МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
112
ЖИНОИЙ ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА
СОЛУВЧИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ТАВСИФИ ВА УНИНГ
ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Адилов Бахрамбек Кахрамонович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси мустақил изланувчиси,
https://doi.org/10.5281/zenodo.14249175
Аннотация:
мақолада жиноий жазони ижро этиш фаолиятини
тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг бугунги кундаги турлари,
мазкур қонун ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан юклатилган
вазифалар, инсон ҳуқуқларининг таъминланиш бўйича сифат жиҳатдан
янги механизмларини жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Калит сўзлар:
жиноий жазо, фаолият, муассаса, қонун ҳужжатлари,
жиноят-ижроя кодекси, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, ҳимоя, маҳкум,
чора-тадбир, такомиллаштириш
Аннотация:
в
статье
рассмотрены
современные
виды
законодательных актов, регулирующих деятельность по исполнению
уголовных
наказаний,
задачи
по
совершенствованию
данных
законодательных актов, а также представлены предложения и
рекомендации по внедрению качественно новых механизмов обеспечения
прав человека.
Ключевые слова:
уголовное наказание, деятельность, учреждение,
законодательные акты, уголовно-исполнительный кодекс, права и
свободы человека, защита, осужденный, мера, совершенствование.
Abstract: the article examines modern types of legislative acts regulating the
execution of criminal penalties, tasks for improving these legislative acts, and
also presents proposals and recommendations for the introduction of
qualitatively new mechanisms for ensuring human rights.
Key words:
criminal punishment, activity, institution, legislative acts,
criminal-executive code, human rights and freedoms, protection, convicted
person, measure, improvement.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Жиноят-ижроия
қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
[1] ги қарорида жиноий жазоларнинг ижросини таъминлаш соҳасидаги
норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришнинг еттита устувор
йўналиши белгиланди ҳамда 2020 йил 1 июнга қадар илғор хорижий
тажрибани ўрганиш асосида янги таҳрирдаги Жиноят-ижроия
кодексининг лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. Қарорда
МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
113
белгиланган маҳкумларнинг ҳуқуқларига сўзсиз риоя этилишини,
уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлашнинг
сифат жиҳатдан янги механизмларини жорий этиш, умум эътироф этган
халқаро стандартларга мос равишда маҳкумлар ҳуқуқлари доирасини
янада кенгайтириш каби устувор вазифаларнинг ҳал этилиши алоҳида
аҳамият касб этади.
Давлат раҳбарининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга
мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳасига доир асосий қонун ва кодекслар
бундан деярли 20–25 йил аввал қабул қилинган бўлиб, ҳозирги давр
талабларига мутлақо жавоб бермаслиги, шу сабабли, парламент яқин
йилларда Фуқаролик, Жиноят, Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия,
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларни янгидан қабул қилиши
мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Қонунчиликни янгилашдан мақсад
қонун қабул қилишгина эмас, балки янги қонунлар эртага одамларга
амалий наф бериши, уларнинг ҳаётини енгиллаштиришга хизмат
қилишига эришиш эканлиги кўрсатиб ўтилди [2].
Мазкур устувор вазифадан келиб чиқиб, 2020 йил 30 июнь куни
“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини
таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди. Ушбу ҳужжат
ҳозирда Жиноят-ижроия кодексидаги бўшлиқларни тўлдиришга хизмат
қилмоқда.
Жумладан,
мазкур
қонунга
асосан,
Жиноят-ижроия
кодексининг 11, 67, 76, 79, 102-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритилди. Шунингдек, ушбу кодекс “Рағбатлантириш чораларини
қўллаш тартиби” деган 1021-модда билан тўлдирилди [3] .
Маълумки, инсон ҳуқуқларининг таъминланиши масаласига бутун дунёда
катта эътибор берилмоқда. Жумладан, юртимизда ҳам инсон ҳуқуқларини
таъминлашга
оид
ислоҳотларнинг
амалга
оширилаётгани,
Ўзбекистоннинг кўплаб инсон ҳуқуқларини таъминловчи қатор халқаро
ташкилотларга аъзо бўлганлиги ва инсон ҳуқуқларига оид халқаро
ҳужжатларнинг республикамиз парламенти томонидан ратификация
қилингани мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя
қилишга эътибор кучайганидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга
асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-
қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади [4] .
МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
114
Бу борада асосий вазифаси инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш
бўлган ички ишлар органларининг фаолиятига алоҳида эътиборга молик
ҳисобланади. Чунки, ички ишлар ижроия ҳокимияти органи ҳисобланиб,
ўз ваколатлари доирасида фуқаро ва инсон эркинлиги ва ҳуқуқларини
ҳимоялашда давлат бошқарувини амалга оширадиган, ҳуқуқ-тартиботни
сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлайди [5].
Зеро, жиноий жазони ижро этиш фаолиятини тартибга солувчи
қонун ҳужжатларида инсон ҳуқуқларининг таъминланиш даражаси қайд
этилганлиги муҳим омиллардан бир ҳисобланади. Мамлакатимизда инсон
ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг
энг катта ва аҳамиятлиси суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлардир. Бунда
жиноят қонунига киритилаётган ўзгартишлар, хусусан жиноий
жазоларнинг
либераллаштирилиши,
афв
этиш
ва
ярашув
институтларининг
қўлланаётгани,
пробация
хизматининг
кенгайтирилгани катта аҳамиятга эгадир.
Республикамизда жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш,
хусусан
маҳкумларнинг
ҳуқуқлари,
эркинликлари
ва
қонуний
манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш юзасидан комплекс чора-
тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунда жазони ўтаётган, жамиятдан
изоляция қилинган ва озодликдан маҳрум қилишга муқобил жазоларни
ўтаётган шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслик, уларга риоя қилиш ва
амалда таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек,
маҳкумларнинг ҳуқуқларига риоя этиш, шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат
қилинишини
таъминлаш
борасида
янада
самарали
ҳуқуқий
механизмларни жорий этиш ва такомиллаштириш борасида қатор ишлар
амалга оширилмоқда. Маҳкумларнинг ҳуқуқларига қатъий риоя этиш,
шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, жазони ижро этиш соҳасида
коррупцияга ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларига
барҳам бериш, жазони ижро этиш муассасаларининг моддий-техник
базасини мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларга алоҳида
устуворлик берила бошланди.
Сўнгги йилларда ҳуқуқий тадқиқотларда ҳуқуқни ва унинг алоҳида
институтларини амалга ошириш муаммосини ўрганишга тобора кўпроқ
мурожаат
қилмоқда.
Мазкур
муаммога
махсус
бағишланган
диссертациялар, монографиялар, дарсликлар пайдо бўлди. Ҳуқуқни
қўллаш муаммоларига оид ҳуқуқ назарияси соҳасидаги етакчи
олимларнинг [6] ишлари, озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазоларни
МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
115
ижро этишни тартибга солувчи жиноят-ижроия ҳуқуқ нормаларини
амалга ошириш механизмини тадқиқ қилишда муаллиф позициясининг
асосини ташкил этди.
Шу ўринда, маҳкумлар ҳуқуқларига сўзсиз риоя этилишини, уларнинг
шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлашнинг сифат
жиҳатдан янги механизмларини жорий этиш, умумэътироф этган халқаро
стандартларга мос равишда маҳкумлар ҳуқуқларининг доирасини янада
кенгайтириш
каби устувор вазифаларни қамраб олади.
Мамлакатимизда жиноят содир этган шахсларни ахлоқан тузатиш,
жамиятдан ажратмаган ҳолда жамоатчилик билан узвий ҳамкорликда
қайта тарбиялаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга
оширилмоқда.
Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш,
пробация бўлинмалари назоратидаги шахсларнинг (кейинги ўринларда
назоратдагилар деб юритилади) хулқ-атвори устидан таъсирчан
назоратни амалга ошириш билан шуғулланадиган янги тизим яратилди.
Натижада, уларнинг қайта жиноят содир этиши камайишига эришилди
[7].
Жазони ижро этиш тизимидаги таълим муассасаларининг фаолияти
тубдан ислоҳ қилинди, маҳкумларни ўқитиш жараёнига инновацион
педагогик технологиялар жорий этилди, энг аввало, вояга етмаганлар
ва касб-ҳунарга эга бўлмаган маҳкумларни касбга тайёрлаш механизмлари
қайта кўриб чиқилди [7].
Жазони ижро этиш муассасаларининг фаолиятида замонавий
ахборот-коммуникация
технологияларини,
маҳкумларни
назорат
қилишнинг замонавий техника воситаларини, шунингдек улар учун
видеоучрашув ташкил этиш имконини берувчи видеоконференция
тизимини жорий этиш
ва қўллаш борасида кенг миқёсли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Маҳкумларнинг меҳнат билан бандлигини таъминлаш мақсадида жазони
ижро
этиш
муассасаларида
ишлаб
чиқариш
фаолиятини
ривожлантиришга қаратилган комплекс чоралар кўрилмоқда. Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили
(Омбудсман)нинг жазони ижро этиш фаолиятини мониторинг қилиш
борасидаги ваколатлари кенгайтирилди [8].
МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
116
Хулосамиз якунида яна шуни таъкидлаш ўтиш зарурки, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 9 моддасига асосан
маҳкумлар, жазони ўташ тартиби ва шартлари тўғрисида, ўз ҳуқуқ
ва мажбуриятлари ҳақида ахборот олиш; жазони ижро этувчи муассаса
ёки орган маъмуриятига, бошқа давлат органлари ва жамоат
бирлашмаларига ўз она тилида ёки бошқа тилда таклиф, ариза ва
шикоятлар билан мурожаат этиш; ўз таклиф, ариза ва шикоятларига
мурожаат этилган тилда жавоб олиш, тушунтириш бериш ҳамда
ёзишмалар олиб бориш, зарур ҳолларда таржимон хизматидан
фойдаланиш; ўқув, бадиий ва бошқа хил ахборот материалларидан
фойдаланиш;
соғлиғини
сақлаш,
Ўзбекистон
Республикасининг
Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик
палатасининг депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар
Кенгашлари депутатлари сайловларида ҳамда референдумда иштирок
этиш каби ҳуқуқларга эга ҳисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2018 й.,
07/18/4006/2166-сон, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон; Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон,
15.04.2022 й., 07/22/207/0310-сон;
2.
Халқ
сўзи”
газетаси,
2020
йил
25
январь.
https://xs.uz/uzkr/site/newspaper (мурожаат санаси 17.10.2024й)
3.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг
жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни (2020.30.07, ЎРҚ-
625). https://lex.uz/docs/4877837. (мурожаат санаси 27.11.2024й)
4.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
(2023.01.05).
https://lex.uz/docs/6445145. (мурожаат санаси 24.11.2024й)
5.
https://uz.wikipedia.org/wiki/Uzbekiston_Respublikasi_Ichki_ishlar_vazir
ligi/(мурожаат санаси 28.11.2024й)
6.
Коробова И.Н. Эффективность норм уголовно-исполнительного
права: Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата
юридических наук. – Москва, 2010. – 29 с.; Чатаджян А.Г. Колония-
поселение как вид исправительного учреждения (уголовно-правовой и
уголовно-исполнительный аспекты): Автореферат диссертации на
соискание ученой степени кандидата юридических наук. – Краснодар,
2006. – 32 с.; Телегин А.А. Методологические и организационно-правовые
МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК
117
основы
науки
уголовно-исполнительного
права:
Автореферат
диссертации на соискание ученой степени доктора юридических наук. –
Москва, 2005. – 56 с.; Федореев Э.Г. Организация и правовые основы
деятельности
уголовно-исполнительной
системы
по
кадровому
обеспечению
уголовно-исполнительных
инспекций:
Автореферат
диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. –
Псков, 2012. – 28 с.; Грушин Ф.В. Подзаконные нормативные правовые
акты – источники уголовно-исполнительного права: Автореферат
диссертации на соискание степени кандидата юридических наук. – Рязань,
2004. – 28 с.; Королев Р.В. Принцип демократизма в уголовно-
исполнительной системе России: Автореферат диссертации на соискание
ученой степени кандидата юридических наук. – Нижний Новгород, 2010. –
33 с.;
7.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Жазони
ижро
этиш
муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан
маъмурий
назорат
тўғрисида”
қонуни
(2019.02.04,
ЎРҚ-532).
https://lex.uz/docs/-4266602/. мурожаат санаси 28.11.2024й)
8.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2014 йил 27
июлдаги “Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда
уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 103-сон буйруғи.