331
-Fyuchers bozorida sotiladigan instrumentlar bo'yicha risklarni baholash uchun birja
parametrlarini olish tartibi;
-Modulda saqlanadigan ma'lumotlar bilan ishlash tartiblari (qo'shish, yangilash yoki
foydalanish);
-Har bir sub-broker-mijoz darajasida garovlar hajmini hisoblash tartiblari;
Barcha yuqorida ko'rib chiqilgan dasturiy ta'minot tizimlari Moskva birjasi faoliyatga
ijobiy ta'sir ko'rsatadi. Bundan tashqari, ushbu dasturiy yechimlar kompaniyalarga fond
birjalari rivojlanishining oldingi bosqichlarda imkonsiz bo'lgan dunyoning turli
burchaklaridan faoliyat yuritish imkonini beradi. Raqamli texnologiyalarning eng muhim
afzalliklari ko'proq fuqarolar uchun moliyaviy xizmatlar bozoriga imkoniyatlar ochishida
namoyon bo`ladi. Biroq, raqamli texnologiyalardan foydalangan holda, tartibga soluvchi va
nazorat organlari faoliyatida keng samara beradi. Ushbu texnologiyalar yordamida qimmatli
qog`ozlar bozorini tartibga solish bo`yicha amalga oshiriladigan harakatlar aniq belgilangan
holda, turli xil rsiklarni samarali kamaytirish imkonini beradi.
Adabiyotlar/Literatura/Reference:
1. Khujamurodov AJ (2019) Economic Essential of Stock Infrastructure and Features of Its
Development. Asian Journal of Technology & Management Research (AJTMR) ISSN: 2249
–
0892 Special
Issue
–
2, Sep -2019
2. Элмирзаев, С. Э., Бердиев, Ў. Ж. Ў., & Бўриев, Ж. П. Ў. (2021). Миллий корпоратив
облигациялар бозори: жорий ҳолат ва истиқболлар. Экономика и финансы (Узбекистан), (2
(138)), 33-38.
3. SIFMA. Trends in the Capital Markets - 2021 outlook. p. 6.
4. L.N. Krasavina. International monetary and financial relations. M .: Finance and Statistics, 2005-
576 with: Il. p. 295.)
5. Novikov A.V., Novikova I.Ya. Financial centers: ratings and Russian potential // ECO. 2010. No. 8.
6. Utkin V.S. International Financial Center and their role in the development of the world economy.
Analytical review. - M .: Financial University under the Government of the Russian Federation. 2012 with.
444. p. 236
7. The Global Financial Centres Index 25
–
2019, March, p. 4
ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ИМКОНИЯТЛАРИ
Абдуллаева Назокат Амруллоевна
-
Тошкент молия институти “Корпоратив
молия
ва қимматли қоғозлар” кафедраси
PhD, в.б доцент
Ахборот технологияларининг ривожланиши бугунги кунда бутун дунё бўйлаб
юридик ва жисмоний шахсларнинг ўзаро электрон каналлар орқали савдоларни амалга
оширишга кенг йўл очмоқда. Интернет ягона ахборот тизими сифатида бизнесни ягона
ривожланиш босқичга ўтишига имкон берди. Натижада, электрон бизнес ва электрон
тижорат йирик ва кичик фирма ва компаниялар, жисмоний шахслар ҳаётига кириб
келди.
Электрон бизнес (
electronic buisiness, e-business
)
–
самарадорлиги ва
рақобатбардошлиги ахборот технологияларига асосланган бизнес. Ахборот
технологиялари бизнесдаги шерикларнинг ўзаро мулоқотини таъминлайди ва яхлит
қиймат
занжирини яратади. Электрон бизнеснинг асосий таркибий қисмларига
компания ягона ахборот тармоғи орқали ички соҳани (intranet) ва Интернет орқали
тармоқлар, шериклар, етказиб берувчилар ва мижозлар билан ташқи ўзаро алоқаларни
(extranet
) орқали ташкил этиш киради.
332
Қуйида
Internet орқали савдо операцияларини яъни электрон бизнесни амалга
оширишнинг асосий шакллари келтирилган
:
•
электрон тижорат
;
•
электрон банкинг (Internet
-banking);
•
электрон брокерлик хизматлари (Интернет
-
трейдинг)
;
•
электрон аукционлар
;
•
электрон почта
;
•
электрон савдо марказлари
;
•
электрон суғурта хизматлари
.
Электрон тижорат ёки электрон савдо (E
-commerce)
–
электрон бизнеснинг
(E-
Business) бир қисми бўлиб, ахборот технологиялари ёрдамида ахборот, маҳсулот ва
хизматларни сотиб олиш ва сотиш жараёнларини амалга ошириш тушунилади ёки
бошқача қилиб айтганда, фойда олиш мақсадида тижорат фаолиятини компютер
тармоқларидан фойдаланиш орқали тижорат циклини комплекс автоматлаштиришга
асосланган.
Электрон тижорат воситалари қимматли қоғозлар савдосини ташкил этиш,
юридик шахслар ўртасида битимлар тузиш, электрон биржаларда фаолият юритиш,
истеъмол товарлари, туристик ва таълим хизматлари учун буюртмалар бериш ва
тўловини амалга ошириш ҳамда коммунал тўловларни тўлаш имконини беради.
Электрон тижорат фаолиятини амалга оширишда, ушбу фаолият турига тегишли
қуйидаги
асосий воситаларни келтириш мумкин бўлади:
•
телефон
;
•
интерактив
телевизор
;
•
электрон тўловлар ва пул ўтказмалари тизимлари
;
•
электрон маълумотлар алмашинуви (EDI
- Electronic Data Interchange)
•
Интернет (шу жумладан, электрон почта)
American Airlines
ва
IBM
компаниялари ҳамкорлигида 1960 йилда парвозларни
брон қилишнинг автоматлаштирилган янги тизими ишлаб чиқилди. Бу тизим
электрон тижоратнинг биринчи кўринишлари бўлиб, ушбу ҳамкорлик натижасида,
Sabre тизими орқали хизматлар нархи пасайтирилди ҳамда йўловчилар оқими
оширилди.
Sabre
(Сейбр) –
45 та мамлакатда ваколатхоналари мавжуд АҚШ компанияси
бўлиб, унинг асосида операторлар авиачипталарни қидириш, брон қилиш ва сотиб
олиш, саёҳатларни ташкил қилиш ва шунга тегишли бўлган хизматларни брон қилиш
имкониятига эга.
Шунингдек, 1971 йилда Стенфорд ва Массачусетс технология институти
талабалари интернетнинг ўтмишдоши бўлган ARPANET дан фойдаланган ҳолда
онлайн транзакцияларнинг биринчи анологини ишга туширдилар. 1990 йилларнинг
ўрталарига келиб эса, электрон тижоратнинг замонавий тарихи бошланди, бунда
Жефф Безос томонидан Amazon.com, Пер Омидяр томонидан eBay, Хитойда эса Alibaba
Group компаниялари ташкил этилди.
Охирги йигирма йил ичида интернетнинг кенг тарқалиши, ижтимоий
тармоқларнинг ва электрон тўлов тизимларининг ривожланиши туфайли электрон
тижорат глобал миқёсда кенгайди. Бугунги кунга келиб, кичик бизнесдан тортиб
корпорацияларгача ҳар бир киши ўз бҳмижозлар базасини Интернет орқали
шакллантирмоқда.
Электрон тижоратни афзаллик ва камчилик томонлари онлайн бизнес олиб
борилаётган мамлакатга боғлиқ. Иқтисодий жиҳатдан кучли ва барқарор давлатларда
нолдан ўз бизнесини яратиш имконияти бошқаларга қараганда юқорироқ бўлади.
Электрон тижоратнинг афзалликлари
:
333
•
харажатларни камайиши
;
•
мақсадли аудиторияни кенгайиши
;
•
тўғридан
-
тўғри савдо
;
•
шахсий мулоқот
;
•
аниқ таҳлил
;
•
фойдаланувчи учун қулайлик.
Умуман олганда, электрон тижорат бизнес жараёнларини соддалаштириш,
автоматлаштириш ва фойдани ошириш билан боғлиқ жараён ҳисобланади.
Харажатларни камайиши.
Онлайн дўкон очиш учун бинони ижарага олиш, кўп
сонли ходимларни ишга ёллаш шарт бўлмайди. Бундан ташқари, харажатларни
камайтириш учун кўплаб бизнес жараёнларини жумладан, лидогенерация
200
, алоқа,
буюртмаларни қайта ишлаш, маълумотларни йиғиш автоматлаштирилган ҳолатда
олиб борилади.
Мақсадли аудиторияни кенгайиши.
Ҳозирда
Интернетдан дунё аҳолисининг
катта қисми фойдаланмоқда, миллионлаб инсонлар бир нечта турли хил ижтимоий
тармоқлардан фойдалангна ҳолда онлайн харидларни амалга оширмоқдалар. Тўғри
аудиторияни аниқлаш ва рекламани мақсадли аниқлаш воситалари
, Audiense, Tupeform кабилар) маҳсулот ва хизматларга қизиқиши юқори
бўлган
одамларни топиш ва улар билан боғланиш имконини беради.
Тўғридан
-
тўғри савдо.
Электрон тижорат ишлаб чиқарувчилар учун ўз
маҳсулотларини бевосита харидорга сотиш имкониятини тақдим қилади, бу эса
воситачилар сонини камайишига, хизмат кўрсатиш сифати ва нархларига ижобий
таъсир кўрсатади.
Шахсий мулоқот.
Ижтимоий тармоқларда онлайн савдоларни олиб борувчи
ишлаб чиқарувчилар мижозлар билан ўзаро муносабатлари тобора очиқ, хушмуомала
бўлиб бормоқда, чунки уларнинг ҳар бир ҳатти
-
ҳаракати, сўзи уларнинг обрўсига ва
савдо ҳажмига таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам улар инсонларнинг
шикоятлари ва изоҳлари, сўровларига жавоб беришиб, улар билан бевосита, шахсан
мулоқот олиб боришади.
Аниқ таҳлил.
Google Analytics, Yandex Analytics, Facebook Insights каби
аналитиклар фойдаланувчиларнинг ҳатти
-
ҳаракатлари ва қизиқишлари тўғрисида
катта ҳажмда маълумот тўплайдилар. Ушбу маълумотлардан бизнес жараёнларнинг
самарадорлигини оширишда, сотиш ҳажмини ва сифатини оширишда фойдаланиш
мумкин бўлади.
Фойдаланувчи учун қулайлик.
Бугунги кунга келиб, бутун дунё бўлаб,
фойдаланувчилар ижтимоий тармоқлар Facebook, Telegram, Instagram кабилардан
чиқмаган ҳолда харид жараёнини амалга оширишлари мумкин. Бу нафақат
фойдаланувчилар учун балки, бизнес эгалари учун ҳам қулайлик касб этиб, чунки
инсонлар кўп ҳолатларда иски туйғуларига бўйсунган ҳолатда харидларни амалга
оширадилар.
Электрон тижоратнинг камчиликлари
:
•
ахборот ресурсларидан фойдаланишда тенгсизлик
;
•
ҳуқуқий
тизимни технологиядан орқадалиги
;
•
киберхавфсизлик муаммолари
;
•
муаллифлик ҳуқуқи.
Ахборот ресурсларидан фойдаланишда
тенгсизлик
.
Ҳозирда
ҳамма
одамлар
ҳам
ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш имкониятига эга эмас. Глобал миқёсда
оладиган бўлсак, ҳамма мамлакатларда ҳам ахборот технологиялари бир хилда
200
Лидогенерация (англ. lead generation)
–
бу савдо тизмини ривожлантириш учун одамларнинг муайян маҳсулотг
бўлган қизиқишини
аниқлаш ва рағбатлаантиришга қаратилган маркетинг жараёни.
334
ривожланмаган. Шу сабабли, дунёнинг кўплаб минтақаларида Африка, Осиё, Океания,
Европа ва Яқин Шарқдаги баъзи мамлакатларда одамлар Amazon, eBay ва шунга
ўхшаган манбалардан фойдаланиш имкониятига эга эмаслар. Улар учун онлайн бизнес
юритиш ва сотиб олиш жараёнларини амалга оширувчи воситалар тўлиқ
ривожланмаган.
Ҳуқуқий
тизимни технологиядан орқадалиги.
Технологияларнинг жадал
ривожланиши натижасида қонун чиқарувчи органларнинг меъёрий
-
ҳуқуқий
ҳужжатларни
мослаштирга улгурмаслиги, қонунчиликда бўшлиқлар пайдо бўлиши
мумкин. Ҳатто, ривожланган давлатлардан бири ҳисобланган АҚШ ҳукумати ҳам
технология гигантларининг монополистик фаолиятини жиловлай олмаяпди. Масалан,
Facebook, Google, Amazon ва Apple каби гигант компаниялар ўзлари ўз хизматлари ва
платформаларида қонунларни жорий қилишади. Google хизматларидан фойдаланиш
шахсий маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашга рухсат берилсагина бепул
ҳисобланади. Бу фойдаланувчига мос келадиган рекламаларни кўрсатишга имкон
беради.
Киберхавфсизлик
муаммолари.
Ҳамма
компаниялар
ҳам
бизнес
маълумотларини
ва
фойдаланувчининг
маълумотларини
юқори
даражада
хавфсизлигини таъминлай олмайди. Хакерлар хавфсизлик тизимидаги бўшлиқлардан
фойдаланиб, фойда олиш мақсадида нотўғри йўллар орқали маълумот базаларни
учинчи шахсларга ўтказиб бериш эҳтимоли мавжуд.
Муаллифлик ҳуқуқи.
Ижтимоий тармоқларда ҳар куни миллионлаб мақолалар,
фотосуратлар ва видеолар тақдим қилинаётган контент даврда интеллектуал мулк,
маълумотларнинг ўзига хослиги ва қийматига бўлган ҳуқуқлар ҳали кўпгина
мамлакатларда қонунчилик жиҳатдан номукаммаллик касб этади.
Умуман олганда электрон тижоратнинг афзаллик жиҳатлари камчиликларидан
устун туради.Чунки, бугунги кунда дунёда Интернет, ижтимоий тармоқлар ва онлайн
мулоқотсиз даромадли ва самарали бизнес яратишнинг иложи йуқ.
Шундай қилиб, глобал иқтисодиёт шароитида электрон тижоратга бўлган
талабнинг ошиб бориши, Ўзбекистонда ҳам мазкур соҳани ривожлантириш
ривожлантиришни
тақозо
этмоқда.
Унинг
ривожланиши
миллий
ишлаб
чиқарувчиларга янги бозорларни очиш, янги мижозларни топиш имкониятларини
тақдим қилади, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётини жаҳон бозорининг етакчи
вакилларидан бирига айлантиради. Бу эса, халқ фаровонлигида, жамиятнинг тараққий
топишида, иқтисодий ривожланишида ўз аксини топади.
OLIY
TA’LIM MUASSASALARDA BULUTLI TEXNOLOGIYALARNI QO‘LLANILISHI
Zaripov Bahodir Bobomurod o‘g‘li
-
Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti
doktoranti
So
‘
nggi yillarda oliy ta'lim sohasida bulutli texnologiyalar tobora ommalashib
bormoqda. Ushbu
texnologiyalar oliy ta’lim muassasalarida xarajatlarni tejash, foydalanish
imkoniyatini yaxshilash va hamkorlikni kengaytirish kabi bir qator afzalliklarni taqdim etadi.
Bulutli texnologiyalar IT infratuzilmasini yaxshilash va talabalar va professor-
o‘qitu
vchilarga
yanada yaxshi xizmatlar ko‘rsatishga intilayotgan oliy o‘quv yurtlari uchun moslashuvchan va
kengaytiriladigan yechimni taqdim etadi. Ushbu maqolada biz oliy o‘quv yurtlarida bulutli
texnologiyalardan foydalanishning iqtisodiy foydalarini hamda a
fzalliklarini ko‘rib chiqamiz.
Yillar davomida oliy ta’lim muassasalarida bulutli texnologiyalarni tadqiq qilishning
iqtisodiy foydalari haqida aniq raqamlarni aytish qiyin, chunki imtiyozlar muassasaga,