Авторы

  • Абдулла Жуманов
    ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси маъсул ходими

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.icas.69538

Аннотация

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсадлардан бири, аввало, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларини ўз вақтида бартараф этиш, жиноятчиликка қарши курашишни таъминлаш ҳисобланади.


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

69

БОСҚИНЧИЛИК ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ТУШУНЧАСИ

ВА УНИНГ ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИЛГИ

Жуманов Абдулла Хасанович

ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси

маъсул ходими

https://doi.org/10.5281/zenodo.14928245

Юртимизда

амалга

оширилаётган

ислоҳотлардан

кўзланган

мақсадлардан бири, аввало, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаб ва
шарт-шароитларини ўз вақтида бартараф этиш, жиноятчиликка қарши
курашишни таъминлаш ҳисобланади.

Кенг

кўламли

ислоҳотларнинг

муваффақияти,

аввало,

ҳуқуқбузарликлар барвақт профилактикаси ва жиноятчиликка қарши
курашишни амалга ошириш билан узвий боғлиқ. Халқимизнинг эркин ва
фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-
иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини
ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва
маънавий баркамол авлодни тарбиялаш адолат, қонун устуворлиги,
хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш энг муҳим
мақсадимиз ҳисобланади.

Босқинчилик жиноятларига қарши курашиш самарадорлиги давлат

томонидан жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари турли
тажовузлардан ҳимоя қилиш учун белгиланадиган ҳамда доимий равишда
такомиллаштириб бориладиган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва
бошқа комплекс ташкилий чора-тадбирларни қамраб олувчи яхлит тизим
ҳисобланади. Шу боисдан ушбу жараён, бошқа давлат органлари ҳамда
муассасаларининг фаол иштирокида жамоат босқинчилик жиноятларига
қарши курашишни таъминлашга йўналтирилган сиёсий, ижтимоий-
иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа комплекс ташкилий чора-тадбирларни
амалга оширишни талаб этади.

Босқинчилик жиноятларига қарши курашиш фаолиятини касбий

ҳамда илмий таъминлаш, замонавий, динамик, доимий ўзгариб турувчи
тезкор вазиятга қатъий ҳамжиҳатлик билан мослаштиришга, кундалик
амалиётида ташкилий омиллардан янада фаол ва мақсадли фойдаланишга
йўналтириш лозим бўлади.

Ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари тизимини

такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Айниқса, ички ишлар органларининг маҳаллаларда жамоат тартибини
сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

70

профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш учун ташкил этилган
қуйи бўғинини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар
қилинди.

Жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини

олиш бўйича илмий асосланган ташкилий, амалий ҳамда услубий
тавсиялар, бу борада ички ишлар органлари соҳавий хизматлари
ходимлари

ҳамда

жиноятчиликка

қарши

курашишнинг

бошқа

субъектлари фаолиятини самарали ташкил этишга доир механизмлар
келтирилган.

Ўйлаймизки, мазкур чора-тадбирларни амалиётга татбиқ этиш

бевосита ушбу турдаги жиноятларнинг сабаблари ва унинг содир
этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этишга,
жиноятчиликка қарши курашиш орқали криминоген вазиятни
барқарорлаштиришга хизмат қилади.

Бугунги кунда мулкнинг ҳимоя қилиниши бирламчи аҳамият касб

этиш билан бирга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқарилишини
шакли сифатида намоён бўлади. Шунинг учун ҳар қандай мулкий
ҳуқуқнинг бузилиши, хусусан босқинчилик жиноятларида намоён
бўладиган ҳолатлар жисмоний шахсларда ишончсизлик, жамият
аъзоларида эса қўрқув хиссини туғдиради. Бу эса ўз навбатида, тегишли
ҳуқуқий таъсир чораларини кўриш, яъни жиноят қонуни нормаларини
қўллашни тақозо этади. Қайд этиш жоизки, амалга оширилаётган
ташкилий-ҳуқуқий чораларга қарамай мазкур қилмишлар умумий
жиноятчиликнинг тизимида жиддий ўрин эгаллайди. Бундан ташқари
терговдан тўхтатиб қўйилган жиноят ишлари ва очилмаган
жиноятларнинг сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда.

Бу эса ички ишлар органларининг ушбу турдаги жиноятларни фош

этиш ва тергов қилиш бўйича етарли даражада малакага эга эмаслиги,
далилларни аниқлаш ва тўплашга жиддий ёндашмаслиги, дастлабки
тергов жараёнида тергов, тезкор-қидирув, ҳуқуқбузарликларни олдини
олиш ва бошқа хизматлар билан ҳамкорликнинг тўғри йўлга
қўйилмаганлиги, криминалистик ва бошқа ҳисоблардан, мутахассислар
ёрдамидан ўринли фойдаланмаслигининг оқибати бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ички ишлар

органлари фаолияти тизимида мавжуд муаммо ва камчиликлар,
истиқболдаги вазифаларга бағишланган 2017 йилнинг 15 ноябрь куни
ўтказиладиган видеоселектор йиғилишида “Ички ишлар органлари


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

71

шундай ишлаши керакки, токи халқ давлатдан рози бўлсин. Лекин айрим
жойларда уларнинг фаолияти одамлар эътирозига сабаб бўлмоқда.
Айниқса мол-мулкка жиноий тажовуз каби салбий ҳолатларга тўлиқ чек
қўйилмаганлиги, хусусан мулкий турдаги жиноятлар – 19 фоизга
камайишига эришилган бўлса-да, аммо ушбу турдаги жиноятлар тўлиқ
фош этилмаган” деган танқидий фикрларини билдирган эди .

Босқинчилик жиноятининг ижтимоий хавфлилиги нафақат ўзганинг

мулкига нисбатан бўлган ижтимоий муносабатларга тажовуз қилиш
билан, балки шахснинг ҳаёти ва соғлигига ҳам зарар етказиш ва шундай
зарар етказиш реал хавфини туғдиришида ифодаланади. Шу нуқтаи
назардан унинг ижтимоий хавфлилик даражаси жиноят қонуни билан
қўриқланадиган икки объектга тажовуз қилиш хусусияти билан
аниқланади.

Босқинчилик жиноятининг бевосита объекти ўзганинг мулки ва

қўшимча объекти шахснинг соғлигини таъминловчи ижтимоий
муносабатлар ҳисобланади.

Босқинчилик жиноятининг объектив томони ўзганинг мулкини

талон-торож қилиш мақсадида ҳаёт ёки соғлик учун хавфли бўлган зўрлик
ишлатиб ҳужум қилишда ва шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитишда
ифодаланади.

Ҳаёт учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш деганда, унинг

ишлатилиши жабрланувчининг ҳаёти учун аниқ бўлган хавфни вужудга
келтирувчи ҳолат тушунилади.

Соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш деганда, жабрланувчи

соғлигининг бузилишига сабаб бўлган даражада баданга шикаст етказиш
ёки шундай жароҳат етказиш хавфини туғдирувчи ҳаракатлар
тушунилади .

Ҳужум қилиш деганда, очиқ ёки яширин равишда тўсатдан

жабрланувчига тажовузкорона зўрлик ишлатиш ҳамда жабрланувчи учун
тўсатдан бўлган тажовузкорона зўравонлик қилишдир.

Босқинчиликда ҳужум қилиш ҳар доим жисмоний ёки руҳий зўрлик

ишлатиш билан боғлиқ бўлади. Шу нуқтаи назардан ҳужум қилиш: очиқ

ва яширин хусусиятга эга бўлади.
Босқинчиликдаги “қўрқитиш” оғзаки равишда ёки ҳаёт ва соғлиқ учун

хавфни келтириб чиқарувчи ҳаракатларда ҳам акс этиши мумкин.


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

72

Босқинчиликдаги қўрқитиш аниқ хусусиятга эга бўлиши ва

жабрланувчи айбдор томонидан қилинган қўрқитишни дарҳол қўллаши
мумкинлигини англаган бўлиши лозим.

Босқинчилик жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган

зўрлик ишлатиш ёки шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитилган ҳамда
ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум бошланган
вақтдан бошлаб, тугалланган ҳисобланади.

Субъектив томондан босқинчилик фақат тўғри қасдда ифодаланади.
Айтиш жоизки, босқинчиликни товламачиликдан фарқи –

товламачиликда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш мулкни зўрлик
ишлатаётган вақтда эмас, балки келажакда қўлга киритишга қаратилади.
Босқинчиликни талончиликдан фарқлашда зўрлик ишлатишнинг
даражасини инобатга олиш зарур, чунки босқинчиликда ҳаёт ёки соғлиқ
учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёки шундай зўрлик ишлатиш билан
қўрқитиб содир этилса, талончилик ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган
зўрлик ишлатиб ёки шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир
этилади.

Босқинчилик жиноятининг субъекти 14 ёшга тўлган ақли расо шахс

ҳисобланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, босқинчилик жинояти мулкий

жиноятларнинг энг хавфли шаклидир. Бу эса унинг икки объектли жиноят
эканлиги билан белгиланади, яъни мазкур жиноятнинг объекти:
биринчидан, ўзгалар мулки бўлса, иккинчидан, шахснинг ҳаёти ва
соғлиғидир .

Босқинчилик жиноятларини содир этишга жиноий гуруҳлар аввалдан

пухта тайёргарлик кўради. Рус ҳуқуқшунос олимларидан В.Г.Камыш
жиноий гуруҳларнинг босқинчилик жиноятига тайёргарлик кўриш
босқичини уларнинг қуйидаги маълумотларни аниқлашидан иборат деб
таъкидлаган, яъни жиноятни содир этиш учун аввал объектни белгилаб
олиш ва уни синчковлик билан ўрганиш; хонадон соҳибининг ҳаётдаги
мавқеи,

кундалик

фаолияти,

унинг

талон-тарож

қилиниши

мўлжалланаётган мулки, унинг сақланадиган жойларини аниқлаш;
жиноятда иштирокчиларни аниқлаш; совуқ ёки ўқотар қуролларни
тайёрлаш ёки сотиб олиш; объектга келиш ва кетиш йўналишларини
аниқлаб олиш ва бошқа жиноятни пухта амалга ошириш учун зарур
бўлган маълумотларни аниқлаш. Аниқланган юқоридаги маълумотлардан


background image

МЕЖДУНАРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ

АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК

73

жиноятчилар

содир

этиши

кўзланаётган

босқинчиликни

режалаштиришда фойдаланадилар .

Айрим ҳолларда босқинчилик ҳужумлари олдиндан алоҳида

тайёргарлик кўрилмай содир этилади, жиноий тажовуз объекти олдиндан
аниқланмайди. Жиноятчилар кўп қаватли уй хоналари эшикларининг
қўнғироқларини босиб, агар эшикни ёш болалар, аёллар ёки кексалар
очганида уларга ҳужум қилиб, зўрлик ишлатиб, боғлаб қўйиб, сўнгра

уй-жойга кириб қимматбаҳо буюмларни талон-торож қилиб

кетадилар. Агар эшикни катта ёшдаги эркаклар очганида уларга қурол ёки
қурол сифатида фойдаланиш мумкин нарсалар билан ҳужум қилиб
жиноятни охирига етказадилар.

Олиб

борилган

изланиш

натижаларига

таянган

ҳолда

мамлакатимизда терроризм ва экстремизмнинг олдини олиш, бундай
ҳодисаларнинг оқибатларини бартараф этиш, хусусан, аҳоли ўртасида
радикал қарашларни камайтиришга қаратилган қуйидаги таклифлар ва
тавсиялар ишлаб чиқилди:

- кўчалар ва бошқа жамоат жойларида фуқароларнинг эътиборсиз

ҳаракат қилмасликлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;

- шахсларга бегона (шубҳали) шахслар ёнида пул, тақинчоқ ва бошқа

қимматбаҳо буюмларингизни ошкора намойиш қилмасликни етказиш;

- фуқароларга тунги соат 22:00 дан эрталаб соат 6:00 гача бўлган вақт

оралиғида зарурат бўлмаса жамоат жойларида кўз-кўз қилинадиган
қимматбаҳо буюмлар ҳамда кўп миқдордаги пул билан ёлғиз
юрмаслигини тушунтириш;

- уқароларга тунги вақтларда етарлича ёритилмаган кўчаларда,

кимсасиз ва овлоқ жойларда (ер ости йўллари, осма кўприклар, кўп
қаватли уйлар оралиғи ва бошқ) ёлғиз юрмаслигини тушунтириш;

- фуқароларга босқинчилик жинояти содир бўлганда амалга

оширадиган ҳаракатларини етказиб бориш.