МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА ЙИРИК СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР ТАҲЛИЛИ

Поделиться
Жумаев, Ш. (2023). МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА ЙИРИК СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР ТАҲЛИЛИ. Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка, 304–305. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/19159
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Йирик солиқ тўловчи тоифасига киритишдан бошланадиган, уларни ҳисобга олиш, улар доирасида солиқ объектларини рўйхатга олиш, уларга нисбатан солиқ имтиёзларини бериш ҳамда солиқ қарзларини ундириш борасидаги солиқ хизмати органларининг ёндашувини ўз ичига оладиган солиқ сиёсати маълум бир шаклланиш жараёнига эга. Дарҳақиқат, йирик солиқ тўловчилар тоифасига солиқ тўловчиларни киритиш асосида уларни солиққа тортишнинг ўзига хос ёндашувлар асосидаги солиқ маъмурчилигини қўллаш кўп бўлмаган бўлсада, аммо бу борада ўзига хос тажрибаларни шакллантириш эволюцион жараён давом этмоқда.


background image

304

IV SHO‘BA

MOLIYAVIY TEXNOLOGIYALAR SOHALARI MOLIYA BOZORINING

KELAJAK LOKOMOTIVI SIFATIDA

МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА ЙИРИК СОЛИҚ

ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР ТАҲЛИЛИ

Ш. Жумаев

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

мустақил тадқиқотчиси

(PhD)

Йирик солиқ тўловчи тоифасига киритишдан бошланадиган, уларни ҳисобга

олиш, улар доирасида солиқ объектларини рўйхатга олиш, уларга нисбатан солиқ
имтиёзларини бериш ҳамда солиқ қарзларини ундириш борасидаги солиқ хизмати

органларининг ёндашувини ўз ичига оладиган солиқ сиёсати маълум бир шаклланиш

жараёнига эга. Дарҳақиқат, йирик солиқ тўловчилар тоифасига солиқ тўловчиларни
киритиш асосида уларни солиққа тортишнинг ўзига хос ёндашувлар асосидаги солиқ

маъмурчилигини қўллаш кўп бўлмаган бўлсада, аммо бу борада ўзига хос

тажрибаларни шакллантириш эволюцион жараён давом этмоқда. Бу ҳолатни илмий

-

услубий жиҳатдан назарий таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаган ҳолда

унинг шаклланиш ҳолатини кўриб чиқамиз.

Ўзбекистон солиқ тизимида йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги "Солиқ

маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий

тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида"ги ПФ

-5116-

сонли Фармонида алоҳида белгилаб берилди. Ушбу фармонда Янги Ўзбекистон солиқ

тизимининг муҳим муаммолари билан биргаликда миллий солиқ тизимида солиқ

маъмурчилигини тубдан такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари кўрсатиб
ўтилди. Унга кўра, “солиқ маъмуриятчилиги ва назоратини ташкил этиш тартиби

ҳамда

методологиясини тубдан такомиллаштириш, хўжалик юритувчи субъектлар ва

жисмоний шахсларнинг солиқ юкини янада камайтириш, бир хил солиқ солиш
объектларига эга бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни бирлаштириш,

солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш учун қўшимча мезон

(оборотнинг чегаравий миқдори) жорий этишни ва ушбу миқдор ошган корхонага,
кичик тадбиркорлик субъекти мақомини сақлаб қолган ҳолда, қўшимча солиқ

мажбуриятларини белгилаш, хўжалик юритувчи субъектларни "йирик солиқ

тўловчилар" тоифасига киритиш мезонларини белгилаш” каби устувор вазифалар
белгилаб берилди ҳамда йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи солиқ

тўловчиларга нисбатан алоҳида

солиқ маъмурчилиги ва унинг ҳуқуқий асослари

шакллантирила бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат солиқ хизмати органлари

фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 26

июндаги ПҚ

-3802-

сон қарорида ҳам мамлакатимиз солиқ тизимида йирик солиқ

тўловчиларга оид давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган

солиқ маъмурчилиги билан боғлиқ устувор вазифалар ҳам белгилаб берилган. Йирик

солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилигини ташкил қилишда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320

-

сон “Давлат солиқ

хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Йирик солиқ тўловчилар бўйича

ҳудудлараро

давлат солиқ инспекцияси тўғрисида Низом” алоҳида аҳамият касб этади.


background image

305

Унда Йирик

солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ

инспекциясининг йирик солиқ тўловчилар фаолиятини тартибга солиш масалалари

кўрсатилган ва “жойлашган жойи ва амалга ошираётган фаолиятидан қатъий

назар,

йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш вазифаси

юкланган”. Мазкур инспекциянинг асосий вазифалар сифатида: “йирик солиқ

тўловчилар ҳисобини ташкил этиш ва улардан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида
кўзда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишини

таъминлаш, йирик солиқ тўловчилар фаолиятида солиқ тўғрисидаги қонун

ҳужжатларига

риоя қилиниши бўйича солиқ назоратини ташкил этиш, йирик солиқ

тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида

сервис

-

техник хизмат кўрсатилишини амалга ошириш, йирик солиқ тўловчилар

маъмуриятчилиги доирасида солиққа оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш,
аниқлаш ва олдини олиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш” кабилар

белгиланган.

Шунингдек, мазкур Низомда солиқ тўловчиларни йирик солиқ тўловчилар

тоифасига киритиш мезонларини белгилаш Давлат солиқ қўмитаси ваколатига

киритилган. Шу мақсадда, Давлат солиқ қўмитаси томонидан, Ўзбекистон

Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил

12 июлда 3172

-

рақам билан

рўйхатдан ўтказилган “Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига

киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низом” тасдиқланди. Унда эса,

юридик шахс мақомига эга бўлган йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг
мезонлари белгилаб берилди.

Йирик солиқ тўловчилар солиқ маъмурчилигини янада такомиллаштириш билан

боғлиқ қуйидаги таклифларни амалиётга жорий қилиш мақсадга мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2019 йил 12

июлда 3172

-

сон

билан рўйҳатга олинган “Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига

киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор
билан билан тасдиқланган Низомнинг:

-

д) бандини “маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан олинган соф

тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 200

миллиард сўмдан юқори бўлган ёки

кетма

-

кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган юридик

шахслар, чет эл юридик шахсининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий

муассасалари, бундан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи юридик
шахслар мустасно” деб ўзгартириш;

-

б)

бандини “тижорат банклари, товар

-

хом ашё, фонд ва валюта биржалари ҳамда

суғурта фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар” деб ўзгартириш;

Адабиётлар рўйхати:

1.

Жумаев Ш. Йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш

масалалари: и.ф.д (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореферати. –

Тошкент,

2023

2.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси

-

Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёт уйи 2020.

-

640 б.

3.

Нормурзаев Умид

Холмурзаевич Солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиёт тармоқлари

ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни қўллаб

-

қувватлаш сиёсати // Экономика и

финансы (Узбекистан). 2020. №4 (136). URL:

https://cyberleninka.ru/article/n/soli-imtiyozlari-or-ali-

i-tisodiyot-tarmo-lari-amda-so-alarida-tizimli-tarkibiy-islo-otlarni-llab-uvvatlash-siyosati

(дата

обращения: 17.01.2023).

4.

Нормирзаев У. Х. Иқтисодиётни тартибга солишда солиқ имтиёзларининиг аҳамияти

ва бюджет даромадларини шакллантиришдаги роли // Экономика и финансы (Узбекистан).

2014. №4. URL:

https://cyberleninka.ru/article/n/i-tisodiyotni-tartibga-solishda-soli-imtiyozlarininig-a-

amiyati-va-byudzhet-daromadlarini-shakllantirishdagi-roli

(дата обращения: 17.01.2023).

Библиографические ссылки

Жумаев Ш. Йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш масалалари: и.ф.д (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореферати. – Тошкент, 2023

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси- Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёт уйи 2020.- 640 б.

Нормурзаев Умид Холмурзаевич Солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш сиёсати // Экономика и финансы (Узбекистан). 2020. №4 (136). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/soli-imtiyozlari-or-alii-tisodiyot-tarmoqlari-amda-so-alarida-tizimli-tarkibiy-islo-otlarni-llab-uvvatlash-siyosati (дата обращения: 17.01.2023).

Нормирзаев У. Х. Иқтисодиётни тартибга солишда солиқ имтиёзларининиг аҳамияти ва бюджет даромадларини шакллантиришдаги роли // Экономика и финансы (Узбекистан).

№4. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/i-tisodiyotni-tartibga-solishda-soli-imtiyozlarininig-aamiyati-va-byudzhet-daromadlarini-shakllantirishdagi-roli (дата обращения: 17.01.2023).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов