Литературное влияние и творчество.

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
40-46
77
10
Поделиться
Давронова, Ш. (2016). Литературное влияние и творчество. Иностранная филология: язык, литература, образование, 1(2 (59), 40–46. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/212
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы перевода и литературного эффекта. Произведение Джалолиддина Руми «Ичиндаги ичиндадур» и приписываемое Улугбеку Хамдаму «Исѐн ва итоат» проанализированы в свете их морально-воспитательной и образовательной значимости.

Похожие статьи


background image

Хорижий филология.  

№2, 2016 йил

 

 

40 

 

 
 
 

АДАБИЙ ТАЪСИР ВА ИЖОДИЙЛИК 

Давронова Шоҳсанам Ғайбуллоевна

,  

ф.ф.н, БухДУ катта илмий ходим-изланувчиси 

Таянч  тушунчалар:

  адабий  таъсир,  ижодийлик,  роман,  адабий  анъана,  адабий 

синтез,  Жалолиддин  Румийнинг  “Ичиндаги  ичиндадир”  асари,  Улуғбек  Ҳамдамнинг  “  Исѐн 
ва итоат” романи . 

Адабий 

таъсирнинг 

қирралари 

бениҳоя  кўп.  Ёзувчи  ўзи  билан  ѐнма-ѐн 
қалам  тебратаѐтган

 

қаламкаш  ўртоқлари 

ижодидан  таъсирланиши  ѐки  улар  билан 
ҳамсуҳбат, ҳамнишин бўлиши натижасида 
ўзи  учун  номаълум  бўлган  қандайдир 
кашфиѐтларни  яратиши  мумкин.  Ёки 
бирор-бир  янги

 

ва  қизиқарли  асар 

мутолааси  ҳам  ижодкорга  ўз  бадиий 
ниятлари,  ўзи  излаѐтган  ижодий  ғоялари 
учун

 

мақбул  поэтик  шакл,  мазмун  топа 

олишига

 

замин  ҳозирлаши  ҳам,  эҳтимол. 

Шунингдек, муайян бир асар таржимасига 
қўл  урган  истеъдод  соҳиби,  табиийки, 
маълум  бир  муддат  ўша  асарнинг 
таъсиридан холи бўла олмайди. Балки ўша 
асар 

унда 

янги 

адабий 

ниятнинг 

туғилишига  ҳам  кўмак  бериши  мумкин. 
Бунинг каби жараѐнларга адабиѐтимизнинг 
ўчмас  тарихидан  талайгина  мисоллар 
келтира  оламиз:  Мақсуд  Шайхзоданинг 
Шекспир асарлари таржимасига қўл уриши 
“Мирзо  Улуғбек”  трагедиясининг  дунѐ 
юзини 

кўришига 

сабаб 

бўлганлиги 

ҳақидаги  фикр  ҳақиқатдан  холи  эмас; 
Эркин Воҳидовнинг Гѐте асари “Фауст”ни 
таржима 

қилиши 

“Руҳлар 

исѐни” 

достонининг  яратилишига  туртки  берди, 
дейиш  хато  ҳисобламайди;  “Илоҳий 
комедия”  таржимаси  Абдулла  Орипов 
ижодига  ўзгача  бир  руҳни  олиб  кирди, 
ҳаттоки  “Жаннатга  йўл”  асарининг  юзага 
келишига  туртки  берди  деб  бемалол  айта 
оламиз. 

Айнан  ана  шундай  адабий  таъсир 

кўринишини янги давр ўзбек адабиѐтининг 

кўзга 

кўринган 

вакилларидан 

бири 

Улуғбек Ҳамдам ижодида ҳам кузатамиз.  

Ёзувчи  Улуғбек  Ҳамдам  адабий 

жамоатчилик  орасида  таржимон  сифатида 
ҳам танилди. Айниқса, унинг Жалолиддин 
Румий 

қаламига 

мансуб 

“Ичиндаги 

ичиндадир”  китобини  она  тилимизга 
ўгириб, кенг китобхонлар оммасига ҳавола 
қилиши  истиқлол  даври  ўзбек  адабий 
жараѐнида  алоҳида  ҳодиса  эканлигини 
таъкидласак, 

муболаға 

бўлмайди. 

Ижодкорнинг  асарни  таржима  қилиши 
унинг  ушбу  асар  ва  унинг  муаллифига 
нисбатан  ихлос  ва  эътибори  ҳосиласидан 
дарак  беради.  Шубҳа  йўқки,  таржимон 
китобни  ўзбек  тилига  ўгириш  фикри 
туғилишидан  бирмунча  муддат  олдин  уни 
мутолаа қилган ва фикримизча, китобнинг 
сеҳрли  оламига  ошно  бўлган.  Қолаверса, 
ушбу  бетакрор  намунанинг  фалсафий-
маърифий,  ахлоқий-дидактик,  тасаввуфий, 
тарбиявий  моҳияти,  аҳамияти  ижодкор 
қалбига 

ўз 

жозибасини 

муҳрлаб 

қўйганлиги  китобни  таржима  қилиш 
зарурати  ҳақидаги  фикрнинг  туғилишига 
сабаб  бўлган  бўлса,  эҳтимол.  Жалолиддин 
Румий 

маънавий 

меросига 

ўзгача 

муносабати 

– 

меҳри 

ва 

эътирофи 

мавжудлигини  адибнинг  “Исѐн  ва  итоат” 
романи  яққол  кўрсатиб  туради.  Чунки 
“...қарийб  700  йил  аввал  яратилган 
бўлишига  қарамай,  Румий  асарларидан 
ҳаѐт  нафаси  эсади,  дегинг  келаверади” 
[5.12]  Шу  боис  бўлса  керак,  “Исѐн  ва 
итоат”  романининг  юзага  келишида 
Жалолиддин 

Румийнинг 

“Ичиндаги 

ичиндадир” 

асари, 

қолаверса, 

буюк 


background image

Хорижий филология.  

№2, 2016 йил

 

 

41 

 

файласуф  қаламига  мансуб  ахлоқий-
таълимий, 

маърифий, 

дидактик 

характердаги, 

тасаввуфий, 

фалсафий 

руҳдаги  бошқа  намуналарнинг  таъсири 
борлиги сезилиб туради.  

Маълумки,  Жалолиддин  Румий 

таълимоти  инсонни  тарбиялаш,  унинг  ҳақ 
йўлдан 

оғишмаган 

ҳолда 

ҳамиша 

ҳаракатда  бўлиши,  қалб  амри  ва  юксак 
инсоний,  ахлоқий  меъѐрларга  риоя  этиш 
зарурат ва бурчлари тўғрисидаги ҳаѐтбахш 
фалсафага  асосланганлиги  билан  асрлар 
оша  қимматини  йўқотмай  келмоқда. 
Қолаверса,  унинг  қарашлари  ҳаѐтийлиги, 
омманинг  ижтимоий  ҳаракати,  эҳтиѐж  ва 
қизиқишларига  чамбарчас  боғлиқлиги 
нуқтаи назаридан диққатни тортади. Буюк 
аллома  ўзининг  ҳар  бир  сўзи,  ҳар  бир 
ўгити, ҳар бир эътирофини қайсидир воқеа, 
одамзод  кечмишига  оид  қайсидир  асос 
орқали  исботлаб  боради.  Келтирилган 
ҳикоят  ва  ривоятлар,  ҳаѐтий  ҳодисалар 
кишилар 

қисматига 

оид 

аччиқ 

ва 

ишонарли  сабоқлар  бўлиши  билан  бир 
қаторда  ижодкор  асарларининг  бадиийлик 
даражасини ҳам юксалтиради. У келтирган 
ҳикмат ва ҳикоятлар содда ва халқ тилига, 
дилига  яқинлиги,  айни  пайтда,  рамзу 
ишоратларга 

бойлиги, 

поэтик 

жозибадорлиги  билан  эътиборни  жалб 
этади.  Инсонларни  тарбиялаш  ва  эзгу 
йўлга бошлаш ишига умрини тиккан буюк 
аллома оддий одамлар ва уларнинг турмуш 
тарзига  яқин  бўлган  воқеа-ҳодисалардан, 
шунингдек, 

уларнинг 

ўзи 

яратган 

яратмалар 

– 

халқ 

оғзаки 

ижоди 

намуналаридан 

унумли 

фойдаланади. 

Халқнинг 

ўз 

бойлиги 

бўлган 

дурдоналарнинг  маърифий  таълимотига 
уйғун бўлган жиҳатларини топа олади.  

Ижодкор  асарларининг  мазмун-

моҳияти, ғоявий-бадиий қиммати замонлар 
оша 

ўлмас 

аҳамиятга 

эгалиги 

ҳайратимизни  оширади.  Китобхон  қайси 
замон  ѐки  макон  фарзанди  бўлмасин, 
улардан  ўз  саволларига  етарли  даражада 
ечим  топишга  муваффақ  бўлади.  Шу  боис 
бўлса  керак,  Жалолиддин  Румийнинг 
ахлоқий-дидактик,  фалсафий  қарашлари, 

поэтик 

маҳорати, 

барча 

туркий 

халқларнинг  бирдек  нодир  намунаси 
бўлиши  билан  бир  қаторда  ижодкор 
аҳлининг  ҳам  диққат  марказида  турувчи 
маҳорат мактаби вазифасини бажаради.  

Жумладан,  истиқлол  даври  ўзбек 

адабиѐтининг 

кўзга 

кўринган 

намояндаларидан  бири  Улуғбек  Ҳамдам 
ижоди,  айниқса,  романлари  адибнинг 
Румий  фалсафасидан  сабоқ  олганлигини 
яққол  намоѐн  қилиб  туради.  “Мувозанат” 
романидаги 

айрим 

ўринларда 

замондошларимизнинг 

мусулмончилик 

амаллари  ва  унга  нисбатан  ѐндашуви 
масаласи ҳамда ислом динининг ҳаѐтбахш 
ва  бағрикенг  таълимот  эканлиги  ҳақидаги 
қарашлар  баѐн  этилган  бўлса,  “Сабо  ва 
Самандар”  романида  ишқ  ва  унинг  ошиқ 
қалбини 

яраловчи, 

бошига 

турфа 

ғавғоларни солгувчи моҳияти, айни пайтда 
мажозий  муҳаббат  қатидаги  илоҳий  ишқ 
оҳанглари  романтик  талқинда  ифодасини 
топади.  

“Исѐн  ва  итоат”  романида  эса 

ижодкор 

истиқлолдан 

кейинги 

илк 

йилларда 

ўзбек 

халқи 

ижтимоий, 

иқтисодий,  маънавий  ҳаѐтида  юз  берган 
ўзгаришлар  ва  бу  ўзгаришларнинг  миллат 
онги,  тафаккури,  дунѐқарашига  кўрсатган 
таъсири масалалари хусусида сўз юритган. 
Айни  пайтда  асарда  инсонларнинг  руҳий 
кечинмалари,  сезимларида  юз  берган 
ҳолатлар, 

уларнинг 

иқрорларидаги 

қатъийлашув  жараѐнлари  теран  очиб 
берилган. 

