Развитие кооперативов в сельском хозяйстве: текущее состояние и планы на будущее

CC BY f
55-61
12
2
Поделиться
Фарманов, Т. (2022). Развитие кооперативов в сельском хозяйстве: текущее состояние и планы на будущее. Укрепление правовой базы кооперативов как факторсоциально-экономического развития, 1(1), 55–61. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/framework_of_cooperatives/article/view/13382
Т Фарманов, Научно Исследовательский Институт агропродовольственной экономики

Директор, доктор экономических наук, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены реализованные мероприятия по формированию кооперационных отношений в сельском хозяйстве, существующие проблемы и отрицательные факторы, негативно влияющие на данный процесс, а также вопросы связанные с принимаемыми нормативно – правовыми документами по развитию кооперационных отношений в сфере


background image

55

T.X.Farmanov

Qishloq xo‘jaligi va oziq-ovqat sohasi iqtisodiyoti

ilmiy-tadqiqot instituti direktori, i.f.d., prof.

QISHLOQ XO‘JALIGIDA KOOPERATSIYALARNI RIVOJLANTIRISH:

BUGUNGI HOLAT VA ISTIQBOLDAGI REJALAR

------------------------------------------------------

T.Kh.Farmanov

Director of the Research Institute of Agro-Food Economics, Doctor of Economics,

Professor

DEVELOPMENT OF COOPERATIVES IN AGRICULTURE: CURRENT

STATE AND PLANS FOR THE FUTURE

------------------------------------------------------

Т.Х.Фарманов

Директор НИИ агропродовольственной экономики, доктор экономических

наук, профессор

РАЗВИТИЕ КООПЕРАТИВОВ В СЕЛЬСКОМ ХОЗЯЙСТВЕ: ТЕКУЩЕЕ

СОСТОЯНИЕ И ПЛАНЫ НА БУДУЩЕЕ

------------------------------------------------------

Қишлоқ хўжалигида кооперацияларни ривожлантириш:

бугунги холат ва истиқболдаги режалар

Aннотация:

Мақолада қишлоқ хўжалигида кооперация муносабатларини

шакллантириш бўйича амалга оширилган тадбирлар, ушбу жараёнга салбий
таъсир кўрсатаётган мавжуд муаммолар, салбий омиллар ва шунингдек, соҳада
кооперация муносабатларини ривожлантириш борасида қабул қилинадиган
ҳуқуқий – меъёрий хужжатлар билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилган.

Aннотация

: В статье рассмотрены реализованные мероприятия по

формированию

кооперационных

отношений

в

сельском

хозяйстве,

существующие проблемы и отрицательные факторы, негативно влияющие на
данный процесс, а также вопросы связанные с принимаемыми нормативно –
правовыми документами по развитию кооперационных отношений в сфере.

Annotation:

The article considers the implemented measures for the formation

of cooperative relations in agriculture, existing problems and negative factors


background image

56

negatively affecting this process, as well as issues related to the adopted regulatory
documents on the development of cooperative relations in the field.

Таянч

иборалар:

қишлоқ

хўжалиги,

кооперация,

иқтисодий

муносабатлар, ҳамкорлик, кооператив, қонун, шартномалар, бадал, дивидент.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида энг долзарб масалалардан бири

- қишлоқ хўжалигини эмас, умуман иқтисодиётнинг ҳар бир реал тармоқларини
барқарор ривожлантириш, маҳсулот етиштирувчи хўжаликлар билан уларнинг
маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, сотиш, хизмат кўрсатиш, таъминот
тизимидаги барча хўжалик субъектлари ўртасида тенг манфаатлар асосида,
адолат ва ошкора иқтисодий ҳамкорликни шакллантиришдир.

Дунё қишлоқ хўжалигида, шу жумладан ривожланган Европа давлатлари,

ривожланиш даражаси барқарор бўлган Хитой давлатида ёки ривожланиш
босқичига чиқаётган давлатлар қишлоқ хўжалиги соҳасида кооперация
муносабатлари, бунда “маҳсулот ишлаб чиқарувчилар – тaйёрловчилар – қайта
ишлаш – сотиш – хизмат кўрсатиш – таъминот ва бошқа инфратузилма
субъектлари” доимо ҳамкорликда, тенг манфаатларда фаолият юритмоқда.

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тарихига назар ташласак, 1917 йилга

қадар, мамлакатимиз ҳудудида расмий маълумотларга кўра, 21888 та
пахтачилик, 442 та дончилик, 263 та пиллачилик, 250 та чорвачилик ва 205 та
мева – узумчилик ишлаб чиқариш ширкатлари фаолият кўрсатган.

