БАНКЛАР МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ КУЧАЙТИРИШДА КИБЕРХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ

Поделиться
Шарипова, . Н. (2023). БАНКЛАР МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ КУЧАЙТИРИШДА КИБЕРХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ. Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка, 297–301. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/19157
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Маълумки, киберхатар банклар молиявий барқарорлиги учун янги хатар турларидан бири бўлиб ҳисобланади. Сўнгги ўнйилликда рақамли молиявий хизматларнинг кенгайиши киберҳужумларнинг уч бараварга ошишига олиб келган. Киберхатар бу киберҳудудда банк тизими манфаатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган эҳтимолий хатарлар ёки омиллардир.


background image

297

ХХI аср инновацион технологиялар ва Интернет асридир. Бугунги кунда маълум

бир иқтисодиётни ривожланишида ахборот алмашинуви, хизматлар сифати

ва ушбу

иқтисодиётда мавжуд тизимдаги инсон омили кам бўлган компьютерлашган
технологиялари катта аҳамият касб этади. Барча ривожланган ва ривожланаётган

давлатлар иқтисодиётида сарф харажатларни камайтиришга, ортиқча қоғозбозликни

қисқартириб, маълумот алмашинувини фаоллаштиришга интилмоқда. Муайян
иқтисодиётни бошқарув тизимининг компьютерлашув жараёни ва ундаги маълумот

алмашинуви айнан рақамли иқтисодиётнинг белгисидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат

божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ

-5414-

сон Фармонига мувофиқ 2018 йил 1

июлдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона брокерларига
мурожаат қилмасдан божхона юк декларацияларини Интернет тармоғи орқали реал

вақт режимида тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқига эга эканлиги

белгилаб қўйилган, бироқ бугунги кунда аксарият тадбиркорлар ҳали ҳам божхона юк
декларациясини тўлдириш учун божхона брокерлари ва декларантлар хизматига

эҳтиёж сезмоқда, сабаби божхона юк декларациясини тўлдириш учун уларда етарлича

билим ва кўникманинг йўқлиги ҳисобланади. Мазкур жараёнда тадбиркорларни
декларациялаш соҳасида билимларини ошириш учун божхона хизмати органлари

томонидан Электрон декларациялаш асосларини хоҳловчиларга ўргатиш учун "очиқ

эшик" кунларини ташкил этиш ёки мамлакат узоқ ҳудудидаги тадбиркорлар учун
онлайн дарсларни ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади, шунингдек товарлар

экспортини амалга оширувчи тадбиркорлар учун Европа Иттифоқи ва бошқа хорижий

давлатларни божхона қонунчилигини тушунтириб берадиган ўқув семинарлар ташкил
этилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Mozer S.V. Digital Customs. WCO Experience: monograph / moscow: Publishing House of the

Russian Customs Academy, 2019. 266 p

2.

Mozer S.V

., Секербаева Д.К. Актуальные вопросы формирования института цифровой

(электронной) таможни в Евразийском экономическом союзе // Социально

-

политические науки

(ВАК). 2019. № 6. URL: http://customs

-academy.net/?p=13183

3.

Iwona Sawicka, From the WCO drawing board to Customs strategic plans: is the nCEN

Programme

taking

Customs

by

storm.

WCO

News

90,

October

2019,

https://mag.wcoomd.org/magazine/wco-news-90/ncen/programme

4.

Aksenov I.A. information technology in customs: a textbook.

vladimir, 2016.

5.

Armen Manukyan. WCo-UnEsCAP 3rd UnnExT masterclass: Digital Customs and single Windows

in the Context of WTo TFA Cheonan, 19-28 April 2017.

БАНКЛАР МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ КУЧАЙТИРИШДА

КИБЕРХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ

Шарипова Н.Ҳ.

Тошкент молия институти

PhD

Маълумки, киберхатар банклар молиявий барқарорлиги учун янги хатар

турларидан бири бўлиб ҳисобланади. Сўнгги ўнйилликда рақамли молиявий
хизматларнинг кенгайиши киберҳужумларнинг уч бараварга ошишига олиб келган.

Киберхатар бу киберҳудудда банк тизими манфаатларига салбий таъсир

кўрсатиши мумкин бўлган эҳтимолий хатарлар ёки омиллардир.


background image

298

Халқаро тажрибани таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, банк тизими учун қуйидаги

киберхатар турларини келтириш мумкин:

Техник аппаратларнинг кучсиз жиҳатлари орқали киберҳужум –

турли ишлаб

чиқарувчиларнинг микропроцессорлари кучсиз жиҳатларини мавжуд дастурий

янгилаш ёрдамида олдини олиш имкони бўлмаган ҳолатларда, бу кибержиноятчилар

учун киберҳужум имкониятига айланмоқда;

Компьютер шпионажи –

молиявий ташкилотнинг фаолиятига айғоқчилик

қилиш мақсадида, муҳим маълумот инфратизими объектларида узоқ вақт мавжуд

бўлишга қаратилган фаолият;

Мақсадли киберҳужумлар –

аниқ бир молиявий ташкилотга қаратилган ҳужум

бўлиб, ташкилотнинг тармоғига кириб, пул маблағларини ўғирлашга қаратилган

ҳаракатлар;

Мижозга йўналтирилган киберҳужумлар –

банкнинг мижозларига қаратилган

бўлиб, уларнинг шахсий маблағларини ўғирлашга қаратилган.

Халқаро ташкилотлар ва турли давлатларнинг тартибга солувчи органлари банк

тизимида киберхавфсизликни таъминлаш масаласига катта эътибор қаратмоқда.

Ҳозирги пайтда жаҳон тажрибасида киберхавфсизликни таъминлаш бўйича тизимли

ёндашувлар, киберхатарни бошқариш бўйича қуйидаги қонунчилик ҳужжатлари
ишлаб чиқилган:

Тўловлар ва бозор инфратузилмаси бўйича Қўмита ҳамда Қимматли қоғозлар

бўйича Халқаро ташкилот томонидан 2016 йил июнда ишлаб чиқилган “Молия бозори
инфратузилмалари учун кибермустаҳкамлик бўйича Қўлланма” (CPMI

-IOSCO: Guidance

on cyber-resilience for financial market infrastructures, June 2016);

2017 йил августдаги Молиявий барқарорлик Институти ҳужжати “Банкларда

киберхавфсизликни таъминлаш тизимини кучайтириш бўйича тартибга солувчи

ёндашувлар”, (Financial Stability Institute: FSI Insights on policy implementation № 2

”Regulatory approaches to enhance banks’ c

ybersecurity frameworks, August 2017);

Жаҳон банкининг 2017 йил октябрдаги ҳужжати “Молия тизими

киберхавфсизлиги: регуляторлар дайжести”, (World Bank Group: Financial Sector’s

Cybersecurity: A Regulatory Digest, October 2017);

Жаҳон банки томонидан 2018 йилда ишлаб чиқилган ҳужжат “Молия тизими

киберхавфсизлиги: қоидалар ва тартибга солиш”, (World Bank Group: Financial Sector’s

Cybersecurity: Regulations and Supervision, 2018);

Банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан 2018 йил декабрда ишлаб

чиқилган ҳужжат “Киберхавфсизлик: тажриба шарҳи”, , Basel Committee on Banking

Supervision: Cyber-resilience: Range of practices, December 2018).

Австралия, Канада, Буюк Британия, Евроиттифоқ мамлакатлари, Америка Қўшма

Штатлари, Швейцария, Сингапур, Белорусия каби давлатларнинг банк тизимини

тартибга солувчи органлари томонидан, банк тизимида киберхавфсизликни
таъминлаш принципларига талаблар ва киберхатарни бошқаришга ёндашувлар ишлаб

чиқилган.

Молиявий ва технологик алоқанинг кучли эканлиги сабабли бир йирик банк

тизимига қилинган ҳужум бутун молия тизимига тез тарқалиши ва тизимнинг кенг

қамровда ишдан чиқишига, мижозларнинг ишончи йўқолишига олиб келиши мумкин.

Қуйидаги

расмдан, Халқаро валюта фонди томонидан тақдим этилган

маълумотларга киберҳужумлар динамикасини кўриш мумкин. Бундай киберҳужумлар

сони сўнгги йилларда кескин ошган.

Рақамли

технологияларнинг

ривожланиши,

бир

томондан

хакинг

воситаларининг арзонлашуви ҳамда такомиллашувига ҳам олиб келмоқда. Мобил

қурилмаларда пул маблағларини бошқариш билан боғлиқ ягона платформаларнинг
кенг ишлатилиши хакерлар учун кенгроқ имконият яратмоқда.


background image

299

1-

расм. Маълумотларга киберҳужумлар сонининг динамикаси

185

Киберҳужумларни бир мамлакат доирасидаги хатар деб ҳисоблаш нотўғри

бўлади, чунки хакерлар турли мамлакатлар доирасида фаолият кўрсатиш имконига

эга. Шундан келиб чиқиб, кибержиноятларга қарши кураш халқаро даражадаги
ечимини топиши лозим бўлган масала бўлиб ҳисобланади.

2-

расм. Киберужумлар натижасида ҳимоясиз қолаётган маълумотлар сони

186

Шунингдек, юқоридаги маълумотлар киберҳужумлар натижасида ҳимоясиз

қолаётган

маълумотлар сони ҳам сўнгги йилларда сезиларли равишда ошганини

кўрсатади.

Халқаро валюта фонди олиб борган тадқиқотларда киберхавфсизликни

кучайтириш ва молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш учун қуйидаги олти асосий
стратегия таклиф қилинган

187

:

1.

Киберхатар картаси ва рискни миқдорий баҳолаш

Жаҳон молия тизими ўзаро алоқасининг турли жиҳатларини асосий операцион ва

технологик ҳамда инфратизимнинг муҳим объектлари ҳамкорлиги

картасини яратиш

орқали яхшироқ англаш мумкин. Банкларнинг молиявий барқарорлигини таҳлил

қилишда

киберхатарни баҳолаш сифатини ошириш умумий тизимли рискни

тушунишга ва уни камайтиришга имкон беради. Эҳтимолий оқибатларни миқдорий

баҳолаш аниқ бир мавжуд муаммога жавоб чора

-

тадбирларини ишлаб чиқишга ва уни

ҳал қилишга ёрдам беради. Кибержиноятларнинг оқибатлари тўғрисида

маълумотларнинг етарли эмаслиги ва моделлаштиришнинг қийинчилиги ушбу

соҳадаги ишларни секинлаштирмоқда дея оламиз.

185

Identity Theft Resource Center, IMF.

186

Identity Resource Center, IMF.

187

https://www.imf.org/ru/Blogs/Articles/2020/12/07/blog-cyber-risk-is-the-new-threat-to-financial-stability.


background image

300

2.

Тартибга солиш ва назоратни кучайтириш

Марказий банклар томонидан назорат қилиш ва тартибга солиш ишларини

халқаро даражада келишилганлиги даражасини ошириш қонунчилик талабларига
риоя этилиши ва янада яқин трансчегаравий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича

харажатларни

камайтиришга имкон беради. Молиявий барқарорлик Кенгаши, Тўлов ва

бозор инфратузилмалари масалалари бўйича Қўмита, Банк назорати бўйича Базель
Қўмитаси

каби халқаро ташкилотлар тизимни тартибга солишда ҳамкорлик ва

бошқарувни мустаҳкамлаш бўйича ишлар олиб бормоқда. Турли мамлакатларнинг

расмий органлари ушбу халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда киберхавфсизлик
масалаларида ҳамкорлик қилишлари мақсадга мувофиқ бўлиб ҳисобланади.

3.

Жавоб чора

-

тадбирларини амалга ошириш имкони

Киберҳужумлар

сони

ортиб

бораётгани

сабабли

банклар

молиявий

барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида тизим фаолиятини оператив равишда

янгилаш ва қайта тиклаш имконига эга бўлиши лозим. Бунда киберҳужумларга жавоб

бериш ва қайта тикланиш стратегиясини ишлаб чиқиш кўзда тутилади.
Трансчегаравий молия ташкилотлари киберҳужумларга жавоб бериш ва қайта

тикланиш стратегиясини ишлаб чиқиши учун халқаро механизмлар талаб қилинади.

4.

Маълумотларни бўлишишга тайёрлик

Киберхавфлар, ҳужумлар, уларни бартараф этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида

маълумотлар алмашинуви ортиши киберҳужумларга жавоб бериш бўйича самарали

чора

-

тадбирлар ишлаб чиқишга имкон беради. Аммо миллий хавфсизлик ва

маълумотлар ҳимояси масалаларида бу йўналишда жиддий тўсиқлар сақланиб

қолмоқда. Тартибга солувчи органлар ва марказий банклар маълумотлар алмашинуви

усуллари бўйича тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқишлари талаб қилинади.
Бундай чора

-

тадбирлар ишончли тармоқларнинг кенгайиши, глобал даражада

маълумотлар алмашинувига имкон яратади.

5.

Чеклаш чора

-

тадбирларини кучайтириш

Кибержиноят

натижасида

олинган

даромадларни

мусодара

қилиш,

жиноятчиларни жиноий жавобгарликка тортиш каби самарали чора

-

тадбирлар

ёдамида киберҳужумларни камайтириш масалалари кўриб чиқилиши лозим. Бунинг
учун тартибга солувчи органлар ва ҳуқуқ тартибот органлари ҳамкорлиги

кучайтирилиши талаб қилинади.

6.

Тартибга солувчи ташкилотларнинг киберхавфсизлик салоҳиятини

ошириш

Киберхавфсизлик масаласида тартибга солувчи органлар салоҳиятини оширишда

халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш молиявий барқарорликни
мустаҳкамлаш ва молиявий интеграцияни қўллаб қувватлашга имкон беради.

Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон

Республикаси

банк

тизими

молиявий

барқарорлигини

таъминлашда

киберхатарларнинг олдини олиш долзарб вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади

.

Шуни таъкидлаш лозимки, банклар фаолиятида рақамли технологияларни кенг жорий
этиш ҳамда тижорат банкларини хусусийлаштириш борасида белгиланган устyвор

вазифаларда Марказий банк ҳузуридаги банк ва молия

-

кредит соҳасида ахборот ва

киберхавфсизлик таҳдидларининг олдини олиш ҳамда молиявий фирибгарликларга
қарши таъсир чораларини кўриш ва текшириш (FINCERT) маркази ташкил этилиши

назарда тутилган.

Келгусида

банк

тизими

молиявий

барқарорлигини

мустаҳкамлашда

киберхавфсизликни кучайтириш борасидаги

устувор йўналишлар сифатида

қуйидагиларни келтириш ўринли:

Марказий банкда банк ва молия

-

кредит соҳасида ахборот ва киберхавфсизлик

таҳдидларининг олдини олиш ҳамда молиявий фирибгарликларга қарши таъсир


background image

301

чораларини кўриш ва текшириш (FINCERT) марказини ташкил этиш баробарида ушбу
марказнинг фаолиятида ҳамдўстлик мамлакатларининг тартибга солувчи органлари

билан ҳамкорлик ўрнатишига ва киберхавфлар, ҳужумлар, уларни бартараф этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш;

Банк тизимида киберхавфсизликни таъминлаш Концепциясини ишлаб чиқиш

ва қонунчилик нормативларини мустаҳкамлаш;

Ҳуқуқ

тартибот органлари билан ҳамкорликда кибержиноят натижасида

олинган даромадларни мусодара қилиш, кибержиноят субъектларини жиноий

жавобгарликка тортиш каби самарали чора

-

тадбирлар ёдамида киберҳужумларни

камайтириш масалалари кўриб чиқилиши лозим.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Гарнаева М.А., Функ К. Kaspersky security bulletin 2013 // Вопросы кибербезопасности.

2014. №3. С.65

-68

2.

Сидоренко Е. По цифровым следам: в РФ раскрывается лишь четверть

киберпреступлений [Электронный ресурс] // Официальный сайт газеты Известия

-

Режим

доступа: https://iz.ru/962966/ elena

-sidorenko/potcifrovym-sledam-v-rf.

3.

Центр политического анализа и информационной безопасности [Электронный ресурс]

// Режим доступа: http://centerpolit.ru/content.

4.

https://cbu.uz

5.

https://www.imf.org/ru/Blogs/Articles/2020/12/07/blog-cyber-risk-is-the-new-threat-to-

financial-stability

.

6.

Емелина

А.А.

“Организация

кибербезопасности”//

Фундаментальные

основы

инновационного развития науки и образования//

сборник статей VI Международной научно

-

практической конференции : в 3 ч.. Том Часть 1. 2019.

АҲОЛИ МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШДА КАМ ДАРОМАД

ОЛУВЧИЛАРНИНГ ТЎЛОВГА ҚОБИЛЛИК ОМИЛИ МАСАЛАЛАРИ

Эшонов Муҳаммад Айюб Хошимжон ўғли

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш

институти доц.в.б., и.ф.н

.

Жаҳон иқтисодиётини ривожланиши, турли мураккаб жараёнлар аҳолининг

молиявий муносабатларга бўлган эътиборни кучайтиршни талаб этмоқда. Ҳар бир
инсоннинг ўз оилавий маблағларини кўпайтиришни амалиётда мавжуд бўлган турли

молиявий йўлларидан унумли фойдаланиши орқали қўшимча даромадларини ошириш

учун молиявий савдхонликка эга бўлиши заруратга айланмоқда.

Қолаверса, Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев 2021 йил 7 декабрда

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллигига

бағишланган табригида “Ҳозирги кунда Ўзбекистон ижтимоий давлат ва адолатли
жамият қуриш сари дадил бормоқда. Шу сабабли “Янги Ўзбекистон –

ижтимоий

давлат”, деган тамойилни конституциявий қоида сифатида муҳрлашнинг вақти

-

соати

етди” деб таъкидлаган. Демак, шундай экан давлат томонидан олиб борилаётган
ижтимоий бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларни

чуқурлашуви ва иқтисодиётни модернизациялаш талаблари аҳолининг молиявий

саводхонлигини шакллантириш ва уни ошириш зарурлигини исботламоқда.

Аҳолининг молиявий саводхонлиги бу, аҳоли ўз маблағларидан тўғри

фойдаланиш, ўз харажатлари ва жамғармаларини режалаштириш, инвестициялашни
устувор йўналишларини аниқлаш, фавқулотддаги вазиятлар учун зарур бўлган маблағ

жамғариш борасида етарли даражада билим ва кўникмаларга эга бўлиши, самарали

Библиографические ссылки

Гарнаева М.А., Функ К. Kaspersky security bulletin 2013 // Вопросы кибербезопасности. 2014. №3. С.65-68

Сидоренко Е. По цифровым следам: в РФ раскрывается лишь четверть киберпреступлений [Электронный ресурс] // Официальный сайт газеты Известия - Режим доступа: https://iz.ru/962966/ elena-sidorenko/potcifrovym-sledam-v-rf.

Центр политического анализа и информационной безопасности [Электронный ресурс] // Режим доступа: http://centerpolit.ru/content.

https://cbu.uz

https://www.imf.org/ru/Blogs/Articles/2020/12/07/blog-cyber-risk-is-the-new-threat-tofinancial-stability.

Емелина А.А. “Организация кибербезопасности”// Фундаментальные основы инновационного развития науки и образования// сборник статей VI Международной научно-практической конференции : в 3 ч.. Том Часть 1. 2019.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов