АҲОЛИ МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШДА КАМ ДАРОМАД ОЛУВЧИЛАРНИНГ ТЎЛОВГА ҚОБИЛЛИК ОМИЛИ МАСАЛАЛАРИ

Поделиться
Эшонов, М. А. . (2023). АҲОЛИ МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШДА КАМ ДАРОМАД ОЛУВЧИЛАРНИНГ ТЎЛОВГА ҚОБИЛЛИК ОМИЛИ МАСАЛАЛАРИ. Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка, 301–303. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/19158
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жаҳон иқтисодиётини ривожланиши, турли мураккаб жараёнлар аҳолининг молиявий муносабатларга бўлган эътиборни кучайтиршни талаб этмоқда. Ҳар бир инсоннинг ўз оилавий маблағларини кўпайтиришни амалиётда мавжуд бўлган турли молиявий йўлларидан унумли фойдаланиши орқали қўшимча даромадларини ошириш учун молиявий савдхонликка эга бўлиши заруратга айланмоқда


background image

301

чораларини кўриш ва текшириш (FINCERT) марказини ташкил этиш баробарида ушбу
марказнинг фаолиятида ҳамдўстлик мамлакатларининг тартибга солувчи органлари

билан ҳамкорлик ўрнатишига ва киберхавфлар, ҳужумлар, уларни бартараф этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш;

Банк тизимида киберхавфсизликни таъминлаш Концепциясини ишлаб чиқиш

ва қонунчилик нормативларини мустаҳкамлаш;

Ҳуқуқ

тартибот органлари билан ҳамкорликда кибержиноят натижасида

олинган даромадларни мусодара қилиш, кибержиноят субъектларини жиноий

жавобгарликка тортиш каби самарали чора

-

тадбирлар ёдамида киберҳужумларни

камайтириш масалалари кўриб чиқилиши лозим.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Гарнаева М.А., Функ К. Kaspersky security bulletin 2013 // Вопросы кибербезопасности.

2014. №3. С.65

-68

2.

Сидоренко Е. По цифровым следам: в РФ раскрывается лишь четверть

киберпреступлений [Электронный ресурс] // Официальный сайт газеты Известия

-

Режим

доступа: https://iz.ru/962966/ elena

-sidorenko/potcifrovym-sledam-v-rf.

3.

Центр политического анализа и информационной безопасности [Электронный ресурс]

// Режим доступа: http://centerpolit.ru/content.

4.

https://cbu.uz

5.

https://www.imf.org/ru/Blogs/Articles/2020/12/07/blog-cyber-risk-is-the-new-threat-to-

financial-stability

.

6.

Емелина

А.А.

“Организация

кибербезопасности”//

Фундаментальные

основы

инновационного развития науки и образования//

сборник статей VI Международной научно

-

практической конференции : в 3 ч.. Том Часть 1. 2019.

АҲОЛИ МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШДА КАМ ДАРОМАД

ОЛУВЧИЛАРНИНГ ТЎЛОВГА ҚОБИЛЛИК ОМИЛИ МАСАЛАЛАРИ

Эшонов Муҳаммад Айюб Хошимжон ўғли

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш

институти доц.в.б., и.ф.н

.

Жаҳон иқтисодиётини ривожланиши, турли мураккаб жараёнлар аҳолининг

молиявий муносабатларга бўлган эътиборни кучайтиршни талаб этмоқда. Ҳар бир
инсоннинг ўз оилавий маблағларини кўпайтиришни амалиётда мавжуд бўлган турли

молиявий йўлларидан унумли фойдаланиши орқали қўшимча даромадларини ошириш

учун молиявий савдхонликка эга бўлиши заруратга айланмоқда.

Қолаверса, Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев 2021 йил 7 декабрда

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллигига

бағишланган табригида “Ҳозирги кунда Ўзбекистон ижтимоий давлат ва адолатли
жамият қуриш сари дадил бормоқда. Шу сабабли “Янги Ўзбекистон –

ижтимоий

давлат”, деган тамойилни конституциявий қоида сифатида муҳрлашнинг вақти

-

соати

етди” деб таъкидлаган. Демак, шундай экан давлат томонидан олиб борилаётган
ижтимоий бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларни

чуқурлашуви ва иқтисодиётни модернизациялаш талаблари аҳолининг молиявий

саводхонлигини шакллантириш ва уни ошириш зарурлигини исботламоқда.

