Осужденные и образование: каков опыт зарубежных стран?

CC BY f
132-136
5
0
Поделиться
Нурматов, Р. (2022). Осужденные и образование: каков опыт зарубежных стран?. Укрепление правовой базы кооперативов как факторсоциально-экономического развития, 1(1), 132–136. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/framework_of_cooperatives/article/view/13743
Равшан Нурматов, Исследовательский институт правовой политики при Министерстве юстиции

Ведущий консультант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Образование и профессиональная подготовка являются важным фактором формирования законопослушности и соблюдения правил поведения в обществе у лиц, осужденных к уголовному наказанию.

Похожие статьи


background image

132

Nurmatov Ravshan Begmatovich

O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Huquqiy siyosat tadqiqot

instituti yetakchi maslahatchisi

MAHKUM VA TA’LIM: BU BORADA XORIJ DAVLATLAR TAJRIBASI

QANDAY?

------------------------------------------------------

Nurmatov Ravshan Begmatovich

Leader consultant of Research Institute of Legal Policy under

the Ministry of Justice of the Republic of Uzbekistan

PRISONS AND EDUCATION: WHAT IS THE EXPERIENCE OF FOREIGN

COUNTRIES?

------------------------------------------------------

Нурматов Равшан Бегматович

Ведущий консультант Исследовательский институт правовой политики

при Министерстве юстиции Республики Узбекистан

ОСУЖДЕННЫЕ И ОБРАЗОВАНИЕ: КАКОВ ОПЫТ ЗАРУБЕЖНЫХ

СТРАН?

------------------------------------------------------

Маҳкум ва таълим: бу борада хориж давлатлар тажрибаси қандай?

Жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткорлик, жамиятда

юриш-туриш қоидаларига ҳурмат муносабатини шакллантиришда уларга таълим
олиш ва касб-ҳунар ўрганишга кўмаклашиш муҳим омил ҳисобланади. Шу боис
кейинги йилларда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, жиноят ва жиноят-
процессуал қонунчиликни такомиллаштириш жараёнида бунга алоҳида аҳамият
берилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2019 йил 29 январдаги “Озодликдан
маҳрум этилган шахсларни меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019
йил 16 апрелдаги “Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва
касб-ҳунарга

ўқитиш

тизимини

такомиллаштириш

чора-тадбирлари


background image

133

тўғрисида”ги қарорларида бу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган
долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Жумладан, Тошкент вилояти ИИБ Пробация ва жазоларни ижро этиш

бўлими Тарбия колониясининг 5-мактаби Зангиота тумани 35-мактаби билан
бирлаштирилди.

1

Бунинг натижасида Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими

Тарбия колониясида мазкур мактабнинг филиали ташкил этилди. Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг жазони ижро этиш
муассасалари ҳудудидаги 4 та касб-ҳунар таълими муассасалари Бандлик ва
меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилиб, касб-ҳунарга ўргатиш
марказларига айлантирилди.

Ўтган қисқа даврда озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган

шахсларнинг умумий ўрта таълим олиши учун олтита жазони ижро этиш
муассасаларида умумтаълим муассасаларининг фаолияти йўлга қўйилди. Яна
тўртта муассасада касб-ҳунарга ўқитиш марказлари иш бошлади. Шунингдек,
“Уста-шогирд” тизими асосида маҳкумларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича
комплекс чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Шу билан бирга, умумтаълим муассасалари ва касб-ҳунарга ўқитиш

марказлари бўлмаган жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг умумий
ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиши, шунингдек, барча жазони ижро
этиш муассасаларида маҳкумларнинг олий таълим олиши учун имконият ва
шароитларни яратиш заруратини юзага келтирмоқда.

Бу борада хориж мамлакатлар тажрибаси қандай?

Украина Республикаси

Жиноят-ижроия кодексига асосан, жазони ижро

этиш муассасаларида маҳкумлар умумий ўрта таълим, касб-ҳунар таълими,
шунингдек, масофавий ўрта махсус ва олий таълим олишлари мумкин.
Маҳкумларга

“Психология”, “Ҳуқуқшунослик”, “Менежмент”, “Ҳисобчи”,

“Реклама бўйича мутахассис”

ва бошқа мутахассисликлар бўйича масофавий

ўрта махсус ва олий маълумот олиш имконияти яратилган.

Маҳкумлар масофадан таълим олишлари учун алоҳида махсус компьютер

синфлари ва бошқа шарт-шароитларлар ташкил этилган.

Шунингдек, касб-ҳунарга йўналтириш бўйича ўқитиш йўлга қўйилган

бўлиб, ушбу касб-ҳунар таълими ўқиган маҳкумларга йўналиши бўйича электр
устаси,

сувоқчи,

ёғоч

ўймакорлиги,

новвой,

тикувчи,

сартарош

ва бошқа бир қатор касблар бўйича диплом бериш амалиёти йўлга қўйилган.


1

https://www.gazeta.uz/uz/2019/04/18/mahkumlar-talimi


background image

134

Ушбу таълимнинг маҳкумлар учун афзаллиги шундаки, давлат таълим

ҳужжатида маҳкумларнинг жазони ижро этиш муассасасида диплом олганлиги
кўрсатилмайди.

Россия Федерациясида

ҳам маҳкумларга олий таълимни масофадан ўқиш

имконияти яратилган. Россия Федерал жазони ижро этиш хизмати қатор олий
ўқув юртлари (Россия давлат ижтимоий университети, Твер қишлоқ хўжалиги
академияси, Псков давлат университети ва бошқа) билан ҳамкорлик йўлга
қўйган. Уларни ўқитиш бўйича реабилитация дастурлари, жисмоний тарбия ва
санъат, ҳунармандчилик ва бошқа фаолият турлари жазони ижро этиш
муассасасида ташкил этилган.

Федерал жазони ижро этиш хизмати бош бошқармаси ГУФСИН (УФСИН)

маълумотларга кўра, 2018 йилда 100 дан ортиқ маҳкумлар олий таълим
муассасаларнинг дипломларни олишган. Маҳкумларнинг олий ўқув юртларида
энг кўп талабалар Мордовия (66 киши), Татаристон (28 киши), Красноярск (36
киши),

Перм

(28

киши)

республикаларидан

ҳамда

Олтой

(21 киши) вилоятлари, Свердловск (50 киши), Новосибирск (42 киши), Твер (40
киши) ва Челябинск (34 киши) вилоятларидан бўлган. Шунингдек,
2019 йилда олий таълим муассасаларида масофавий таълим олаётган маҳкумлар
сони 1000 дан ортиқ эканлиги маълум қилинган.

1

Америка Қўшма Штатлари

да маҳкумларга таълим бериш рецидив

жиноятларни камайтириш ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган
жазони ўтаётган ҳамда маҳкумларни озод этилганидан кейин иқтисодий
имкониятларни яхшилашга қаратилган. АҚШда маҳкумларни олий таълимга
ўқитиш бўйича турли дастурлар амалга оширилди.

RAND Corporation

томонидан ўтказилган тадқиқотларда ҳар қандай турдаги таълим рецидив
жиноятни

43 фоизга

камайтириши аниқланган.

АҚШда маҳкумларга таълим бериш XIX аср иккинчи ярмидан бошланган

бўлиб, 1960 йилда таълим бериш дастурлари мамлакатнинг 9 та жазони ижро
этиш муассасасида мавжуд бўлган.

2

2001 йилда Бард коллежи томонидан маҳкумларнинг таълим олишига

“Bard Prison Initiative” махсус ўқув дастури ишлаб чиқилди ва дастурни
молиялаштириш “Ford Foundation” нодавлат ташкилоти томонидан амалга
оширилди. Ушбу дастурга асосан Нью-Йорк штатидаги 6 та жазони ижро этиш
муассасасида жазо ўтаётган маҳкумлар учун ўрта махсус ва олий маълумот
олишлари учун масофавий таълим олиш имконияти яратилди. Ҳозирги кунда

1

https://rg.ru/2019/02/08/chislo-zakliuchennyh-poluchaiushchih-obrazovanie-v-koloniiah-vyroslo-vtroe.html

2

https://rg.ru/2019/02/08/chislo-zakliuchennyh-poluchaiushchih-obrazovanie-v-koloniiah-vyroslo-vtroe.html


background image

135

“BPI” дастурида “BPI”га аъзо бўлган AҚШнинг 15 та таълим муассасалари

иштирок этмоқда.

1

Германия

да маҳкумлар учун мактаб, гимназия ва университет таълимни

тугатиш имконияти мавжуд. Жумладан, Германиянинг Фрейбург жазони ижро
этиш муассасасида маҳкумлар мактабни, гимназияни ҳамда университетда
таҳсилни ниҳоясига етказишлари мумкин. Ушбу муассасасидаги маҳкумлар
Германиянинг “Hagen” университетда масофавий ҳамда сиртқи таълим
оладилар. Эътиборлиси, жазо ўтаётган шахслар муассасадаги барча ишлардан
озод қилиниб, ҳатто ойига 120 евро миқдорда степендия олиш имкониятига эга.
Ушбу жазони ижро этиш муассасасида масофавий олий таълимни ташкил қилиш
натижасида таълим олган собиқ маҳкумлар орасида рецидив жиноятчилик
камайиб,

15-20 фоизни

ташкил қилган.

2

Беларусь Республикаси

нинг Жиноят-ижроия кодексида ахлоқ тузатиш

муассасаларида маҳкумларнинг умумий ўрта ва касб-ҳунар таълими олишни
ташкил қилиш ҳамда масофавий шаклда ўрта махсус ва олий маълумот олиш,
шунингдек қўшимча маълумот олиш учун шароитлар яратиш назарда тутилган.

Касб-ҳунар таълими ва ўқитиш ихтисосликлар бўйича (мутахассисликлар,

ихтисосликлар, касблар йўналишлари) бўйича ташкил этилади, уларда
маҳкумлар тайинланган малакаларини ҳисобга олган ҳолда, озод қилинганидан
кейин ушбу муассасасида ишлашлари мумкин бўлади. Маҳкумларнинг ахлоқ
тузатиш муассасаларида таълим олишлари учун маҳаллий ижроия ва маъмурий
органлар зарур шарт-шароитларни яратадилар.

3

Хорижий давлатларнинг айрим жазони ижро этиш муассасаларида баъзи

таълим турлари тўлов асосида ташкил этилган. Масалан, Данияда бошланғич ва
ўрта мактабларда таълим бепул, ўрта-махсус ва олий таълим дарслари тўлов
асосида ташкил этилади. Буюк Британия ва Aвстралияда маҳкумлар кенг
жамоатчиликка тақдим этиладиган ҳукумат кредитларидан фойдаланишлари
мумкин. Буюк Британиядаги Education Trust каби хайрия гуруҳлари масофавий
ўқишни молиялаштиришга қодир бўлмаган маҳкумларга грантлар ажратади.

Маълумотларга кўра, 2014 йилда Aнглия ва Уэльсда ўтказилган

тадқиқотларга асосан 6000 нафардан кўп маҳкумларни ўрганиш натижасида

1

https://zen.yandex.ru/media/id/5ad892d8bcf1bc28caede57d/naucheny-i-s-gorkim-opytom-kak-v-ssha-dobilis-chtoby-

zakliuchennye-poluchali-diplomy-i-bolshe-ne-vozvrascalis-v-tiurmu-6006efa7e0a5593cf73e152d

2

https://www.dw.com/ru/%D1%82%D1%8E%D1%80%D0%B5%D0%BC%D0%BD%D1%8B%D0%B5%D1%83%D0%BD%D0

%B8%D0%B2%D0%B5%D1%80%D1%81%D0%B8%D1%82%D0%B5%D1%82%D1%8B%D0%BD%D0%B0%D1%81%D0%
B2%D0%BE%D0%B1%D0%BE%D0%B4%D1%83%D1%81%D0%B4%D0%B8%D0%BF%D0%BB%D0%BE%D0%BC%D0%
BE%D0%BC/a-4716418

3

https://kodeksy-by.com/ui_kodeks_rb.htm


background image

136

таълим курсларида ўқиганларнинг қайта жиноят содир қилиш эҳтимоли
7 фоизга камайгани аниқланган.

1

Хорижий давлатларнинг маҳкумларга жазони ижро этиш муассасаларида

барча даражадаги таълим шакллари жорий этиш амалиёти “жазони
ўтаган”ларнинг ишга жойлашиш имкониятларини оширади, қайта жиноят
йўлига киришининг олдини олади.

Ижобий натижа бериши аниқ бўлган хориж тажрибасини қўллашнинг

фойдаси бўлса бўладики, илло зарари йўқ. Шундай экан, бизда ҳам жазони ижро
этиш муассасаларида таълимни такомиллаштириш лозим.

Бунда, биринчи навбатда, озодликдан маҳрум этиш муассасалари билан

олий таълим муассасалари ҳамкорликда маҳкумларни масофавий олий таълим
бериш тизимини йўлга қўйиш талаб этилади. Шунингдек, озодликдан маҳкум
этилган талабага нисбатан ўқишдан четлаштирилиши тўғрисидаги қоидани
бекор қилган ҳолда унга жазони ижро этиш муассасасида масофавий таълим
олишини давом эттириш имкониятини бериш керак.

Бундан ташқари жазони ижро этиш муассасаларида касб-ҳунар таълимида

ўқиган маҳкумларга йўналиши бўйича диплом олиш амалиётини жорий қилиш
ҳам мақсадга мувофиқдир.


















1

https://ru.qaz.wiki/wiki/Prison_education

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов