МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
10
КИССАВУРЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ФОШ ЭТИШДА ТЕЗКОР –
ҚИДИРУВ ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
А.К.Дўсметов
ИИВ Академияси Магистратура
тингловчиси подполковник
https://doi.org/10.5281/zenodo.15836295
Фуқароларнинг шахсий мулкига қарши жиноятлар орасида чўнтак
ўғирлиги энг ижтимоий хавфли жиноят ҳисобланади.
Киссавурликни олдини олиш деганда ички ишлар органлари тезкор
бўлинмаларининг тезкор-қидирув фаолиятининг усули, элементи, куч ва
воситалари асосида ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ва
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда
тезкор-қидирув ва профилактик чора-тадбирларни амалга оширилишига
айтилади.
Киссавурликнинг олдини олишда ички ишлар органларининг тезкор
ходимлари соҳавий хизматлар билан биргаликда сўров, маълумотлар
тўплаш каби тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширадилар. Сўров
тезкор-қидирув тадбирини амалга оширишда ИИВнинг меъёрий
ҳужжатлари талаблари асосида киссавурлик жиноят содир этишга мойил
бўлган шахс билан махсус суҳбат ўтказишдан иборат бўлган тадбир
ҳисобланиб, бу тадбирни ўтказишдан мақсад ушбу шахсларни жиноят
жинот содир этиш фикридан қайтаришдан иборатдир. Маълумотлар
тўплаш тезкор-қидирув тадбирини ўтказишдан олдин сўров, тезкор
кузатув каби тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилади. Киссавур шахснинг
жиноий қилмишига чек қўйилиши, маълум маънода ушбу жиноятни
олдини олишга хизмат қилади. Бундан ташқари, киссавурликни олдини
олиш профилактик тадбирлар орқали амалга оширилади, буларга:
умумий, махсус, якка, виктимологик каби профилактик тадбирларни
мисол келтиришимиз мумкин.
Умумий
профилактик
тадбирлар
аҳоли
гавжум
жойларда
киссавурликни содир этиш сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-
шароитларни аниқлаш, бартараф этиш бўйича йиғилишлар ўтказиб,
тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилади. Бу тадбирни ўтказишдан
асосий мақсад – келгусида киссавурлик жиноятининг содир этилишини
камайтириш ва фуқароларнинг хушёрлигини оширишдир.
Махсус профилактик тадбирлар киссавурлик жиноятини содир этиб
озодликдан маҳрум этилган ва жазо муддатини ўтаб жазони ижро этиш
муассасаларидан озод қилинган, шунингдек озодликдан маҳрум қилиш
МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
11
билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахслар ўртасида махус
тадбирларни амалга ошириш орқали уларни киссавурлик содир этиш
фикридан қайтаришдан иборатдир.
Якка профилактик тадбирлар киссавурлик жиноятини содир этиши
мумкин бўлган шахслар билан якка тартибда турли усулларда
профилактик таъсир чораларини ўтказиш орқали амалга оширилади.
Виктимологик профилактик тадбирлар киссавурлик жиноятидан
жабрланган ёки жабрланувчи бўлиши мумкин бўлган шахслар билан
махсус суҳбатлар ўтказилиб, киссавурликдан жабрланувчи бўлиб
қолмаслиги учун тушунтириш ишлари олиб борилади.
Киссавурликни фош этиш деганда ички ишлар органлари тезкор
бўлинмаларининг тезкор-қидирув фаолиятининг усули, элементи, куч ва
воситалари асосида тезкор-қизиқиш уйғотувчи ёки мазкур жиноятни
содир этишда гумонланаётган шахс (шахслар)га нисбатан соҳавий
хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда
тезкор-қидирув тадбирларни амалга оширилишига айтилади.
Ички ишлар органларининг тезкор бўлинмалари томонидан
киссавурликни фош этишда “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги
қонунда кўрсатилган тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, киссавурликни олдини олиш ва
фош этишда тезкор-қидирув тадбирларини самарали амалга оширилиши
мазкур турдаги жиноятларнинг камайишига, жазонинг муқаррарлигини
таъминлаб, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари
кафолатланишига хизмат қилади.