1929 йилдан бошланган коллективлаштириш жараёнида жамоа ва давлат

хўжаликларини ташкил этилиши натижасида деҳқонларни ўз ерига, мулкига,
етиштирилган ҳосил ва даромадига эгалик ҳиссини бутундай йўққа чиқарди.

Биринчи навбатда айтишимиз керакки, мамлакатимизда кооперация

муносабатларининг ҳуқуқий асосларини белгиловчи 1991 йил қабул қилинган
“Кооперация тўғрисида”ги Қонун бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида
мунтазам ривожланиб келаётган кооператив муносабатларни тартибга сола
олмайди.

Қонунда қишлоқ хўжалиги кооперациялари фаолиятини ташкил этиш ва

йўлга қўйиш билан боғлиқ кўплаб масалалар ҳозиргача очиқ қолган ва ҳуқуқий
бўшлиқлар мавжуд.

Қолаверса, қонун ҳужжатларида кооперация муносабатларини ташкил

этиш, кооперацияга аъзолик ва аъзоликдан чиқиш, аъзолик бадалини тўлаш
шартлари, дивиденд улушини аниқлаш ва тақсимлаш механизмлари, умуман
кооперация муносабатлари билан боғлиқ барча механизмларни ҳаракатини
тўлиқ тартибга солинмаганлиги амалиётда қатор муаммоларга сабаб бўлмоқда.


background image

57

Умуман, кооперациялар фаолиятини йўлга қўйилишида

ташкилий-

иқтисодий (молиявий) ва ҳуқуқий (шартномавий) механизмлар етарли даражада,
кооперация аъзоларини қониқтирадиган механизмлар яратилмаганлиги кўзга
ташланмоқда.

Республикамизда сўнгги 4-5 йил ичида қишлоқ хўжалигини модернизация

қилиш, янги турдаги замонавий тузилмалар – агрокластерлар ташкил қилиш ва
уларни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигига инвестициялар жалб қилиш учун
замонавий жозибадор муҳитни яратиш, қўшилган қиймат занжирини
шакллантириш ва ривожлантириш ва бошқа бозор муносабатларига мос йирик
тадбирлар амалга оширилмоқда.

Республикамиз раҳбари даражасида қишлоқ хўжалигида кооперация

муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, тегишли
ҳуқуқий – меъёрий механизмлари ишлаб чиқилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

14 мартдаги “Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4239 сон қарорида

кооперация муносабатларини ривожлантириш борасида қабул қилинган
тадбирлар янги босқични бошлаб берди.

Шундан келиб чиққан ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан

“Қишлоқ хўжалиги коопреативи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб,
Олий мажлис палаталари томонидан қабул қилинди ва у бугунги кунда
Ўзбекистон Республикаси Президентига тасдиқлаш учун юборилган.

Қонун лойиҳасида кооперативни ташкил этиш тартибига аниқлик

киритилмоқда; давлат ва кооперативлар ўртасидаги муносабатлар ҳуқуқий
доирага солинмоқда; кооперативга ер участкалари ажратиш шартлари
белгиланмоқда; кооперативнинг тузилмаси белгиланмоқда: кооператив мулкини
шакллантириш манбалари, пай фонди ва бадаллари, фойда ва зарарни
тақсимлаш, кооператив ҳамда аъзолари мулкий жавобгарлигининг ҳуқуқий
асослари белгиланмоқда.

Алоҳида таъкидлашимиз керакки, қонун лойиҳаси қабул қилиниши

натижасида қишлоқ хўжалиги кооперативлари фаолиятини самарали йўлга
қўйиш, уларнинг аъзолари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
учун ягона ва шаффоф ҳуқуқий база яратилади ҳамда ушбу соҳада ягона амалиёт
шаклланади.

Ҳозирда республикамизнинг 11 та ҳудудида жами 94 та қишлоқ хўжалиги

кооперациялари фаолияти йўлга қўйилди.


background image

58

Қишлоқ хўжалиги кооперацияларига жами 42,6 минг гектар ер майдонлари

ажратиб берилган, жами 2464 та аъзо хўжалик субъектлари, шундан, 2088 та
фермер хўжаликлари, 25 та қайта ишлаш корхоналари, 40 та экспортёрлар, 47 та
тайёрловчи корхоналар, 264 та бошқа йўналишларда хизмат кўрсатадиган
корхоналар бириктирилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, фаолиятни йўлга

қўйишдаги муаммолар ва аъзолар ўртасидаги муносабатларнинг тўғри ташкил
этилмаганлиги сабабли, ҳозирги вақтда расмийлаштирилган 94 та
кооперациядан 30 таси (31 фоизи) ўз фаолиятини тўхтатган.

Айни пайтда кооперациялар сони 64 та фаолият кўрсатиб, жами 1003 та

фермер хўжаликлари, 18 та қайта ишлаш корхоналари

,

15 тани экспортёрлар аъзо

ҳисобланади, жами 23.2 минг га ер майдон бириктирилган.

Бугунги кунда фаолият юритувчи кооперацияларнинг жами йиллик қайта

ишлаш қуввати 11,2 минг тонна, қуритиш қуввати 2 минг тонна, музлаткич
омборхоналар қуввати эса 11,3 минг тоннани ташкил этмоқда.

Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш кооперациялари фаолиятини

жойларда таҳлил қилиб, бизнинг фикримизча, фермер, деҳқон, томорқа
хўжаликларини ихтиёрий ва мустақил равишда кооперация аъзолигига
бириктириш, ёки кластерлар фаолиятида кооперация муносабатларини
шакллантиришда мавжуд маъмурий – бошқарув, ташкилий, иқтисодий, ҳуқуқий
омиллар, ишлаб чиқариш ва сотиш ҳамда ижтимоий – психологик омиллар
салбий таъсир кўрсатмоқда.

Маъмурий–бошқарув омиллари.

Қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқарув

ташкилотлари фермер хўжалиги ёки агрокластерлар бўладими, уларда қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, экинларни жойлаштириш, унинг
майдони ва бошқа йўналишларда, шу жумладан инфратузилма субъектлари
билан шартнома тузиш жараёнларига бевосита иштирок этадилар.

Бундай жараёнда хўжаликлар кооперация муносабатлари шароитида

фаолият кўрсатиш эмас, балки ўзлари шартнома мажбуриятларини бажариш
учун мустақил маҳсулот етиштириш ҳаракатида бўладилар.

Хуллас,

кооперация

муносабатларига

асосланган

кооператив

корхоналарни ташкил этиш ва унинг аъзолари ўртасидаги муносабатларни
манфаатли ташкил этиш, кооперативларни бошқариш бўйича номзод
мутахассисларнинг етарли билим ва кўникмаси шаклланмаганлиги ҳам салбий
таъсир кўрсатмоқда.

Ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий омиллар.

Қишлоқ хўжалиги

корхоналарини маълум бир маҳсулот етиштириш ёки умумий фаолиятларини


background image

59

бирлаштириб, уларни кооперация асосида фаолият кўрсатишини афзаллигини
асослаб берадиган, шунингдек бирламчи ташкилий тузилмалар ўртасида
иқтисодий

ҳамкорлик

муносабатлари,

томонларнинг

вазифалари,

мажбуриятлари, ваколат даражаларини белгилаш ва амалиётга жорий қилишга
ёрдам кўрсатадиган тузилмалар, улар давлат ёки нодавлат шаклда бўладими,
уларнинг фаолияти кўзга ташланмайди.

Иқтисодий механизмлар бўйича - кооперация муносабатлари шароитида

хўжалик субъектлари ўртасидаги иқтисодий алоқалар, даромадлар ва
харажатлар, йил якуний натижалари бўйича аъзоларнинг улуши ва бошқа шу
каби иқтисодий маълумотларни аниқ рақамларда асослаб берадиган ваколатли
тузилмалар фаолияти тўғрисида ҳам маълумотлар етарли эмас.

Ҳуқуқий томондан - умуман кооперация муносабатларига асосланган

кооператив корхона фаолиятини ва унинг аъзоларининг ҳуқуқларини
белгилайдиган ҳуқуқий асос ишлаб чиқилмаган.

Умумий ҳолатда - қишлоқ хўжалигида кооперация муносабатларини

ривожлантиришни давлат томонидан иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-
қувватлаш механизмлари етарли эмаслиги, меъёрий-ҳуқуқий ва ташкилий-
иқтисодий ҳужжатлар мукаммал бўлмаганлиги пировард натижада кооперация
муносабатларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Маҳсулот ишлаб чиқариш – сотиш билан боғлиқ омиллар.

Қишлоқ

хўжалиги экинларини жойлаштириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмларини
тегишли бошқарув ташкилотлари ва тузилмалар томонидан белгиланиши
пировард натижада етиштирилган маҳсулотни сотиш жараёнини ҳам назоратга
олади, унинг фаолияти устидан мавсум давомида мониторинг олиб борилади.
Бунга қўшимча равишда, хўжалик субъектлари томонидан сотилган айрим
маҳсулотлар учун пул тушуми ўз вақтида бўлмайди, яъни дебитор – кредитор
қарздорликлар мавжуд ва бу ҳолат ҳам кооперация муносабатларини
шакллантириш ва ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатадиган сабаб
ҳисобланади.

Ижтимоий – психологик омиллар.

Маълумки, қишлоқ меҳнаткашлари

меҳнат жараёнида икки тоифага бўлиш мумкин. Биринчи тоифадагилар ўзларига
бириктирилган ер участкаларига меҳр қўйиб, хўжаликни мустақил
бошқарадилар, шахсий меҳнат ва етиштирилган маҳсулотнинг ҳақиқий эгаси
бўлишга интилсалар, иккинчи тоифадаги меҳнаткашлар ўзларининг кучлари,
меҳнатлари ва қобилиятларига ишонмасдан, ҳудудий раҳбарлар, малакали
мутахассисларнинг буйруқларини бажариб, доимо бир хил меҳнат қилиш ва
яшашга кўникиб қолганлар.


background image

60

Бу тоифадаги инсонлар бирлашиб, ўз фаолиятларида учрайдиган

масалаларни, муаммо ва қийинчиликларни ҳамкорликда ҳал қилинишига
ишончлари йўқ.

Хорижнинг илғор тажрибаларини етарли даражада тарғиб

қилинмаслиги.

Қишлоқ хўжалигида кооперация муносабатларини ташкил

этиш, унинг афзаллиги, эришиладиган ютуқлар, хорижий тажрибалар етарлича
тарғибот қилинмайди, хорижий давлатлар қишлоқ хўжалигида кооперация
муносабатларини ривожлантиришнинг замонавий илғор тажрибаларини
республикамизда жорий этиш борасида етарлича ишлар олиб борилмаяпти.

Юқоридаги муаммоларни бартараф этиш бўйича Вазирлик томонидан

“Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган
бўлса,

иккинчидан

кўплаб

хорижий

ҳамкор

ташкилотлар

билан

“Кооперативларни ривожлантириш” борасида лойиҳаларни амалга ошириш
бўйича ҳамкорлик ўрнатилмоқда, жумладан, Германия ҳамкорлик ташкилоти
билан “Кооперативларни ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича
мулоқот ва учрашувлар олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳани амалга оширишдан асосий мақсад - хорижий давлатлар

қишлоқ хўжалигида кооперация муносабатларини ривожлантиришнинг
замонавий илғор тажрибаларини ўрганиш ва республикамизда жорий этиш;
қишлоқ хўжалигида кооперация муносабатларини ташкил этиш, унинг
афзаллиги, эришиладиган ютуқлар, хорижий тажрибаларни кооперация
аъзолари ва ташаббускорлар ўртасида кенг тарғиб қилиш; муаммоларга дуч
келаётган кооперациялар фаолиятини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммо ва
камчиликларини ўрганган ҳолда кооперацияларнинг ҳуқуқий ва ташкилий
асосларини мустаҳкамлаш бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш; кооперация
раҳбарлари ва аъзоларининг билим-кўникмаларини ошириб бориш бўйича
амалий семинарлар ўтказиш; намунавий кооперациялар фаолиятини йўлга
қўйиш каби қатор мақсадлар кўзланган.

Бугунги қишлоқ хўжалигимизда боғдорчилик, мевачилик, сабзавот, полиз,

иссиқхоналар, айниқса томорқа ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини, чорвачилик
йўналишидаги хўжалик субъектларини кооперация асосида бирлаштириш ва
ҳақиқий бозор муносабатларига асосланган кооперация муносабатларини
шакллантириш ва ривожлантириш имкониятлари мавжуд.

Бу йўналишда бизнинг институтимиз билан ҳамкорликда тадбирларни

амалга оширилиши, мамлакатимиз ва хорижий ҳамкорларимизнинг илмий –
амалий салоҳиятларини уйғунлаштирган ҳолда республикамизда бозор
муносабатларига мос, томонларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган


background image

61

коооперация муносабатларини шакллантириш ва

ривожлантириш мақсадга мувофиқ.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов