сервис» тушунчасини ҳам кенг, ҳам тор маънода кўриб чиқиш мумкин.

Кенг маънода божхона сервиси божхона фаолияти кўринишидаги ижтимоий ва

иқтисодий хизмат: божхона тартибга солиш ва назорат қилишдир. Бу давлатнинг
иқтисодий

хавфсизлигини ҳимоя қилиш, миллий иқтисодиёт манфаатларини

таъминлаш билан боғлиқ ва мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларини

ривожлантиришга қаратилган алоҳида турдаги хизматлардир.

Тор маънода божхона сервиси ташқи савдо фаолияти иштирокчиларига экспорт

-

импорт операцияларини амалга оширишда, шу жумладан божхона инфратузилмаси,

божхона воситачилари, хориждаги божхона вакиллари орқали ёрдам беришдир.
Муайян ҳолатда —

божхона соҳасида ахборот бериш ва маслаҳат бериш шаклида. Ушбу

тушунча билан божхона хизматларини, масалан, божхона маъмуриятчилиги жараёнида

кўрсатиладиган ҳуқуқни муҳофаза қилиш, молиявий

-

иқтисодий, ахборот

-

таҳлилий ва

бошқа турдаги хизматларнинг маълум бир тўплами билан кўпроқ таърифлаш мумкин.

Замонавий шароитда ташқи савдо иштирокчиси учун деярли ҳар қандай божхона

хизмати пировардида унинг товарларини божхона расмийлаштируви ва назорат
қилиш

вақтини қисқартиришга қаратилган. Тегишли хизмат кўрсатиш учун маълум

божхона тартиб

-

қоидалари ва операцияларини бажариш керак. Ҳар қандай божхона

процедураси бошланиши, давоми ва тугаши каби хусусиятларга эга. Бу жараённинг
тартиби. Бинобарин, хизматнинг моҳияти божхона тартиб

-

таомиллари ва

операцияларини

амалга

ошириш

жараёнида

ташқи

иқтисодий

фаолият

иштирокчисининг моддий объектига (ёки унинг товарларига) инструментал таъсир
кўрсатиш жараёнида, умумий ҳолатда эса —

божхона технологиясида намоён бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон

Республикаси

давлат

божхона

хизмати

органлари

фаолиятини

тубдан

такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида» ПФ

-5414-

сонли ҳамда 2018 йил 24

ноябрдаги «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон

Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш
бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар

тўғрисида» ПФ

-5582-

сонли Фармонларига мувофиқ:

Товарларнинг божхона назоратини танлов асосида ўтказишни назарда тутувчи

хавфни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими ишлаб чиқилиши ва жорий

этилиши юзасидан вазифа берилди. Фармойишларга асосан «Хавфни бошқариш»

автоматлаштирилган ахборот тизими 1 декабрдан амалиётга киритилган. Ушбу
дастур, Божхона назорати ҳажмини камайтириш мақсадида киритилган профиллар

асосида ёки тасодифан йўлакларга ажратиш, божхона назорати ва расмийлаштирувига

сарфланадиган вақтни қисқартириш

ва самарадорлигини оширишга қаратилган.

Божхона терминалларидаги давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг асосий

функциялари «ягона дарча» тамойили асосида божхона, банк, логистик, тезкор

-

лаборатория,

фитосанитар,

ветеринар,

санитар

-

эпидемиологик,

экологик,

сертификатлаштириш, шу жумладан давлат

-

хусусий шериклик асосида бошқа


background image

296

хизматлар кўрсатадиган замонавий логистик марказларни ташкил этиш бўйича
вазифалар қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ

этиш ва

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини

такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 5 июндаги ПФ

-6005-

сон Фармони ижросини

таъминлаш, шунингдек, божхона аудитини амалга ошириш тартибини белгилаш
мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил

25

февралдаги «Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида» 101

-

сонли қарорига мувофиқ:

Давлат божхона қўмитасига божхона назорати шакли сифатида товарлар чиқариб

юборилгандан кейин ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари фаолиятини баҳолаш

ҳамда уларнинг товарлар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан кейинги
ҳисобини

текширишни назарда тутувчи божхона аудитини амалиётга татбиқ қилиш

юзасидан қўшимча чора

-

тадбирлар ишлаб чиқилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш,

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари иш фаолиятини янада

такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, миллий қонунчиликка халқаро

стандартлар ва тавсияларни имплементация қилиш, шунингдек, божхона ва юк
операцияларини амалга оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш борасида

кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди:

божхона расмийлаштирувида соддалаштирилган тартиб

-

қоидаларнинг кенг

жорий этилиши натижасида ўртача вақт сарфи экспортда 2,4 бараварга, импортда 1,5

бараварга қисқарди;

ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишдаги бюрократик тўсиқларнинг

бекор қилиниши тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратди;

миллий қонунчилик Жаҳон божхона ташкилотининг стандартлари ва

тавсияларига мувофиқлаштирилди, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Божхона
тартиботларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги Киото конвенцияси

га қўшилди.

товар ва транспорт воситаларини «ялпи» божхона назоратидан ўтказиш тартиби

бекор қилинди ҳамда уларни

танлов асосида божхона назоратидан ўтказишни назарда

тутувчи хавфларни бошқариш тизими жорий этилди;

ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилди;

божхона расмийлаштируви ва товарларни чиқариб юбориш вақти бир неча

мартага қисқартирилди;

чегара божхона постларини жаҳондаги илғор ишлаб чиқарувчиларнинг

замонавий инспекцион

-

кўрик мажмуалари билан жиҳозлаш амалга оширилди.