Ҳар  бири  ўзига  хос  ҳамда  турфа 

кечмишларни  бошдан  ўтказган  роман 
қаҳрамонлари ниҳоят виждон амри, адолат 
ва  ҳақиқат  тарозиси  билан  ўзларини 
баҳолаб  кўришади.  Оғир  келган  палла, 
иқрор ва интиҳо ечими инсон учун нақадар 
кучли 

зарба 

бўлиши 

мумкинлигини 

англаган қаҳрамонлар тутган йўл асардаги 
қизиқарли сюжет чизиғини ташкил қилади. 
Айни  муаммо  ѐзувчи  талқинида  исломий, 
маърифий  моҳият  касб  этади.  Ана  шу 
жараѐнда 

эса 

ѐзувчининг 

ғоявий, 

ижтимоий, 

фалсафий 

қарашлари 


background image

Хорижий филология.  

№2, 2016 йил

 

 

42 

 

Жалолиддин 

Румий 

таълимотидан 

озиқланганлигини кўрсатиб туради. 

Ўз  тақдирини  яратиш  ѐки  поймол 

этиш  имкони  инсон  қисматини  қай  ўзанга 
тортади?  Шахснинг  маънавий  камолоти 
қай  нуқтада  кесишади?  Нималар  унга 
тўсқинлик  қилади-ю,  яна  нималар  уни 
руҳан юксак чўққиларни забт эта олишига 
кўмаклашади? Ушбу саволларга адиб исѐн 
ва  итоат  тушунчаларининг  моҳиятини 
бадиий  асослаш  орқали  жавоб  топишга 
интилади.

 

Исѐн  унинг  қалбидаги  азалий 

қисмат  эканлигини  ижодкор  Одам  Ато  ва 
Момо  Ҳаво  кечмиши  ҳақидаги  диний 
ҳикоятларни  асарга  парча-парча  қилиб 
келтириш  орқали  далиллаб  боришга 
ҳаракат  қилади.  Ушбу  сайѐр  сюжетга 
асосланган  воқеа  ман  этилган,  яширилган, 
таъқиқланган  нарса-ҳодисаларга  нисбатан 
ўта  қизиқувчанлик  одамзод  наслининг 
тийнатида  борлигини  кўрсатиб  беришга 
интилади. 

Айни 

шу 

ҳақиқатни 

Жалолиддин  Румий  қуйидагича  ифода 
этиб берган: “Масалан, сен бир нонни олиб, 
қўйнингга  яшир  ва  одамларга  кўрсатма. 
Шунда 

халқнинг 

гизланган 

нонга 

қизиқишлари  ортади.  Агар  кўчалар  тўла 
арзон  нон  бўлган  тақдирда  ҳам,  улар 
сенинг  қўлтиғинг  остидаги  ўша  зоғорани 
кўриш  истаги  билан  ѐнадилар.  Нонни 
қанча  узоқ  муддат  яширсанг,  уларнинг 
ичлари ҳам шунча шиддат билан қизийди. 
Чунки одам ман этилган нарсага нисбатан 
очкўз  бўлади”  [3.104].  Шайтон  йўлдан 
уриб,  Одам  Ато  ва  Момо  Ҳавонинг  ман 
этилган  мевани  истеъмол  қилиши  ва 
жаннатдан  қувилиши  воқеасини  келтириб 
бориш  орқали  Улуғбек  Ҳамдам  шайтоний 
васвасалар  инсоният  аъмоли  учун  ҳали-
ҳанузгача  бегона  эмаслиги  ҳақида  баҳс 
юритмоқчи бўлган бўлса, эҳтимол.  

Романнинг  бош  қаҳрамони  Акбар 

замон, атроф-жавонибидаги одамлар, ҳатто 
ўз  қисматига  нисбатан  кучли  исѐн 
кайфиятида  бўлади.  “Фақат  исѐн  бор  эди 
балки унинг юрагида! Исѐн бўлгандаям, ўз 
қисматига,  қисматининг  аламли,  дунѐнинг 
фирибидан, 

зўравонликдан, 

адолатсизликдан иборат эканлигига қарши 
аримас  ИСЁН!..  Агар  мана  шу  лаҳзада  – 
Акбарнинг  вужуди  ҳавода  бир  муддат 
муаллақ осилиб турган шу қалтис онларда 
унинг  ботинидагини  сўзга  кўчириш 
мумкин  бўлганда  эди,  эҳтимол,  “Сен  ҳам 
адолатсизмисан, 

Худойим?!..” 

деган 

мазмунда  бўлармиди...  Агар  ҳаракатга 
кўчирилганда 

Акбар 

тура 

солиб 

Яратганнинг  ѐқасига  ѐпишарди”  [4.17]. 
Ўзи  фаолият  юритаѐтган  мактабда  бўлиб 
ўтган  дилхираликлар,  кейинчалик  унинг 
ҳақига ҳеч тап тортмай хиѐнат қилишлари, 
ноҳақ  жабр-зулм  остида  эзилиши,  ҳатто 
туғишган  акасининг  бешафқатлиги  – 
буларнинг  бари  Акбар  ҳаѐтини  ўзга  бир 
ўзанга  буриб  юборди.  Устозининг  “йўлга 
чиқишинг  керак  ўғлим”,  [4.8]  дея  қилган 
даъвати,  қолаверса,  барча  кўргиликлардан 
узоқлашиш  истаги  уни  янги  бир  ҳаѐт 
қучоғига  отди.  Аммо  бехосдан  пайдо 
бўлган  муҳаббат  туйғуси  ҳам  унинг 
кўнглидаги  исѐн  оловини  ўчиришга  қодир 
эмаслиги  тезда  аѐн  бўлади.  “Буюрдики: 
Кеча-кундуз  жанжал  қилиб  бир  аѐлнинг 
феълини  тузатмоқ  ва  гўзаллаштирмоқ 
истаяпсан. 

Унинг 

нопоклигини 

ўз 

поклигинг  билан  тозаламоқчи  бўляпсан. 
Аслида,  ўзингни  у  билан  тозалашинг,  уни 
ўзинг  билан  тозалашингдан  яхшироқдир. 
Сен  унга  томон  юр  ва  унинг  воситасида 
гўзаллаш.  Имконсиз  бўлса  ҳам,  у  айтган 
нарсани  қабул  эт...  Тангри  пайғамбарга 
жуда нозик бир йўлни кўрсатди. Бу қандай 
йўл?  Бу  аѐлларнинг  инжиқликларига, 
ѐмонликларига таҳамул этиб, уларнинг ҳар 
қандай  олди-қочди  гапларини  эшитмоқ  ва 
уларга  нисбатан  қаттиққўллик  билан 
ѐндашиш 

йўлида 

ўзини 

тузатмоқ 

мақсадида  уйланмоқдир.  Оллоҳ  “Сен  энг 
юксак  ахлоқ  соҳибисан”,  дея  буюрган” 
[3.102].  “Исѐн  ва  итоат”  романида  ѐзувчи 
айни  шу  ҳақиқатга  ҳам  асарда  илгари 
сурмоқчи  бўлган  бадиий  ғоядан  келиб 
чиққан 

ҳолда 

муносабатда 

бўлади. 

Қалбида  исѐн  туйғуси  жўш  урган  Акбар 
қишлоғини  ташлаб  кетади  ва  енгилтабиат 
йўллардан  юрувчи  Диана  исмли  қизни 
ѐқтириб  қолиб,  уни  ѐмон  йўлдан  олиб 


background image

Хорижий филология.  

№2, 2016 йил

 

 

43 

 

чиқишга  эришади  ва  у  билан  ҳаѐт  кечира 
бошлайди. 

Акбар 

билан 

осойишта 

турмуши  ташкил  этилган  Диана  эса  ўз 
табиатини  яхши  томонга  ўзгартиради. 
Аммо  бундан  Акбарнинг  нияти  фақатгина 
Дианани  ѐмон  йўллардан  олиб  чиқиш  ѐки 
қалбида 

пайдо 

бўлган 

муҳаббати 

туфайлигина эмас, балки ўзини қийнаѐтган 
муаммолардан чекиниш ҳам эди.   

Акбардаги  руҳий  ҳолатларни  панд-

насиҳат, 

тушунтириш 

кучи 

билан 

ўзгартиришнинг  иложи  йўқлигини  устози 
яхши  билар  эди.  Бир  пайтлар  устозининг 
“Ҳикматни  уққанга  гапиргин  болам,  акс 
ҳолда  икки  томонга  ҳам  жабр  қиласан”, 
[4.3]  деган  ўгитини  у  синовдан  ўтказиб 
иқрор  бўлди.  Шу  боис  бўлса  керак,  табиб 
бирор  марта  бўлса-да,  унинг  ҳис-
туйғуларини  муҳокама  этиб,  баҳолаб 
ўтирмади.  Табиб  буларнинг  барчасини 
Акбар  ўзи,  мустақил  бошдан  ўтказгачгина 
иқрор бўлиши мумкинлигини англаб етган 
эди.  Саволларига  саркашлик  билан  жавоб 
талаб 

қилаѐтган 

кейинги 

шогирди 

Искандарга  ҳам  табиб  “Ўзинг  етиб 
келишинг  керак  уларга,  болам”,  [4.99]  деб 
жавоб  қилади.  “Агар  сизнинг  ичингизда 
сўзимизга  хайрихоҳ  бир  туйғу  бўлмаса, 
айтганларимиздан 

наф 

йўқ. 

Ахир, 

ичкаридаги  ўғри  келиб  эшикни  очиб 
бермагунча, 

ташқаридаги 

ўғри 

уйга 

киролмайди-да.  Яна  бир  мисол:  дарахтга 
намлик,  аввало,  унинг  илдизидан келмаса, 
сен юқоридан қуйган сув – беҳуда.” [3.72], 
деб  ѐзади  Жалолиддин  Румий.  Улуғбек 
Ҳамдам  асари  қаҳрамони  Акбар  қисмати 
орқали  эса  буюк  файласуфнинг  ушбу 
донишмандона 

айтган 

фикрлари 

ўз 

тасдиғини  топади.  Акбар  қалбидаги  исѐн 
олови  батамом  ўчгач,  яъни  умрининг 
охирларида,  хотини  Фарида  усиз  яшашга 
батамом  кўникиб  қолган,  неваралари 
билан  оввора  бўлиб  юрган  пайтларда  
юртига  қайтишни  истаб  қолади.  “Завқ  ва 
орзулар  зинапояга  ўхшайди.  Зиналар 
ўтириб, дам олишга мослашмаган, аксинча, 
устига  босиб  ўтилади,  холос.  Умрини  шу 
зиналарда  беҳуда 

ўтказмаслик 

учун 

ғофилликдан  тез  уйғонган  ва  аҳволнинг 

моҳиятини  англаб  етган  зот  қандай 
бахтли!” [3.79] Ушбу ҳақиқатни кеч бўлса-
да  англаб  етган  Акбар  Искандарни 
шошилишга  даъват  қилади:  “Имкон  қадар 
тезроқ  чиқ,  ҳаяллама...”  [4.139]  Ёзувчи 
Акбар  тимсоли  орқали  дунѐ  ташвишлари, 
машаққатларидан 

тезда 

букилиб, 

Оллоҳнинг  иноятига  шубҳа  қилган  инсон 
умрини 

беҳуда 

ўтказишига 

маҳкум 

бўлиши 

мумкинлиги 

ҳақида 

сўз 

юритмоқчи  бўлади.  “Одам  алайҳиссалом 
замонидан  шу  вақтгача  исѐнкорларнинг 
бошларига  қандай  балолар  келганини 
эшитгандирсиз. Фиръавн, Шаддот, Намруд 
ва  Од  қавми,  Лут  ва  Самуд  ва  ҳоказолар 
қандай  мусибатларга  мубтало  бўлдилар?” 
[3.89],  деб  мисол  келтиради  Жалолиддин 
Румий.  Улуғбек  Ҳамдам  тасвиридаги 
Акбар гарчи салбий характердаги кишилар 
тоифасидан  бўлмаса-да,  унинг  исѐни 
аслида 

ўткинчи 

дунѐнинг 

майда 

ташвишлари  билан  боғланган  эди.  У 
абадият,  илоҳиѐт  ва  инсоннинг  буюклик 
мартабаси  бундан-да  юксакроқ  туйғуларга 
эш  бўлиши  мумкинлиги  тўғрисида  кечроқ 
англади.  Табиб  эса  унинг  қалбида  ўша 
итоат ато этувчи хотиржамликнинг ниҳоят 
юзага  келишига  ишонарди.  “Инсон  ўз 
ичидаги исѐндан қутулса, буни Оллоҳнинг 
фазли ва карами, дея билмоғи керак. Йўқса, 
у  билан  бирга  бўлган  дўстларида  бу  ҳол 
нечун  воқе  бўлмади?”,  [3.71]  деб  ѐзади 
Жалолиддин 

Румий 

“Ичиндаги 

ичиндадир”  асарида.  Ёзувчи  талқинига 
кўра  “Исѐн  ва  итоат”  романи  қаҳрамони 
Акбар  қалбида  итоат  тушунчасининг 
пайдо 

бўлиши 

унинг 

маънавий 

юксалишидан нишона эди.  

Жалолиддин 

Румий 

“Ичиндаги 

ичиндадир” 

асарида 

аѐллар, 

оила 

масалалари  ҳақида  фикрлар  билдириб, 
ушбу  борада  ҳам  инсондан  кенгфеъллик, 
бағрикенглик, 

сабр-матонат 

талаб 

қилинишини  ҳаққоний  асослаб  беради. 
Айни  ана  шундай  паллаларда  ҳам 
инсоннинг 

“Ривоят 

қиладиларки: 

Пайғамбар  асҳоби  билан  урушдан  қайтди 
ва:  “Бу  кеча  шаҳар  ташқарисида  ухлаб, 
эртага  ичкари  кирамиз”  –  деди-да,  ноғора 


background image

Хорижий филология.  

№2, 2016 йил

 

 

44 

 

чалишни  буюрди.  Ундан  сўрашди:  “Эй 
Оллоҳнинг  элчиси,  бунга  сабаб  нима?” 
Жавоб  берди:  “Хотинларингизни  бегона 
эркаклар  билан  кўрсангиз,  хафа  бўласиз”. 
Бироқ асҳобнинг бири қулоқ солмай, уйига 
борди.  У  ерда  хотинини  бегона  эркак 
билан  топди.”  [3.103]  “Исѐн  ва  итоат” 
романи  қаҳрамони  табиб  ҳам  айнан  ана 
шундай 

қисматни 

бошдан 

кечирди. 

Хотинининг  хиѐнати  унинг  қалбини 
ларзага  солди,  у  ўзининг  ўз  уйига  бегона 
эканлигини 

англар 

экан, 

“...ботини 

ғалаѐнга  тўлди”  [4.19]  Хуллас,  инсоннинг 
ўз  аъмоли,  ўзгалар  тутумлари,  умуман, 
ижтимоий 

муносабатларга 

оид 

қарашларида собитлик, сабр-бардош билан 
ѐндашуви 

унинг 

ўзлигини 

англаши 

йўлидаги  босқичларни  белгилайди.  Ана 
шуни  ниҳоят  англаган  табиб,  маънавий 
камолотидан  завқланади,  ўзини  жаннатий 
ҳаловатга  қовушаѐтгандек  сеза  бошлайди: 
“Мен, ниҳоят, исѐн азобидан фориғ бўлиб, 
озодликка  чиққандим.  Озодликнинг  исми 
эса Итоат эди. Ва, мен ўзимни у ѐн бу ѐнга 
уришни бас қилиб... йўқ-йўқ, бундай эмас, 
қирқ-эллик  йил  давомида  мени  чирпирак 
қилиб учириб юрган куч секин-аста орқага 
чекинди-да,  мен  ўзимга  ўзим  тегишли 
бўлиб  қолдим,  десам  тўғрироқ  бўлади. 
Шунда  қаршимда  ҳаѐтнинг  мазмуни, 
туғилиш  қа  ўлишнинг  маъниси  ярқ  этиб 
намоѐн  бўлгандай  эди:  у  Итоатда, 
инсонлик  қисматига  кўникишда  эди.  Йўқ, 
бу  кўр-кўрона  кўникма  эмасди,  балки 
англаш  ва  тушунишдан  келадиган  буюк 
Итоат  –  Яратганга  тобелик  эди.  Чунки 
мендаги  Исѐн  Итоатимнинг  ичига,  унинг 
бир  бўлагига  айланиб  ўзга  маъно  касб 
этганди. Ва мен хотиржам эдим” [4.98].  

Илоҳий,  ирфоний  моҳиятга  дохил 

бўлган 

инсон 

эса 

нафс, 

нодонлик 

қутқулари,  сабрсизлик  ва  мол-дунѐга 
ўчлик исканжасида турли қиѐфаларни касб 
этувчи  истакларга  юксакдан  назар  ташлай 
олиш  мартабасига  эришади.  Ана  шунда 
оламда хусумат, ҳасад, саргардонлик, мол-
дунѐ  васвасаси  каби  иллатлар  одамзодни 
таъқиб  этмайди.  Ижодкор  асар  орқали 
аслида 

шундай 

абадиятга 

дахлдор 

муаммоларга ечим топишни мақсад қилади. 
“Заҳматлар  эвазига  мукофотга  ҳозир 
муяссар 

бўлмасам-да, 

ниҳоясиз 

хазиналарга қовушаман” деб, кўнгилни тўқ 
қилганинг учун ҳам, ниятинг ҳосил бўлур. 
Ҳатто  истаганингдан,  кутганингдан  ҳам 
авлороғига  эришажаксан.  Сўзларим  ҳозир 
сенга  таъсир  қилмаса  ҳам,  камолотга 
етганинг  сари  улар  ўз  кучини  кўрсата 
боради”,  [3.103]  дейилади  Жалолиддин 
Румий  асарида.  Айни  ҳақиқатга  иқрор 
бўлишни  “Исѐн  ва  итоат”  романи 
қаҳрамонига 

ҳаѐтнинг 

ўзи 

ўргатди: 

“Мундоғ  ўйлаб  қарасам,  мен  танамнинг 
ҳузур  қилиб  яшаш  йўлидаги  истагига 
бўйсуниб,  ўзимни  турфа  қийноқларга 
гирифтор қилиб ўтирибман экан. Бор-йўғи 
–  шу:  жисмнинг  эрта-индин  ўлиб-чириб, 
тупроққа  қўшилиб  кетгувчи  вужуднинг 
хархашалари  учун  шунча  заҳматми?..” 
[4.22]  Ана  шу  заҳмат  инсоният  келажаги, 
фан-техника 

тараққиѐти, 

миллатнинг 

эртаси  учун  енгилликлар  яратиш  йўлида 
чекилса-чи? 

Бу 

борада 

асар 

қаҳрамонларидан бири - табибнинг тутуми 
эътирофга  лойиқ.  У  нодир  кашфиѐтлар 
қилиб, 

тиббиѐт 

соҳасида 

мислсиз 

ютуқларга  эришилаѐтган  бир  пайтда 
одамларнинг  оддийгина  бир  касалликни 
енга олмай азият чекаѐтганларига ўкинади. 
Табиб  ўзини  шон-шуҳратга  бурковчи, 
илмий  гипотезаларни  илгари  суриш  ѐки 
шов-шувларга 

сабаб 

бўлувчи 

янгиликларни  олиб  чиқиб,  ўзини  кўз-кўз 
қилишдан  тамомила  йироқ  ҳолда  оддий 
кишилар турмушини енгиллаштириш, улар 
ҳаѐтига хавф солишга, асорат қолдиришга-
да 

қодир 

бўлган, 

лекин 

тиббиѐт 

донишмандлари 

томонидан 

ҳамон 

эътиборсиз,  бир  қадар  назарга  илинмай 
келинаѐтган  грипп  касалигини  ўрганиш 
долзарб  муаммо  эканлигини  англаб  етади. 
Гарчи  бу  борада  қатор  тўсиқларга  учраса-
да,  табиб  чекка  бир  қишлоқда  халқ 
ҳаѐтини  сақлаб  қолиш  йўлида  тинимсиз 
ҳаракат  қилади.  Дадасига  айтиб,  табибга 
ҳайкал  қўйдирмоқчилиги  ҳақида  гапирган 
беморларидан  бири  -  қизчага  табиб  ундан 
кўра  қишлоқда  шифохона  қурдириш 


background image

Хорижий филология.  

№2, 2016 йил

 

 

45 

 

кераклиги  ҳақидаги  фикрини  уқдирмоқчи 
бўлади.

 

Умуман  олганда,  табиб  образи 

Шарқ  мумтоз  адабий  асарларидаги  пир, 
муршид,  шайх  каби  бадиий  тимсолларни 
эслатади.  Чунки  асарда  у  ҳам  амаллари, 
ҳам ўгитлари билан ѐш авлодни тарбиялаш 
вазифасини зиммасига олади.  

 

Маълумки,  Жалолиддин  Румий 

фалсафасида  динлараро,  мазҳаблараро 
бағрикенглик  масалалалари  асосий  ўрин 
тутади.  Инсоннинг  руҳий  хотиржамлиги, 
оқибати,  гуманизми  унинг  ўзга  миллат, 
ўзга  дин,  ўзга  мазҳаб,  ўзга  ирқ  ва  шунинг 
каби 

турли 

тоифадаги 

шахслараро 

муносабатнинг 

самарали 

йўлга 

қўйилишига  замин  яратади.  Ижодкор 
асарларида 

келтирилган 

ҳикоят 

ва 

ривоятларнинг  аксарияти  мағзида  ана  шу 
ғояни 

ташвиқ 

этишга 

қаратилган 

интилишлар ѐтади. “Ичиндаги ичиндадир” 
асарида  арабчани  билмайдиган  турк  шоҳи 
ҳақида ҳикоят  келтирилади. Шаънига ўзга 
тилда  ўқилган  шеърни  чин  бир  эътибор 
билан 

тинглаган 

шоҳни 

кўрган 

атрофдагилар 

ҳайратда 

қоладилар. 

Ҳолбуки, шеърнинг ўзига нисбатан мақтов 
мазмунида  эканлигини  ички  бир  туйғу 
билан  англаган  шоҳ  гарчи  тилини 
тушунмаса-да, диққатини намоѐн этган эди. 
“Худди  шундай,  шайхлар  ҳам  агар 
кўринишдан  турли-туман,  ишлари  ва 
сўзлари  фарқли-фарқли  бўлса-да,  мақсад 
эътиборлари  билан  бирдир  –  Тангрини 
талаб  қилмоқдир”,  деган  хулоса  қилинади 
асарда [3.35]. Улуғбек Ҳамдам асарида ҳам 
айни ана шу масалага дахл қилинган ўрин 
учрайди. 

Роман 

қаҳрамонлари 

қалбларидаги  исѐн  туғѐни  манбаини 
излашга муттасил ҳаракат қилар экан, асар 
воқеаларига кўра уларнинг итоат ва ибодат 
йўлига  кириши  маънавий-руҳий  асослар 
билан 

исботлаб 

борилади. 

Персонажлардан 

бири 

Лариса 

хола 

яқинлари  меҳри,  эътиборидан  четда  якка-
ѐлғиз қолиб ўтган ҳаѐтини сарҳисоб қилар 
экан,  айни  ана  шу  ѐлғизлик  дардига 
мубтало бўлишига ўз аъмолини сабаб  деб 
билади.  Шунга  қарамай  у  ѐлғизликдек 
даҳшатли  кемирувчи  махлуқ  зулмидан 

чекиниш  учун  йўл  излаш  жараѐнида  эски 
дўстларини 

ахтаради, 

улар 

билан 

ҳамсуҳбат  бўлиб,  кулфатини  аритишни 
истаб  қолади.  Бироқ  не  ажабки,  дўсту 
биродарлари  ҳам  бирин-кетин  бу  кўҳна 
оламни  тарк  этиб  кетишган  экан.  Қучли 
изтироб  ва  руҳий  қийналишлар  остида 
қолган  Лариса  холанинг  кўнглига  ибодат 
қилиш  фикри  келиб  қолади  ва  дугонаси 
Таня  билан  ибодатхонага  йўл  олади. 
Ибодат  қилаѐтган  Лариса  хола  дугонаси 
Матлуба  номини  эслар  экан,  бироз 
иккиланишда  қолади.  Унинг  мусулмон, 
ўзининг  эса  насроний  эканлиги,  унинг 
ҳақига  дуо  қилиш  мумкин  ѐки  мумкин 
эмаслиги  уни  ўйга  толдирган  эди.  Ниҳоят 
“Мулоҳаза  қила-қила  ахийри  бир  қарорга 
келди: “Ахир динларимиз ҳар хил бўлсаям 
дилларимиз  яқин  эди-ку...  Ахир  мен  ҳам 
Матлуба бир умр сиғинган Худога илтижо 
қиляпман-ку!..” 

Шундан  сўнг  хола  анча  хотиржам 

тортди-да  ибодатини  давом  эттирди...” 
[4.70] 

Унинг 

хулосаси 

одамзодни 

яқинлашишга, тил, ирқ, дин, мазхаб, синф, 
табақа,  мартаба  айирмачилигидан  қатъи 
назар ягона – инсонлик мартабаси.  

Асар 

қаҳрамони 

Турсунбой 

жонталаш  эса  ўзбек  халқига  хос  бўлган 
меҳнаткашлик,  ҳалоллик,  меҳр-оқибат, 
инсоф, диѐнат каби хислатларни ўзида жам 
қилган  миллий  характери  билан  диққатни 
тортади. У шоир Абдулла Орипов таъбири 
билан  айтилган  “пахтам  қолди-ку,  ахир”, 
дея “ялантўш, яѐв” даласига кетган, кунлаб 
этигини  ечмай,  совуқ  ош  еб,  саҳар  туриб, 
кеч  ѐтиб,  аммо  ўғлини  ѐрдам  беришга 
уйғотишни  раво  кўрмаган,  ҳатто  ўлими 
олдидан 

ҳам 

бир 

ғиштни 

жойига 

қўѐлмаганидан 

ўкинган 

меҳнаткаш, 

меҳрибон 

бободеҳқоннинг 

типик 

тимсолидир.  Гарчи  атрофдагилар  наздида 
у  жонсарак  ва  жонталаш  саналса-да, 
бизнингча,  муаллиф  унинг  характерида 
олий  илмий,  урфоний,  диний  ақидалардан 
унча чуқур хабардор бўлмаса-да

инсонлик 

қисматидан ўкинмайдиган, ўзлигини айнан 
аслича 

англаган 

кишилар

 

оламини 

жамлайди.  Асардаги  Фарида  тимсоли 


background image

Хорижий филология.  

