Авторы

  • Муҳамеджанова Гўзал
    Тошкент давлат педагогика университети мадистранти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ijsr.107419

Ключевые слова:

мустақиллик педагог кадрлар тайёрлаш интеграцион жараён график тайёргарлик билим кўникма тажриба ривожлантириш методика истиқбол.

Аннотация

ушбу мақола Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида таълим соҳасидаги ислоҳотлар, кадрларни қайта тайёрлаш жараёнлари, бўлажак чизмачилик ўқитувчиларнинг график ишларни бажариш кўникмаларини ривожлантириш методикасига бағишланган. 


background image

INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS

ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293

Volume 11, issue 2, May 2025

https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR

worldly knowledge

Index:

google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.

https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG

https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge

https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X

61

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ПЕДАГОГИК КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ, ФАН ВА

ТАЪЛИМНИНГ ИНТЕГРАСИОН ЖАРАЁНЛАРИ. БЎЛАЖАК ЧИЗМАЧИЛИК

ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ГРАФИК ТАЙЁРГАРЛИГИ ВА УНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Муҳамеджанова Гўзал

Тошкент давлат педагогика университети мадистранти

Анотация:

ушбу мақола Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида таълим

соҳасидаги ислоҳотлар, кадрларни қайта тайёрлаш жараёнлари

,

бўлажак чизмачилик

ўқитувчиларнинг

график

ишларни

бажариш

кўникмаларини

ривожлантириш

методикасига бағишланган.

Калит сўзлар ва йўналишлар:

мустақиллик, педагог кадрлар тайёрлаш, интеграцион

жараён, график тайёргарлик, билим, кўникма, тажриба, ривожлантириш, методика,

истиқбол.

Маълумки, мамлакатимиз мустақиллиги миллий таълим соҳасида туб ислоҳотларни

амалга ошириш учун замин яратди. Замонавий талаблар инобатга олинган ҳолда, олий

ўқув юртларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича қайта

тайёрлаш ва малака оширишнинг ўқув дастурларини мунтазам такомиллаштириб бориш

ишларини ташкил этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири хисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан МДҲ давлатларида

биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси таълим соҳасида қатъий ислоҳотлар амалга

оширила бошланди. Айниқса “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий

дастури”нинг амалга киритилиши янги босқични бошлаб берди. Натижада таълим тизими

ва мазмун - моҳияти бозор муносабатлари шароитидан келиб чиқиб такомиллаштирилди.

Ҳозирги вақтда мамлакатимизнинг барча соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш,

одамларнинг дунёқарашини ўзгартириш, етук ва замон талабига жавоб берадиган

мутахассис кадрларни тайёрлашни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Республикада таълим

тизимини мустаҳкамлаш, уни замон талаблари билан уйғунлаштиришга катта аҳамият

берилмоқда. Бунда мутахассис кадрларни тайёрлаш, таълим ва тарбия бериш тизими

ислоҳатлар талаблари билан чамбарчас боғланган бўлиши муҳим аҳамият касб этади.

Замон талабларига жавоб бера оладиган мутахассис кадрларни тайёрлаш, Давлат

талаблари асосида таълим ва унинг барча таркибий тузилмаларини такомиллаштириб

бориш олдимизда турган долзарб масалалардан биридир.

Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад, юртимизда соғлом

ва баркамол, билимли, юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга бўлган авлодни

шакллантиришдан иборат. Айнан ана шу мақсадга эришиш учун Президентимиз

раҳнамолигида янги даврда яшайдиган, янгича фикрлайдиган, янги ишлаб чиқариш,

ижтимоий шароитларда фаолият кўрсатадиган, замонавий касбий маҳоратга эга бўлган

мутахассис кадрлар тайёрлашнинг “Ўзбек модели” ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Ҳозирги кунда олий таълим муасасаларини бошқариш сохасида хар бир рахбар

ходимлар ва профессор-ўқитувчилар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ўз

ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини билиши лозим. Ушбу дастурда олий

таълимнинг норматив-ҳуқуқий асослари жумладан: Ўзбекистон Республикасининг

“Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, Ўзбекистон


background image

INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS

ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293

Volume 11, issue 2, May 2025

https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR

worldly knowledge

Index:

google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.

https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG

https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge

https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X

62

Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари хамда олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг буйруқлари баён этилган.

Бугунги кунда олий таълим муассасалари томонидан таълим ва тарбия

жараёнларини ташкил этишда: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Таълим

тўғрисидаги қонун, Кадрлар таёрлаш Миллий дастури, фармонлар, қарорлар ва буйруқлар

каби норматив ҳужжатлар қўлланилмоқда. Олий таълим муассасаларида қўлланиладиган

олий таълимнинг норматив-ҳуқуқий асосларини хар томонлама назарий ва амалий

жихатдан ўрганиш ва таҳлил этишни долзарблигидан далолат беради.[1]

Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янги босқичга кўтариш, педагог кадрлар

тайёрлаш сифатини илғор халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш ва олий

педагогик таълим билан қамров даражасини ошириш борасида изчил чора-тадбирлар

амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, мактабгача таълим қамровининг ошиши, 11 йиллик умумий ўрта

таълим тизимининг жорий қилиниши ҳамда олий маълумотли кадрлар тайёрлаш

кўламининг кенгайиши муносабати билан юқори малакали мутахассисларга нисбатан

юзага келаётган эҳтиёжни ўз вақтида таъминлаш мақсадида сўнгги йилларда педагог

кадрлар тайёрлашга ихтисослашган 1 та хорижий ва 4 та маҳаллий олий таълим

муассасаси фаолияти йўлга қўйилди, мазкур таълим соҳаси бўйича хорижий давлатлар

билан қўшма таълим дастурлари ташкил этилди.

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари учун юқори малакали

кадрлар етказиб бериш борасида ўтказилган таҳлил натижалари аввало таълим соҳаси

учун кадрлар тайёрлаш сифатига эътиборни кучайтириш, соҳада илғор хорижий

тажрибани кенг жорий этиш, педагогик таълим инфратузилмасини яхшилаш зарурлигини

кўрсатмоқда.

Педагогик таълим соҳасини янада такомиллаштириш, замонавий билим ва

педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга, мамлакатимизни ижтимоий-

иқтисодий ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшувчи юқори малакали мутахассислар

тайёрлаш учун профессионал педагог кадрлар етказиб бериш, соҳага илғор таълим

технологияларини

жорий

қилиш,

шунингдек,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2020

йил

24

январдаги

Олий

Мажлисга

Мурожаатномасида

белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қуйидаги

ишлар амалга оширилди:

1.

Қуйидагилар педагогика таълим соҳасини ривожлантиришнинг устувор

йўналишлари

этиб белгиланди:

тарбия ва ўқитиш усуллари, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда

хорижий тилларни пухта ўзлаштирган, таълим жараёнида замонавий педагогик

технологияларни қўллаш кўникмаларига эга профессионал педагог кадрлар

тайёрлаш;

педагогик касбга қизиқиши юқори бўлган ёшларни аниқлаш ҳамда уларни

мақсадли тайёрлаб ва тарбиялаб боришнинг узлуксиз тизимини жорий қилиш;

педагогик таълим соҳасининг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари

бўйича ўқув режа ва дастурларини илғор хорижий тажриба асосида

такомиллаштириш,

инновацион

ўқув-меъёрий

ва

таълим

ресурсларини

яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш;


background image

INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS

ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293

Volume 11, issue 2, May 2025

https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR

worldly knowledge

Index:

google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.

https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG

https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge

https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X

63

соҳада таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш уйғунлигини таъминлаш орқали таълим

сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион

фаолиятни самарали ташкил этиш;

педагог кадрлар буюртмачилари эҳтиёж ва талабларини мунтазам ўрганиб бориш,

улар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда педагог кадрлар

тайёрлашнинг илмий асосланган истиқболли режаларини белгилаш ва уларни

амалга ошириш;

олий педагогик таълимга рақамли технологияларни жорий этиш, замонавий

ахборот-коммуникация ва таълим технологияларининг мустаҳкам интеграциясини

таъминлаш пировардида педагог кадрларнинг касбий маҳоратини узлуксиз

ривожлантириб бориш учун қўшимча шароитлар яратиш;

педагог

кадрлар

тайёрловчи

олий

таълим

муассасаларини

тизимли

ривожлантириш ва уларда бошқарув фаолиятини такомиллаштириш;

педагогик таълим инфратузилмасини яхшилаш, соҳадаги халқаро ҳамкорликни

янада кенгайтириш;

юксак маданиятли, амалий касбий кўникмага эга, тарбия, ўқитиш методлари ва

баҳолаш мезонларини пухта

эгаллаган

замонавий педагог

кадрларни

шакллантириш жараёнлари самарадорлигини ошириш.

2. Ҳудудларда педагогик таълим инфратузилмасини яхшилаш, таълим соҳаси учун

мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва

бошқарув фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:

Самарқанд давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат

таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида

Самарқанд

давлат университетининг Педагогика институти

;

Андижон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат

таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида

Андижон

давлат университетининг Педагогика институти

;

Бухоро давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим

йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида

Бухоро давлат

университетининг Педагогика институти

;

Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали ҳамда Термиз

давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим

йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида

Термиз давлат

университетининг Педагогика институти

;

Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали ҳамда

Қарши давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим

йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида

Қарши давлат

университетининг Педагогика институтлари

ташкил этилди.[2]

Мустақиллик йилларида педагог кадрларни тайѐрлашнинг янги тизими ишлаб

чиқилиб, узлуксиз таълимда ўқитиш сифати ва самарадорлигини бўлажак

ўқитувчиларнинг касбий, маънавий-ахлоқий тайѐргарлиги белгилаб бериши ҳақидаги

қатъий хулосага келинди. Талабаларда маънавий маданиятни ривожлантириш

механизмларини жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган,

Ватанга содиқ, қатъий ҳаѐтий нуқтаи назарга эга ѐшларни тарбиялаш, демократик

ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараѐнида

уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш асосида такомиллаштириш Ўзбекистон


background image

INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS

ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293

Volume 11, issue 2, May 2025

https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR

worldly knowledge

Index:

google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.

https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG

https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge

https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X

64

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида муҳим ўрин

эгаллайди.[3]

Шулар қаторида Ўзбекистон мустақилликка эришгач, педагогик кадрлар тайёрлаш

тизимида туб ўзгаришлар юз берди. Замонавий талабларга жавоб берадиган, юқори

малакали педагогларни етиштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Фан ва таълимнинг

интеграциялашуви жаҳон тажрибаси асосида ривожлантирилиб, таълим сифатини

оширишга хизмат қилмоқда. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган бўлажак чизмачилик

ўқитувчиларини тайёрлашда юқорида келтириб ўтилган ислоҳотлар асос қилиб олинган.

Замонавий таълим тизими талабларидан келиб чиқиб, уларга нафақат чуқур назарий

билимлар берилади, балки амалий кўникмаларини ҳам оширишга алоҳида эътибор

қаратилади. Бунинг учун:

Янгиланган ўқув дастурлари:

Ўқув дастурлари замон талабларига

мослаштирилиб, уларга замонавий чизмачилик техникалари, компьютер графикаси ва

дизайн асослари каби фанлар киритилган.

Амалиётга йўналтирилганлик:

Талабаларнинг амалий кўникмаларини

ошириш учун махсус жиҳозланган ўқув хоналари, устахоналар ва амалиёт майдончалари

мавжуд. Улар ўз билимларини амалиётда қўллаш, мустақил равишда бадиий асарлар

яратиш ва лойиҳалар устида ишлаш имкониятига эга.

Инновацион технологиялар:

Ўқув жараёнида инновацион технологиялар,

мультимедиа воситалари ва интерактив методлардан кенг фойдаланилади. Бу

талабаларнинг қизиқишини ошириш ва билим олиш самарадорлигини таъминлашга

хизмат қилади.

Малакали профессор-ўқитувчилар:

Бўлажак ўқитувчиларни тарбиялашда

юқори малакали, тажрибали профессор-ўқитувчилар жалб этилган. Улар нафақат ўз

соҳасининг етук мутахассислари, балки педагогик маҳоратга ҳам эга.

Халқаро ҳамкорлик:

Халқаро тажрибани ўрганиш ва талабаларнинг халқаро

миқёсдаги танловларда иштирок этиши учун хорижий олий ўқув юртлари билан

ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Шу тариқа, олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўлажак

чизмачилик ўқитувчиларини замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали

мутахассислар этиб тайёрлашга қаратилган. Бўлажак чизмачилик ўқитувчиларининг

график тайёргарлиги ва уни такомиллаштириш истиқболлари ҳақида гапирадиган булсак,

келажакдаги чизмачилик ўқитувчиларининг график тайёргарлигини такомиллаштириш

учун инновацион технологиялар, замонавий дастурий таъминотлар ва ўқув

методикаларидан кенг фойдаланиш зарур. Шунингдек, халқаро тажрибани ўрганиш,

малака ошириш курсларини ташкил этиш ва амалиётни кучайтириш ҳам муҳим аҳамиятга

эга.

"Бўлажак чизмачилик ўқитувчиларининг график тайёргарлиги ва уни

такомиллаштириш истиқболлари" деганда қуйидагилар тушунилади:

График саводхонлик:

Бўлажак ўқитувчиларнинг чизмачиликнинг асосий

тушунчалари, қонуниятлари ва принципларини чуқур билиши. Бу нафақат техник

жиҳатдан чизиш маҳоратини, балки композиция, перспектива, рангшунослик каби

назарий билимларни ҳам ўз ичига олади.

Амалий кўникмалар:

Турли хил график техникаларни (қалам, кўмир, акварель,

гуашь ва ҳоказо) эгаллаган ҳолда бадиий асарлар яратиш, шунингдек, замонавий

компьютер дастурлари (Adobe Photoshop, Illustrator, CorelDRAW ва бошқалар) ёрдамида

график дизайн ишларини бажариш қобилияти.


background image

INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS

ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293

Volume 11, issue 2, May 2025

https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR

worldly knowledge

Index:

google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.

https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG

https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge

https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X

65

Методик тайёргарлик:

Ўқувчиларга чизмачилик сирларини ўргатиш

методикасини пухта эгаллаган бўлиши, ўқув жараёнини самарали ташкил этиш ва

ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш қобилияти.

Ижодий фикрлаш:

Чизмачилик орқали ўз ғоялари ва ҳис-туйғуларини

ифодалай олиш, ностандарт ечимлар топиш ва янгиликка интилиш.

Такомиллаштириш истиқболлари:

Замонавий технологиялар ва ўқитиш

методикаларини қўллаш орқали график тайёргарлик сифатини ошириш, халқаро

тажрибани ўрганиш, малака ошириш курсларини ташкил этиш ва бошқалар.

Хулоса қилиб айтганда, бўлажак чизмачилик ўқитувчилари нафақат ўзлари юқори

даражадаги график маҳоратга эга бўлишлари, балки бу билим ва кўникмаларни

ўқувчиларга етказиб бера олишлари ҳам зарур. Бунинг учун эса доимий равишда ўз

устида ишлаш, янги билимлар олиш ва замонавий талабларга мос равишда такомиллашиб

бориш муҳимдир.

Адабиётлар рўйхати:

1. Ўз МУ Доценти В.Р.Топилдиевнинг “Таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишнинг

қонунчилик нормалари” модули бўйича ўқув-услубий мажмуа Тошкент-2016

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27-февралдаги

ПҚ-4623-

-сонли

“Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

қарори

3. П.ф.д. проф Л.Мўминова, п.ф.н. доц М.Аюповалар – “Махсус педагогика” фанидан

имтихон топшириш дастури учун аннотация

4. Олий таълимнинг Норматив - ҳуқуқий ҳужжатлари тўплами. -Т., 2013.

5. Краснова Г.А. Открытое образование: цивилизационные подходы и перспективы. -М.:

РУДН. 2002.

6. Т.Рихсибоев – “Муҳандислик графикаси фанларини ўқитиш методологияси” ўқув

қўлланмаси – “Тафаккур қаноти” нашриёти Т., 2011

Библиографические ссылки

Ўз МУ Доценти В.Р.Топилдиевнинг “Таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишнинг қонунчилик нормалари” модули бўйича ўқув-услубий мажмуа Тошкент-2016

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27-февралдаги ПҚ-4623--сонли “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

П.ф.д. проф Л.Мўминова, п.ф.н. доц М.Аюповалар – “Махсус педагогика” фанидан имтихон топшириш дастури учун аннотация

Олий таълимнинг Норматив - ҳуқуқий ҳужжатлари тўплами. -Т., 2013.

Краснова Г.А. Открытое образование: цивилизационные подходы и перспективы. -М.: РУДН. 2002.

Т.Рихсибоев – “Муҳандислик графикаси фанларини ўқитиш методологияси” ўқув қўлланмаси – “Тафаккур қаноти” нашриёти Т., 2011