Ушбу мақолада аудиторлик текширувларида ички назорат тизими самарадорлигини баҳолашнинг асосий босқичлари ёритиб берилади. Ички назорат тизими аудиторлик жараёнида корхона фаолиятининг молиявий ҳисоботлар ишончлилиги, ресурслардан самарали фойдаланиш ва хатарларни бартараф этишда муҳим ўрин тутади. Мақолада ички назорат тизимини баҳолашнинг тайёргарлик, ахборот тўплаш, таҳлил қилиш, синов ва хулоса чиқариш босқичлари изчил равишда кўриб чиқилади. Шунингдек, аудиторлик амалиётида халқаро стандартлар ва миллий меъёрлар асосида самарадорликни баҳолаш усуллари таҳлил этилади.