Авторы

  • А. Машарипов
    ИИВ Академияси Магистратураси тингловичиси,

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.icas.50614

Ключевые слова:

валюта қимматликлари қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш терговга қадар текширув тергов фош этиш исботлаш тактика.

Аннотация

ушбу мақолада валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш билан боғлиқ жиноятларни фош этишнинг ўзига хос хусусиятлари, уни такомиллаштириш истиқболлари ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётида бу билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар ва уларни бартараф этишга қаратилган таклифлар асослантирилган.


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

184

ВАЛЮТА ҚИММАТЛИКЛАРИНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА

ОЛИШ ЁКИ ЎТКАЗИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЛАРНИ ФОШ

ЭТИШ ТАКТИКАСИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

А.Машарипов

ИИВ Академияси Магистратураси тингловичиси,

https://doi.org/10.5281/zenodo.12644498

Аннотация:

ушбу мақолада валюта қимматликларини қонунга хилоф

равишда олиш ёки ўтказиш билан боғлиқ жиноятларни фош этишнинг
ўзига хос хусусиятлари, уни такомиллаштириш истиқболлари ҳамда
ҳуқуқни қўллаш амалиётида бу билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар ва
уларни бартараф этишга қаратилган таклифлар асослантирилган.

Калит сўзлар:

валюта қимматликлари, қонунга хилоф равишда олиш

ёки ўтказиш, терговга қадар текширув, тергов, фош этиш, исботлаш,
тактика.

Аннотация:

в данной статье представлены особенности раскрытия

преступлений, связанных с незаконным приобретением или передачей
валютных ценностей, перспективы его совершенствования и связанные с
этим проблемные ситуации в правоприменительной практике, а также
предложения, направленные на их устранение.

Ключевые слова:

валютные ценности, незаконное приобретение или

передача, расследование перед следствием, расследование, разоблачение,
доказательство, тактика.

Annotation

: this article presents the specific features of the detection of

crimes related to the illegal acquisition or transfer of foreign exchange values,
prospects for its improvement, and related problematic situations in the practice
of law enforcement, as well as proposals aimed at their elimination.

Key words:

currency values, illegal acquisition or transfer, investigation

before investigation, investigation, exposure, proof, tactics.

Дунёдаги глобаллашув ва интеграциялашув жараёнида, замонавий

инновацион ахборот-технологиялари ҳамда техника соҳасида ўта тез
суръатда

эришилаётган

ривожланиш

ва

такомиллаштиришлар

давлатларнинг иқтисодий хавфсизлигига таҳдид солувчи коррупция,
хуфёна

иқтисодиёт,

солиқ

тўлашдан

бўйин

товлаш,

валюта

қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш, жиноий
фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби жиноятларнинг
янгича кўринишда ортиб бораётгани кўзга ташланмоқда. Бундай
шароитда анъанавий жиноят-процессуал имкониятлардан фойдаланиш
яхши самара бермаслиги, чекланганлиги боис, тезкор воситалар ва


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

185

усуллар

ёрдамида

кейинчалик

далил

бўлиб

хизмат

қилувчи

маълумотларни аниқлаш ва қайд этиш бўйича тезкор-қидирув
фаолиятининг ўрни ва аҳамияти сезиларли даражада ошиб бормоқда.

Бундай таҳдидларнинг олдини олиш, уларга қарши самарали кураш

олиб бориш ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш мақсадида ҳар
қайси давлат зарур чораларни кўради. Бунда тезкор-қидирув фаолияти
натижаларидан самарали фойдаланиш ушбу турдаги жиноятларга қарши
курашишининг энг таъсирчан ва самарали чоралардан бири бўлиб
келмоқда.

Ўзбекистон иқтисодиёти ташқи қийинчиликларга чидамлилигини

кўрсатди. Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 1-чорагида иқтисодиёт ички ва
ташқи зарбалар шароитида ривожланди. Ўзбекистон Республикаси Давлат
статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички
маҳсулоти (ЯИМ) 2023 йилнинг 1-чорагида 5,5 фоизга ўсди [1].

Давлат иқтисодиётининг ривожланиши унинг асослари қонуний

жиҳатдан мустаҳкам қўриқланишига, хавфсизлигига бевосита боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддасида

валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш учун
жиноий жавобгарлик белгиланган [2].

Ҳозирги кунда ушбу соҳада бир қанча ислоҳтлар, шунингдек,

жиноятчиликка қарши кураш олиб борилаётган бўлса-да, валюта
қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш жиноятлари
хали ханузгача давом этиб келмоқда.

Жумладан

,

Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими томонидан

ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса
валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро М.Т. фуқаро Б.Б.га
жами 3,8 минг АҚШ долларини 43,7 миллион сўмга сотган вақтда ашёвий
далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Андижон вилояти Жалақудуқ тумани бўлими

томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор
тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Ж.Ж. ва
бошқалар фуқаро М.А.га жами 3,5 минг АҚШ долларини 40,1 миллион сўмга
сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

186

Департамент матбуот хизматидан маълум қилишларича, мазкур

ҳолатлар

юзасидан

Жиноят

кодексининг

177-моддаси

(валюта

қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан
жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда [3].

Мазкур жиноятнинг хавфлилиги шундаки, у орқали давлат

иқтисодиётига жиддий зарар етказилади ва натижада бу жамиятнинг
ижтимоий, сиёсий соҳаларига ҳам ўз таъсирини кўрсатади.

Бундай

турдаги

жиноятларни

фош

этиш

Ўзбекистон

Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган “Тезкор-қидирув
фаолияти тўғрисида”ги Қонунига кўра жиноятчиликка қарши курашишда
муҳим аҳамиятга эга [4].

Тезкор-қидирув фаолиятининг самарадорлиги кўп жиҳатдан жиноят

процессини таъминлаш билан боғлиқ бўлиб, тезкор-қидирув фаолияти
жиноят процессидан алоҳида кўриладиган тақдирда, ўзининг амалий
аҳамиятини йўқотади. Тезкор-қидирув қонунчилигида тезкор-қидирув
фаолияти натижаларидан тезкор-қидирув жараѐнида ҳам, жиноят
процессида ҳам фойдаланишнинг асосий йўналишлари ҳамда жиноят-
процессуал жиҳатлари белгиланган. Натижалардан фойдаланишнинг
тезкор-қидирув йўналишларига келсак, улар тезкор-қидирув фаолияти
тўғрисидаги қонуннинг бир қатор нормаларида кўрсатилган ва тартибга
солинган.

Мазкур турдаги жиноятларни фош этиш тактикаси ҳамда уни

такомиллаштириш тезкор қидирув фаолияти билан шуғулланувчи
ходимларнинг бевосита бошқа хизматлар, жумладан, профилактика
хизмати, Пост патрул хизмати ва тергов бўлинмалари билан бирга
ҳамкорлик қилишини тақазо этади.

Жумладан, тезкор-қидирув фаолиятининг натижалари жиноят

процессида фойдаланиш учун тақдим этилган ва ишлатилганида гап
ахборотнинг ҳужжатлаштирилган манбалари ҳақида эмас, балки кўпроқ
уларнинг манбалари ва (ёки) процессуал тарзда тасдиқланиши мумкин
бўлган ҳолатлар ҳақида боради. Тезкор-қидирув ҳужжатлари ахборотни
қайд этиш воситаси бўлиб, далилларни тўплаш ва текширишни
осонлаштиришга, ижтимоий хавфли қилмиш белгилари ва уни
тайёрлаётган, содир этаёттан ёки содир этган шахслар ҳақидаги
маълумотларни қайд этишга хизмат қилади.


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

187

Тезкор-қидирув фаолияти натижалари, ўзига хослиги боис, ҳар доим

ҳам процессуал аҳамиятга эга бўлмаслиги ва жиноят процессида расман
қўлланилмаслиги мумкин.

Кўпинча улар расмий Тезкор-қидирув фаолияти амалга оширилиши

ва натижаси сифатида такдим этилиши мумкин бўлган ахборот
сифатидагина намоён бўлади. Бу конспирация принципига, асосан Тезкор-
қидирув фаолияти нинг ноошкора асосларига риоя этиш зарурати билан
боғлиқ бўлиши мумкин.

Тезкор-қидирув фаолиятининг натижалари ҳам ЖПКда қайд этилган

далиллар рўйхатига киритилган. Бунда тезкор-қидирув фаолияти учун
асосий мақсад исботлаш эмас, балки жиноятларни аниқлаш ва очиш учун
ахборот тўплаш ҳисобланади.

Далиллар жиноятларни очиш ҳамда тергов қилишда энг асосий

аҳамият касб этади. Далиллар орқали исботлаш ҳар қандай жиноят
ишининг ўзагидир. Кўпчилик олимларнинг фикрига кўра, тезкор қидирув
фаолияти натижалари жиноят ишлари доирасида далил сифатида
ишлатилиши мақсадга мувофиқ эмас деган тушунча мавжуд. Чунки, улар
жиноят

процессуал

кодекси

талаблари

асосида

процессуал

расмийлаштирилмайди ҳамда далил сифатида фойдаланиш учун қўйилган
талабларга жавоб бермайди деган асос келтиришади. Ўз навбатида савол
туғилади: Фақатгина жиноят кодекси талаблари асосида процессуал
тартибда расмийлаштирилганган далиллар орқали солиққа оид
жиноятларга қарши курашиш, жиноятларни очиш ҳамда тергов қилиш
мумкинми? Жиноятчиликка қарши курашишда процессуал тартибда
расмийлаштирилганган далиллар ҳамда тўғри расмийлаштирилган
тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан самарали фойдаланиш орқали
солиққа оид жиноятларга қарши курашиш мумкин деб ўйлаймиз. Бу эса, ўз
навбатида солиққа оид жиноятларга қарши курашишда тезкор-қидирув
фаолияти натижаларидан фойдаланишни ҳуқуқий жиҳатдан пухта
ўрганиш, илмий тадқиқ этишни тақазо этади.

Мамлакатимиз ва хорижда тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан

фойдаланишнинг у ёки бу жиҳатларига бағишланган кўплаб илмий ишлар
олиб борилган. Олимлардан В.Каримов, Е.Доля, А.Хлус, О.Танкевич,
А.Стремоуховлар тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан жиноят ишда
фойдаланиш, тезкор-қидирув фаолияти натижалари асосида далиларни
аниқлаш каби масалаларда илмий изланишлар олиб боришган [5].


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

188

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, валюта қимматликларини

қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш жиноятларини фош этишни
такомиллаштириш бевосита тезкор қидирув бўлинмалари ходимларининг
бошқа хизматлар билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, шунингдек
қонунчиликда берилган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш
жиноятларни ўз вақтида аниқлаш ва иссиқ изидан фош этишни
такомиллаштиришга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:

1.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/11/03/factors-budget/

(Электрон

манбага мурожаат қилинган сана: 16.01.2024 й);
2.Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси “Адолат нашр” Т., 2023
https://www.lex.uz/acts/111453 (Электрон манбага мурожаат қилинган
сана: 16.01.2024 й);
3.

https://uza.uz/uz/posts/valyuta-bilan-bogliq-noqonuniy-holatlarga-chek-

qoyildi_489951 (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 17.01.2024 й);
4. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган
"Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги Қонуни;
5. Хлус А.М. Прокурорский надзор за законностью легализации
материалов оперативно-розыскной деятельности в уголовном процессе //
Законность и правопорядок. 2007. №4

Библиографические ссылки

https://www.gazeta.uz/uz/2023/11/03/factors-budget/ (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 16.01.2024 й);

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси “Адолат нашр” Т., 2023 https://www.lex.uz/acts/111453 (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 16.01.2024 й);

https://uza.uz/uz/posts/valyuta-bilan-bogliq-noqonuniy-holatlarga-chek-qoyildi_489951 (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 17.01.2024 й);

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги Қонуни;

Хлус А.М. Прокурорский надзор за законностью легализации материалов оперативно-розыскной деятельности в уголовном процессе // Законность и правопорядок. 2007. №4