Авторы

  • Шахзодбек Нарзиев
    ИИВ Академияси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кафедраси” ўқитувчиси,
  • Миржалол Махмудов
    ИИВ Академияси 3-ўқув курси 318-гуруҳ курсанти,

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.icas.50729

Ключевые слова:

Профилактика инспектори ҳуқуқбузарликлар сабаблар шарт-шароитлар Миллий гвардия ҳамкорлик жиноятчилик жамоат хавфсизлиги мониторинг профилактик тадбирлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш тарғибот жамоатчилик олдини олиш таҳлил..

Аннотация

Мазкур мақолада профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини аниқлашда Миллий гвардия органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг аҳамияти тўғрисида сўз бориб, профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг сабабларини аниқлашдаги роли ва Миллий гвардия органлари билан биргаликдаги фаолияти кўриб чиқилган.


background image

МЕЖДУРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

87

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ

ҲУҚУҚБУЗРЛИКЛАРНИНГ СОДИР ЭТИШИ САБАБЛАРИ ВА

ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ АНИҚЛАШДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ

ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ

Нарзиев Шахзодбек Зойирович

ИИВ Академияси “Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси кафедраси” ўқитувчиси,

Махмудов Миржалол Қўчқор ўғли

ИИВ Академияси 3-ўқув курси 318-гуруҳ курсанти,

https://doi.org/10.5281/zenodo.14227780

Аннотация:

Мазкур мақолада профилактика инспекторларининг

ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини аниқлашда Миллий гвардия
органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг аҳамияти тўғрисида сўз бориб,
профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
ва уларнинг сабабларини аниқлашдаги роли ва Миллий гвардия
органлари билан биргаликдаги фаолияти кўриб чиқилган.

Калит сўзлар:

Профилактика инспектори, ҳуқуқбузарликлар,

сабаблар, шарт-шароитлар, Миллий гвардия, ҳамкорлик, жиноятчилик,
жамоат хавфсизлиги, мониторинг, профилактик тадбирлар, ҳуқуқни
муҳофаза қилиш, тарғибот, жамоатчилик, олдини олиш, таҳлил..

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш

фаолияти жамиятда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқий тартибни
сақлашнинг муҳим қисмидир. Бунинг учун профилактика инспекторлари
ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг биргаликдаги саъй-
ҳаракатлари муҳим аҳамиятга эга.

Миллий

гвардия

органлари

билан

ҳамкорлик,

ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва шарт–шароитларини аниқлашда
профилактика инспекторларининг фаолиятининг самарадорлигини
оширишга

ёрдам

беради.

Профилактика

инспекторларининг

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда Миллий гвардия органлари билан
ўзаро ҳамкорлигининг аҳамияти, унинг асосий йўналишлари ва амалга
оширилишини ўрганамиз. Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия
органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш масалалари кўрилаётганда,
аввало ўрганилаётган объектда ўзаро ҳамкорлик тушунчасига таъриф
бериб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Жамоат тартиби ва хавфсизлигини
таъминлашдаги ўзаро ҳамкорлик – ушбу фаолият билан шуғулланувчи


background image

МЕЖДУРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

88

субъектларнинг қонун ва қонун ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига
асосланиб, ўзаро келишилган ҳолда фаолиятнинг шакл ва усуллари,
хизмат ваколатларидан самарали фойдаланиши бўлиб, бунда икки ёки
ундан ортиқ хизмат, яъни бошқарувнинг бир-бирига бўйсунмаган алоҳида
иштирокчилари ўз ҳаракатларини ўзаро келишиб бажаришади.

Криминолог З.С.Зарипов айтганидек, ҳамкорликни ташкил қилишга

ички ишлар органлари тизимидаги меҳнат тақсимоти, таркибий 12
бўлинмалар ўртасида вазифалар ва мажбуриятларнинг тақсимланиши
каби масалаларни қамраб олган мақсаднинг вужудга келиши сифатида
ҳам қараш мумкин. Ўзаро ҳамкорликнинг мақсади бошқарув тизими
олдида турган умумий вазифаларини ҳал этишда куч ва воситаларни
тўғри тақсимлашни англатади Барча шароитларда ҳам ҳамкорлик қўшма
тадбирларни режалаштириш ва ўтказиш, маълумотларни айирбошлаш,
жамоат тартибини муҳофаза қилиш масалалари юзасидан таклифлар
тайёрлаш ва тегишли ташкилотларга тақдим этиш йўли билан амалга
оширилади рилади. Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия
органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини турли шакллари мавжуд бўлиб, уларни
шартли равишда иккига: ўзаро ахборот алмашиш ҳамда фаолиятга доир
муайян чора-тадбирларни ҳамкорликда режалаштириш, амалга ошириш,
натижаларини умумлаштириш, муайян вазифаларни ҳал қилишда ўзаро
ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлашда намоён бўладиган амалий
ҳамкорликка ажратиш мумкин.

Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида

ички ишлар органлари ва Миллий гвардия органларининг ўртасидаги
ўзаро ахборот алмашиш, ҳамкорликнинг кенг тарқалган шаклидир. Ички
ишлар органларининг ходимлари айнан ахборотни йиғиш, таҳлил қилиш
ва уни алмашиш асосида ишлаб чиққан хулосага кўра ҳуқуқбузар ёки
ҳуқуқбузарликка мойил бўлган шахслар билан муносабатда бўлиши,
уларнинг тақдирларини белгилаши боис айрим олимлар томонидан
ахборот олиш ва унга ишлов беришни ички ишлар органлари
фаолиятининг асосий технологияларидан бири дея таъкидланади.

Ўзаро ҳамкорлик ва мувофиклаштириш тушунчалари ўз мазмунига

кўра бир-бири билан яқин тушунчалардир, юридик адабиётларда ўзаро
ҳамкорликни, икки ёки ундан ортиқ иштирокчиларнинг маълум бир
вазифа-ларни ҳал этиш учун биргаликдаги ўзаро келишилган ҳаракати
деб қаралади.


background image

МЕЖДУРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

89

У бир ёки бир неча биргаликдаги фаолият иштирокчиларининг

ташаббуси билан юзага келиши мумкин. Миллий гвардияда алохида
хизматларнинг ўзаро ҳамкорлигини уларни бошқариш жараёнида орган
бошлиғи ташкил этади. Бундай ҳолларда ҳамкорликни ташкил этиш
мувофиқлаштиришнинг бир кўриниши деб қаралиши керак. Миллий
Гвардия органлари ички ишлар органлари билан хамкорликда жамоат
тартибини сақлаш фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини сақлаш
борасида профилактик чора–тадбирларни хамикорликда бажаради.Бунинг
натижасида фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини таминлаш бевосита
хамкорликда амалга оширилади.

Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнипг олдини олиш ва уларга қарши

курашни самарали, илмий жиҳатдан замонавий ташкил қилиш даражаси
ИИО тизимида мавжуд турли хизмат, бўлим ва бўлинмаларнинг узлуксиз
ҳамкорлигини тақозо этади. Бу ушбу ҳудудда ҳуқуқбузарлик,
жиноятларнинг олдини олиш, содир этилганларини тез ва тўла фош этиш,
талон-тарож қилинган моддий бойликлар ва яширинган жиноятчиларни
қидириш, қўлга олиш учун комплекс чора-тадбирларнинг муқим шарти
бўлиб хизмат қилади. Миллий гвардия ҳузуридаги қўриклаш хизмати иш
фаолиятининг муваффақияти кўп ҳолларда Миллий гвардиянинг бошқа
хизмат, бўлимлари ва ходимлари билан ўзаро ҳамкорликдаги
ҳаракатларининг тўғри ташкил қилинишига боғлиқдир. Ушбу фаолиятни
тўғри ташкил этишда Миллий гвардия раҳбар ходимлари муҳим ўрин
тутади, чунки улар ишни ташкил этиш билан бир қаторда назорат ҳам
қиладилар. Ҳамкорликпинг аҳамияти шундаки, ИИО тизими олдида
турган асосий мақсад ва вазифаларни самарали амалга оширишга фақат
уюшқоқлик билан, биргаликда келишилган ҳаракатлар орқалигина
эришиш мумкин. Уларнинг доимий ва мустаҳкам ҳамкорлигисиз
ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашишни, жамоат тартиби ва
фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни
самарали тезкор ташкилий суръатда амалга ошириш мумкин эмас.

Жамият тўхтовсиз тараққий этиб борар экан, барча соҳалардаги

кабиички ишлар органларининг оммавий тадбирларни ўтказиш вақтида
жамоаттартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш
фаолиятини ҳам ривожлантириш ва такомиллаштиш мақсадга мувофиқ
бўлади албатта. Ички ишлар органлари билан Миллий гвардия органлари
фаолиятида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳуқуқ тартиботни
мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ваэркинликларини ҳимоя қилиш,


background image

МЕЖДУРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

90

жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг
самарадорлигини оширишга қаратилган.“Биз миллий гвардия органлари
фаолиятини такомиллаштириш бўйича жиддий ислоҳотларни амалга
оширмоқдамиз. Тизимда жамоат тартибини сақлаш, жиноятларга қарши
курашиш ва давлат хизматларини кўрсатиш фаолиятига доир аниқ
мезонлар белгиланмаган. Шу сабабли ислоҳотларни давом эттириб
миллий гвардия органлари халқимизнинг оғирини енгил қиладиган
тузилмага айлантириш зарурлигини яна бир бор такрорлаш ўринли, деб
биламан. Ички ишлар органлари билан Миллий гвардия органлари
томонидан оммавий тадбирлар ўтказиш вақтида жамоат тартибини
сақлаш

ва

фуқаролар

хавфсизлигини

таъминлаш

фаолиятини

такомиллаштириш борасидаги анча ишлар қилинишига қарамасдан ушбу
йўналишда қуйидаги камчиликларгайул қуйилиб келинмоқда. Миллий
гвардия органлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида муҳим роль
ўйнайди. Улар жамиятда хавфсизликни таъминлаш, жиноятчиликка
қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида
профилактика инспекторлари билан иш олиб боради. Миллий гвардия ва
профилактика инспекторлари ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий
йўналишлари қуйидагича:

Маълумот алмашиш

: Миллий гвардия органлари профилактика

инспекторларига

жиноятчилик

ҳолатлари,

жамоат

хавфсизлиги,

аниқлашган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг сабаблари ҳақида аниқ
маълумотлар тақдим этади. Бу инспекторларга қийинчиликларга ва
хавфли омилларга тез аниқлашга ёрдам беради.

Ҳавфсизликка таъсир этувчи омилларни аниқлаш

: Миллий

гвардия органлари профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда
ҳудуддаги хавфли зона ва ҳолатларни, жиноятчиликка сабаб бўладиган
шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни тўғри баҳолаш имконини беради.
Масалан, жиноятчиликнинг юқори даражада бўлган ҳудудлар, ўтган йили
кўпайтган ҳуқуқбузарлик турлари ва уларнинг хусусиятлари тўғрисидаги
маълумотлар инспекторларга тўғри чоралар кўришга ёрдам беради.

Профилактик тадбирлар ўтказиш

: Профилактика инспекторлари

ва Миллий гвардия органлари биргаликда, масалан, ёшлар орасида
жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, ҳуқуқий
тарғибот акциялари ва маърифий ишлар ўтказишлари мумкин. Ушбу
тадбирлар жамоатчиликни огоҳлантириш, ҳуқуқий саводхонликни
ошириш ва жиноятчиликни камайтиришга ёрдам беради.


background image

МЕЖДУРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

91

Соҳадаги таҳлиллар ва хулосалар

: Профилактика инспекторлари

ва Миллий гвардия органлари орасидаги ҳамкорлик орқали жиноятчилик
ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва шарт-шароитлари тўғрисидаги
таҳлилларни янада чуқурлаштириш мумкин. Бу таҳлиллар асосида
жиноятчиликнинг олдини олишга йўналтирилган ишларни самарали
ташкил этиш мумкин.

Профилактика инспекторлари ва Миллий гвардия органлари

ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

– Тизимли мониторинг

: Миллий гвардия органлари ва

профилактика инспекторлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш
учун жамоат хавфсизлиги ва жиноятчилик ҳолатларини тизимли равишда
мониторинг қилиш, таҳлиллар олиб бориш ва олдиндан чоралар кўриш
мақсадга мувофиқ бўлади.

Жамоатчиликни жалб қилиш

: Ҳамкорликни кучайтиришнинг

муҳим йўналишларидан бири жамоатчиликни профилактика ишларига
жалб қилишдир. Миллий гвардия органлари ва профилактика
инспекторлари билан ҳамкорликда жамоат хавфсизлигини таъминлаш
учун кенг жамоатчиликни огоҳлантириш ва уларга ёрдам бериш
дастурларини жорий қилиш муҳимдир.

Қўшма ўқув дастурлари

: Миллий гвардия органлари ва

профилактика инспекторлари учун махсус ўқув дастурлари ва семинарлар
ташкил этиш, уларнинг билимларини мустаҳкамлаш ва ёшлар билан
ишлашдаги фаолиятини самарали ташкил этишга ёрдам беради.

Маълумот

алмашишдаги

муаммолар

:

Профилактика

инспекторлари ва Миллий гвардия органлари ўртасида маълумотлар
алмашишдаги

узилишлар

ва

муносабатларнинг

мураккаблиги

профилактика ишини самарасиз қилади. Қайси ҳуқуқбузарликлар ёки
жиноятлар содир этилгани тўғрисида аниқ ва тезкор маълумотлар олиш
мумкин эмас.

Қарши куршилиш ва мураккаблик

: Миллий гвардия ва

профилактика

инспекторларининг

фаолиятида

айрим

ҳолларда

манфаатлар бир-бирига зид бўлиши мумкин. Масалан, баъзи ҳолларда,
хавфсизликка қарата қатъий чоралар кўриш профилактика ишининг
соғлом ва ижтимоий тушунарли бўлишини бузиши мумкин.

Ресурслар

ва

имкониятларнинг

етишмаслиги

:

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик
тадбирларни ташкил этиш учун зарур ресурслар ва имкониятлар, шу


background image

МЕЖДУРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

92

жумладан, малакали кадрлар ва замонавий мониторинг воситаларининг
етишмаслиги.

Қонунчилик ва меъёрий база

: Миллий гвардия органлари ва

профилактика

инспекторлари

ўртасидаги

ҳамкорликни

қўллаб-

қувватловчи қонунчилик базасининг етарли эмаслиги. Маърифат ва
профилактика ишини кучайтириш учун муайян ҳуқуқий нормалар ва
механизмлар етишмаяпти.

Жамоатчиликнинг ёрдами

: Жамоатчиликнинг профилактика

ишларига

фаол

жалб

этилмаслиги,

жиноятчилик

ва

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда уларнинг аҳамиятини кам
эътироф этиш. Ушбу муаммоларни бартараф этишда қуйидаги
таклифларни илгари сурдик.

Маълумот

алмашиш

тизимини

такомиллаштириш

:

Профилактика инспекторлари ва Миллий гвардия органлари ўртасида
маълумотларни тез ва аниқ алмашиш учун замонавий ахборот
тизимларини жорий этиш. Бу уларнинг ҳамкорлигини кучайтириб,
жиноятчиликни аниқлашда самарадорликни оширади.

Қарши куршилишларни ҳал этиш

: Миллий гвардия ва

профилактика

инспекторлари

ўртасидаги

манфаатлар

қарама-

қаршиликларини ҳал этиш учун жамоавий ишлаш стратегиясини ишлаб
чиқиш. Ҳар икки органнинг вазифаларига ўзаро ҳурмат ва аниқлик
киритиш, уларнинг ҳамкорлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Ресурсларни ошириш

: Профилактика инспекторлари ва Миллий

гвардия органларининг ишини самарали ташкил этиш учун зарур
ресурсларни (қўлланмалар, малакали кадрлар, мониторинг воситалари)
кўпайтириш. Инспекторлар учун тренинглар ва семинарлар ташкил этиш,
кадрлар тайёрлашни кучайтириш.

Қонунчиликни мустаҳкамлаш

: Миллий гвардия органлари ва

профилактика

инспекторлари

ўртасидаги

ҳамкорликни

қўллаб-

қувватлайдиган қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Профилактика ишларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, бу жараёндаги
хато ва тўсқинликларни бартараф этишга ёрдам беради.

Жамоатчиликни жалб қилиш

: Жамоатчиликни профилактика

ишларига, айниқса, ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олишга фаол
жалб қилиш. Маълумотли ва жамоат ишида фаол бўлган аҳолини
тарбиялаш учун ижтимоий дастурлар ишлаб чиқиш ва жамоатчилик
билан ҳамкорликни кучайтириш.


background image

МЕЖДУРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

93

Мониторинг ва таҳлилни кучайтириш

: Ҳуқуқбузарликларнинг

сабаблари ва шароитларини аниқлашда самарали мониторинг тизимини
жорий этиш. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг тарқалишини ва
ўсишини тезкор таҳлил қилиш учун янги технологиялардан фойдаланиш.

Профилактика инспекторлари ва Миллий гвардия органлари

ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва
жамиятда хавфсизликни таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш,
профилактик тадбирларни самарали амалга ошириш учун ҳар икки
органнинг интеграцияланган ишлаш тартибини ишлаб чиқиш муҳим. Бу
ҳамкорлик орқали маълумотлар алмашиниши, жиноятчиликни аниқлаш
ва профилактика тадбирларини тизимли ташкил қилиш имкони туғилади.
Миллий гвардия органлари ва профилактика инспекторлари ўртасидаги
ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги асосий муаммолар, хусусан, маълумотлар
алмашишдаги узилишлар, манфаатлар қарама-қаршилиги ва ресурслар
етишмаслиги, уларнинг самарали фаолиятига тўсқинлик қилмоқда. Бу
муаммоларни ҳал этиш учун қонунчиликни такомиллаштириш,
мониторинг ва таҳлилни кучайтириш, шунингдек, жамоатчиликни
профилактика ишида фаол жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек,
профилактика инспекторлари ва Миллий гвардия органлари ўртасидаги
ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш учун инновацион ахборот
тизимларини жорий этиш, профилактик тадбирларни кенг тарқатиш ва
жамоатчилик билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган чоралар
ишлаб чиқиш зарур. Бу орқали жиноятчиликни камайтириш ва
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга йўналтирилган комплекс
тадбирларни амалга ошириш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисидаги қонун

(2018). Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси нашри.
2.

Қодиров, А. (2021). «Профилактика иши: ҳуқуқбузарликларнинг

олдини олиш ва жиноятчиликни камайтириш». Тошкент: Адолат нашри.
3.

Шайхов, М. (2020). «Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг

сабабларини аниқлаш». Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги.
4.

Давронов, Р. (2019). «Профилактика инспекторларининг иши ва

уларнинг жиноятчиликка қарши курашишдаги роли». Тошкент: Олий
таълим нашри.


background image

МЕЖДУРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

94

5.

Исмиев, Ш. (2020). «Ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларнинг

олдини олиш стратегиялари». Тошкент: Маърифий нашр.
6.

Жўраев, А. (2021). «Жамиятда хавфсизликни таъминлашда Миллий

гвардия органларининг роли». Тошкент: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ нашри.
7.

Ҳаққулов, В. (2018). «Ҳуқуқбузарликлар ва профилактика:

Қонунчилик ва амалий тадқиқотлар». Тошкент: Юридик ахборот маркази.
8.

Ўзбекистон Республикасининг «Жиноятчиликка қарши курашиш»

Дастури (2022). Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Маърузалари.
9.

Раҳматов, Х. (2022). «Жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини

олишга оид янги ёндашувлар». Тошкент: Олий Мажлис нашри.
10.

Қўқонова, Р. (2023). «Профилактика инспекторлари ва ҳуқуқни

муҳофаза қилиш органлари орасидаги ҳамкорлик». Тошкент: Педагогика
ва психология институти.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисидаги қонун (2018). Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси нашри.

Қодиров, А. (2021). «Профилактика иши: ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликни камайтириш». Тошкент: Адолат нашри.

Шайхов, М. (2020). «Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини аниқлаш». Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги.

Давронов, Р. (2019). «Профилактика инспекторларининг иши ва уларнинг жиноятчиликка қарши курашишдаги роли». Тошкент: Олий таълим нашри.

Исмиев, Ш. (2020). «Ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларнинг олдини олиш стратегиялари». Тошкент: Маърифий нашр.

Жўраев, А. (2021). «Жамиятда хавфсизликни таъминлашда Миллий гвардия органларининг роли». Тошкент: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ нашри.

Ҳаққулов, В. (2018). «Ҳуқуқбузарликлар ва профилактика: Қонунчилик ва амалий тадқиқотлар». Тошкент: Юридик ахборот маркази.

Ўзбекистон Республикасининг «Жиноятчиликка қарши курашиш» Дастури (2022). Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Маърузалари.

Раҳматов, Х. (2022). «Жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга оид янги ёндашувлар». Тошкент: Олий Мажлис нашри.

Қўқонова, Р. (2023). «Профилактика инспекторлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари орасидаги ҳамкорлик». Тошкент: Педагогика ва психология институти.