МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
56
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ РИВОЖЛАНИШ
ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА УНИНГ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТГА
ТАЪСИРИ
Расулова Шарифа Ғайбуллаевна
ЖизПИ, доценти
Азимов Икром Алижонович
ЖизПИ, талабаси
https://doi.org/10.5281/zenodo.16891807
Аннотация:
Ушбу мақолада рақамли иқтисодиётнинг замонавий
ривожланиш тенденсиялари ва унинг миллий иқтисодиётга кўрсатаётган
таъсири таҳлил қилинади. Рақамли технологияларни иқтисодиётнинг
турли соҳаларига жорий этишнинг афзалликлари, юзага келадиган
муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ёритилади. Шунингдек,
электрон тижорат, рақамли тўлов тизимлари, сунъий интеллект ва
“ақлли”
ишлаб
чиқариш
каби
йўналишларнинг
иқтисодий
самарадорликка таъсири ўрганилади. Тадқиқот натижалари рақамли
иқтисодиётни ривожлантириш стратегиясини шакллантириш ва унинг
барқарор ўсишига эришиш учун амалий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат
қилади.
Калит сўзлар:
рақамли иқтисодиёт, рақамли технологиялар, миллий
иқтисодиёт, электрон тижорат, рақамли тўлов тизимлари, сунъий
интеллект,
ақлли
ишлаб
чиқариш,
инновациялар,
иқтисодий
самарадорлик.
Annotation:
This article analyzes the modern development trends of the
digital economy and its impact on the national economy. It highlights the
advantages of introducing digital technologies into various sectors of the
economy, the challenges that arise, and ways to overcome them. The study also
examines the impact of areas such as e-commerce, digital payment systems,
artificial intelligence, and “smart” manufacturing on economic efficiency. The
results of the research serve to develop practical recommendations for shaping
a digital economy development strategy and ensuring its sustainable growth.
Keywords:
digital economy, digital technologies, national economy, e-
commerce, digital payment systems, artificial intelligence, smart manufacturing,
innovations, economic efficiency.
Бугунги кун замонавий иқтисодиёти рақамли технологиялар ва
фаолиятни рақамлаштириш жараёнлари билан бевосита боғлиқ. Бу
муаммо жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида устувор вазифа сифатида
қаралмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
57
Мирмонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва қонунчилик
палатасига қилган мурожаатномасида “2020 йил Илм-маърифат ва
ракамли иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.
Шундан кейин фуқаролар, талабаларда “Рақамли иқтисодиёт” атамаси
хақида кўплаб саволлар туғила бошлади. Қуйида уларнинг энг
муҳимларига аниқлик киритамиз.
Рақамли иқтисодиёт - бу иқтисодий, ижтимоий ва маданий
алоқаларни рақамли техналогияларни қўллаш асосида амалга ошириш
тизимидир. Баъзида у интернет иқтисодиёти, янги иқтисодиёт ёки веб-
иқтисодиёт деган терминлар билан хам ифодаланади.
1995 йилда америкалик дастурчи Николас Нетропонте “рақамли
иқтисодиёт” терминини амалиётга киритди. Ҳозирда бу истилоҳни бутун
дунёдаги сиёсатчилар, иқтисодчилар, журналистлар, тадбиркорлар
деярли барча қўлламоқда.
2016 йилда Бутунжахон банки дунёдаги ракамли иқтисодиётнинг
аҳволи ҳақида илк марта маъруза эълон қилди.
Рақамли иқтисодиётнинг оддий иқтисодиётдан бир қатор жиҳатлари
билан фарқ қилади. Масалан, харидорга пойбзал керак. Уни бозорга тушиб
ўзи бевосита танласа ва нақд пулга сотиб олса, бу анъанавий иқтисод.
Бирор веб-сайт ёки телеграммдаги бирон савдо боти орқали ўзига маъқул
товарни танлаб, товар эгасига пулни электрон тўлов тизими орқали тўлаш
ва товарни етказиб бериш хизмати орқали олиш-рақамли иқтисодиёт
дейилади.
Бу масалани энг содда маиший мисол орқали тушунтиришдир.
Аслида хаммамиз аллақачон рақамли иқтисодиёт ичидамиз, унинг
қулайликларидан фойдаланамиз. Масалан, ойликларимиз пластик
карталарга тушади, электрон тўлов орқали коммунал хизматлар, телефон,
интернет ва бошқа махсулот ва хизматларга тўловни амалга оширамиз,
электрон тарзда солиқ деклорацияси топширамиз, картадан картага пул
ўтказамиз, уйга таом буюртма қиламиз ва ҳоказо.
Рақамли иқтисодиёт – бу нолдан бошлаб яратилиши лозим бўлган
қандайдир бошқача иқтисодиёт эмас.
Бу янги технологиялар, платформалар ва бизнес моделлари яратиш ва
уларни кундалик ҳаётга жорий этиш орқали мавжуд иқтисодиётни янгича
тизимга кўчириш деганидир.
Бундан ташқари рақамли иқтисодиётнинг бир қатор қулайликлари
мавжуд:
МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
58
тўловлар учун харажатлар камаяди. (масалан банкка бориш
учун йўлкира ва бошқа ресурслар тежалади).
товарлар ва хизматлар ҳақида кўпроқ ва тезроқ маълумот
олинади.
рақамли дунёдаги товар ва хизматларнинг жаҳон бозорига
чиқиш имкониятлари катта.
Feedback (истеъмолчи фикри)ни тез олиш ҳисобига товар ва
хизматлар жадал такомиллаштирилади.
тезроқ, сифатлироқ, қулайроқ.
Яққол мисол. Рақамли платформаларнинг ривожланиш соҳасидаги
ёрқин мисоллардан бири сифатида “Alibaba” электрон савдо тизимига эга
бўлган Хитой компаниясини келтириб ўтиш мумкин.
Ундан фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатадики, маълумотлар
тўплаш жараёнида иқтисодиётнинг турли секторларига экспансия учун
ўта рақобатли устунликлар яратилади. “Alibaba” бу оддийгина рақамли
платформа эмас, балки платформалар экотизимидир.
Рақамли иқтисодиёт инсонларнинг турмуш даражасини сезиларли
даражада оширади, бу унинг асосий фойдасидир. Ракамли иқтисодиёт
коррупция ва “яширин иқтисодиёт”нинг асосий кушандасидир. Чунки,
рақамлар хамма нарсани муҳрлайди, хотирада саклайди, керак пайтда
маълумотларни тез тақдим этади.
Бундай шароитда бирон маълумотни яшириш, яширин битимлар
тузиш у ёки бу фаолият ҳакида тўлиқ ахборот бермасликнинг иложи йўқ,
компьютер хаммасини намоён килиб қўяди.
Маълумотлар кўплиги ва тизимлилиги ёлғон ва қинғир ишларга йўл
бермайди, чунки тизимни алдаш имконсиз.
Натижада “ифлос пулларни” ювиш, маблағларни ўғирлаш, самарасиз
ва мақсадсиз сарфлаш, ошириб, ё яшириб кўрсатиш имкони қолмайди.
Бу эса иқтисодиётга легал маблағлар оқимини оширади, солиқлар, ўз
вақтида ва тўғри тўланади, бюджет тақсимоти очиқ бўлади, ижтимоий
соҳага ва йўналтирилган маблағлар ўғирланмайди, мактаблар,
касалхоналар, йўлларга ажратилган пуллар тўлиқ етиб боради ва ҳоказо.
Давлатнинг ракамли иқтисодиётни ривожлантириш йўлини
танлаганлиги, ахборот технологиялари соҳасида ва умуман, электрон
хужжатлар айланмаси соҳасида янги йўналишлар очиб беради. “Рақамли
техналогиялар” томон бурилишга бутунжахон интернет тармоғи ва
сифатли алоқанинг ривожланиши сабабчи бўлди.
МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
59
Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт маълум даражада ривожланган.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда фойдаланувчилар озиқ-овқат
махсулотларига буюртма бериш учун телеграмм ботларидан фаол
фойдаланилмоқдалар. Шунингдек, турли интернет дўконлар, электрон
тўлов тизимлари ҳам фаол ривожланиб бормоқда. Демак, фуқароларимиз
электрон битимларни амалга оширишга ишоняптилар. Фақат ҳозирги
кунгача фойдаланувчилар катта харажатлар талаб килмайдиган кичик
битимларни амалга оширмоқдалар, ўртача харид хажмини оширишга эса
унчалик тайёр эмаслар.
Эндиги масала ўртача ва йирик иқтисодий битимлар ва молиявий
операцияларни рақамли технологиялар орқали амалга оширишни
ривожлантиришдан иборат.
Шунингдек, рақамли иқтисодиётнинг ўз валютаси (криптовалюта,
биткоин), пул сақлайдиган кармони (блокчейн) ҳисоблаш усуллари
(майнинг) каби терминаллари мавжуд. Улар хақида янада батафсил
маълумот олиш тавсия қилинади.
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун бир қатор давлат ва
жамоат ташкилотлари маъсул бўлиши мақсадга мувофиқ. Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиха бошқаруви миллий
агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш
соҳасида ваколатли орган ҳисобланади.
Бундан
ташқари
Иқтисодий
тараққиёт
ва
камбағалликни
қисқартириш, Молия, Ахборот технологиялари, Адлия вазирликлари ва
бошқа қатор давлат тузилмалари рақамли иқтисодиётни ривожлантириш
учун ўзига хос масъулият ва вазифаларга эга. Бу хақида Ўзбекистон
Республикаси Президенти Шавкат Мирмонович Мирзиёевнинг Олий
Мажлис Сенати ва қонунчилик Палатасига қилган мурожаатномасида
(24.01.2020 йил) ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари, яқинда
2020 йил 05 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ПФ-6079-сон Фармони
имзоланди.
Ҳулоса қилиб айтганда, мазкур Фармон ижросини таъминлаш орқали
келгусида
мамлакатимизда
“рақамли
иқтисодиёт”нинг
янада
ривожланишига шак-шубҳа йўқ.
МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
60
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Gaybullayevna, R. S. ., & Musurmangulov. (2024). THE IMPORTANCE OF TIME
MANAGEMENT IN ENSURING EFFICIENCY IN CONSTRUCTION. JOURNAL OF
ECONOMY, TOURISM AND SERVICE, 3(1), 28-31.
2. Gaybullayevna, R. S. (2023). THE STATE OF THE DIGITAL ECONOMY TODAY:
PROBLEMS AND SOLUTIONS. JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM AND SERVICE,
2(12), 38-42.
