STARS International University
353
Annotatsiya:
Maqolada respublikamizda qishloq xo‘jaligi ishlab chiqarishini texnik
modernizatsiyalash holati bayon qilingan bo‘lib, bu borada hozirda yuzaga kelgan mua-
mmolarning kelib chiqishi sabablari ochib berilgan. Shuningdek, kelgusida sohani innovat-
sion asosda rivojlantirishning muhim omili sifatida ishlab chiqarishni texnik modernizatsi-
yalashning asosiy yo‘nalishlari bo‘yicha ilmiy asoslangan tavsiyalar berilgan.
Kalit so‘zlar:
innovatsion iqtisodiyot, texnik modernizatsiya, resurs tejovchi texnologi-
yalar, ekologik muvozanat, agrotexnik tadbirlar, fan-texnika yutuqlari, qishloq xo‘jaligi tex-
nikasi, mahsulot sifati.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида иқтисодиётни эркинлашти-
риш ва модернизациялаш жараёни саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотла-
ри ўртасидаги баҳо номутаносиблигининг кучайиши ва шунга мос равишда
ялпи инвестициялар таркибида аграр тармоқ ҳиссаси ва соҳани техник ва
технологик жиҳатдан янгиланиб шароитида амалга ошмоқда. Республика-
мизда қишлоқ хўжалигини техник ва технологик модернизациялаш борасида
амалга оширилаётган бир қатор чора-тадбирларга қарамасдан соҳани риво-
жланишига тўсиқ бўлиб турган омиллардан бири моддий-техника базасини
заифлиги, мавжуд техника воситалари ва технологиялардан етарли даража-
да самарали фойдаланилмаётганлиги бўлмоқда.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни мунтазам янгилаб, модернизация
қилиб бориш зарурияти уни техника воситалари билан таъминлаш тизимини
ҳам тўла бозор тамойиллари асосида ривожланишини тақозо этади. Фермер
хўжаликларида бирламчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш
жараёнига юқори унумли, сифатли иш бажарувчи, ҳосилни кам исроф қилув-
чи янги техникаларни ҳамда ресурсларни тежовчи самарали технологияларни
жорий этишга республика Президенти ва ҳукумати катта эътибор қаратмоқда.
Бугунги кунда фаолият юритаётган фермер хўжаликларининг асосий
қисми агротехник чора–тадбирларни ўз вақтида ва самарали ўтказиш учун
зарур бўлган барча турдаги техника воситаларига эга эмас. Соҳада ҳануз-
гача монопол корхоналар таъсири сақланиб қолган, соғлом рақобат муҳити
тўла шаклланмаган. Бу эса техника воситалари билан таъминлаш бўйича эр-
кин бозорнинг шаклланишига асосий тўсиқ бўлмоқда.
QISHLOQ
XO‘JALIGINI TEXNIK
MODERNIZATSIYALASH
YO‘NALISHLARI
https://doi.org/10.47689/STARS.univer-
s i t y - 5 - p p 3 5 1 - 3 5 3
YUSUPOV ZULUNJON ZIYOYDINOVICH
Toshkent davlat agrar universiteti “Buxgalteriya
hisobi, tahlil va audit” kafedrasi katta o‘qituvchisi
e-mail: zulunjonyusupov@gmail.com
«Yangi O‘zbekiston: Moliyaviy hisobotning xalqaro
standartlarini joriy etishda muvaffaqiyatli
xalqaro tajriba» 16 dekabr, 2022 yil.
354
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётни модернизациялаш
шароитида қишлоқ хўжалигида устувор хўжалик юритиш шакли бўлган фер-
мер хўжаликларини техника воситалари билан таъминлаш ва машиналар
тизими ҳамда ресурс тежамкор технологияларни жорий этишнинг ҳозирги
ҳолатини чуқур таҳлил қилиш асосида мавжуд муаммоларни бартараф этиш
бўйича илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳо-
зирги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Шу боисдан, инновацион
иқтисодиёт шароитида тармоқ корхоналарини бозор тамойиллари асосида
техника ва технологиялар билан таъминлаш, шунингдек, техника билан таъ-
минловчи субъектларни ва фермер хўжаликлар ўртасидаги ўзаро ташкилий,
ҳуқуқий ва иқтисодий муносабатларни мунтазам такомиллаштириб бориш
талаб этилади.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда энг аввало мавжуд техника воси-
талари, машина ва механизмларни, технологик жараёнларни такомиллашти-
риш, аста-секинлик билан агротехнология ва унга мос равишда машина ва
механизмни жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Маълумки, қишлоқ хўжа-
лигида янги техника ва илғор технологияларни жорий этиш авваломбор, қи-
шлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларни ушбу турдаги воситалар билан
таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш жараёнларида намоён бўлади. Янги
техника ва илғор технологияларни жорий этиш орқали маҳсулот етиштириш
хажмини кўпайтириш, таннархини арзонлаштириш, қўл меҳнатини камайти-
риш, меҳнат унумдорлигини ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга
эришиш мумкин.
