Авторы

  • Зафаржон Шамшидинов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.icas.50625

Аннотация

Чорва моллари ўғирликларининг олдини олиш ва уларни фош этиш учун мазкур жиноятларнинг сабаблари ва содир этилипшга имкон берган шарт-шароитлар ҳақида маълумотларни ўрганиш лозим.


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

155

ЧОРВА МОЛЛАРИ ЎҒИРЛИКЛАРИ ВА УЛАРНИНГ

ПРОФИЛАКТИКАСИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР.

Шамшидинов Зафаржон Сафарбоеви

https://doi.org/10.5281/zenodo.12577616

Чорва моллари ўғирликларининг олдини олиш ва уларни фош этиш

учун мазкур жиноятларнинг сабаблари ва содир этилипшга имкон берган
шарт-шароитлар ҳақида маълумотларни ўрганиш лозим.

Чорва моллари ўғирликларининг содир этилишига имкон берган

сабаб бу мазкур жиноятни содир этган шахс (шахслар)нинг ижтимоий
ҳолати билан боғлиқ жараёндир. Буларга: айбдор шахсларнинг фойдали
машғулот турига

эга эмаслиги; ойлик маош оилани ва бошқа шахсий

эхтиёжлариш қондиришга етишмаслиги; шахсларнинг фойдали машғулот
турига эга бўлишни хоҳламаслиги, дангасалик кабиларни мисол
қилишимиз мумкин.

Чорва моллари ўғирлигининг содир этилишига имконият яратувчи

бир қанча қулай шарт-шароитлар мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар
киради: чорва молларининг яйловларда қаровсиз ўтлаб юриши,
фуқаролар чорва

молларининг молхоналарида эшиклари яхши

ёпилмасдан сақланиши, ҳовли деворларишшг мустаҳкам эмаслиги, чорва
молларини қўриқлаш шароитлари

талаб даражасида эмаслиги. Бундан

ташқари, ҳаво иссиқ пайтларда фуқароларнинг чорва моллари кечаси
ҳовлида ёки усти очиқ жойларда атрофи шох-шаббадан ясалган қўра
(қўтон, отар)ларда сақланади. Бундай

жойларга кириш ўғриларга жиддий

қийинчилик туғдирмайди.

Чўпонлар, отбоқарлар, подачиларнинг уларга ишониб топширилган

чорва молларига нисбатан эътиборсиз, масъулиятсиз муносабатда бўлиши

чорва моллари ўғирликларининг содир этилишига имкон яратади.
ўғирликларнинг 22,3 фоизи – яйлов ва ҳовлилардан, 77,7 фоизи эса чорва
моллари боқиладиган ва сақланадиган молхоналардан содир этилгани
буни тасдиқлайди

1

.

Шуни билиш муҳимки, яйлов ёки қир-адирларда содир этилган

чорва моллари ўғирликлари одатда 2-3 кундан кейин аён бўлади. Чунки
чўпонлар чорва молини бировнинг подасига қўшилиб кетган ёки бошқа
жойда ўтлаб юрибди, деган гумонда бир-неча кун яйлов ҳудудида қидириб
юрадилар. Жиноятчилар эса бу вақт ичида ўғирланган чорва молларини
сўйиб, сотиб юборишга ҳам улгуришлари мумкин.

1

Ўзбекистон Республикаси ИИВ маълумотлари.


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

156

Кўп ҳолларда жиноятчилар ўғирланган чорва молларини, маҳаллий

ички ишлар органлари ходимларининг бундан хабари йўқ деган хаёлда,
бошқа туман ёки вилоятларда сотадилар. Баъзилар чорва молларининг
гўштини харид қилувчи шахсларни ресторан, чойхона ёки кафеларда
ишловчи ходимлар орасидан топадилар. Буларнинг ҳаммаси мазкур
жиноятларнинг тез фурсатларда, яъни “иссиқ изи”дан фош этилишига
салбий таъсир кўрсатиб келмокда.

Амалиётнинг кўрсатишича, жиноятчилар жиноий жазодан қочишга

уринадилар ёки ҳаммага маълум бўлган жиноят содир этиш усулларидан
воз кечиб, янги усулларини ўйлаб топишга ҳаракат қиладилар.

Юқорида

чорва

моллари

ўгирликларининг

криминологик

жиҳатларини таҳлил қилиниши баъзи хулосаларни чиқаришимизга

имкон беради.

Чорва моллари ўғриликларииинг асосий сабаблари қуйидагилардан

иборат:

биринчидан, меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган

фуқароларнинг

барчаси фойдали машғулот турига эга эмаслиги;

иккинчдан, меҳнат қилаётган айрим фуқароларнинг даромад манбаи

шахсий эҳтиёжлари учун етишмаслиги;

учинчидан,

айрим

фуқаролар

(асосан,

илгари

судланган

шахслар)нинг ижтимоий фойдали иш билан шуғулланишни хоҳламаслиги,
қандай бўлмасин осон йўл билан бойлик орттириш ниятида бўлиши;

тўртинчидан, чорва моллари ўғирликларини содир этган

шахсларнинг

барчаси

аниқланмасдан

жиноий

жавобгарликка

тортилмаслиги (бу ҳол ушбу жиноятнинг айнан шу шахслар томонидан
такроран содир этилишига сабаб бўлмоқда).

Мазкур жиноятлар содир этилишига имкон яратаётган асосий

шарт- шароитларга қуйидагилар киради:

– жабрланувчининг чорва молини узоқ вақт далада қаровсиз

қолдириши;

– мулк эгасининг чорва молларини назорат қилувчи ёки

парваришловчи чўпонга иш ҳақини етарли миқдорда ёки ўз вақгида
бермаслиги;

– илгари судланган, гиёҳвандлик воситалари ёки спиртли

ичимликларни ичишга ружу қўйган, вақтинча ишсиз ёки носоғлом оилада
тарбия кўрган шахсларнинг ички шплар органлари ходимлари томонидан
етарли назорат қилинмаслиги;


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

157

– ёшларнинг назоратсиз қолдирилиши ёки ижтимоий фойдали

меҳнат билан банд эмаслиги;

– жиноят содир бўлган ҳудудларга ИИОлари куч ва воситаларининг

тўлиқ бириктирилмаслиги, тезкор-қидирув профилактик тадбирларнинг
етарли даражада ташкил этилмаганлиги;

– ИИОларининг соҳавий хизматлари, шунингдек бошқа давлат

органлари, ҳокимликлар, корхона, муассаса ва ташкилотлар, жамоатчилик
тузилмалари

билан

жиноятларнинг

олдини

олиш

борасида

ҳамкорликнинг тизимли равшпда йўлга қуйилмаганлиги (масалан,
ҳудудни тунда ёритиш, кузатув камералари ўрнатиш борасида ва ҳ.к.).

Чорва моллари ўғирликларинипг аксарияти куз-қиш фаслларида

содир этилади. Бу ҳол бир қанча сабаблар билан боғлиқ. Аввало, куз-қиш
мавсумида аҳолининг гушт маҳсулотларига эҳтиёжи кескин ошадц
иккинчидан, совуқ ҳаво сўйилган чорва мол гўштининг узоқ вақт
сақланишига имкон беради; учинчидан, айнан шу пайтда чорва
молларининг семизлик даражаси юқори бўлади ва шу боис уларни сотиш
осон кечади; тўртинчидан, кузда даладаги ҳосил йиғиб олинганидан
кейин кўп ҳолларда фуқаролар чорва молларини боқиш учун далага, қир-
адирларга ҳайдаб, етарли даражада назорат қилмай қўйиши боис чорва
молларининг қўриқланиши талабга жавоб бермайди.

Чорва моллари ўгирлиги кўпинча бир гуруҳ шахслар томонидан

содир этилади. Бунинг сабаби шундаки, бу жиноятни ёлғиз амалга
ошириш қийин кечади. Жиноий гуруҳ аъзолари – ташкилотчи, далолатчи,
бажарувчи – жиноятни амалга ошириш билан боғлиқ тегишли
вазифаларни бажаради Жиноий гуруҳга одатда турли имкониятларга эга
шахслар киради.

Ўғирлик содир этишда ҳамда ўғирланган чорвани (гўштни) бир

манзилдан бошқасига тезда олиб етказишда транспорт воситаси керак
бўлгани боис, жиноий

гуруҳга ёрдамчи сифатида шахсий транспорт

воситаси бор шахс жалб этилади. Транспорт воситасининг тури эса
йўлнинг шароити ва тузилипшга қараб танланади.

Чорва моллари одатда кечқурун ёки тунда ўгирланади. Ана шу

мақсадда жиноятчилар даставвал кечқурун ўғирлик

объектининг

жойлашувини, қўриқлов ҳолатини яширинча кузатадилар, молхонага

кириш

ва у ердан кетиш йўлларини чуқур ўрганадилар. Шундан кейин

тунда

молхонадан чорва молини чиқариб, автомашина ёнига ҳайдаб

борадилар ва транспорт воситасига юклайдилар. Тун қороюғисида бу


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

158

уларга жиддий қийинчилик туғдирмайди.

Чорва моллари ўғирликлари муайян хусусиятга эга бўлиб, омборхона

ва оғилхоналардаги тўсиқларни бузишда, махсус қуролдан фойдаланишда,
чорва моллари турган жойга кириш усули ҳамда ҳодиса содир бўлган
жойда қолдириладиган изларнинг хусусияти ва бошқаларда намоён
бўлади. Бундан ташқари, чорва моллари бевосита очиқ далаларда ҳам
ўғирланиши мумкин.

Тоғли ёки дала яйловларида, фуқароларнинг ҳовлисидаги

оғилхоналар ва бошқа ёпиқ бинолардан чорва моллари ўғирликларини
содир этишда жиноятчилар турли усуллардан фойдаланади. Жумладан,
танланган объектга киришда қулфларни, тамбалаш мосламалари ва
тўсиқларини бузиш, деворни тешиб кириш; ҳеч бир тўсиқни бузмасдан
эркин кириш орқали; бинога кириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракатлар
ёрдамида (масалан, ҳайвонга муайян озуқа бўлагини кўрсатиб чақириб
олиш орқали) амалга оширилади.

Чорва моллари ўғирлигини содир этишга хос хусусият жиноятчи

шахслар томонидан махсус восигалардан фойдаланишидир. Бунда жиноят
содир этиш воситаси ва қуроли сифатида турли тўсиқларни бузиш учуй
мослаштирилган махсус воситалар, махсус тайёрланган анжом ва
нарсалар, хўжалик-маиший эҳтиёжларда қўллаш учун мўлжалланган
нарсалар ишлатилади. Бузиш қуроли камдан-кам ҳолларда жиноят содир
этилган жойда қолдириб кетилади.

Чорва моллари ўғирлигини содир этиш жойини яшириш усуллари

орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) ўғирлик содир
этилган

жойни

ниқоблаш

(жиноятчилар

ўз

ҳаракатлари

аниқланмаслигига ҳаракат қиладилар, бунинг учун тўсиқлардаги
бузилишларни бартараф этадилар, яъни ошиқ-мошиғидан чиқарилган
эшик ва деразаларни яна жойига илиб қўядилар); 2) ўғирланган чорва
молларини жиноят содир этилган ҳудуддан анча узоқлаштириб
(жиноятчилар, уларнинг қариндошлари ва танишлари яшайдиган жойда)
япшриш, ҳайвонларни бошқа ҳудудга ҳайдаб бориш; 3) чорва молларини
бошқа жойга ҳайдаб бориш қийин бўлган вазиятда, шу яқин атрофда
сўйиш ва гўштшш нимталаш; 4) ўғирланган чорва молларини тезда
ўтказиб (сотиб) юбориш ва ҳ.к.

Жиноий ҳаракатни амалга ошириш босқичда ташкилотчи асосий

фигура ҳисобланиб, бундай шахс одатда ғаразли жиноятлар учун илгари
судланган бўлиб, даставвал ким унга фойда бериши мақсадида гуруҳ


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

159

иштирокчиларига даққат эътиборини қаратада, уларнинг қобилиятини
ўрганиб, вазифаларни тақсимлайди. Ташкилотчи гуруҳ аъзоларини
танлашда транспорт воситаси бор, қассобчилик билан шуғулланувчи,
чорва молларини ўтказишда тажрибага эга шахсларни топишга ҳаракат
қилади. Чорва моллари ўғирлигини содир этишда айрим жиноят
иштирокчилари томонидан спиртли ичимликлар истеъмол қилинади.
Сабаби спиртли ичимлик истеъмол қилган шахс бироз кўрқув ва ҳис-
ҳаяжонни енгишга ҳаракат қилада ва бу жиноят содир этишга ёрдам
беради.

Чорва моллари ўғирлиги

жиноятлари профилактикаисга асосан

ташкилий, субъектив, объектив омиллар сабаб бўлмоқда.

Ташкилий омиллар. Республикамизда амалга оширилаётган

ислоҳотлардан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органларининг чорва
моллари ўғирликлари профилактикаси ҳуқуқий асос бўлиб хизмат
қиладиган махсус йўриқномасини ишлаб чиқиш ва ушбу йўриқномада,
биринчидан, ички ишлар органларини чорва моллари ўғирликлари
профилактикаси билан боғлиқ умумий, якка, махсус ва виктимологик
профилактик тадбирларни ўтказилиши бзшича вазифаларини белгилаш;
иккинчидан, чорва моллари ўғирликларига қарши курашишда
ҳамкорликда ишни ташкил этиш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланиш каби қоидалар аниқ кўрсатилиши талаб
этади.

Бундан ташқари, чорва моллари ўғирликларига қарши курашишга

салбий таъсир кўрсатувчи ташкилий омил сифатида қуйидагиларни мисол
келтириш мумкин:

биринчидан, чорва моллари ўғирликларига қарпш курашишга

соҳавий хгоматлар билан етарли даражада ҳамкорлик қилинмаслиги;

иккинчидан, қидирув итлардан етарли фойдаланмаслик ёки кинолог

ҳодиса содир бўлган жойга қидирув ити билан чиқмаслиги шулар
жумласидандир.

Бундан ташқари, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини

юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш,
фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда
ҳуқуқий билимини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий
этиш, аҳолининг барча қатлами ҳуқуқий саводхонликка эришиши, юксак
даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда ҳуқуқий билимларини
кундалик ҳаётда қўллай олишлари учун тизимли ва кенг қамровли


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

160

ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш давлат органлари ва
ташкилотларнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, чорва моллари ўғирликлари профилактикасига таъсир

кўрсатувчи субъектив омиллардан бири ички ишлар органлари
ходимларининг ички ишлар органлари фаолиятига оид касбий жанговар
тайёргарлик даражасининг етарли эмаслиги, шу жумладан:

биринчидан, ходимларнинг аксарияти бугунги кунда ёш ходим

эканлиги

сабабли

“устоз-шогирд”

тизими

юзасидан

ҳуқуқий

механизмнинг самарали ташкил этилмаслиги;

иккинчидан, айрим ходимлар кундалик (функционал) хизмат

вазифаларини пухта билмасликлари;

учинчидан, баъзи ходимларда чорва моллари ўғирликларига қарши

курашиш борасида касбий билим ва тажрибасининг етарли эмаслиги;

тўртинчидан, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, шу

жумладан, интернет тармоғидан унумли фойдаланишни яхши билмаслиги
чорва моллари ўғирликларига қарши курашишда ўзининг салбий
таъсирини кўрсатиб келмокда.

Объектив омиллар. Фуқароларнинг далада юрган чорва молларидан

ҳар кун назорат қилмаслигининг сабаблари, шарт-шароитлари ҳақида
тўхталадиган бўлсак:

биринчидан, айрим ҳудудларда масофанинг олислиги (ўртача 5-

25км) туфайли фуқароларнинг бироз эринчоқлиги;

иккинчидан, чорва моллари сонининг кўплиги, ҳудуднинг катталиги

ва нотекислиги;

учинчидан, айрим фуқаролар чорва молларини боқиш ва

парваришлаш вазифасини вояга етмаган фарзанди, таниши, масъул
шахслар (чўпонлар) га совуққонлик билан ишониб топширганлиги, боз
устига чўпоннинг сони камлиги (мисол учун бир нафар масъул шахсга 50-
250 бошгача чорва моллари шпониб топшириши);

тўртинчидан, фуқаролар чорва молларини рўйхатдан ўтказишни

истамай, ҳудудий ветеринар мутахассисга чорва моллари сонини аниқ
айтмасликка, яширишга уриниши, жойига бориб, чорва молларини
соглиғини, сонини текширишда ветеринар мутахассис билан самарали
ҳамкорлик қилиш истагининг йўқлиги ва шу каби омилларни айтиш
мумкин.

Шунингдек, фуқаролар чорва молларидан фақатгина даромад

олишни

исташи,

лекин

чорва

молларининг

хавфсизлигини,


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

161

қўриқланишини таъминлаш борасида бирон-бир амалий чора-тадбирлар
кўрмасликлари,

жумладан,

чорва

моллари

сақланадиган,

парваришланадиган жойлар, объектлар (отар, молхона, дала)нинг тунда
ёритилишини

таъминлаш

юзасидан

“Ўзбекэнерго”

акциядорлик

жамиятининг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек мазкур объектларни
қўриқлов остига олинишини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон
Республикаси Миллий гвардияси ҳудудий қўриқлаш бўлинмаси
ходимларига (қўриқланиши бўйича шартнома тузиш ва бошқ.) мурожаат
қилинмаслиги, чорва моллари ўғирликларига қарши курашишда объектив
жиҳатдан салбий таъсир кўрсатиб келмокда.

Чорва моллари ўғирликлари профилактикасига салбий таъсир

этувчи юқорида таъкидлаб ўтилган омилларни бартараф этиш юзасидан
қуйидагилар таклиф этилади:

биринчидан, ташкилий омилларни ҳал этиш учун, биринчи навбатда,

содир этиладиган жиноятларнинг тури, сонини инобатга олган
республика бўйича фаолият олиб бораётган ходимларнинг штат
бирликларини қайта кўриб чиқиб, энг кўп содир этиладиган ва
очилмасдан қолаётган чорва моллари ўғирликларига қарши курашиш
билан шуғулланувчи ходимларнинг сонини етарли микдорда кўпайтириш
лозим;

иккинчидан, барча шаҳар-туман Ички ишлар органлари фаолиятини

мувофиқлаштириш бошқармаси – Ички ишлар бўлимлари ходимлари
томонидан чорва моллари ўғирликлари содир этилишининг сутка
мобайнида, ҳафта кунлари, йил фасллари, жинси, ёши, усули, жойи, сабаб
ва
шарт-шароитини тизимли равишда таҳлил қилиш асосида самарали
чора-тадбирларни белгилаш лозим;

учинчидан, ички ишлар органларида узоқ йиллар мобайнида ички

ишлар органлари сафида хизмат қилиб, ҳозирда нафақада бўлган
кўнгилли фуқароларнинг имкониятидан чорва моллари ўғирликларига
қарши курашишда маслаҳатчи сифатида фойдаланиш тартибини жорий
этиш;

тўртинчидан, ёш ходимларга чорва моллари ўғирликларини қарши

курашиш усуллари ва тактикасини тажрибали ходимлар ҳамда идоравий
назоратни амалга оширувчи раҳбарлар томонидан доимий равишда
ўргатиш;

бешинчидан, чорва моллари ўғирликларига қарши курашишда


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

162

салбий таъсир кўрсатаётган объектив омилларни бартараф этиш борасида
аҳоли орасида таъсирчан тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга
ошириш;
олтинчидан, чорва моллари ўғирликларига қарши курашишнинг
самарадорлигини оширишда ҳудудий ветеринария хизмати ходимлари
билан доимий равишда маълумотлар алмашиб, ҳамкорлик ишларини
амалга ошириш лозим.