«Yangi O‘zbekiston: Moliyaviy hisobotning xalqaro
standartlarini joriy etishda muvaffaqiyatli
xalqaro tajriba» 16 dekabr, 2022 yil.
132
Annotatsiya:
Ushbu tezisda Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari (MHXS) talablari
asosida xo‘jalik yurituvchi subyektlar tomonidan taqdim etiladigan “Pul oqimlari to‘g‘risidagi
hisobot”ni tuzish bo‘yicha nazariy fikrlar ilgari surilgan.
Kalit so‘zlar:
MHXS, pul mablag‘lari, operatsion, moliyaviy, investitsiya.
Маълумки, юртимизда 2021 йил 1 январдан бошлаб, Молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартлари (МҲХС) асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини
ташкил этиш ва 2021 йил якунларидан бошлаб, молиявий ҳисоботни МҲХС
асосида тайёрлаш қонун билан белгилаб қуйилган
1
. Тўғридан-тўғри хори-
жий инвестицияларни кенг жалб этиш, акциядорлик жамиятлари фаолияти-
нинг самарадорлигини тубдан ошириш, бўлажак инвесторлар учун уларнинг
очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш, замонавий корпоратив бошқарув
услубларини жорий қилиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядор-
лар ролини кучайтириш учун қулай шароитлар яратишдан иборатдир.
Молиявий ҳисоботнинг истеъмолчилари корхона қандай пул маблағлари
ва эквивалентини ўзида жамғараётганлигини билиши лозим. Корхоналар
пул маблағига бўлган эҳтиёжи ўз фаолиятини олиб боришда, мажбуриятла-
рини бажаришда шу билан биргаликда инвесторларига даромадлари бўйича
тўловларни амалга оширишда зарур ҳисобланади.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот бошқа ҳисобот шакллари билан бирга-
ликда корхонанинг соф активлардаги ўзгаришларни, молиявий тузилмасини
(ликвидлик ва тўлов қобилиятини ҳам қўшган ҳолда) баҳолаш, шу билан бир-
галикда пул оқимларининг ҳажми ва муддатига таъсир кўрсатиши мумкин.
Корхоналар томонидан тақдим этилаётган молиявий ҳисоботлар таркиби
ва ҳажми молия вазирлиги томонидан тасдиқланган. Йирик хўжалик юритув-
чи субъектларнинг йиллик молиявий ҳисоботининг таркиби “Пул оқимлари
тўғрисидаги ҳисобот” шакли ҳам киритилган. Барча ҳисобот шакллари ҳисо-
блаш принципи асосида тайёрланади, бироқ “Пул оқимлари тўғрисидаги ҳи-
1
Козимжонов А. Хўжалик юритувчи субъектларда қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар ҳисобини такомил-
лаштириш. – Т.: «АКАДЕМИЯ НОШИРЛИК МАРКАЗИ», PhD .дисс.автореф., 2022.
A.KOZIMJONOV
i.f.f.d. (PhD) -TDIU
X.MIRZARAXIMOV
Stars International University talabasi
XALQARO
STANDARTLARGA
MUVOFIQ PUL
OQIMLARI
TO‘G‘RISIDAGI
HISOBOTNI TUZISH
https://doi.org/10.47689/STARS.univer-
sity-5-pp130-133
STARS International University
133
собот” касса усулида таёрланади. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот ундан
фойдаланувчиларга хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволидаги
ўзгаришларни баҳолашга имкон беради, уларни ҳисобот даврида қанча пул
тушгани ва қанча пул чиққани тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди.
Бошқа молиявий ҳисоботлар билан бирга фойдаланиш чоғида пул оқим-
лари тўғрисидаги ҳисобот ахборотлари молиявий ҳисоботдан фойдаланув-
чилар учун хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағларини ва уларнинг
эквивалентларини жалб этиш қобилиятини баҳолашга база бўлиб хизмат қи-
лиши билан фойдалидир.
Ўзбекистон Республикасида “Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботи” шу
номдаги 9-сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига мувофиқ ту-
зилади ва у ўзида корхонанинг операцион,
инвестицион, молиявий фаолият-
ларини ҳамда солиққа тортиш қисмларини қамраб олади. Ҳар уч тоифанинг
пул маблағига биргаликда таъсири ҳисобот даврида пул маблағининг соф
ўзгаришини белгилаб беради. Пул оқимлари ҳаракати тўғрисидаги ахборот
келгуси пул оқимлари прогнози тўғрилигини текшириш чоғида, фойда олиш
ва пул оқимларининг соф ҳаракати ҳамда нарх ўзгариши таъсири ўртасидаги
алоқаларни таҳлил қилиш чоғида зарур бўлади.
Операцион фаолияти - хўжалик юритувчи субъектнинг даромад келтирув-
чи асосий фаолияти, шунингдек субъектнинг инвестиция ва молия фаолия-
тига оид бўлмаган ўзга хўжалик фаолияти.
Инвестиция фаолияти - пул эквивалентларига киритилмаган узоқ муддат-
ли активлар ва бошқа инвестиция объектларини сотиб олиш ва сотиш.
Молиявий фаолият - хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти бўлиб,
унинг натижасида ўз маблағи ва қарз маблағлари миқдори ва таркибида ўз-
гаришлар юз беради.
Операцион фаолиятидан пул оқими хўжалик юритувчи субъектнинг асо-
сий фаолиятидан келиб чиқади. Одатда хўжалик юритувчи субъектнинг асо-
сий фаолияти маҳсулот (товар)ни сотишга, ишларни бажаришга ёки хизмат
кўрсатишга қаратилган бўлади.
Операцион фаолиятидан асосий пул оқимига қуйидагилар киради:
•
Товарларни сотиш ва хизмат кўрсатишдан тушган пул;
•
Роялти, бадаллар, воситачилик ҳақи ва ўзга йўллар билан пул маблағлари
тушуми;
•
Товарлар ва хизматлар учун уларни етказиб берувчиларга пул тўловлари;
•
Ходимларга ва ходимлар номидан тўловлар;
•
Суғурта компаниясининг суғурта полислари бўйича мукофотлари, тала-
блари, йиллик ва ўзга тўловлари бўйича пул тушумлари ва тўловлари;
•
Солиқлар бўйича пул тўловлари ёки унинг ўрнини босувчи тўловлар, агар
улар инвестиция ва молия фаолиятига тааллуқли бўлмаса;
•
Савдо ёки дилерлик мақсадларида тузилган битимлар бўйича пул тушум-
лари ва тўловлари;
Корхона воситачилик ёки савдо мақсадлари учун қимматли қоғозлар ёки
ссуда олган бўлиши мумкин, бундай ҳолатларда улар қайта сотиш учун ха-
рид қилинган товар - моддий захираларга ўхшаш бўлади.
Хўжалик юритувчи субъект инвестиция фаолиятидан келадиган пул оқими
тўғрисидаги ахборотни алоҳида кўрсатиб беради. Инвестиция фаолиятидан
«Yangi O‘zbekiston: Moliyaviy hisobotning xalqaro
standartlarini joriy etishda muvaffaqiyatli
xalqaro tajriba» 16 dekabr, 2022 yil.
134
пул оқими тўғрисидаги ахборот келажакда даромад ва пул оқими миқдорини
белгилайдиган ресурслар бўйича қилинган харажатлар даражасини кўрса-
тади. Инвестиция фаолиятидан олинган асосий пул оқимларига қуйидагилар
киради:
•
Асосий воситаларни, номоддий ва ўзга узоқ муддатли активларни харид
қилишга пул тўловлари. Бу тўловлар тажриба-конструкторлик ишларига
ажратилган сармоялаштирилган харажатлар, шунингдек хўжалик суди би-
лан амалга оширилган қурилишлар билан боғлиқ бўлган тўловларни ўз ичига
олади;
•
Асосий воситаларни, номоддий ва ўзга узоқ муддатли активларни сотиш-
дан олинган пул тушуми;
•
Бошқа субъектларнинг акциялари ёки қарз мажбуриятларини ҳамда қўш-
ма корхоналарда иштирок этиш ҳуқуқини сотиб олишга доир пул тўловлари,
пул эквивалентлари ҳисобланган ёки дилерлик мақсадларига ёки савдо мақ-
садларига сақлаб қўйилган тўлов ҳужжатлари бўйича тўловлар (векселлар
каби ҳужжатлар бўйича тўловлар)дан ташқари;
•
Бошқа субъектларнинг акциялари ва қарз мажбуриятларини ҳамда қўшма
корхоналарда иштирок этиш ҳуқуқини сотишдан келган пул тушумлари, пул
эквиваленти ҳисобланган ёки дилерлик ёки савдо мақсадлари учун сақлана-
ётган вексель каби тўлов ҳужжатлари бўйича тушумлар бунга кирмайди.
•
Бошқа тарафларга берилган бўнаклар ва кредитлар (молиявий муассаса-
ларга берилган бўнаклар ва кредитлардан ташқари);
•
Бошқа тарафларга берилган бўнаклар ва ссудалар қайтарилишидан пул
тушумлари (молиявий муассасаларга берилган бўнаклар ва кредитлардан
ташқари)
Хўжалик юритувчи субъект молиявий фаолиятидан бўладиган пул оқимла-
ри тўғрисидаги ахборотни алоҳида кўрсатади. Бу ахборот молиявий фаоли-
ятдан бўлажак пул оқимларини тахмин қилиш учун зарур бўлади. Молиявий
фаолиятдан келадиган асосий пул оқимларига қуйидагилар киради:
•
Акциялар ёки ўз маблағи билан боғлиқ бошқа воситаларни чиқаришдан
келадиган пул тушумлари;
•
Субъектлар акцияларининг ҳақини тўлаш ёки сотиб олиш учун уларнинг
эгаларига тўловлар;
•
Таъминланмаган облигациялар эмиссиясидан, молия корхоналари томо-
нидан берилган ссудалардан, гаровга қўйилган ва бошқа қисқа ҳамда узоқ
муддатли заёмлардан пул тушумлари;
•
Заёмларни тўлаш;
•
Молиявий лизинг бўйича мажбуриятларни қисқартириш учун ижарачи-
ларнинг тўловлари;
•
ва бошқалар.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-
60-сон «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси тўғрисида»ги фармони манба: https://www.lex.uz.
STARS International University
135
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 24.02.2020 йил-
даги ПҚ-4611-сонли “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори. (https://lex.uz/ru/
docs/4746047)
“Молиявий ҳисоботни тақдим этиш” номли1-сон бухгалтерия ҳисо-
бининг халқаро стандарти манба: https://www.mf.uz/ru/?option=com_
content&view=article&id=279
Козимжонов А. Хўжалик юритувчи субъектларда қарз мажбуриятлари
бўйича харажатлар ҳисобини такомиллаштириш. – Т.: «АКАДЕМИЯ НОШИР-
ЛИК МАРКАЗИ», PhD .дисс.автореф., 2022.
Эргашева Ш.Т. Международные стандарты финансовой отчетности. Учеб-
ник. – Т.: ТГЭУ, 2021 г. - 305 стр.
Эргашева Ш.Т., Ибрагимов A.К., Ризаев Н.К., Ибрагимова И.Р. Молиявий ҳи-
соботларнинг халқаро стандартлари. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2019. – 227 б.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари тўплами. // АССА . IFRS/
IAS.., 2019 й.