Шу билан бирга техника воситалари билан таъминлашда соғлом рақобат
муҳитини вужудга келтириш орқали соҳага унумли универсал техника ва
янги технологияларни жорий этиш меҳнат, моддий ва молиявий ресурслар-
дан ҳамда техника воситаларидан самарали фойдаланиш учун кенг имкони-
ятлар очиб беради. Бу эса иқтисодиётни модернизациялаш шароитида, жа-
мият ресурслардан чекланган ҳолда фойдаланишда, аҳолини тўхтовсиз ўсиб
бораётган эхтиёжларини тўлақонли қондиришда қишлоқ хўжалигини риво-
жлантириш ва етиштирилаётган маҳсулотлар хажмини кўпайтиришга муҳим
омил бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ягона миллий қишлоқ
хўжалик техникаси ишлаб чиқарувчи корхоналари мавжуд давлат ҳисобла-
нади. Бугунги кунда Ўзбекистонда ТТЗ-80 русумли тракторлар, трактор тир-
камалари, сеялкалар, омочлар, бараналар ишлаб чиқарилмоқда ва Марказий
Осиё мамлакатларига экспорт қилинмоқда. Ҳозирги кунда ривожланган мам-
лакатларнинг қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи етакчи заводла-
ри билан хамкорликда ташкил этилган бир нечта қўшма корхоналар, жум-
ладан, “Ўзкейстрактор”, “Ўзкейсмаш”, “ЎзКлассагро”, “Лемкен-Чирчик” ва
бошқалар томонидан замонавий техника воситалари ишлаб чиқарилаётган-
лиги ва фермер хўжаликларига етказиб берилаётганлиги республика раҳба-
рияти ва ҳукуматининг қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнларининг
механизация даражасини ошириш масаласига алоҳида эътибор берилаёт-
ганлигидан далолатдир. Чунки қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқариш
бозорида қишлоқ хўжалик техника воситаларини ишлаб чиқарувчи кўплаб
муқобил қўшма корхоналар фаолиятини ташкил этиш, қишлоқ хўжалигини
STARS International University
355
техника воситалари таъминотида эркин рақобат муҳити шаклланишига асос
бўлиб хизмат қилади.
Умуман олганда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини техник модерниза-
циялаш соҳани инновацион ривожлантириш борасида қуйидаги тавсиялар-
ни эътиборга олиш мақсадга мувофиқдир:
-қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлаништириш фан ва техника ютуқла-
рини ўзида мужассам этган юқори технологияларни жорий этишни тақозо
этса, бундай технологиялар эса юқори унумдор техника воситаларини яра-
тишга туртки беради. Шундай экан, юқори унумли техника воситаларини
унга мос бўлган илғор технологиясиз ишлаб чиқаришга жорий этиш мақ-
садга мувофиқ эмас. Чунки биз ишлаб чиқаришга замонавий техника воси-
таларини жорий этяпмиз, лекин аксарият фермерлар томонидан бу техника
воситаларидан талаб қилинадиган технология эмас, балки эскича техноло-
гия бўйича фойдаланиб келинмоқда;
- агротехник жараёнларни замонавий техникалар ёрдамида бажариш би-
лан бирга уларга мос бўлган илғор технологияларни жорий этишга эришиш
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлиги ва махсулот рақобатбар-
дошлигини оширишда муҳим омиллардан биридир;
- ишлаб чиқаришни илмий асосда ташкил этиш, агротехник тадбирлар
қоидаларига риоя қилиш асосида маҳсулот сифатини бошқаришни босқич-
ма-босқич татбиқ этиш;
- қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларини модернизация қилиш, техник
ва технологик қайта жиҳозлаш жараёнларини фаоллаштириш бўйича инве-
стицон сиёсатни олиб бориш;
-қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида маҳсулот таннархини камайтириш
ва сифатини оширишга қаратилган янгиликларни жорий қилиш билан бир
вақтда экологик мувозанатни сақлашга йўналтирилган инновацион техноло-
гияларни ҳам жорий этиб бориш ва бошқалар.
Замонавий қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши энергия, ресурс тежамкор ва
кам ҳаражат билан кўп ҳажмда ва юқори сифатли ҳамда экологик тоза маҳ-
сулот ишлаб чиқаришга йўналтирилганлиги соҳани барқарор ривожланиши-
да муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги “Аграр
секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4268-сонли қарори (www.lex.uz).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ
хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тад-
бирлари тўғрисида”ги Фармони.
1.Ветошкин Г.К. Кооперативные формы обслуживания и использования
сельскохозяйственной техники. Достижение науки и техники АПК.1998 г. №
1, 36-39 стр.
2.Ҳусанов Р.Ҳ., Ҳамдамов А. Н, Рафиқов И.Э. Қишлоқ хўжалигида сервис
хизмати. Муқобил машина-трактор паркларини ривожлантириш муаммола-
ри. Тошкент – 2001.
Интернет сайт: http://textbook.ru/catalogue/book