Авторы

  • Низом Хуббимов
    ИИВ Академияси Магистратура тингловчиси, полковник

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.icas.50620

Аннотация

Ўзбекистон Республикасида 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда умумхалқ овоз бериш йўли билан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Ушбу Конституциянинг 53 моддасига асосан инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади эканлиги, давлат инсон ва фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаши устувор йўналиш сифатида белгилаб қўйилди.


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

172

МАХСУС ҚАБУЛХОНАЛАРДА ЎРНАТИЛГАН ТАРТИБ-

ҚОИДАЛАРНИНГ БУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИНИ БАРВАҚТ

ОЛДИНИ ОЛИШ

Хуббимов Низом Раббимович

ИИВ Академияси Магистратура тингловчиси, полковник

https://doi.org/10.5281/zenodo.12606900

Ўзбекистон Республикасида 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган

референдумда умумхалқ овоз бериш йўли билан янги таҳрирдаги
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Ушбу
Конституциянинг

53

моддасига

асосан

инсоннинг

ҳуқуқ

ва

эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади эканлиги, давлат
инсон ва фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган
ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаши устувор йўналиш сифатида
белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, янги таҳрирдаги Конституциянинг 65
моддасида Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилмахил шакллардаги мулк ташкил этиши,
Ўзбекистон республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги
ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинишиниг таъминланиши белгиланди.

Махсус қабулхонанинг кун тартиби махсус қабулхоналар томонидан

белгиланган намунавий кун тартибига асосан ишлаб чиқилади ҳамда
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар
ички

ишлар

бош

бошқармаси

ва

вилоятлар

ички

ишлар

бошқармаларининг (бундан буён матнда ИИВ-ИИББ-ИИБ деб юритилади)
Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари
(бундан буён матнда ППХваЖТСБ деб юритилади) бошлиқлари томонидан
тасдиқланади.

Махсус қабулхонада маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг

ҳуқуқлари,

эркинликлари

ҳамда

қонуний

манфаатлари

рўёбга

чиқарилишини, мажбуриятлари бажарилишини, уларнинг ажратиб
қўйилишини,

алоҳида-алоҳида

жойлаштирилишини,

шунингдек Қонунда назарда тутилган бошқа вазифалар бажарилишини
таъминлайдиган режим ўрнатилади.

Махсус қабулхонада режимни ташкил этиш ва таъминлаш махсус

қабулхона маъмурияти ва ходимлари зиммасига юклатилади.

Махсус қабулхонада маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг

ҳуқуқлари,

эркинликлари

ҳамда

қонуний

манфаатлари

рўёбга

чиқарилишини, мажбуриятлари бажарилишини, уларнинг ажратиб
қўйилишини,

алоҳида-алоҳида

жойлаштирилишини,

шунингдек


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

173

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 9 январдаги “Маъмурий қамоқни
ўташ тартиби тўғрисида”ги ЎРҚ-420-сон Қонуни, 09.01.2017 йилдаги
назарда тутилган бошқа вазифалар бажарилишини таъминлайдиган
режим ўрнатилади.

Жиноят-ижроия кодексининг 18-моддасида назарда тутилган

субъектлар махсус қабулхонага кириш ҳуқуқига эга. Қуйидаги шахслар
махсус қабулхонага хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда кириш
ҳуқуқига эга:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг

депутатлари ва Сенатининг аъзолари;

Ўзбекистон Республикаси судьялари;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари,

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар прокурорлари
ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар ва уларнинг ўринбосарлари;

Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар вазири ва унинг

ўринбосарлари;

Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги марказий

аппаратининг бош бошқарма ва бошқарма бошлиқлари, уларнинг
ўринбосарлари ҳамда тегишли бўлим (бўлинма) ходимлари;

тегишли ички ишлар бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг

ўринбосарлари;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларининг масъул
ходимлари,

махсус қабулхона ходимлари ҳамда махсус қабулхонада меҳнат

шартномаси асосида ишловчи ишчи ва хизматчилар.

Назорат қилувчи прокурор муассасага монеликсиз ва исталган

вақтда киришга, ҳамма камералар билан танишишга ҳамда махсус
қабулхонада сақланаётган шахслар билан суҳбатлашишга ҳақли.

Маъмурий қамоққа олинган шахс адвокат олган тақдирда махсус

қабулхона маъмурияти адвокатнинг махсус қабулхона ҳудудига иш вақти
давомида монеликсиз иш юритувидаги ҳужжат юзасидан киришини
таъминлайди.

Махсус қабулхона ҳудудига киришда ва ундан чиқишда шахсларнинг

ашёлари, кийим-бошлари ва пойабзаллари кўздан кечирилади, шунингдек
кираётган ҳамда чиқиб кетаётган транспорт воситалари кўздан
кечирилади.


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

174

Махсус қабулхона ҳудудига киришда адвокатларнинг, махсус

қабулхонани назорат қилувчи ва текширувчи мансабдор шахсларнинг
ашёлари, кийим-бошлари ва пойабзаллари кўздан кечирилмайди. Мазкур
шахслар келганда, ўқотар қурол ҳамда бошқа тақиқланган ашёларни
махсус қабулхонанинг навбатчилик қисмига топшириши шарт.

Бундан ташқари, Махсус қабулхонада сақланаётган маъмурий

қамоққа олинган шахсларга қуйидаги мажбуриятлар юклатилади:

Қонунларда

белгиланган ички тартиб қоидаларига риоя қилиш;

махсус қабулхона ходимларининг қонуний талабларини сўзсиз

бажариш;

шахсий гигиена ва санитария талабларига риоя этиш;
ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш;
махсус

қабулхонанинг

мол-мулкига

эҳтиёткорлик

билан

муносабатда бўлиш;

камераларни озода сақлаш, ётиш жойи, кўрпа-тўшакларини бир хил

қилиб йиғиштириш, озиқ-овқат маҳсулотларини, нарса ва буюмларини
сақлаш талабларига риоя этиш;

махсус қабулхона ходимлари ҳамда бошқа шахсларнинг шаъни ва

қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатларни содир этмаслик;

махсус

қабулхона

маъмуриятининг

қонуний

талабларини

бажариши, шунингдек махсус қабулхона ходимларининг хизмат
вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги;

ўзининг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид

солувчи хатти-ҳаракатларни қасддан содир этмаслик;

махсус қабулхона ходимлари ва бир-бирлари билан хушмуомалада

бўлиш;

ички ишлар органлари ходимлари, прокуратура ва бошқа назорат

қилувчи мансабдор шахслар камера ичига кирган вақтида берилган
кўрсатма асосида ўрнидан туриш ва белгиланган жойга сафланиш;

белгиланган тартиб асосида сайр қилиш ва учрашув пайтида ўзини

тутиши;

махсус қабулхона ходимларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг

талаби асосида ўзининг фамилиясини, исми ва отасининг исмини айтиши;

тинчликни сақлаш;
навбат билан камера бўйича навбатчилик қилиш.

Камера бўйича навбатчи мажбуриятлари:


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

175

камерага махсус қабулхона ходимлари ёки текширувчи ходимлар

кирганида сақланаётган шахслар сони тўғрисида ахборот беради;

жиҳозлар, буюмлар ва бошқа нарсаларнинг сақланишини назорат

қилади;

камерада сақланаётганлар учун идиш товоқларни олади ва

топширади;

камера тозалигига риоя қилинишини назорат қилади.

Махсус қабулхонада сақланаётган маъмурий қамоққа олинган
шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

бошқа камера ва хоналардаги шахслар билан суҳбатлашиш, мулоқот

қилиш, шовқин солиш (деворларни, камерадаги жиҳозларни тақиллатиш
ва бошқа тақиқланган ҳаракатлар);

сақланиши, тарқатилиши, истеъмол қилиниши, фойдаланилиши

тақиқланган пуллар, қимматли қоғозлар ҳамда бошқа қимматликлар,
озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддалар билан муомала қилиш;

махсус қабулхона ходимларининг рухсатисиз камера ва маъмурий

биносининг бошқа хонасидан ташқарига чиқиш;

белгиланмаган жойларда чекиш;
бирор-бир манфаатни кўзлаб ўйинлар ташкил қилиш ёки ўйнаш;
татуировка чизиш;
махсус қабулхона маъмуриятининг рухсатисиз ётоқ жойини

ўзгартириш ва унга парда тутиш;

камерада олов ёқиш;
махсус қабулхона ходимларининг рухсатисиз сантехника, ёритиш ва

бошқа асбоб-ускуналарни созлаш ёки камерадаги ёруғликни ўзгартириш;

қўлбола электр ускуналардан фойдаланиш;
диний экстремистик ғояларни тарғиб қилиш ҳамда уларга риоя

этишга мажбурлаш;

камерадаги жиҳозларга зарар етказиш, деворларига ёки

фойдаланишга берилган нарсаларга ёзиш, чизиш ёки белги қўйиш,
шунингдек деворларга қоғозлар, фотосуратлар, адабиётлар, даврий
матбуот нашрлари ва бошқаларни қирқиб ёпиштириш, фотосурат,
рўзнома ҳамда журналлардан қирқиб олинган расмлар ёки мақолаларни
ёпиштириш;

сафда ҳаракатланаётганда сафдан чиқиш, чекиш, суҳбатлашиш ва

махсус қабулхона ходимларининг рухсатисиз бошқа ҳаракатлар қилиш;


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

176

шахсий фойдаланишида бўлган нарсаларни сотиш, совға қилиш,

алмашиш ёки бошқа усуллар билан ўзга ушлаб турилганлардан тортиб
олиш;
камера деразасидан ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташқарига
улоқтириш, деразага ва эшикнинг туйнугига ёпишиб туриш ёки уларни
бекитиш ёхуд улардан қараш.