№2, 2016 йил

 

 

46 

 

тўғрисида  ҳам  шунинг  каби  фикрларни 
баѐн  этиш  мумкин.  Аѐл  эрининг  ўзидан 
узоқда  яшашидан  фожиа  ясамайди,  балки 
унинг 

келган 

кунларини 

байрамдек 

ўтказишга  ўзини  ўргатади.  Ёқтирган  иши, 
фарзандлари  тарбияси  билан  машғул 
бўлишда  давом  этади.  Унинг  хатти-
ҳарактлари,  қиѐфасида  ўз  қисматига 
дахлдор жамики ҳақиқатларга сокинлик ва 
мушоҳада  билан  ѐндашадиган,  бағрикенг, 
мунис ўзбек аѐли тимсоли гавдаланади.  

“Инсон шунақа мавжудотки, яшаган 

сайин  янгиланиб  боради,  баъзан  кечаги 
хулосаси  бугунгига  тўғри  келмайди,  у 
эртагача  яна  ўзгариб  қолиши  мумкин. 
Шунинг 

учун 

шошилма. 

Ҳаѐтнинг, 

умрнинг  ўзи  секин-асталик  билан  ҳамма 
саволларингга жавоб бериб боради”, [4.98] 
дейди табиб ѐш шогирдига. Ҳақиқатан ҳам, 
инсонни  замонлар,  маконлар,  ҳодисотлар, 
турли  қисматлару  турфа  ажойиботлар 
янгилаб,  ўзгартириб  бораверади.  Шу 
тахлит инсон комиллик  мартабасини  аста-
секинлик билан забт этиб бораверади. Ҳар 
бир  босилган  қадам  одамзодга  қайсидир 
ҳикматдан 

сабоқ 

бериб 

боради. 

Жалолиддин  Румийнинг  макон  ва  замон 
танламас  ўгитлари  бугунги  кун  кишилари 
ҳаѐтига  ҳам  нақадар  яқин  эканлигини 
Улуғбек  Ҳамдам  Акбар,  табиб,  Фарида, 
Диана, Лариса хола, Турсунбой жонталаш, 
Искандар  каби  “Исѐн  ва  итоат”  романи 
қаҳрамонлари 

кечмиши 

мисолида 

исботлаб берди. 

Хуллас, 

романда 

Жалолиддин 

Румий  қаламига  мансуб  намуналарга, 
хусусан,  “Ичиндаги  ичиндадир”  асарига 
хос 

бўлган 

диний-маърифий 

ғоялар 

моҳирона  бадиий  синтез  қилинган  ҳамда 
ижодкорнинг 

фалсафий 

қарашлари 

ижтимоий  асослар  билан  далилланган. 
Яъни  асарда миллий истиқлолдан кейинги 
давр 

ўзбек 

халқи 

ҳаѐти, 

миллат 

руҳиятидаги 

ўзгаришлар 

ѐзувчининг 

бадиий  фантазияси  орқали  фалсафий-
дидактик моҳият касб этади. 

Умуман, Шарқ адабиѐтининг нодир 

намуналардан  таъсирланиш,  уларга  хос 
ҳаѐтбахш 

анъаналардан 

фойдаланиш 

натижасида 

истиқлол 

даври 

ўзбек 

адабиѐтида 

ғоявий-бадиий, 

услубий 

янгиланишлар юзага келди.   

 

Адабиѐтлар 

1.

 

Каримов И. Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда. –Т.: Ўзбекистон, 19. – б. 

2.

 

Комилов Н. Тасаввуф.К.1.  –Т.:Ёзувчи , 1996. –242 б.  

3.

 

Румий Ж. Ичиндаги ичиндадир. –Т.: Янги аср авлоди, 2013. -240-б. 

4.

 

Ҳамдам У. Исѐн ва итоат. –Т.: Янги аср авлоди, 2003. -140 б. 

5.

 

Ҳамдам  У.  Моҳият  кашшофи  /  Румий  Ж.  Ичиндаги  ичиндадир.  –Т.:  Янги  аср 

авлоди, 

2013. -240-б. 

Давронова  Ш.

 

Литературные  влияния  и  творчественность.

  В  статье 

рассматриваются  вопросы  перевода  и  литературного  эффекта.  Произведение 
Джалолиддина  Руми  «Ичиндаги  ичиндадур»  и  приписываемое  Улугбеку  Хамдаму  «Исѐн  ва 
итоат»  проанализированы  в  свете  их  морально-воспитательной  и  образовательной 
значимости. 

 

Davronova  Sh.

 

“Literary  affects  and  creative” 

The  matters  about  translation  and 

literryeffekt were mentioned in the article. “Ichindagi ichindadur” written by Jaloliddin Rumi and 
“Isyon va itoat” wich is consideredto be the productive novel of Ulugbek Hamdam‟s creative work 
are analysed according to its moral-curricular, educational importanse. 

 

Библиографические ссылки

Каримов И. Оллох калбимизда, юрагимизда. -Т.: Узбекистан, 19.-6.

Комилов Н. Тасаввуф.К. 1. -Т.:Ёзувчи , 1996.-242 б.

Румий Ж. Ичиндаги ичиндадир. -Т.: Янги аср авлоди, 2013. -240-6.

Хамдам У. Исён ва итоат. -Т.: Янги аср авлоди, 2003. -140 б.

Хамдам У. Мохият кашшофи / Румий Ж. Ичиндаги ичиндадир. -Т.: Янги аср авлоди, 2013.-240-6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов