МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
42
САНБЕРРИ ИТУЗУМИ МЕВАЛАРИНИНГ ЎСИШИ,
РИВОЖЛАНИШИ, ҲОСИЛДОРЛИГИ ВА СИФАТИГА ТАЪСИР
ҚИЛАДИГАН АСОСИЙ ОМИЛЛАР
Хайдаров Азамат Рахматиллаевич
Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти, Мева-
сабзавотчилик, узумчилик, иссиқхона хўжалиги кафедраси ассистенти
https://doi.org/10.5281/zenodo.12904195
Аннотация:
Ушбу мақолада cанберри итузуми меваларининг ўсиши,
ривожланиши, ҳосилдорлиги ва сифатига таъсир қиладиган асосий
омиллар тўғрисидаги адабиётларни чуқур илмий таҳлил қилинган ҳолда
маълумотлар келтирилган.
Калит
сўзлар:
санберри,
мевалар,
ўсиши,
ривожланиши,
ҳосилдорлик, сифат, омиллар.
Итузумдошлар оиласига мансуб сабзавот экинларининг аксарияти
Марказий Америка ёки Жанубий Америка ҳудудларидан келиб чиққан,
шунинг учун уларни етиштириш шароитларига қўйиладиган талаблар
(кун давомийлиги, ёруғлик, тупроқ унумдорлиги ва намлиги,
кислоталилик, ҳаво ҳарорати ва нисбий намлиги) бўйича умумийлиги
муҳим аҳамиятга эга [4]. Бу омилларнинг бирортасини алмаштириб
бўлмайди. Ўсимликга таъсир қиладиган ташқи муҳит омилларнинг
ҳаммасини 4 гуруҳга бўлиш мумкин:
- иқлим омиллари (ёруғлик, ҳарорат, ҳаво намлиги);
- эдафик омиллар (сув билан таъминланганлик ва минерал
озиқланиш);
- биотик омиллар (зарарли ва фойдали макрофлора ва фауна,
ўсимликларнинг экинларда ўзаро муносабатлари);
- антропоген (инсон фаолияти билан боғлиқ) омиллар [2].
Адабиётларда ўстириладиган Санберри итузумини етиштириш
шароитлари ҳақида маълумотлар кўп эмас. Бунинг устига, бу маълумотлар
кўпинча бир-биридан фарқ қилади, ҳаттоки баъзан бир-бирига зид
келади.
Иссиқлик таъсири.
Ҳарорат – ўсимликлар ҳаётининг асосий
омилларидан бири; у нафас олишга, ассимиляцияга ва ўсимликларда
кечадиган бошқа физиологик жараёнларга таъсир кўрсатади. Иссиқлиқга
бўлган талабга қараб В.И.Эдельштейн сабзавот экинларини 5 гуруҳга
ажратади:
МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
43
- совуққа чидамли ва қишга чидамли (-8
℃
гача совуқни кўтаради,
ҳарорат оптимуми эса 15-20
℃
);
- совуққа чидамли (-5
℃
гача совуқни кўтаради, ҳарорат оптимуми эса
18-25
℃
);
- совуққа чидамлилик ва иссиқсеварлилик ўртасида оралиқ (ер усти
қисми 0
℃
ҳароратда нобуд бўлади, оптимал ҳарорат эса 17-21
℃
);
- иссиқсевар (+3-5
℃
ҳароратда секин нобуд бўла бошлайди, 0,5-1,0
℃
ҳароратда эса тўлиқ нобуд бўлади. Ўсиш ва ривожланиш учун оптимал
ҳарорат 20-30
℃
);
- иссиқликка чидамли (ер усти қисми 0
℃
ҳароратда нобуд бўлади,
ўсиш учун оптимал ҳарорат 30-40
0
С).
Итузумдошлар оиласи ва Итузумлар авлодининг асосий сабзавот
турлари – помидор, аччиқ қалапир, бақлажон иссиқлик талаб қиладиган
ўсимликлар гуруҳига киради. Уларнинг уруғи 15-16
℃
ҳароратда униб
чиқишни бошлайди, ўсиб чиқиши учун оптимал ҳарорат эса 25-30
℃
. Ушбу
экинларнинг ўсиши ва ривожланиши учун оптимал ҳарорат 20-30
℃
.
Ҳароратнинг 15
℃
дан пасайиши ва 30
℃
дан ошиши ўсимликларнинг
ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Ҳаво ҳароратига
бўлган талабга кўра санберри помидор ва бақлажон каби иссиқлик талаб
қилувчи экинларга киритиш керак, улар битта ҳудуддан келиб чиққан
бўлиб, битта ботаник авлодига тегишли [1, 2].
