342
6.
Smith A. On the revenue of the sovereign or commonwealth. In: Smith A. An Inquiry into the
Nature and Causes of the Wealth of Nations. On the income of a sovereign or state. MetaLibri Digital,
2007. Book 5, p. 535
–
740. Available at: https://www.ibiblio.org/ml/libri/s/SmithA_WealthNations_p.pdf.
7.
Houndonougbo A. N., Mohsin M. Macroeconomic effects of cost equivalent business fiscal
incentives. Economic Modelling, 2016, vol. 56, pp. 59
–
65. DOI: 10.1016/j.econmod.2016.03.015.
8.
Исаев Ф. Камерал солиқ текширувларини ўтказишда солиқ таҳлилидан фойдаланишни
такомиллаштириш //Экономика и образование. –
2021.
–
№. 4. –
С. 172
-176.
9.
Isayev
Ф
. (2022). Improvement of the methodology of analysis of the tax collection indicator in
the case of large enterprises. Economics and Education, 24(1), 317
–
326. Retrieved from
https://cedr.tsue.uz/index.php/journal/article/view/955
10.
Isaev Ф. (2023). Tax inspections: an analysis of audit effectiveness. Иқтисодиёт ва
инновацион технологиялар, 11(1), 394–
https://doi.org/10.55439/EIT/vol11_iss1/a42
11.
Isaev F. I. Tax Accounting: Theory and Practice //International Journal of Multicultural and
Multireligious Understanding.
–
2022.
–
Т. 9. –
№. 12. –
С. 30
-38.
12.
Ikromovich, Isayev Fakhriddin. "Concept of economic analisys and its structural components."
International Journal of Marketing and Technology 7.12 (2017): 1-13.
13.
Ikromovich, Isayev Fakhriddin. "Analysis of the profit tax and its improvement." International
Journal of Research in Social Sciences 7.12 (2017): 74-85.
14.
Jumaev Nadir Hosiyatovich, Rizaev Nurbek Kadirovich, & Isaev Fakhriddin Ikromovich. (2023).
ORGANIZATION OF TURKIC STATES: INTEROPERATION AND ACCOUNTING SYSTEM. British Journal of
Global
Ecology
and
Sustainable
Development, 13,
116
–
129.
Retrieved
from
https://journalzone.org/index.php/bjgesd/article/view/245
МОЛИЯВИЙ МЕХАНИЗМ ВА УНИНГ СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДАГИ РОЛИ
и.ф.д.
Курбанов Данияр Розумбаевич
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходими
Замонавий бозор иқтисодиётида фаолият кўрсатаётган молиявий механизмни
шакллантириш муаммоси, умумназарий жиҳатдан, мураккаб ва кўп қирралидир. Шу
муносабат билан таъкидлаш керакки, замонавий иқтисодий адабиётларда молиявий
механизмнинг ягона тушунчаси мавжуд эмас. Шунинг учун “молиявий механизм”
тушунчаси, унинг таркибий қисмлари ва элементларни аниқлаштириш ва
тизимлаштириш долзарб ҳисобланади. “Механизм” атамаси грекча “mechana” –
“машина” сўзидан келиб чиққан бўлиб, дастлаб ундан машиналар ва механизмлар
назариясида фойдаланилган. Шунингдек, машиналар ва механизмлар назариясида
“меха
-
низм” дейилганда, ҳар қандай кўринишдаги ҳаракат ва энергияни узатувчи ва
ўзгартирувчи қурилма тушунилган [1]. Макро
-
ва микроиқтисодий жараёнлар
-
ни
туркумларга ажратиш ва ёритишнинг зарурлиги “механизм” атамаcининг техникавий
фанлардан иқтисодий фанларга “қарзга олиниши”га ва иқтисо
-
дий жараёнларни
ёритиш учун ундан кенг фойдаланишга сабабчи бўлди.
Молиявий механизмнинг мавжуд таърифларини, фикримизча, шартли равишда
бўлса
-
да, икки йирик гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга кирувчи таърифлар
молиявий механизмни давлат, минтақалар ва вилоятлар даражасида, яъни
макродаражада кўриб чиқади. Иккинчи гуруҳга кирувчи таърифларда
эса, молиявий
механизм корхоналарнинг молиявий механизми, яъни микродаражада талқин
қилинади. Бизнингча, молиявий механизм ҳам макродаражада ҳам микродаражада
амал қилади ва унинг фаолият кўрсатиш жараёнини, энг умумий кўринишда, 1
-
расмдагидек тасаввур қилиш мумкин. Шунингдек, бунда молиявий механизмни
кирувчи маълумотларни қайта ишлаш ва ўзгартиришга мўлжалланган ахборий
машина сифатида ҳам талқин қилиш мумкин.
343
1-
расм. Молиявий механизм фаолият кўрсатишининг блок
201
Юқорида баён қилинганлар асосида, фикримизча, молиявий механизмга
қуйидагича
таъриф бериш мумкин: маълум мақсад асосида фаолият кўрсатадиган,
молиявий ресурсларни шакллантириш ва тақсимлаш усулари ва дастакларидан
фойдаланадиган молиявий муносабатлар тизимидан иборат бўлган хўжалик
механизмининг бир қисмига молиявий механизм дейилади.
Молиявий механизмнинг (“ММ”) таркибий тузилмаси элементлар (“Э”) тўплами
ва тизим (механизм) ичида улар ўртасидаги муносабатлар орқали аниқланади, яъни
ММ = (Э;Р). Элементлар
тўплами ва улар ўртасидаги муносабатлар молиявий механизм
фаолият кўрсатишининг мақсади билан белгиланадики, у молиявий механизмнинг
турли даражалари учун турлича бўлиши мумкин.
Масалан, макродаражада молиявий механизмнинг мақсади бўлиб, кўтарилиш ёки
юксалишлар депрессиялар, инқирозлар билан алмашинадиган ташқи муҳитнинг
циклик ўзгариши шароитида мамлакат иқтисодиётининг соғлом фаолият кўрсатиши
учун барқарор ва етарли даражада бўлган молия
-
вий ресурсларни яратиш
ҳисобланади. Шунингдек, макродаражада молиявий механизмнинг элементлари
сифатида солиққа тортиш, баҳоларни шакллан
-
тириш, тарифли тартибга солиш ва
ҳ.к.лар майдонга чиқади. Элементлар ўртасидаги муносабатлар эса кодекслар,
қонунлар, қарорлар, фармонлар ва б.лар билан тартибга солинади.
Микродаражадаги молиявий механизмнинг мақсади эса, фикримизча, корхона
фаолиятининг мақсадига мувофиқ келмоғи лозим.
Фикримизча, корхона қийматини оширишдан иборат бўлган корхона
фаолиятининг мақсади объектив ҳисобланади. Чунки корхона мулкдорлари
(акциядорлари) учун бу қиймат уларнинг фаровонлигининг ошириши бош масаладир.
Бунда мулк (акция)дорлар фаровонлигининг ўсиши на янги қувватларнинг ишга
туширилиши, на ёлланган ходимларнинг сони ва на корхона айланмаси билан эмас,
балки корхона қийматининг ўсиши орқали таъминланади. Буни АҚШ биржаларида
акциялари ва АДР муомалада бўлган 5927 корхоналар бозор қиймати кўрсаткичи ва
улар фаолиятини характерловчи тушум, соф фойда, кэш
-
фло ва бошқа кўрсаткичлар
ўртасидаги корреляция таҳлили тасдиқлайди [2]. Корреляцион таҳлил натижаларига
кўра компаниялар фаолиятини ўзида акс эттирадиган 9 асосий кўрсаткичдан иккитаси
корхонанинг бозор қиймати билан жуда кучли, 9 та
-
сидан 6 тасида –
кучли, ва 9
тасидан 1
тасида –
ўртача корреляцияда экан
-
лиги маълум бўлган.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, қуйидаги хулосани чиқаришимиз
мумкин: корхона қийматини ошириш корхона фаолиятининг ҳам, молиявий механизм
амал қилишининг ҳам мақсади ҳисобланади.
Микродаражада молиявий механизмнинг таркибий тузилмаси жуда мураккаб
бўлиб, у турли муаллифлар томонидан турлича талқин қилинмоқда. Бир гуруҳ
201
Тадқиқотдчи ишланмаси
Молиявий ресурслар,
маълумотлар
Молиявий
механизм
Кутилаётган
самара
Молиявий механизмнинг фаолият
кўрсатаётганлиги тўғрисида маълумот
Бошқарувчанлик таъсири
344
муаллифлар молиявий механизмнинг таркибий тузилмасига қуйи
-
даги асосий
элементларни
киритадилар:
а)
молиявий
усуллар;
б)
молиявий
дастак
(инструмент)лар; в) ҳуқуқий таъминот; г) молиявий бошқарувни ахборий
-
услубий
таъминлаш [3]. Бошқа гуруҳ муаллифларнинг фикрича, молиявий механизм таркибий
тузилмаси ўз ичига бир
-
бири билан ўзаро боғлиқ бўлган қуйидаги 5 элементни олади:
а) молиявий усуллар; б)
молиявий дастаклар; в)
ҳуқуқий таъминоти; г)
меъёрий
таъминот; д
)
ахборий таъминот
[4]. Назаримизда, молиявий механизм таркибий
тузилмасига нисбатан сўнгги ёндашув, айниқса, эътиборга лойиқ. Бироқ, фикримизча,
ҳуқуқий
ва меъёрий таъминлашни қайд этилган тизимнинг элементи сифатида қараш,
ҳеч бўлмаганда, бироз мунозарали. Чунки улар молиявий механизмнинг фаолият
кўрсатишида бевосита иштирок этмайди, аммо мазкур механизм элементларининг
ўзаро ҳаракатланиш жараёнида бу элементлар ўртасидаги муносабатларни аниқлаб,
уларга кескин таъсир кўрсатиши мумкин.
Молиявий механизм таркибий тузилмасининг элементи сифатида ахборий
таъминотига нисбатан ҳам баъзи фикрларни билдириш мумкин. Ахборий таъминотчи
корхона молиявий фаолиятига нисбатан қарорлар қабул қилишда зарур бўлган
тегишли кўрсаткичларни танлаб олиш жараёнидан иборат бўлиб,
унинг ўзи тўғридан
-
тўғри элемент бўла олмайди. Бу ўринда, бизнингча, кўрсаткичларни танлашни элемент
тарзида қараш мумкин. Айнан молиявий механизмга келиб тушувчи маълумотларни
ўзгартирувчи ва уларни бошқарув қарорлари қабул қилишда фойдали қилувчи
кўрсаткичларни танлашни молиявий механизмнинг элементи сифатида эътироф этса
бўлади. Бунда, фикримизча, уларнинг бажарадиган вазифалар
-
идан келиб чиққан
ҳолда, кўрсаткичларни дастаклар, яъни унга келиб тушувчи маълумотларни
ўзгартирувчи молиявий механизмнинг қисми тарки
-
бига киритиш тўғрироқ бўлур эди.
Шунингдек, молиявий дастакларнинг молиявий механизм алоҳида элементи
сифатида қаралиши ҳам баъзи бир саволларнинг кун тартибига қўйилишига сабаб
бўлади, бизнингча. Шу сабабли уларни молиявий механизмнинг алоҳида олинган
элементи сифатида эмас, балки янада йирикроқ элементининг, яъни бошқарув
молиявий механизми дастаклари сифатида қараш ўринлидир. Молиявий механизмни
ўзи молиявий муносабатларни ташкил этиб, давлат томонидан ўрнатилган шакллари,
турлари ва методлари тизимидан иборат
[5]. Бунда молиявий механизмнинг
дастаклари дейилганда, бу механизмнинг унга келиб тушувчи молиявий ресурслар ва
маълумотларни ўзгартирувчи ҳамда молиявий механизмдан ташқарига ёки унинг
бошқа элементларига узатувчи бир қисмини тушуниш керак.
Молиявий механизм дастакларининг хилма
-
хил кўринишларидан бири сифатида
молиявий дастаклар ўзига хос бўлган бир неча характерли хусусиятларга эга. Унинг
энг асосийларидан бири кирувчи молиявий ресурслар ҳажмини бир неча мартага
оширишдан, молиявий ресурсларни мультипликация қилишдан иборат. Бунда
молиявий механизм таркибида фаолият кўрсатаётган дастакларнинг ҳаракатланиш
тамойили (принципи) тартиби, фикримизча, операцион, молиявий дастак ва солиқ
“қалқони”нинг классик тушунишдан, бироз бўлса
-
да, фарқ қилади. Шу боис “молиявий
механизм молиявий дастаги” тушунчасини шакллантиришда дастакнинг классик
тарзда идрок этилишидан келиб чиқиш керак. Унга кўра, дастак дейилганда шундай
қурилма
тушуниладики, у кичик кучни катта кучга тенглаштириш ва шунингдек,
қандайдир бир ишни амалга оширишда қўлланилади.
Шундай қилиб, тадқиқотда биз кейинги йилларда иқтисод (молия) илмида
эришилган ютуқларни инобатга олган ҳолда молиявий механизмнинг амалдаги
тушунчалари таҳлилини, қисқача тарзда, амалга оширдик. Бу бизга макро
-
ва
микродаражада “молиявий механизм” тушунчаси ва ролини аниқлашга имкон берди.
Механизмни
таркиб
топтирувчилар
орасидан
харажатларни
бошқаришга
йўналтирилган механизм –
харажатларни бошқариш механизми –
ажратилди, бу
345
механизмни таркиб топтирувчи элементларни аниқладик. Ва, энг асосийси,
харажатларни бошқариш молиявий механизми таркибий тузилмасида элементлар ва
муносабатларни баҳолаш ва оптималлаштириш учун тегишли алгоритмни
шакллантиришга муваффақ бўлдик.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Зиновьев, В.А. Курс теории механизмов и машин [Текст] / В.А. Зиновьева.
-
М.:Наука,
1972. - C. 10-11.
2.
Показатели финансово
-
хозяйственной деятельности компаний, акции которых
обращаются
на
бирже
[Текст]
//
Дамодаран
Онлайн:
[сайт].
URL:http://pages.stern.nyu.edu/~adamodar/ (мурожаат куни 13.05.1
9)
3.
Колчина Н.В. Финансовый менеджмент [Текст] / Н.В. Колчина.
-
М.: Юнити
-
Дана, 2004.
-
C. 90.
4.
Балабанов И.Т. Основы финансового менеджмента [Текст] / И.Т. Балабано.
-
М.:Финансы
и статистика,
1999. - C. 359.
5.
Маликов Т.С., Ҳайдаров Н.Ҳ., Молия: умумдавлат молияси. –
Тошкент: “Iqtisod
-
moliya”,
2009.
–
523 б.
МДҲ МАМЛАКАТЛАРИ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ
МУАММОЛАРИ
ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМИ
Турсунов Жахонгир Пўлатович
-
Ўзбекистон Республикаси Банк
-
молия
академияси доценти,
PhD
Нормахматов Фазлиддин
-
Ўзбекистон Республикаси Банк
-
молия
академияси тингловчиси
Бугунги кунда пенсия таъминоти муаммоларини ўрганиш тобора долзарб бўлиб
бормоқда, чунки у меҳнатга лаёқатсиз, кари ёшдаги инсон капиталини фаровонлик ва
моддий қўллаб
-
қувватлашнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилади. Пенсия
таъминоти
-
бу турли сабабларга кўра меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган одамлар учун
моддий таъминотнинг пул шакли.
“Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ижтимоий ҳимоянинг минимал даражалари
тўғрисида”ги тавсияларида”[1], барча мамлакатлар ўз фуқаролари учун минимал
ижтимоий ёрдамнинг базавий даражасини кафолатлашига эришиши лозимлиги
таъкидланган бўлиб, ўз навбатида, ижтимоий ёрдамнинг базавий даражасини
кафолатлаш фуқароларнинг пенсия таъминотини ҳам назарда тутади ва иқтисодий
ислоҳотлар шароитида инсон учун муҳим ижтимоий кафолат сифатида намоён бўлади.
Жаҳон банки томонидан 1994 йилда нашр этилган “Глобал қариш инқирозидан
огоҳлантириш”[2] номли ҳисоботдан сўнг, дунёнинг кўпгина мамлакатларида пенсия
таъминоти билан боғлиқ ислоҳотлар амалга оширила бошланди.
Мамлакатда аҳолининг пенсия таъминоти даражаси устувор равишда ижтимоий
ҳимоя
тизимининг қай даражада ривожланганлиги ва мамлакатнинг иқтисодий
ривожланиш даражасига боғлиқ. Ҳар иккала омил, ҳамда пенсия таъминоти даражаси
мамлакатдаги тарихий, маданий, иқтисодий ва ижтимоий шарт
-
шароитлар билан
белгиланади. Пенсия тизимларини ташкил этишга доир қонунчилик меъёрларида
алоҳида тамойиллар қайд этилмаган ва фикримизча пенсия таъминотининг
асосий
қоидалари қуйидагилардан иборат бўлиши мақсадга мувофиқдир:
•
аҳолини максимал даражада пенсия тизимига қамраб олиш;
•
пенсия
юкини
пенсия
тизими
субъектлари
ўртасида
адолатли тақсимлаш;