Авторы

  • Даврон Назармухамедов
    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси мустақил изланувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.icas.50679

Ключевые слова:

хизмат номзод танлаш кадр номзодларни танлаш кадрлар барқарорлиги.

Аннотация

Мақолада ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаш билан боғлиқ тегишли норматив-ҳуқуқий хужжатлар таҳлил қилинган ва кадрлар барқарорлигини таъминлашга доир тегишли таклиф ва тавсиялар асослантирган ҳолда баён этган.


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

51

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХИЗМАТИГА НОМЗОДЛАРНИ

ТАНЛАБ ОЛИШ ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Назармухамедов Даврон Абитович

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Академияси мустақил изланувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.11669370

Аннотация.

Мақолада

ички

ишлар

органларида

хизматга

номзодларни танлаш билан боғлиқ тегишли норматив-ҳуқуқий
хужжатлар таҳлил қилинган ва кадрлар барқарорлигини таъминлашга
доир тегишли таклиф ва тавсиялар асослантирган ҳолда баён этган.

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

хизмат, номзод, танлаш,

кадр,

номзодларни танлаш, кадрлар барқарорлиги.

Аннотация.

В

статье

проанализированы

соответствующие

нормативные правовые акты, касающиеся отбора кандидатов на службу в
органах внутренних дел и обоснованы соответствующие предложения и
рекомендации по обеспечению кадровой стабильности.

.

Ключевые слова:

служба, кандидат, подбор, структура, отбор

кандидатов, кадровая стабильность.

Annotation:

In the article, the author analyzed the relevant regulatory

documents related to the selection of candidates for service in the internal
affairs bodies and outlined the relevant proposals and recommendations for
ensuring personnel stability.

Key words:

service, candidate, selection, frame, selection of candidates,

personnel stability.

Cўнгги йилларда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни

сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар
органлари тизимида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ислоҳотлар
натижасида ички ишлар органлари ходимларига хизматни ўташда
қўшимча шарт-шароитлар яратилди

1

. Ички ишлар органлари доимий

профессионал кадрлар таркибини шакллантириш, ходимларнинг хизмат
қилиш давомийлигини узайтириш бўйича рағбатлантириш, шунингдек,
уларнинг касбий малакаси ва шахсий қобилиятларини инобатга олган
ҳолда, шахсий таркибни лавозимларга муносиб тақсимлаш каби тизимли
ўзгаришлар давомий равишда амалга оширилмоқда.

1

К. А. Мещеряков. Некоторые аспекты комплектования кадров в органах внутренних дел Российской

Федерации / К. А. Мещеряков // Сфера знаний: вопросы современного этапа развития научной мысли. – Казань
: ООО "СитИвент", 2018. – С. 249-252. – EDN XTQMDZ


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

52

Ички ишлар органларининг самарали фаолияти кўпроқ салоҳиятли

кадрларга боғлиқ. Ички ишлар органлари қанча кўп салоҳиятли кадрлар
билан жамланса, юртимизда тинчлик ва осойишталик таъминланишининг
кафолати ҳам ошиб бораверади. Салоҳиятли кадрлар эса ишлаб
чиқаришда ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди, балки улар йиллар давомида
(назарий билим, амалий кўникма (мураббийлар кўмаги) ва малака)
босқичма-босқич шаклланиб боради. Шу боисдан ҳам ҳар-қандай соҳада
дастлаб кадрларни танлов асосида холисона саралаб олиш, уларни
мақсадли ва сифатли тайёрлаш, жой-жойига қўйиш, ишлаб чиқаришга
мослаштириш ҳамда кадрлар барқарорлигининг таъминлаш масаласи
долзарб хисобланади.

Ички ишлар органлари ходимлари ўртасидаги салбий холатларни

олдини олиш учун ички ишлар органларига ишга (хизматга) ёки таълим
муассасига кирмоқчи бўлган номзодларни аввало соғлом, намунали ва
ижобий тавсифланган оилалар орасидан, керак бўлса боғча ва ўрта таълим
мактабларидан бошлаб излаш ва уларни (ота-оналари билан келишган
ҳолда) ёшлигидан бошлаб тизимли тарзда ватанпарварлик руҳида
тарбиялаб бориш мақсадга мувофиқ деб уйлаймиз. Бу эса тизимга
тасодифий ходимларни кириб қолишдан маълум бир даражада сақлашга
хизмат қилади

2

.

Ички ишлар органларига хизматга кирувчи номзодлар ўртасида

ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, респондентларнинг 48,2 фоизи
қонун билан ўрнатилган тартибни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари
ҳамда хавфсизликларини таъминлаш истаги борлигини, 84,2 фоизи
моддий

барқарорликнинг

мавжудлигини,

62,7 фоизи

ижтимоий

кафолатлар ва нафақанинг таъминланишини, 34 фоизи оилавий анъана
эканлигини, 71,7 фоизи эса ушбу касбга қизиқишини таъкидлашган

3

.

Номзодларнинг аксарияти ички ишлар органларига хизматга

моддий

барқарорлик,

ижтимоий

кафолатлар

ва

нафақанинг

таъминланаётганлиги боис ишлаш истагини билдиришган.

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ички ишлар органларининг

тегишли хизматларнинг (кадрлар йўналиши) муносиб номзодлар билан
тизимли ва мақсадли тарзда ишланса, биринчи галда моддий
барқарорлик, ижтимоий кафолатлар ва нафақа таъминланиши эмас, балки

2

Карнаухов, О. П. Актуальные вопросы совершенствования профессиональной подготовки кадров органов

внутренних дел / О. П. Карнаухов // Вестник Уфимского юридического института МВД России. – 2022. – №
2(96). – С. 159-163. – EDN LDDTWM

3

Т.С. Жуманов.Ички ишлар органларида кадрлар сиёсатининг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини

такомиллаштириш. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси – Т., 2023. 160-бет


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

53

ватанпарварлик туриши, халққа хизмат қилиш олий ҳиммат эканлиги
уларнинг онгига сингдирилса, номзодларнинг қараши ҳам мотиви ҳам
ўзгариши шубҳасиздир

4

.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 2

ноябрда “Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш
тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги
йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 601-сон буйруғи билан “Ички ишлар
органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил
этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги” янги Йўриқнома тасдиқланди.
Ушбу йўриқнома аввалги (кучини йўқотган) йириқномага нисбатан
сезиларли даражада ўзгарди яъни номзодларга имкониятлар кенгайиши
билан бирга уларни саралаш босқичлари ҳам такомиллаштирилди, яъни:

- хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ички

ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари
танловнинг саралаш босқичидаги дастлабки ўрганиш ҳамда интеллектуал
ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш
босқичларидан муваффақиятли ўтган тақдирда, тест синовидан озод
этилган ҳолда жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичига
ўтказилиши;

- эксперт-криминалистика, иш юритиш, киберхавфсизлик, ахборот

технологиялари, таҳлилий ва юридик таъминлаш бўлинмаларига, спорт
мусобақаларининг (Олимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Осиё
ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда
республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1–3
ўрин) индивидуал турларида ғолиб чиққанлар, талабалар, магистрлар ёки
докторантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат
стипендияси соҳиби бўлган номзодлар истисно тариқасида, танлов
тадбирларининг саралаш босқичидаги тест синови ва жисмоний
тайёргарлик даражасини баҳолашдан озод қилиниши;

- Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ва олий таълим

муассасаларига (Ички ишлар вазирлиги Академияси ва Малака ошириш
институтига), шунингдек Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига
хизматга кириш истаги бўлган номзодлар, доимий яшаш жойи бўйича
рўйхатга олинган жойидан қатъий назар, тегишлилигига кўра, Ички
ишлар вазирлиги марказий аппарати, олий таълим муассасалари (Ички

4

Афанаскин П. В. Некоторые вопросы идеологической подготовки кадров для органов внутренних дел России /

П. В. Афанаскин, А. М. Ворожцов // Научный дайджест Восточно-Сибирского института МВД России. – 2022.
– № 3(17). – С. 166-171. – EDN FPPNHG


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

54

ишлар вазирлиги Академияси ва Малака ошириш институти) ёки Тошкент
шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг расмий веб-сайтлари орқали
рўйхатдан ўтишлари мумкинлиги;

- номзодларнинг билимларини баҳолаш мақсадида Ўзбекистоннинг

энг янги тарихи, ҳуқуқшунослик ва тарбия фанлари бўйича тест синови
ўтказилиши, ушбу тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим,
фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни
баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилиши;

- тест синовлари натижаларига кўра тўпланиши мумкин бўлган

умумий 189 баллдан камида 134 балл тўплаган номзодлар жисмоний
тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичига ўтган деб ҳисобланиши;

- тест топшириқлари китоби ҳар бир фандан 30 та топшириқни ўз

ичига олиши ва ҳар бир тўғри жавоб учун ҳуқуқшунослик фани бўйича–
3,1 балл ва жами – 93 балл, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича– 2,1
балл ва жами – 63 балл, тарбия фани бўйича – 1,1 балл ва жами – 33 балл
ташкил этиши;

- саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар тиббий

текширувдан ўтказилиши;

- тиббий текширув натижаларига кўра хизматга яроқли деб

топилган номзодлар ички ишлар органларида хизмат қилиш учун
тўсқинлик қиладиган салбий омиллар мавжудлигини аниқлаш мақсадида
психофизиологик (полиграф) текширувдан ўтказилиши белгиланди.

Фикримизча, “Ички ишлар органларида хизматга номзодларни

танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
тўғрисидаги” Йўриқноманинг айрим боб ва бандлари бироз мунозарали
хисобланади. Яъни, ушбу Йўриқноманинг 2-боби, 14-бандида танлов
тадбирларининг босқичлари белгиланган бўлиб, унга кўра:

а) саралаш босқичи:

рўйхатдан ўтиш;
дастлабки ўрганиш (Низом ва мазкур Йўриқномада белгиланган

талабларга мос келишни текшириш);

интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал

барқарорлигини баҳолаш;

тест синови (Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, ҳуқуқшунослик ва

тарбия фанлари бўйича билимларни баҳолаш);

жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
б) ўрганиш босқичи:


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

55

хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ҳарбий-

тиббий комиссия кўригидан ўтказиш;

психофизиологик (полиграф) текширув (ички ишлар органларида

хизмат қилиш учун тўсқинлик қиладиган салбий омилларни аниқлаш
мақсадида).

Фикримизча, ушбу босқичларнинг кетма-кетлигини ўзгартириш

лозим, яъни хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ҳарбий-
тиббий комиссия кўригидан ўтказишни ўрганиш босқичидан саралаш
босқичига, дастлабки ўрганиш босқичидан кейинги босқичга ўтказиш
мантиқан тўғри бўлади. Чунки дастлаб номзоднинг соғлом ёки
носоғломлигини аниқлаштириб олишимиз лозим, бу эса номзодни агарда
тиббий кўрик натижаларига кўра, хизматга яроқсиз деб топилган
тақдирда, номзод кейинги босқичларда иштирок этмайди, номзоднинг
вақти ҳам, моддий харажатлари ҳам тежалади қолаверса.

Йўриқноманинг 1-боби, 5-бандида ички ишлар органларига

хизматга қабул қилишда эркак жинсидаги номзодларнинг бўйи – 165
сантиметрдан паст бўлмаслиги, аёл жинсидаги номзодларнинг бўйи – 160
сантиметрдан паст бўлмаслиги (Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл
ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш
бўлинмаларининг айрим лавозимларига номзодлар бўйининг баландлиги
алоҳида антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади)
белгиланган.

Тадқиқот ўтказган олимларнинг фикрига кўра, бугунги кунда

Ўзбекистонда эркакларнинг ўртача буй баландлиги 169,4 см., аёлларнинг
ўртача бўй баландлиги 157,8 см. ни ташкил этади.Ушбу кўрсаткич 100 йил
аввалга қараганда эркакларнинг бўйи 8,3 см., аёлларнинг бўйи эса 6,9 см.га
ўсганлигини кузатиш мумкин

5

.

Хорижий давлатларда яшаётган эркакларнинг ўртача буй

баландлиги масалан, Яманда 159,9 см.ни, Хиндистонда 164,9 см.ни,
Суданда 166,6 см.ни, Мексикада 169 см.ни, Кенияда 169,6 см.ни, Японияда
170,8 см.ни, Хитойда 171,8 см.ни, Сингапурда 172,6 см.ни, Бразилияда 173,6
см.ни, Жанубий Кореада 174,9 см.ни, Россияда 176,6 см., Буюк Британия ва
АҚШда 177,5 см.ни, Канадада 178,1 см.ни, Австралияда 179,2 см.ни,
Франция ва Норвегияда 179,7 см.ни,

Нидерландия, Голандия,

Дания,

Эстония, Черногория, Босния ва Герцеговина, Скандинавия, Германия,
Польша, Украинада 179,9-182,5 см.гача ташкил этади.

5

URL: https://uz.sputniknews.ru.html. Мурожаат қилинган сана 22.03.2024 йил.


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

56

Албатта одамнинг бўй унинг генига, атроф мухит (истиқомат

қилаётган жойига) яъни қандай ҳаводан нафас олаётгани, истеъмол
қилаётган махсулотлари, уйқунинг сифати, мунтазам жисмоний юклама,
касалликлар ва бошқа ҳолатлар билан ҳам бевосита боғлиқ бўлади.

Мазкур масала бўйича олимлар (таҳлил ва хисоб-китобларига кўра),

эркакларнинг ўртача бўй баландлиги 175 сантиметрдан 188
сантиметргача, аёлларнинг ўртача бўй баландлиги эса 165 сантиметрдан
173 сантиметргача ташкил этиши энг идеал холат бўлиши мумкинлиги
ҳақидаги хулосага келишган.

Фикримизча,

юқоридаги

таҳлиллардан

ва

Ўзбекистонда

эркакларнинг ўртача бўй баландлигини ва бўйнинг кўркамлироқ
кўринишини хисобга олиб, ички ишлар органларига ҳам хизматга эркак
жинсидаги номзоднинг минимал бўй баландлиги 170 сантиметрдан паст
бўлмаслиги кераклиги ҳақида хулоса қилиш мумкин.

Бугунги кунда ички ишлар органларида кадрлар ва раҳбар кадрлар

захирасини

шакллантириб

бориш

тизими

ҳамда

мураббийлик

институтининг фаолиятини талаб даражасида деб айтиб бўлмайди.
Жойларда тегишли масъуллар томонидан ички ишлар органларига
хизматга кирган ёш мутахассис ходимлар билан уларни хизматга
мослашиш ва тегишли амалий кўникмаларни шакллантириш билан
боғлиқ тизимли ишлар етарлича олиб борилмаяпти.

Ички ишлар органлари учун профессионал раҳбар кадрларни

тайёрлаш ва уларнинг захирасини яратиб бориш ҳам долзарб
масалалардан бири бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимида истиқболли ёш ва амалдаги

раҳбар кадрлар захираси шакллантирилиб борилади. 2022 йилда амалдаги
раҳбар кадрлар захирасига (Президент Администрацияси ва ИИВ
номенклатурасига кирувчи лавозимлар) 1789 нафар ходим киритилган
бўлса, 2023 йилда 1339 нафар ходим кадрлар захирасига киритилган яъни
2022 йилга нисбатан 2023 йилда 450 нафарга камроқ ходимлар раҳбар
кадрлар захирасига киритилган.

Истиқболли ёш раҳбар кадрлар захирасига (таркибий ва ҳудудий

ИИО номенклатурасига кирувчи лавозимлар) 2023 йил жами бўлиб, 2785
нафар ходимлар киритилган бўлиб, шундан:

- 135 нафар ходим юқори раҳбарлик лавозимига тайинланган

(йигирма иккитадан биттаси);

- 46 нафар ходим эгаллаб турган лавозимдан озод этилган;


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

57

- 67 нафари тенг лавозимга ротация қилинган.
Бундан ташқари, 2021 йилда ИИВ тизимида жами 272 нафар раҳбар

ходимлардан, 105 нафари ротация қилинган, 167 нафари эса лавозимдан
бўшатилган. 2022 йилда эса жами 285 нафар раҳбар ходимлардан, 163
нафари ротация қилинган, 122 нафари лавозимдан бўшатилган.

Мамлакатимизда барча соҳалар фаолияти босқичма-босқич

рақамлаштиришга

ўтказилмоқда,

шу

жумладан,

ички

ишлар

органларининг фаолиятини ҳам. Бунда, ички ишлар органлари соҳавий
хизматларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда мутахассислар кўмагида
дастурлар яратиб, тегишли хизматлар билан интеграция қилиш лозим.
Масалан, ҳар бир соҳавий хизматлардаги ходимларнинг иш стажи,
лавозими, эришган ютуғ ва камчиликлари, лавозим пағонаси бўйича
кўтарилиш алгаритми. Бу эса кадрларни жой-жойига қўйиш ва юқори
лавозимга кўтарилишнинг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

Бундан ташқари, фикримизча, ички ишлар органларида кадрлар

захирасини ҳам очиқ ва шаффоф тарзда тўлиқ рақамлаштириш лозим.
Масалан,

амалдаги

раҳбарларнинг

ўрнига

захирага

олинган

раҳбарларнинг руйхати очиқ тарзда шакллантирилиб, тегишли дастурга
киритилади, амалдаги раҳбар бошқа лавозимга ўтказилганда захирага
олинган раҳбар ходимлар орасидан танлов асосида ёки юқори турувчи
раҳбарнинг тавсиясига асосан лавозимга қўйилади (ходимни айнан қайси
ишчанлик хусусияти иноабатга олинганлигини ҳам кўрсатиш керак).

Энг муҳими, раҳбарликка даъвогарлик қилаётган ходимлар тегишли

дастурда раҳбарлик захирасида турганлигини, ўзларининг бошқалардан
устун ва камчиликлари, кадрлар сиёсатида қандай жараёнлар
кечаётганлигини ҳам очиқ кузатиб бориш имконига эга бўлиши билан
бирга уларга келгуси хизмат фаолиятида виждонан мехнат қилиб
ишлаганда

қайси

даражадаги

юқори

лавозимларга

муносиб

эканликларини ҳам башорат қилиш имконига эга бўлишади.
Юқоридагиларга асосланиб, ички ишлар органларида хизматга
номзодларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва кадрлар барқарорлигини
таъминлаш масаласи бугунги кунда соҳанинг энг долзарб қисми
хисобланади. Агарда ички ишлар органларига хизматга муносиб
номзодлар сараланиб олинса, жой-жойига қўйилса ва кадрлар
барқарорлиги тўлиқ таъминланса юртимизда тинчлик ва осойишталик
хукмрон бўлиши янада кафолатланади.


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

58

Адабиётлар рўйхати:

1. К. А. Мещеряков. Некоторые аспекты комплектования кадров в органах
внутренних дел Российской Федерации / К. А. Мещеряков // Сфера знаний:
вопросы современного этапа развития научной мысли. – Казань : ООО
"СитИвент", 2018. – С. 249-252. – EDN XTQMDZ.
2. Карнаухов, О. П. Актуальные вопросы совершенствования
профессиональной подготовки кадров органов внутренних дел / О. П.
Карнаухов // Вестник Уфимского юридического института МВД России. –
2022. – № 2(96). – С. 159-163. – EDN LDDTWM.
3. Т.С. Жуманов.Ички ишлар органларида кадрлар сиёсатининг ташкилий
ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. Юридик фанлар бўйича
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси – Т., 2023. 160-бет.
4. Афанаскин П. В. Некоторые вопросы идеологической подготовки кадров
для органов внутренних дел России / П. В. Афанаскин, А. М. Ворожцов //
Научный дайджест Восточно-Сибирского института МВД России. – 2022. –
№ 3(17). – С. 166-171. – EDN FPPNHG.
5. URL: https://uz.sputniknews.ru.html. Мурожаат қилинган сана 22.03.2024
йил.
6. Саъдуллаев Г. Анализ законодательства республики узбекистан и
международного

законодательства

в

области

обеспечения

информационной

безопасности

личности

//Противодействие

правонарушениям в сфере цифровых технологий и вопросы
организационно-правового обеспечения информационной безопасности. –
2022. – Т. 1. – №. 01. – С. 307-309.
7. Sadullaev G., Abdugofarov A. Ensuring personal information security:
prevention and prevention //Евразийский журнал права, финансов и
прикладных наук. – 2023. – Т. 3. – №. 8. – С. 43-46.
8. Кулматов Ш. А. Некоторые мнения о выполнении процессуальных
обязанностей должностных лиц в следственной практике Республики
Узбекистан //Проблемы современной науки и образования. – 2020. – №. 11
(156). – С. 40-45.

Библиографические ссылки

К. А. Мещеряков. Некоторые аспекты комплектования кадров в органах внутренних дел Российской Федерации / К. А. Мещеряков // Сфера знаний: вопросы современного этапа развития научной мысли. – Казань : ООО "СитИвент", 2018. – С. 249-252. – EDN XTQMDZ.

Карнаухов, О. П. Актуальные вопросы совершенствования профессиональной подготовки кадров органов внутренних дел / О. П. Карнаухов // Вестник Уфимского юридического института МВД России. – 2022. – № 2(96). – С. 159-163. – EDN LDDTWM.

Т.С. Жуманов.Ички ишлар органларида кадрлар сиёсатининг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси – Т., 2023. 160-бет.

Афанаскин П. В. Некоторые вопросы идеологической подготовки кадров для органов внутренних дел России / П. В. Афанаскин, А. М. Ворожцов // Научный дайджест Восточно-Сибирского института МВД России. – 2022. – № 3(17). – С. 166-171. – EDN FPPNHG.

URL: https://uz.sputniknews.ru.html. Мурожаат қилинган сана 22.03.2024 йил.

Саъдуллаев Г. Анализ законодательства республики узбекистан и международного законодательства в области обеспечения информационной безопасности личности //Противодействие правонарушениям в сфере цифровых технологий и вопросы организационно-правового обеспечения информационной безопасности. – 2022. – Т. 1. – №. 01. – С. 307-309.

Sadullaev G., Abdugofarov A. Ensuring personal information security: prevention and prevention //Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук. – 2023. – Т. 3. – №. 8. – С. 43-46.

Кулматов Ш. А. Некоторые мнения о выполнении процессуальных обязанностей должностных лиц в следственной практике Республики Узбекистан //Проблемы современной науки и образования. – 2020. – №. 11 (156). – С. 40-45.