МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
5
МУҲАРРИРЛАР ТЎҒРИСИДА
К.И.Ҳазратқулов
Чирчиқ Давлат Педагогика Университети
“Тарих” Кафедраси Таянч Докторанти
Https://Doi.Org/10.5281/zenodo.16759907
Ҳозирги даврга келиб мамлакатимизда тарихга, айниқса Бухоро
амирлиги тарихига қизиқиш кучайиб кетди. Бу давр тўғрисида
тарихчиларимиз ва филолог олимларимизнинг бир қатор мақолалари ва
китоблари нашр қилинди. Шу ўринда тарихчи олима т.ф.д. Д.Алимованинг
“Тарих ўтмиш сифатида, Тарих фан сифатида. Жадидчилик ҳодисаси”
монографияси алоҳида ўрин тутади(1) Филолог олим ф.ф.д.Ҳамидулла
Болтабоевнинг маърифатпарварларга бағишланган беш томлик тўплами
(авторлар коллетиви билан)(2). Маърифатпарварларнинг жонкуяр
изланувчиси т.ф.д. Дилноза Жамолованинг тадқиқотлари, ижтимоий
тармоқлардаги чиқишларини ёдга олиш зарур(3), қўшни Тожикистон
Республикасидаги
таррихчи-олим
т.ф.д.Нўъмонжон
Гаффаровнинг
изланишларини тилга олмасдан ўтиш мумкин эмас(4). Шу билан бир
қаторда тарих саҳнасида баъзи бир масалалар борки, унга муаллиф баҳоли
қудрат жавоб беришга ҳаракат қилади.
Жадидчилик ҳаракатининг энг катта ютуқларидан бири Бухоро
амирлигида
миллий
матбуот
органи-газета
нашр
қилишга
эришганлигидир.
Бухорога
қўшни
давлатлардан
“Ҳабл
ал-
матин”(Мустаҳкам алоқа Калькутта, (1893йил), “Чеҳранома”(Миср),
“Таржумон”(Қрим 1881йил,),”Ҳаёт” (Боку), “Юлдуз”(Қозон) каби газеталар
олиб келинар эди. Бу газеталарнинг чет эллардан олиб келиниши,
чегаралардан, божхоналардан олиб ўтилиши Бухоро аҳолисига улардан
фойдаланиншда ноқулайликлар туғдирар эди. Бундан ташқари
Бухородаги Россия империясининг Сиёсий агентлиги, “охранка”(5)нинг
айғоқчилари ҳам матбуот органининг олиб келинишига қаршилик
кўрсатар эди.
Бухоро амирлигида матбуот органининг вужудга келиш тарихи тожик
адабиётининг асосчиси Садриддин Айнийнинг “Бухоро инқилобининг
тарихи” асарида муфассал ёритилган(6).
Бу илмий ишда муаллиф амирликда нашр қилинган “Бухоройи
Шариф” газетасининг муҳаррирлари тўғрисида қисқа маълумот бериб
ўтишга ҳаракат қилади.
Шундай қилиб, 1912 йил 11 мартида Янги Бухоро (ҳозирги Когон)да
амирликда биринчи марта “Бухоройи Шариф” газетаси тожик-форс тилида
МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
6
нашр этилди. Бу газетанинг 15 та муассиси бўлган. Улардан 6 таси рус, 6
таси бухоролик ва 3 таси эронлик бўлган. Бухоролик маърифатпарвар ва
миллионер
Муҳиддин
Мансуров(7)
мазкур
газетага
меценатлик(ҳомийлик)
қилган.
Газетанинг
биринчи
редактори
(муҳаррири) Мирзо Жалол Юсуфзода Бокудан чақиртирилган. Чунки ҳали
аср бошларида ҳали дин пешволарининг аҳолига таъсири жуда кучли
бўлган бир пайтда газетага муҳаррир тайинлаш ҳам муаммо бўлган. Ушбу
мақоланинг муаллифи Мирзо Жалол Юсуфзода(1861-1931й.й.) ҳақида
ўзининг олдинги нашр қилинган мақоласида жуда қисқа маълумот берган
эди(8) Озарбайжон тадқиқотчиларининг маълумоти бўйича Мирзо Жалол
Юсуфзола эмас,Мирзо Жалол Юсифзода 1862 йил 17 мартда Россия
Империяси, Боку губернияси Шуша шаҳрида озарбайжон адабиёти ва форс
тили билимдони Гажи Мирзо Али Акбар оиласида твваллуд топди. (Бундан
кейин биз ҳам адабиётларда қабул қилингандек Юсуфзода деб атаймиз.)
Бошланғич таълимни бўлғуси маърифатпарвар ўз отасидан олди. Араб ва
форс тилларини ҳам отасидан ўрганди. Шундан кейин у 10 йил давомида
Эроннинг Кермон шаҳрида Иброҳимхон Қажар устозлигида таълимни
давом эттирди. Кейин Юсуфзода Эронда форс ва араб тилини
мустаҳкамлайди, диний ва дунёвий илмлар билан шуғилланади.
Мирзо Жалол Юсуфзода Эрондан ватанига қайтгандан кейин бироз
вақт ўқитувчилик билан машғул бўлади, шунинг билан бирга бадиий ижод
билан шуғилланади: ғазаллар, шеърлар, ҳикоялар ёзади.
Мирзо Жалол Юсуфзода озарбайжон мусиқа маданияти тарихига
ўзининг Александр Огназашвили билан 1910 йилда яратилган “Фарҳод ва
Ширин” операси билан киради.
Мирзо Жалол Юсуфзода тўғрисида биринчи қисқа маълумотлар
озарбайжон шоири ва мусиқашуноси Мир Муҳсин Наввобнинг 1892 цил
ёзилган”Тазкираи Наввоб” китобида учрайди:”Жаноб Охунд Хожи Мирза
Алекпер ўғли ташқи кўриниши ёқимли, соф кўнгилли йигит. У Қорабоғ
уламоларидан. Баъзан Юсуфзода форс ва турк тилларида шеърлар ёзади.
Лекин ҳали унинг девони йўқ”
Унинг “Келмасму” ва “Чўпон” номли шеърлари “Маориф ва
Маданият”журналида чоп этилган. Мазкур шеърлар ўз замонасининг
билимдонлари томондан яхши баҳоланган.
Дунёнинг мустамлака қилинган кўп давлатларида бўлгани каби
Озарбайжонда ҳам миллий тилда дарслик китоблар бўлмаган. Шу сабабли
Юсуфзода мактаб ўқувчилари учун дарсликлар яратишга киришган. Унинг
МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
7
“Ҳесаб” номли дарслик китоби 1884 йил 14 январида “Кавказ ноиблиги”
цензурасининг рухсати билан нашрдан чиқди. Дарсликнинг кириш сўзида
маърифатпарвар Жамол ёзади: “Бизнинг мусулмон мактабларида
математика ўқитилмайди. Бунинг сабаби дарсликнинг ўзи йўқлигидадир.
Бизнинг дарсликка бўлган эҳтиёжимизни яшириб бўлмайди. Чунки
бизнинг болаларимиз мактабни тугатиб савдо ишлари билан
шуғилланишади, савдо ишида эса ҳисобни яхши билиш керак”.
Юсуфзоданинг таълимга бағишланган иккинчи китоби “Нахъи-
мункар” деб аталади. Бу китоб насиҳатномалар бўлиб учта қисмдан
иборатдир. Муаллиф бу китобда туркийзабон ёшларининг руҳий
ҳолатидан розилигини, лекин ёшларнинг зарарли одатларни тарк этишга
чақиради.
Юсуфзоданинг нашр қилдирган охирги китоби “Боболарга ва
бувиларга насиҳат” деб аталади.Китобнинг номидан ҳам кўриниб
турибдики, бу асар ҳам болалар тарбиясига бағишланган.
Мизо Жалол Юсуфзоданинг ҳаётининг бир қисми Ўрта Осиёга, Бухоро
амирлигига боғланган. У 1912-1913йилларда Бухоро амирлиги
маърифатпарварлари “Бухоройи Шариф” газетасининг муҳаррири бўлиб
фаолият олиб борди. У Бухорода қисқа, аммо сермаҳсул ижод қилди.
Бўлғуси публицист меҳнат фаолиятини Жалил Маматқулизоданинг
“Мулло Насриддин” (1906-1930йй, Тифлис)(9) сатирик журналида
бошлади. Редакцияда у форс бўлимининг бошлиқлигигича ўсиб борди. Шу
билан бир қаторда маърифатпарвар Мирза Ҳайдаров билан бирга иккита
газетанинг муассиси эди. У яна Бокуда чиқадиган”Ҳақиқат ул-афкор”
(“Фикрлар ҳақиқати”) газетасининг муҳаррири ҳам эди. Лекин бу
газеталар кўп ўтмай ёпилиб кетди.
Мирза Жалол Юсуфзода Бухорога келиши билан ўзининг қизғин
фаолиятини бошлади. Қисқа вақт ичида ўзининг ўқувчиларига эга бўлди
ва уларнинг ҳурматини қозонди. Газетанинг дастлабки сонлариданоқ
“Бухорога мактуб”, “номерга мактуб” рубрикалари остида ўқувчиларнинг
газетага мактублари босилиб борди. Энг муҳими газетахонлардан келган
мактубларга муҳаррирнинг ўзи жавоб ёзар эди. У ўзининг дастлабки
мақоласидаёқ:”Газета (яъни “Бухоройи Шариф”) маърифатпарварликка
қарши ёзилган мақолаларни нашр этмайди”,-деб ёзган эди(10). Мирзо
Жалол ўзининг бир мактубида ёзганидек бош муҳаррирнинг муҳим
вазифаси:”...халқнинг маърифатли бўлиши, биз маърифатга муҳтожмиз,
биз илмларни эгаллашимиз керак(11)”. “Бухоройи Шариф” нашр этилган
МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
8
мақолаларидан шу нарса кўринадики, у Бухоро амирлигининг келажагини
амирликда чуқур ислоҳатлар ўтказишда кўради. Масалан, унинг мазкур
газетада босилган”Тартиб лозим аст” (“Тартиб керак”)мақоласида таълим
беришнинг аниқ режасини , ривожланган таълим усулини амирликнинг
мактаб ва мадрасаларида жорий қилишни таклиф қилади(12). Илм ва
таълим масаласи нафақат Мирзо Жалол ўз олдига қўйган проблема
бўлмай, бутун жадидлар ҳаракатининг ўз олддига қўйган проблемаси эди.
Публицистнинг ижодида халқнинг дарди, орзу-умидлари, у яшаган
жамиятнинг долзарб масалалари ёрқин ўз аксини топган. У замондош
шоирлар ва маърифатпарварларни анъанавий муҳаббатни куйлашдан воз
кечиб, бтун диққатларини илмга, фанга, дунёвий билимларни эгаллашга,
бутун диққатларини жамиятни қолоқлик иллатларидан тозалашга,
замонавий илмларни эгаллашга чақиради. Мирзо Жалол Юсуфзода
ўзининг
Бухородаги
ҳаётида
бутун
кучини,
ижодини
маърифатпарварликка, Бухороо халқининг саводхон бўлишига бағишлади.
Мирзо Жалол Юсуфзода 1913 йилда Бокуга қайтди ва “Садои-Ҳақ” ва
“Иқбол” газеталари редакцияларида ишлади. Халқ Республикаси даврида
“Озарбайжон” газетаси билан яқиндан ҳамкорлик қилди. Халқ
Республикаси тугатилгандан кейин Бокуда ва Жаброил районида
ўқитувчилик шуғилланди.
Озарбайжон тадқиқотчиларининг ёзишича Юсуфзода 1926 йил
Бокуда бўлиб ўтган 1 туркологларнинг съездида таржимон сифатида
иштирок этган.
Юсуфзода шоир Умар Хайёмнинг рубоийларини биринчилардан бўлиб
озарбайжон тилига таржима қилган.
Мирзо Жалол Юсуфзода 1931 йил Бокуда вафот этган.
“Бухоройи Шариф”газетасининг яна бир редактори бўлган
Мирҳайдархўжа Мирбадаловвнинг ҳаёти мураккаброқ кечган. Мирбадалов
тўғрисида кўп маълумот сақланиб қолмаган. Асли келиб чиқиши ўзбек
бўлган турк тадқиқотчиси Аҳад Андижоннинг маълумотларига қараганда,
унинг асли исми Мир Ҳайдар Бадалиев бўлиб, келиб чиқиши бухоролик
яҳудийлардан бўлган(7). ХIХ аср охириларида Бухоро амирлиги тарихида
катта роль ўйнаган инглиз Фредрик Бейлининг, таъкидлашича, унинг оти
Ҳайдар Хўжа бўлган ва унинг келиб чиқиши турк-татарларидан бўлган.
Мақола муаллифининг фикрича, Мирбадалов билан шахсан таниш бўлган
инглиз махфий хизматининг ходими бўлган полковник Бейлининг
маълумоти ҳақиқатга яқинроқ.
МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
9
Мирбадалов Самарқандда, Тошкентда рус идораларида таржимон
бўлиб ишлаган. 1880 йиллардан бошлаб Когон(Янги Бухоро)да рус
консулхонасининг таржимони бўлиб хизмат қилган. Унинг форс тилини,
маҳаллий урф-одатларни яхши билиши ерлик халқнинг ишончини
қозонишига сабаб бўлган. Мирбадалов бу пайтда рус фуқоролигини қабул
қилган эди. Шунинг учун у Янги Бухородаги Россия Императорлиги
Сиёсий агентлигининг девони мудири лавозимига кўтарилган. У чор
Россияси админстрациясига яқинлиги ва маҳаллий ўртасидаги обрўси
ҳисобга олиниб, уни “Бухоройи Шариф” газетасиинг редактори этиб
белгиланди.
Мирҳайдар Хўжа Бокуан чақирилган Мирзо Жалол Юсуфзода каби
газета ишларини севмас, леккин ташкилотчилик ишларини ўрнига қўйиб
бажарар эди. Шунинг учун бўлса керак, 1917 йил февралида Россиядаги
Вақтли ҳукумат большевиклар тамонидан тугатилгач, Бухоро амири
хизматига ўтди.
1918 йил баҳорида “Колесов воқеалари”да амирлик ҳукумати ва
Тошкент комиссарлари ўртасида воситачилик вазифасини бажарди. Ўша
пайтда большевикларнинг Бухорода революция қилиш тўғрисидаги
авантюраси бухороликларнинг “жиҳод”га кўтарилишига, минглаб бегуноҳ
одамларнинг қони тўкилишига олиб келиши мумкин эди. Бу қонли
ҳодисанинг олдини олишда дипломатларнинг , жумладан Мирбаловнинг
ҳам хизматлари катта бўлган.
Худди шундай, Мирҳайдархўжа амир Олимхон ва Бухорога махфий
топшириқ билан келган Британия махфий хизмати ходими полковник
Ф.Бейли(1882-1967йй) ўртасида воситачилик вазифасини бажарган.
Инглиз махфий хизматининг агенти Ф.Бейли тўғрисида жуда кўп
китоблар ёзилган(унинг ўзи ҳам ўз хотираларини нашр қилдирган),
бадиий фильмлар олинган. Бруно Ясенскийнинг “Одам терисини
ўзгартиради” номли романи(1933й.), шу роман асосида Борис Кимягаров
“Тожикфильм” кино студиясида 1979 йилда бадиий фильм олган.
Лекин тажрибали Бейли нафақат қамоқ ва жазодан қутулиб қолган,
ҳатто у австриялик ҳарбий асир сифатида большевикларнинг ишончига
кириб, Бухоро амири амалдорлари орасидан инглиз жосуслаарини
аниқлаш учун амирликка жўнатилган, яъни Бейли ўзини-ўзи фош қилиши
керак бўлган, гўё. У пайтда инглиз махфий хизмати учун учун оғир
даврлар бўлган. Мирбадалов у ерда нафақат Бейлини қутқариб қолган,
ҳатто уни Эронга қочириб юборишни ташкил қилган. Полковник Бейли
МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
10
ҳам 1920 йилда Мирҳайдар Хўжанинг ўзига, ўзи орқали Британия тожига
қилган хизматларини унутмасдан Мирбадаловни Британия Ҳиндистонига
кириш визаси бўлган паспорт таёрлатиб берган.
Мирҳайдар Хўжа Мирбадалов эмиграцияда яшаган даврда собиқ амир
Саид Олимхоннинг вакиллигини олишга ҳаракат қилди: “Мен
большевизмни ва большевиклкарни жуда ёмон кўраман. Агар мен
мамлакатимни уларнинг асоратидан қутқаришга ёрдамим тегса, ўзимни
бахтли ҳисоблар эдим”. деб ўзининг юраги тубидаги орзусини айтади.
Бухоро амири Саид Олимхон номидан ҳаракат қилиб, қандай қилиб бўлса
ҳам унинг ноқонуний тахтдан ағдарилган Бухоро амири статусини олишга
уринади. У ҳаёти давомида Европадаги большевикларга қарши доиралар
билан алоқа ўрнатиш ҳаракатларини тўхтатмади.
Мирҳайдар Хўжа 1922 йил инглизлар билан учрашиб, улар ёрдамида
генерал Анвер Пошшонинг кўмагига эришмоқчи бўлди. Чунки Анвер
Пошшо бутун шарқий Бухородаги босмачиларни бирлаштириб, Совет
Россиясига уруш эълон қилган эди.
Аммо Британия Ҳиндистони ҳукумати Симлада Мирбаловни қабул
қилишни рад этди.
1926-1927 йилларда Мирбадалов полковник Бейли ёрдамида
Британиядан ёрдаам олишга яна бир марта уриниб кўрди.Лекин жавоб
жудаям совуқ бўлди:”Мирҳайдарга ўз ҳаракатларининг базаси қилиб
Ҳиндистондан фойдаланиншга имконият йўқлигини тушунтириб қўйилса
ёмон бўлмас эди”(9). Бу жавобдан кейин ҳам Мирбадалов Бухоронинг экс-
амирини кўп ҳимоя қилди. Мирҳайдар Хўжа Мирбадалов 1938 йил
Эроннинг Машҳад шаҳрида тинчгина вафот этди.
Полковник Ф.Бейли 1938 йил Ҳиндистондаги хизматини тугатиб
Буюк Британияга қайтди. У Англияда эотдор итларни кўпайтириш биан
шуғилланди. Тибет тоғларидан олиб келган 2000 талик капалаклар
коллециясини қироллик музейига топширди. Бу коллекция ҳозир ҳам
Буюк Британия музейида сақланади. Ф.Бейли иккита мемуар китоб ёзди.
Улардан бири “Тошкентга миссия” деб аталади.
Полковник Ф.Бейли 1967 йил 85 ёшида вафот этди. У ғарб
историяграфиясида Совет Россиясига қарши курашган қаҳрамон ва Ўрта
Осиё бўйича йирик мутахассис ҳисобланади.
Бу жажжи тадқиқотда муаллиф ХIХ аср охири - ХХ аср бошларида
Бухоро амирлигида маърифатпаварлар ҳаракатининг кичик деталларини
очиб беришга ҳаракат қилади.
МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
11
Фойдаланилган адабиётлар ва изоҳлар:
1.
Алимова Д.А.профессор, тарих фанлари доктори, методология,
культуралогия ва историография проблемалари бўйича йирик ўзбек
олимаси.
2.
Болтабоев Ҳ филология фанлари доктори, жадидчилик бўйича
етакчи олим.
3.
Жамолова Д. тарих фанлар доктори, маърифатпарварлик бўйича
етакчи ўзбек олимаси.
4.
Гаффаров Н. Тарих фанлари доктори, профессор, Бухоро
жадидчилиги бўйича йирик мутахасис.
5.
“охранка” ТРОО(туркестанское охранное отделение-туркистон
район қўриқлаш бўлими) халқ орасида “охранка” деб юритилар эди.
6.
Айний С. “Бухоро инқилобининг тарихи” Токио, 2010 йил.
7.
Мансуров М. Ўша пайтда илғор маърифатпарвар, савдогар,
амирликдаги 4 та миллионерлардан биттаси.
8.
Ҳазратқулов К. “Зулмга адоват” Ўзбекистон адабиёти ва санъати,
1993 йил, 15 январь.
9.
“Мулло Насриддин” 1906-1930 йилларда Тифлисда босилган машҳур
сатирик журнал.
10.
“Бухоройи Шариф”, №1, 1912 й.,11 март.
11.
“Бухоройи Шариф”, “Тартиб лозим аст”(Тартиб керак)№3, 1912 й.
12.
“Бухоройи Шариф”, Таждид матлаъ, Ахборотнинг янгиланиши,
13.
№12, апрель 1912 й.
14.
“Asia-Plus” интернет.