Ёруғликка таъсирчанлиги.
Қуёш энергияси яшил ўсимликлар
ҳаётидаги энг асосий омилдир. Қуёш энергияси, карбонат ангидрид ва сув
ҳисобига, хлорофилл ёрдамида яшил ўсимликлар органик бирикмаларни
ҳосил қилиш ва тўплашга қодир. Сабзавот экинлари ёруғликка
таъсирчанлиги бўйича қуйидаги белгилар бўйича фарқланади: ёруғлик
жадаллигига бўлган реакциялар, кун ва туннинг спектрал таркиби ва
давомийлиги (фотопериодизм) [4].
Тупроқга бўлган талаблари ва ўтмишдошлари.
Санберри
итузумида бу талаблар помидорники билан бир хил бўлиб, у деярли ҳар
қандай механик таркибдаги тупроқда ўса олади. Санберри дренажланган,
яхши иситиладиган, унумдор, кучсиз кислотали ёки нейтрал реакцияли
(рН 6,1-7,5) қумлоқ ва қумоқ тупроқларда яхшироқ ўсади.
Ўтмишдошларидан энг яхшилари карамдошлар ва қовоқдошлар
оиласи ўсимликлари, шунингдек илдизмевалар ва яшил экинлар.
Санберрини битта ерда камида 3-4 йилдан кейин қайта экиш тавсия
МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
44
экилади. Итузумдошлар оиласининг бошқа вакилларига ҳам худди шундай
талаблар қўйилади.
Сабзавот ўсимликларининг минерал озиқланиш элементларига
талабчанлиги уларнинг ҳосил бирлигига нисбатан белгиланади. Ушбу
кўрсаткич вегетация даврининг муддати, экиннинг биологик ва навга оид
хусусиятлари, ер усти ва илдиз тизимининг ривожланиши билан боғлиқ.
Сабзавот экинлари минерал озиқланиш элементларига талабчанлигига
кўра уч гуруҳга бўлинади: юқори талабчан, талабчан ва ўртача талабчан
[3, 5]. Ушбу таснифга кўра Итузумдошлар оиласининг энг кўп тарқалган
турлари, масалан, помидор, талабчан гуруҳга киради, юқори талабчан
гуруҳга эса қалампир ва бақлажон киради. Бундай таснифда кам
ўрганилган ва кам тарқалган экинлар йўқ.
Оммабоп адабиётларда келтирилган маълумотларга кўра санберри
итузуми унумдорлиги ҳар хил бўлган тупроқларда яхши ўсади, аммо энг
юқори ҳосилни яхши ишлов берилган қумоқ тупроқлар беради. Очиқ
тупроқда органик ва минерал ўғитларнинг санберри итузумига ижобий
таъсир кўрсатиши қайд этилган. Айрим тадқиқотчилар санберри итузуми
тагига 40-60 т/га чиринди ташлашни, бошқалари эса асосий ўғит
сифатида азафоска каби комплекс ўғитни 250-300 кг/га миқдорида
киритишни тавсия қиладилар. Ўзбекистонда очиқ тупроқда санберри
итузуми экинларига минерал ўғитларни қўллаш бўйича илмий асосланган
тавсиялар ишлаб чиқилмаган.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Андреев, Ю.М.Овощеводство: Учебник для нач. проф. Образования /
Ю.М. Андреев. - М.; ПрофОбрИздат, 2002. - 256 с.
2.
Бунин, М.С. Методология обоснования перспектив развития
регионального плодоовощного подкомплекса / М.С. Бунин, И.П. Шаляпина,
А.Н. Квочкин, А.В. Никитин, Н.Ю. Кузичева, Н.И. Греков, М.А. Соломахин.- М.:
ФГНУ «Росинформагротех», 2006. – 160 с.
3.
Литвинов, С.С.Научные основы современного овощеводства / С.С.
Литвинов. - М.:ВНИИО. 2008. - 771 с.
4.
Матвеев, В.П., Рубцов М.И. Овощеводство / В.П. Матвеев, М.И. Рубцов -
М.; Агропромиздат, 1985. - 129 с.
5.
Овощеводство ЦЧР: учебник / М.С. Бунин, С.Я. Мухортов, В.К.
Родионов и др. Под ред. В.К. Родионова и С.Я. Мухортова. – Воронеж, 2008. –
312 с.