Бу ҳолатда хизмат ҳам шундай таъсир натижаси сифатида тавсифланиши мумкин.

Киритилган таърифларни ҳисобга олган ҳолда, бундай хизмат ташқи иқтисодий
фаолият иштирокчиси учун фойда ҳисобланади, чунки у унинг йўқотишларини

камайтиради.

Божхона

хизматларининг

сифати

ташқи

иқтисодий

фаолият

иштирокчиларининг эҳтиёжларини қондириш қобилиятини белгиловчи божхона

хизматлари хусусиятларининг мажмуи (божхона органлари ва божхона иши соҳасида
фаолиятни амалга оширувчи шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар

мажмуи).

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистонда ҳам юқорида тилга олинган

ривожланган давлатларнинг илғор тажрибалари асосида божхона органлари

томонидан ТИФ иштирокчиларига кўрсатилаётган электрон божхона сервиси

ривожланиб бормоқда.


background image

297

ХХI аср инновацион технологиялар ва Интернет асридир. Бугунги кунда маълум

бир иқтисодиётни ривожланишида ахборот алмашинуви, хизматлар сифати

ва ушбу

иқтисодиётда мавжуд тизимдаги инсон омили кам бўлган компьютерлашган
технологиялари катта аҳамият касб этади. Барча ривожланган ва ривожланаётган

давлатлар иқтисодиётида сарф харажатларни камайтиришга, ортиқча қоғозбозликни

қисқартириб, маълумот алмашинувини фаоллаштиришга интилмоқда. Муайян
иқтисодиётни бошқарув тизимининг компьютерлашув жараёни ва ундаги маълумот

алмашинуви айнан рақамли иқтисодиётнинг белгисидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат

божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ

-5414-

сон Фармонига мувофиқ 2018 йил 1

июлдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона брокерларига
мурожаат қилмасдан божхона юк декларацияларини Интернет тармоғи орқали реал

вақт режимида тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқига эга эканлиги

белгилаб қўйилган, бироқ бугунги кунда аксарият тадбиркорлар ҳали ҳам божхона юк
декларациясини тўлдириш учун божхона брокерлари ва декларантлар хизматига

эҳтиёж сезмоқда, сабаби божхона юк декларациясини тўлдириш учун уларда етарлича

билим ва кўникманинг йўқлиги ҳисобланади. Мазкур жараёнда тадбиркорларни
декларациялаш соҳасида билимларини ошириш учун божхона хизмати органлари

томонидан Электрон декларациялаш асосларини хоҳловчиларга ўргатиш учун "очиқ

эшик" кунларини ташкил этиш ёки мамлакат узоқ ҳудудидаги тадбиркорлар учун
онлайн дарсларни ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади, шунингдек товарлар

экспортини амалга оширувчи тадбиркорлар учун Европа Иттифоқи ва бошқа хорижий

давлатларни божхона қонунчилигини тушунтириб берадиган ўқув семинарлар ташкил
этилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Mozer S.V. Digital Customs. WCO Experience: monograph / moscow: Publishing House of the

Russian Customs Academy, 2019. 266 p

2.

Mozer S.V

., Секербаева Д.К. Актуальные вопросы формирования института цифровой

(электронной) таможни в Евразийском экономическом союзе // Социально

-

политические науки

(ВАК). 2019. № 6. URL: http://customs

-academy.net/?p=13183

3.

Iwona Sawicka, From the WCO drawing board to Customs strategic plans: is the nCEN

Programme

taking

Customs

by

storm.

WCO

News

90,

October

2019,

https://mag.wcoomd.org/magazine/wco-news-90/ncen/programme

4.

Aksenov I.A. information technology in customs: a textbook.

vladimir, 2016.

5.

Armen Manukyan. WCo-UnEsCAP 3rd UnnExT masterclass: Digital Customs and single Windows

in the Context of WTo TFA Cheonan, 19-28 April 2017.

БАНКЛАР МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ КУЧАЙТИРИШДА

КИБЕРХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ

Шарипова Н.Ҳ.

Тошкент молия институти

PhD

Маълумки, киберхатар банклар молиявий барқарорлиги учун янги хатар

турларидан бири бўлиб ҳисобланади. Сўнгги ўнйилликда рақамли молиявий
хизматларнинг кенгайиши киберҳужумларнинг уч бараварга ошишига олиб келган.

Киберхатар бу киберҳудудда банк тизими манфаатларига салбий таъсир

кўрсатиши мумкин бўлган эҳтимолий хатарлар ёки омиллардир.

Библиографические ссылки

Mozer S.V. Digital Customs. WCO Experience: monograph / moscow: Publishing House of the Russian Customs Academy, 2019. 266 p

Mozer S.V., Секербаева Д.К. Актуальные вопросы формирования института цифровой (электронной) таможни в Евразийском экономическом союзе // Социально-политические науки (ВАК). 2019. № 6. URL: http://customs-academy.net/?p=13183

Iwona Sawicka, From the WCO drawing board to Customs strategic plans: is the nCEN Programme taking Customs by storm. WCO News 90, October 2019, https://mag.wcoomd.org/magazine/wco-news-90/ncen/programme

Aksenov I.A. information technology in customs: a textbook. – vladimir, 2016.

Armen Manukyan. WCo-UnEsCAP 3rd UnnExT masterclass: Digital Customs and single Windows in the Context of WTo TFA Cheonan, 19-28 April 2017.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов