ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241
Volume 8, issue2, Iyul 2025
https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi
worldly knowledge
OAK Index bazalari :
research gate, research bib.
Qo’shimcha index bazalari:
zenodo, open aire. google scholar.
Original article
323
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ СОХТАЛАШТИРИШ ТУРЛАРИ
Ш.Б.Хусанов
“Эркин- Аудит XXI ” аудиторлик ташкилоти директори
Аннотация:
Мазкур мақолада муаллиф молиявий ҳисобот аудитини ўтказиш жараёнида
аниқланиши мумкин бўлган сохталаштириш ва молиявий фирибгарлик ҳолатлари таҳлил
қилинган , улар гурухлаштирилган ҳамда уларни олдини олиш учун қилиниши лозим
бўлган харакатлар тавсия этилган.
Калит сўзлар:
молиявий ҳисобот, сохталаштириш, фирибгарлик, сохта хужжатлар, тан
олиш, бузиб кўрсатиш, фирибгарлик, қасддан яшириш.
Аннотация:
В статье автор анализирует случаи фальсификации и финансового
мошенничества, выявляемые при проверке финансовой отчетности, группирует их и
рекомендует меры по их предупреждению.
Ключевые слова:
финансовая отчетность,
фальсификация, мошенничество, поддельные документы, признание, искажение фактов,
мошенничество, умышленное сокрытие.
Abstract:
In this article, the author analyzes cases of falsification and financial fraud revealed
during the audit of financial statements, groups them and recommends measures to prevent them.
Key words:
financial statements, falsification, fraud, forged documents, recognition, distortion
of facts, fraud, deliberate concealment.
Кириш
“Мустақил аудиторнинг умумий мақсадлари ва аудитни аудитнинг халқаро
стандартларига мувофиқ ўтказиш” номли 200-сонли ХАС га кўра молиявий ҳисобот
аудитининг асосий мақсади фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисоботнинг барча муҳим
жиҳатлари бўйича амалдаги молиявий ҳисобот тизимига мувофиқ тузилганлигига ишонч
даражасини оширишдан иборат. Бошқача қилиб айтганда, аудит молиявий
маълумотларнинг ҳисобот-ларда ишончлилиги ва тўғри кўрсатилиши тўғрисида фикр
билдиришга қаратилган [1].
Aудиторлик текшируви доирасида аудиторлик ташкилотининг қуйидаги масалалар
бўйича фикрини акс эттириши керак:
1) аудит қилинган давр учун компания ҳисоботининг ишончлилиги тўғрисида.
2) компания фаолиятининг Ўзбекистон республикаси қонунчилиги талабларига
мувофиқлиги тўғрисида.
3) компания фаолиятининг унинг Низомида белгиланган мақсадларга
мувофиқлиги тўғрисида.
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241
Volume 8, issue2, Iyul 2025
https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi
worldly knowledge
OAK Index bazalari :
research gate, research bib.
Qo’shimcha index bazalari:
zenodo, open aire. google scholar.
Original article
324
4) бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби ва қонунчилик талабларини жиддий бузилиши
тўғрисида.
5) компаниянинг молиявий ҳолати, унинг хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида.
6) бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молиявий ҳисоботнинг ишончлилигига таъсир қилувчи
бошқа масалалар бўйича.
Тўғри тузилган молиявий ҳисобот мулк эгалари ва инвесторлар учун ўзларини
қилган қўйилмалари самарадорлиги баҳолаш, янги инвестициялар қилиш ёки аксинча
уларни бу компаниядан олиб чиқиб кетиш бўйича қарорлар қабул қилишда муҳим
аҳамият касб этади.
Афсуски, амалда молиявий ҳисоботлар уларни тузувчилари томонидан
сохталаштириш ва молиявий фирибгарликларни амалга ошириш орқали бузиб
кўрсатилиши холатлари учраб туради.
Мазкур мақолада молиявий ҳисоботнинг ишончлилига салбий таьсир кўрсатувчи
сохталаштириш ва молиявий фирибгарлик холатлари таҳлил қилиб чиқилади ва уларни
аниқланганда халқаро аудит стандартлари (ХАС) асосида аудиторнинг хатти харакатлари
кўрсатилиб ўтилади.
Тадқиқод асослари.
Мақолани ёзиш жараёнида муаллиф томонилан илмий изланишнинг маьлумотларни
йиғиш, уларни таққослаш, таҳлил қилиш ва амалий моделлаштириш усулларидан
фойдаланилди.
Тадқиқод натижалари ва уларни муҳокамаси.
Мақолада кўриб чиқилаётган масала бир қатор ХАС, жумладан,
- « Мустақил аудиторнинг умумий мақсадлари ва аудитни аудитнинг халқаро
стандартларига мувофиқ ўтказиш» номли 200-сонли ХАС;
- «Молиявий ҳисоботлар аудитида қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни эътиборга
олиш» номли 250 ХАС ;
- «Молиявий ҳисоботлар аудитидаги фирибгарликка нисбатан аудиторнинг
мажбуриятлари» номли 240 ХАС ;
- «Баҳоланган рискларга жавобан аудиторнинг ҳаракатлари» номли 330 ХАС ва
бошқалар.
Юқорида келтирилган ва шу масала билвосита кўриб ўтилган бошқа ХАС
мазмунига кўра, сохталаштирилган молиявий ҳисобот деганда мазкур ҳисоботдан
фойдаланувчиларни чалғитиш, наф олиш ёки жиноий харакатларини беркитиш мақсадида
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241
Volume 8, issue2, Iyul 2025
https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi
worldly knowledge
OAK Index bazalari :
research gate, research bib.
Qo’shimcha index bazalari:
zenodo, open aire. google scholar.
Original article
325
молиявий ҳисоботларни била туриб нотўғри тақдим этиш тушунилади. Бу ҳолат ёлғон
ёзувларни яратишни ва ҳақиқий ҳолатни қасддан яширишни ўз ичига олиши мумкин
Молиявий ҳисоботга нотўғри маьлумотлари кириб қолиши уни
тузувчилари томонидан йўл қўйилган “хато” ёки амалга оширилган “алдов” ва
“фирибгарлик” харакатлари туфайли юз бериши мумкин.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботидаги хато деб - бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот
маълумотларининг тўғрилигини қасддан бузиш бўлмай, бухгалтерия ҳисобидаги
арифметик ёки мантиқий хатолар, бухгалтерия ҳисобининг тўлиқлигини назорат
қилмаслик ёки иқтисодий фаолият холатларини, мулкнинг мавжудлиги ва ҳолатини ёки
ҳисоб-китобларни нотўғри кўрсатишга айтилади [2].
Бундай хатолар нотўғри ҳисоб-китоблар, бухгалтерия ҳисоби қоидаларини нотўғри
қўллаш, белгиланган муддатларга риоя қилмаслик ёки ҳисоботларни тузишда бошқа четга
чиқишлар натижасида юзага келиши мумкин.
«Молиявий
ҳисоботлар
аудитидаги
фирибгарликка
нисбатан
аудитор
мажбуриятлари» деб номланган 240-сонли ХАС га кўра, фирибгарлик кенг юридик
тушунча бўлишига қарамасдан, АХС лар мақсадлари учун, аудитор молиявий
ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишларга сабаб бўладиган фирибгарлик билан
шуғулланади. Қасддан қилинган бузиб кўрсатишларнинг икки тури аудитор учун ўринли
– ёлғон молиявий ҳисобот беришдан келиб чиқадиган бузиб кўрсатишлар ва активларни
ноқонуний ўзлаштиришдан келиб чиқадиган бузиб кўрсатишлар.
Ҳисоботни объектив равишда бузиш билан бир қаторда солиқ тўлашдан бўйин
товлаш, компаниянинг ҳақиқий ҳолатини яшириш ёки тижорат сирларини сақлаш
мақсадида атайлаб бузилишлар ҳам мавжуд. Йилдан йилга компаниялар фаолиятининг
ҳақиқий ҳолатини яширишнинг янги усулларидан фойдаланмоқдалар, тартибга солувчи ва
назорат қилувчи идоралар эса уларни олдини олиш имкони берувчи молиявий
ҳисоботнинг янги стандартларини жорий қилмоқдалар.
Мазкур масала хориж олимлари Дефлиз Ф.Л., Дженик Г.Р., О'Рейли В.М., Хирм
М.Б., Дж.Робертсон, Э.А.Аренс, Р.Додж, А.Д.Шеремет, Соколов Я.В, Суйц В.П, Штефан
М.А., Р.Д.Дўсмуратовлар ва бошқа олимларнинг ишларида кўриб ўтилган.
Муаллиф мазкур масалани ёритишга бағишланган хорижий ва маҳаллий
олимларнинг илмий мақолаларини ўрганиш натижасида молиявий ҳисобот аудити
жараёнида аниқланиши мумкин бўлган ва ўрганиб чиқилиши зарур ҳисобланган
фирибгарлик холатларини ажратиб чиқди.
Улар қуйидагилардан иборат.
Йўқотишларни яшириш:
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241
Volume 8, issue2, Iyul 2025
https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi
worldly knowledge
OAK Index bazalari :
research gate, research bib.
Qo’shimcha index bazalari:
zenodo, open aire. google scholar.
Original article
326
Корхоналар ҳисобот даври мобайнида юз берган йўқотишларни яшириш ва молиявий
ҳисобот шубҳа уйғотмаслиги учун
ўз даромадларини ошириб кўрсатиши ёки
харажатларини асоссиз камайтириб кўрсатиши мумкин.
Активларни юқорироқ қийматда кўрсатиш:
Мулклар баҳосини асоссиз ошириб кўрсатиш ёки дебиторлик қарзларини сохталаштириш
орқали активлар қиймати сунъий равишда юқори акс эттирилиши мумкин.
Мажбуриятларни камайтириш:
Мажбуриятлар қарзни яшириш ёки мажбуриятларни нотўғри таснифлаш орқали
камайтирилиши мумкин.
Ҳисоб сиёсатини ўзгартириш:
Корхоналар операцион натижалар ва молиявий ҳолатни бузиш учун ҳисобот йилининг
хохлаган пайтида ҳисоб сиёсатига тегишли ўзгартириш киритишлари мумкин.
Сохта ҳужжатлар:
Юк хатлари, ҳисоб-фактуралар ва транзакцияларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар каби
дастлабки ҳужжатларни сохталаштириш.
Даромадни нотўғри тан олиш:
Бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисоботни тузиш ва солиқ ҳисоб-китобларини
расмийлаштиришни тартибга солувчи меьёрий хужжатларга зид тарзда даромадни тан
олиш ёки унинг асоссиз ошириб кўрсатиш.
Харажатларни тан олишни асоссиз кейинги муддатга суриш:
Бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисоботни тузиш ва солиқ ҳисоб-китобларини
расмийлаштиришни тартибга солувчи меьёрий хужжатларга зид тарзда харажатларни
камроқ кўрсатиш учун жорий харажатларни келгуси даврларга ўтказиш.
Ҳисоб-китобларни манипуляция қилиш:
Ишларнинг ҳақиқий ҳолатига мос келмайдиган ҳисоб-китоблардан фойдаланиш,
масалан, активларнинг амортизацияси, захираларни яратиш, активлар ва мажбуриятларни
қайта баҳолаш.
Харакатдаги қонунчиликка кўра Фирибгарликни олдини олиш ва аниқлашнинг
асосий мажбурияти тадбиркорлик субъектининг бошқарув юклатилган шахслари ва
раҳбариятига юкланади.
Aудитнинг асосий мақсади молиявий ҳисоботдаги фирибгарлик ёки хатолик
туфайли юзага келиши мумкин бўлган жиддий хатоларни аниқлаш ва баҳолашдир.
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241
Volume 8, issue2, Iyul 2025
https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi
worldly knowledge
OAK Index bazalari :
research gate, research bib.
Qo’shimcha index bazalari:
zenodo, open aire. google scholar.
Original article
327
Aудитор молиявий ҳисоботда фирибгарлик ёки хато туфайли жиддий нотўғри
маълумотлар йўқлиги тўғрисида оқилона ишончни олиш учун зарур бўлган даражада
фирибгарликни аниқлашга масъулдир.
«Молиявий ҳисоботлар аудитидаги фирибгарликка нисбатан аудитор-нинг
мажбуриятлари» номли 240 ХАС га кўра бундай холатлар аниқланганда аудитор
компания раҳбариятига ёзма равишда ахборот бериши ва бу ҳолат юзасидан улардан ёзма
тушунтириш олиши лозим. Аудитор раҳбариятдан, ва ўринли бўлганда тадбиркорлик
субъекти ичидаги бошқалардан, улар тадбиркорлик субъектига таъсир этадиган ҳар
қандай ҳақиқий, шубҳали ёки тахминий фирибгарлик тўғрисида маълумотга эга
эканлигини аниқлаш учун, сўровларни ўтказиши лозим. (A15–A17-бандга қаранг).
Агарда
аудитор
молиявий
ҳисоботлар
фирибгарлик
натижасида
аҳамиятли
бузилган
деб
тасдиқласа,
ёки
молиявий
ҳисоботлар
фирибгарлик
натижасида
муҳим
даражада
бузилганлиги
тўғрисида
хулоса
қила
олмаса,
аудитор
аудит
учун
оқибатларни
баҳолаши
лозим. (A53-бандга қаранг)
Аудит жараёнида мижоз корхона ҳисоб ходимлари йўл қўйган “хато” дан фарқли
ўлароқ “фирибгарлик” холатларини аниқлаш мураккаброқ иш ҳисобланади. Чунки у
олдиндан пухта ишлаб чиқилган режа асосида назорат-нинг заиф жойларини инобатга
олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида молиявий ҳисобот-ларни
бузиш билан боғлиқ қасддан ва қасддан бўлмаган ҳаракатлар учун жавобгарлик назарда
тутилган. Ва фақат қасд ҳолатида шахс жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддасида ҳужжатлар, штамплар,
муҳрлар, бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, уларни сотиш ёки улардан
фойдаланганлик учун эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз
олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари,
шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш билан жазо назарда тутилган [3].
Бу борада аудиторнинг масьулияти тўғрисида Аудит фанини ривожланишига катта
хисса қўшган олим Р.Монтгомери 1934 йили шундай деб ёзган эди: "Гарчи
фирибгарликни аниқлаш учун бор маҳорати ва тажрибасини ишга солган , лекин пухта
режалаштирилган ва яширин ҳуқуқбузарликни аниқлай олмаган аудитор юридик
жавобгарликдан озод қилинган бўлса-да, у аудиторлик фаолиятига бевосита таъсир
кўрсатадиган бу хатолик учун профессионал жавобгарликка тортилади”[4].
Хулоса.
ХАС стандартлари талабларига кўра аудитор махсус тарзда у билан шуғулланмаса
ҳам, аудит жараёнида молиявий ҳисоботдаги муҳим аҳамиятга эга бўлган фирибгарлик
холатларини мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида етарли маьлумотга эга бўлиши лозим.
Бунда аудитор молиявий ҳисоботни бузиб кўрсатиш ҳолати аниқланиши билан унда
фирибгарлик аломатлари бор-йўқлиги аниқлаб чиқиш лозим бўлади. Агар фирибгарлик
ҳолати тасдқиланса аудитор бу тўғрисида компания раҳбариятига ёзма ахборот бериши ва
улардан бу борада ёзма тушунтириш хати олади.
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241
Volume 8, issue2, Iyul 2025
https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi
worldly knowledge
OAK Index bazalari :
research gate, research bib.
Qo’shimcha index bazalari:
zenodo, open aire. google scholar.
Original article
328
Агар аудит жараёнида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш,
содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, аудиторлик ташкилотларида
мазкур Қоидаларни амалга ошириш жараёнида жиноий фаолиятдан олинган
даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин
қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилган муомала тўғрисида
маьлумотга эга бўлса, бу ҳолат юзасидан “Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий
фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва
оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялашти-ришга қарши курашиш бўйича ички
назорат Қоидалари” [5]. га асосан тегишли ҳуқуқ-тартибот идорасига мурожаат қилиши
лозим.
Фойдаланилган адабиётлар
1. “Мустақил аудиторнинг умумий мақсадлари ва аудитни аудитнинг халқаро
стандартларига мувофиқ ўтказиш” номли 200-сонли ХАС, 3- банд
2. Slovar' auditora i bukhgaltera [Dictionary of the auditor and accountant] / L. Sh. Lozovskij, M.
V. Mel'nik, M. E. Gracheva i dr. M.: ZAO «Izdatel'stvo «Ekonomika». 2023.
3. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. Ўзбекистон Республикаси Олий
Кенгашининг Ахборотномаси, 20.05.2025 й., 03/25/1065/0453-сон
4. Котов В.В. Выявление мощеничества как одна из задач аудита. Журнал,
Пробелы в российском законодательстве. № 1, 2008 г
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий
жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 14 ноябрдаги 145, 45-
сон қарорига 1-илова