Аҳолининг молиявий саводхонлиги бу, аҳоли ўз маблағларидан тўғри

фойдаланиш, ўз харажатлари ва жамғармаларини режалаштириш, инвестициялашни
устувор йўналишларини аниқлаш, фавқулотддаги вазиятлар учун зарур бўлган маблағ

жамғариш борасида етарли даражада билим ва кўникмаларга эга бўлиши, самарали


background image

302

қарорлар

қабул қилиши ва ўзларининг моддий фаровонлигини ошириш учун

салоҳиятларидан, имкониятларидан тўлиқ фойдалана олишидир.

Яъни, молиявий саводхонлик

-

шахсий молиявий бошқарув бўлиб, даромад ва

харажатларни, ҳамда инвестицияларни ўз ичига олган турли хил молиявий

кўникмаларни тушуниш ва самарали ишлатиш қобилиятидир.

Бунинг учун, фуқароларнинг қабул қилаётган молиявий қарорлари

самарадорлигини ошириш йўналишлари бўйича аҳолининг молиявий саводхонлиги

тизимини жорий этиш муҳим

ахамият касб этади.

Аҳоли молиявий саводхонлигининг индикатори бўлиб, уларнинг даромадлик

даражаси ҳисобланади. У аҳолининг тўлов қобилиятини ривожлантиради, барқарор

ўсиш суръатларини белгилаб берувчи аҳоли жамғармаларини, инвестицияларни,

тадбиркорлик фаолиятини, молия бозори имкониятларини тараққий эттиради,
молиявий инструментлар тўғрисида амалий кўникмаларини шакллантиради. Бир сўз

билан айтганда, “пул бўлса чангалда шўрва” дейилиши бежиз эмас албатта.

Бугунги кунда бу маслада энг аввало аҳоли даромадлари даражасининг

пастлигини келтириш керак.

Масалан, аҳолининг “асосий қисми

-

38,7 фоизи ойига 2

-

4 миллон сўм даромадга

эга бўлганлар гуруҳига киради, ... ўз харажатларининг кўпроқ қисмини озиқ

-

овқат

маҳсулотларига ва камроқ қисмини ноозиқ

-

овқат товарлари ва хизматлар (яъни

транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқалар)га” сарфлайди[1]. Бу улушга яна

“2022 йилда аҳолининг “камбағаллик даражаси ... 14 фоиз”[2] эканлиги қўшилса, у 42,7
фоизни ташкил этади.

Энди, тасаввур қилайлик, топган даромадлари

кунлик харажатларига

сарфланадиган 42,7 фоиз аҳолидан молиявий саводхонликка қизиқиши тўғрисида гап
бориши мумкинми? Уларда жамғариш ёки инвестиция учун маблағ бўлиши мумкинми?

Ҳа, сиз тўғри фикр юритганингиздек, албатта йўқ.

Аминманки, сиз ҳам мен каби ўз эътиборингизни нима учун вилоятларда энг

юқори имиджга эга бўлган Gucci, Chanel, Giorgio Armani, Christian Dior, Adidas, Nike каби

бренд товарлари ишлаб чиқарувчиларининг ихтисослаштирилган ўз савдо дўконлари

мавжуд эмаслигига қаратгансиз. Ва албатта бу ҳолатларнинг

асосий сабаби бўлиб,

аҳолининг тўловга қобиллик даражасининг юқори эмаслиги тўғрисидаги фикрга

келгансиз. Шунинг учун, аввал иқтисод, сўнг сиёсат деган ибора ўзининг ижтимоий

мазмунига эга.

Юқорида айтиб ўтганизмдек, аҳолининг молиявий саводхонлик тизимини

жорий этишда аввал шу улушга кирувчи фуқароларнинг даромадлар миқдорини

сезиларли ошишини таъминлаш керак.

Бунинг

учун,

улардан

олинадиган

солиқлар тизимига алоҳида ёндашув керак.

Бундай ёндошув амалиёти Ўзбекистон Республикасининг ЎР

-714-

сонли Қонуни

билан айрим ҳудудлардаги жисмоний ва юридик шахслар учун амал қилади. Унга кўра
ЖШОДС 1 фоиз даражасида белгиланган[3].

Бу амалиётга мувофиқ, бошқа ҳудудларда ҳам кам даромад олувчиларнинг

даромадларини солиққа тортишда табақалаштирилган солиқ ставкаларини қўллаш

амалиёти эътиборга моликдир. Ва бунда, паст даромадли аҳоли қатламига яшаш

минимуми миқдорига тенг даромадлари учун “0” ставкани жорий этиш, ундан юқори
қисмини

амалдаги солиқ ставкасининг 50 фоизида солиққа тортишни белгилаш,

ижтимоий ҳимоя ягона реестрга киритилган аҳоли қатламини эса даромад, мол

-

мулк

ва ер солиғига тотрмаслик мақсадга мувофиқдир. Бу жараён Президентимиз табири
билан айтганда “ижтимоий давлат” талабларига тўлиқ мослигини таъминлаб беради

ва аҳолининг тўловга қобиллик даражасини ошишига ҳамда тўғридан

-

тўғри манзилли

ҳимоялашга замин яратади.


background image

303

Айтганимиздек, кам даромад олувчиларда харажатларнинг асосий қисми озиқ

-

овқат маҳсулотларига қаратилади. Бугунги кунда уларнинг баҳоси инфляция

таъсирида ошиб бораётганлиги уларнинг тўловга қобиллик даражасига таъсир
кўрсатмоқда. Яъни, “инфляция фақатгина макроиқтисодий кўрсаткич эмас, аҳоли

даромади ва турмуш тарзига таъсир қилувчи омил ҳисобланади” [4].

Ўзбекистон Республикасининг Тараққиёт стратегиясида 2022 йилда инфляция

даражасини 9 фоизга тушириш белгиланган бўлишига қарамай, у 12,3 фоизни ташкил

этди[4]. 2022 йилда озиқ

-

овқат маҳсулотлари нархи асосан 15,6 фоиз (2021 йилда –

13

фоиз) ва ноозиқ

-

овқат маҳсулотлари нархи 10,7 фоизга (7,8 фоиз) ошди[5].

Бу нимадан дарак? Гап шундаки, инфлацияни жиловлаш нафақат ички сиёсат

билан боғлиқ, балки импорт жараёнлари ҳам унга таъсир кўрсатади. Яъни, ноқулай

ташқи шароитлар натижасида, асосий савдо шериклар бўлган давлатларда инфляция
даражасининг ортиши, импорт қилинаётган

маҳсулотларнинг баҳосига таъсир

кўрсатиши натижасида юз берган.

Шунинг учун, бизнинг фикримизча кам даромад олувчи аҳоли қатламини

тўловга қобиллик даражасини кўпайишида, кенг истеъмол қилинадиган “озиқ

-

овқат

маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, уларни “даладан дастурхонгача”

етказиб беришдаги харажатларни қисқартириб, арзон бўлишини таъминлаш зарур”[4].

Бунинг

учун,

ушбу

товарларни

ишлаб

чиқарувчиларни

жойларда

ихтисослаштирилган дўконларини очиш ва корхона баҳоларида маҳсулотлар

реализациясини амалга ошириш, ўртадаги воситачиларни бартараф этиш орқали
мазкур маҳсулотлар баҳосини арзонлашувига эришиш мумкин. Ижтимоий ҳимоя ягона

реестрга киритилган аҳоли қатламига бу маҳсулотларни ҚҚСсиз сотиш жараёнини

амалга ошириш масалалари инфляция таъсирини юмшатишга кўмак бўлади.

Таъкидлаб ўтилган ушбу ҳолатлар паст даромадли аҳолининг тўловга қобиллик

даражасини маълум даражада ошишига хизмат қилади ва ишлаб топилган молиявий

маблағларини самарали сарфлашга ва кўпайтиришга хизмат қилади. Натижада, ўз
молиявий маблағларини тўғри жойлаштиришга, молиявий бозор инструментлардан

мақсадли фойдаланишга, турмуш даражасини оширишга муваффақ бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

https://daryo.uz/k/2020/05/15/

Ўзбекистонда илк бор аҳоли турмуш даражаси

ҳақидаги

таҳлил натижалари эълон қилинди

-

“Daryo”

.

2.

https://kun.uz/news/2023/01/25/

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 14

фоиз экани маълум қилинди (kun.uz)

.

3.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2021 йил 14 сентябрдаги ЎР

-714-

сонли

Қонуни

4.

https://president.uz/uz/lists/view/5879

.

Инфляция даражасини пасайтириш

чоралари муҳокама қилинди

.

5.

https://xabar.uz/mahalliy/

2022 йилда Ўзбекистонда

инфляция 10 фоиздан 12,3

фоизгача тезлашди (

xabar.uz)

.

Библиографические ссылки

https://daryo.uz/k/2020/05/15/Ўзбекистонда илк бор аҳоли турмуш даражаси ҳақидаги таҳлил натижалари эълон қилинди - “Daryo”.

https://kun.uz/news/2023/01/25/Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 14 фоиз экани маълум қилинди (kun.uz).

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2021 йил 14 сентябрдаги ЎР-714-сонли Қонуни

https://president.uz/uz/lists/view/5879. Инфляция даражасини пасайтириш чоралари муҳокама қилинди.

https://xabar.uz/mahalliy/2022 йилда Ўзбекистонда инфляция 10 фоиздан 12,3 фоизгача тезлашди (xabar.uz)

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов