Авторы

  • Жахонгир Акрамов
    Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, “Халқаро муносабатлар” кафедраси доценти в.б., с.ф.ф.д.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ijsr.129849

Ключевые слова:

Ҳаракатлар стратегияси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси модернизация инновация инновацион технологиялар Инновацион ривожлантириш стратегияси.

Аннотация

Мақолада Ўзбекистонда давлат бошқарувини модернизациялаш соҳасидаги бир қанча инновацион технологиялар таҳлил қилинган. Муаллиф турли характердаги илмий-сиёсий материаллар асосида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижро ҳокимиятини модернизациялаш йўналишларини белгилаб берган муҳим тенденциялар ва омилларни тавсифлайди.


background image

INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS

ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293

Volume 11, issue 2, May 2025

https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR

worldly knowledge

Index:

google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.

https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG

https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge

https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X

942

ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШНИНГ

ИННОВАЦИОН ОМИЛЛАРИ

Жахонгир Акрамов

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси,

“Халқаро муносабатлар” кафедраси доценти в.б., с.ф.ф.д

.

Аннотация:

Мақолада Ўзбекистонда давлат бошқарувини модернизациялаш соҳасидаги

бир қанча инновацион технологиялар таҳлил қилинган. Муаллиф турли характердаги

илмий-сиёсий материаллар асосида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижро

ҳокимиятини модернизациялаш йўналишларини белгилаб берган муҳим тенденциялар ва

омилларни тавсифлайди.

Калит

сўзлар:

Ҳаракатлар

стратегияси,

Маъмурий

ислоҳотлар

концепцияси,

модернизация, инновация, инновацион технологиялар, Инновацион ривожлантириш

стратегияси.

2017 йилда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси Ўзбекистон Республикасида

том маънода янги модернизация даврини бошлаб берди. Ушбу жараён жамиятнинг барча

соҳаларини қамраб олди. Маълумки, жамиятни модернизациялашда иқтисодий ёки

ижтимоий соҳалардан эмас, аввало, сиёсий ва давлат бошқаруви йўналишидан бошлаш

мақсадга мувофиқдир. Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев таъкидлаб ўтганидек, “Самарадор давлат

бошқаруви, қонун устуворлиги, коррупцияга қарши кураш – буларнинг барчаси барқарор

тараққиётга эришиш учун зарурдир” [1].

Шу боис 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта

устувор

йўналиши

бўйича

Ҳаракатлар

стратегиясида

мамлакатни

ривожлантиришнинг биринчи устувор йўналиши сифатида давлат ва жамият

қурилишини такомиллаштириш белгилаб берилган бўлиб, унинг 1.2-банди бевосита

давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишга бағишлангандир. Ушбу бандда 2017-2021

йилларда бажарилиши лозим бўлган вазифалар қаторида “давлат бошқарувини

марказлаштиришдан чиқариш... орқали давлат бошқаруви ва давлат хизмати тизимини

ислоҳ қилиш” кўрсатиб ўтилган [2].

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган давлат бошқаруви тизимини ислоҳ

қилишга оид вазифаларни амалга ошириш учун 2017 йил 8 сентябрда Ўзбекистон

Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ПФ-5185-сонли Фармони билан

Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси тасдиқланди. Маълумки,

маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш давлат бошқаруви соҳасида инновацион

технологияларни татбиқ қилиш билан узвий боғлиқдир [3]. Шу боис Маъмурий

ислоҳотлар концепциясида ҳам давлат бошқарувининг концептуал янги моделини

шакллантириш учун бажарилиши лозим бўлган вазифалар қаторида “Ишни ташкил


background image

INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS

ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293

Volume 11, issue 2, May 2025

https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR

worldly knowledge

Index:

google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.

https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG

https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge

https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X

943

этишнинг аниқ натижаларга эришишга қаратилган замонавий услубларини жорий этиш”

белгилаб ўтилган [4].

2018 йил 21 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг

ПФ-5544-сонли Фармони билан қабул қилинган 2019-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси давлат бошқаруви тизимини

модернизация қилиш борасидаги Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Маъмурий ислоҳотлар

концепциясида белгиланган вазифаларнинг амалга ошириш жараёнининг бевосита

мантиқий ва изчил давоми бўлди. Зероки, Ўзбекистон Республикасини инновацион

ривожлантириш

стратегиясининг

асосий

вазифалариларидан

бири

сифатида

“бошқарувнинг замонавий усуллари ва воситаларини жорий этиш орқали давлат

ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш” [5] вазифасининг

белгилаб қўйилганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини

тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5544-сонли Фармонини амалга ошириш учун махсус “йўл

харитаси” тасдиқлангани ҳам бу борадаги мақсадларнинг қанчалик умуммиллий

даражада аҳамиятга эга эканлигини намойиш этади.

Инновация деганда (ингл. innovation — янги киритилган тартиб-қоида) инсон ва

жамият эҳтиёжларини қаноатлантирадиган, шу билан биргаликда ижтимоий ва бошқа

ўзгаришларга сабаб бўладиган янги восита (янгилик) яратиш, қўллаш ва уни тарқатиш

тушунилади. Шуни қайд этиб ўтиш жоизки, инновация ҳар қандай жараён

ўзгаришларига синоним бўла олмайди [6]. Шу туфайли инновация моҳиятини янги

натижаларни қидириш ва қўлга киритиш, уларни яратиш йўллари, эскирган ва самарасиз

иш шароитлари, бошқарув тузилмаси, ҳаёт фаолияти шаклларини бартараф қилиш

фаолияти ташкил этади.

Давлат бошқарувининг инновацион услублари ва технологиялари тизимини

шакллантириш жамоатчилик соҳасининг замонавий босқичда рақобатчилардан ўтиб

кетишнинг энг яхши услублари ва технологияларини излаш бўйича бошқарув

аппаратининг профессионал ҳаракатларини намоён этиши билан ифодаланади [7]. Ушбу

технологиялар ўзининг орқада қолиб кетишнинг ҳамда давлат ва муниципал

бошқарувнинг ижтимоий ва иқтисодий самарадорликни ошириш мақсади билан ўз

шароитларига мослашган энг яхши амалий ишлар вариантини мукаммаллаштиришни

жорий этишнинг сабабларини ўрганиш, таҳлил қилишга имкон беради.

Технологияларнинг биринчи гуруҳи (субтизим)га янги давлат ва муниципал

бошқаруви

тизимида

қўлланиладиган

ҳамда

давлат

ташкилоти

фаолияти

самарадорлигини оширишни излашга йўналтирилган менежмент технологиялари ва

услубларини киритиш мумкин.
1. Бенчмаркинг (ингл. bench – даража, marking – белгилаш) ўз ишида самарали

тажрибалардан фойдалагиш учун биринчи навбатда асосий рақобатчи бошқа давлатлар

фаолиятини ўрганиш усулини ифодалайди. Эркин таржимада “қиёслаш учун андоза”. У

ўз таркибига давлатнинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятида бировлар тажрибасининг

барча ижобий афзалликлардан фойдаланишни тизимли равишда аниқлаш, баҳолаш ва

ташкил этишга имкон берадиган чора-тадбирлар мажмуасини қамраб олади.


background image

INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS

ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293

Volume 11, issue 2, May 2025

https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR

worldly knowledge

Index:

google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.

https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG

https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge

https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X

944

Инновацияларга мувофиқ равишда бенчмаркинг иш фаолияти самарадорлигини

оширишни таъминлайдиган ўзининг инновацион сиёсати ҳамда инновацияларнинг аниқ

кўринишларини ишлаб чиқиш учун энг муҳим хусусиятларни аниқлаш мақсадида бошқа

ташкилотлар бошқарув тизимини ўрганишни англатади. Ҳозирги вақтда бенчмаркинг

амалда давлат, муниципал, таълим, тиббиёт ва бошқа хизматлар соҳасидаги деярли барча

ташкилотлар томонидан қўлланилади.
2. Бенчлернинг – ташкилотнинг ўз муваффақиятини аниқ нима таъминлаши тушунчаси

устидаги иши ҳамда янада самаралироқ ишга мотивациядир. Бунда ходимларнинг

биргаликдаги иштирокига, бутун ташкилотни ўқитиш орқали ҳамда одамлар ва ишчи

гуруҳлар учун такомиллаштириш тизимини яратишга имкон берадиган имкониятлар

орқали натижага эришишга алоҳида урғу берилади. Унинг моҳияти сабабли омил ва

талаб қилинаётган ресурслар (кадрлар, молиявий, ташкилий) ўртасидаги муносабатларни

ҳисоблашни, жамиятнинг кейинги ривожланишини таъминлайдиган нисбатан яшовчан

анъанавий норасмий институтлар танловини ўз ичига қамраб олади. Бенчлернинг

ташкилий ўқитишни, яъни ташкилот муваффақиятини таъминлаш тушунча борасидаги

ишни ва янада муваффақиятлироқ ишга мотивацияни ҳаракатга келтиради. Ўз-ўзини

ўрганувчи ташкилот (learningorganization) доимий равишда ўзининг келажагини яратиш

қобилиятини кенгайтириб боради. Ушбу ташкилотлардаги менежерлар “нимага?” деб

бошқа сўрашмайди, улар “қандай қилиб?” деб савол қўйишади.
3. Бенчфьючинг (ингл. bench – жой, лот. futurum – келажак) бўлажак муваффақиятли 5–

10 йилни моделлаштириш (бўлажак муваффақиятли натижа образини яратиш).
4. Бенчрейсинг – бенчфьючинг мақсадларига эришиш йўллари. Бу маҳсулот ёки

объектнинг кучли томонлари ёхуд рақобатбардош афзалликлари ошишининг

изчиллигини яратишдир. Биз фойдаланадиган ғояларни (мақсад – маҳсулот (объект)

ривожланишининг нисбатан оптимал траекториясини ишлаб чиқиш) тадрижий амалга

ошириш йўл харитасига жуда ўхшашдир, бунда, жумладан, афзалликлардан

фойдаланишни бошлагунча вақтни ва харажатларни камайтирилади.

Технологияларнинг

иккинчи

гуруҳига

(субтизимига)

дастурий-мақсадли

ёндашишни амалга оширишга асосланган давлат ва муниципал бошқарувнинг

инновацион технологияларини киритиш мумкин.

5. Дастурлаштириш. Мамлакат ижтимоий-иқтисодий соҳасининг ривожланиши

билан бошқарувнинг инновацион услуби сифатида дастурий-мақсадли ёндашиш махсус

дастурий чораларни амалга оширишга, ҳаракатларни бир жойга тўплашга, маълум бир

муддат давомида муаммони бартараф этиш мақсадида мавжуд имкониятларни сафарбар

этишга имкон беради, бу ўз навбатида, давлат бошқаруви жорий технологиясининг

долзарблигини таъминлайди. Натижакорлик бўйича бошқарув концепциясига мувофиқ

равишда бюджет воситаларини амалга оширишнинг самарадорлигини аниқлаш учун у

бюджетнинг асосий тадбирларидан бири бўлиб қолади. Ушбу услуб белгиланган

муддатда бюджет воситаларини амалга ошириш ва ўзаро боғлиқ тадбирларни уларнинг

муваффақиятларига кўра ишлаб чиқишнинг устувор мақсадлари ҳамда вазифаларини

аниқлаш ва танлашдан иборат бўлади.

6. Лойиҳалаштириш. Дунёда лойиҳалар билан бошқаришни амалга ошириш

бўйича улкан тажриба тўплангандир. Бизнинг мамлакатимизда тобора кўпроқ


background image

INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS

ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293

Volume 11, issue 2, May 2025

https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR

worldly knowledge

Index:

google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.

https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG

https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge

https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X

945

минтақалар лойиҳалар билан бошқарув технологиясини қўлламоқда ҳамда ушбу

технологияга қизиқиш узлуксиз ошиб бормоқда.

Лойиҳа – бу ноёб маҳсулотлар ёки хизматларни яратиш учун мўлжалланган

муваққат тадбирдир. Лойиҳалар билан бошқарув – бу лойиҳа иштирокчиларининг

умидларини ҳамда лойиҳага тақдим этилган талабларини бажо келтириш учун лойиҳа

ишларига билимлар, тажриба, услублар ва воситаларни татбиқ этишдир. Ушбу талаб ва

эҳтиёжларни қондириш учун мақсад, муддат, харажат, сифат ва лойиҳанинг бошқа шу

сингари хусусиятлари ўртасидаги энг мақбул бирикувни топиш лозимдир. Амалга

ошириш жараёнидаги ҳар қандай лойиҳа жамулжам ҳолатда лойиҳанинг яшаш даври деб

аталадиган турли турли босқичларни босиб ўтади. Лойиҳалар билан бошқарувнинг турли

вазифаларини амалга ошириш учун лойиҳалар билан бошқарувнинг жараёнлари деб

номланувчи ҳаракатлар лозимдир. Лойиҳалар билан бошқарув жараёнлари

бошқарувнинг турли вазифаларини амалга оширувчи олтита асосий гуруҳга бўлинади:
● Инициация жараёни – лойиҳани бажаришни бошлаш тўғрисидаги қарорни қабул

қилиш;
● Режалаштириш жараёни – лойиҳа мақсади ва муваффақияти мезонларини аниқлаш

ҳамда уларга эришиш иш схемаларини ишлаб чиқиш;
● Лойиҳани бажариш жараёни – режани амалга ошириш учун одамлар ва бошқа

ресурсларни мувофиқлаштириш;
● Таҳлил қилиш жараёни – лойиҳанинг режаси ва бажарилишининг қўйилган мақсадлар

ҳамда муваффақият мезонларига мувофиқлигини аниқлаш, шунингдек, тўғирловчи

таъсир кўрсатишларни қўллаш зарурлиги борасида қарор қабул қилиш;
● Бошқарув жараёни – зарурий тўғирловчи таъсир кўрсатишларни аниқлаш, уларни

ўзаро мослаштириш, тасдиқлаш ҳамда қўллаш;
● Якунлаш жараёни – лойиҳа бажарилганини расмийлаштириш ва уни яхшиланган

натижа (хотима)га келтириш.

7. Фандрайзинг (ингл. fund – молиявий воситалар, маблағлар, молиялаштириш;

raise – кўпайтириш, йиғиш) давлат бошқарув тизимида – ноиқтисодий эҳтиёжлар,

жумладан, ҳудуддаги давлат дастурини амалга ошириш учун ташкилотлар ва аҳолининг

пул маблағлари ва бошқа (инсоний, моддий) ресурсларини излаш ҳамда жалб этиш

жараёни.

Фандрайзинг стратегияси ўз таркибига қуйидагиларни қамраб олади:

● Эҳтиёжларни аниқлаш.
● Ресурс манбалари доираси (фондлар, кампаниялар, банклар, жисмоний шахслар ва ҳ.к.)

белгилаш.
● Эҳтимолий хатарлар (ташқи ва ички).
● SWOT-таҳлилни амалга ошириш, у ўзининг қўлланилиши натижаси сифатида

тизимнинг иш фаолияти ҳолатлари (афзаллик ва камчиликлари, имкониятлари ва


background image

INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS

ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293

Volume 11, issue 2, May 2025

https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR

worldly knowledge

Index:

google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.

https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG

https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge

https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X

946

таҳдидлари) таҳлили матрицасинини яратишни шарт қилиб қўяди. Талабномани

тайёрлаш учун барча информацион ресурсларни тўплаш (лойиҳа ғоясини юзма-юз аниқ

ифодалаш учун ақлий ҳужум ўтказиш, лойиҳани амалга ошириш режасини тузиш,

меҳнат жамоаси ҳар бир аъзосининг иш кўлами ва масъулият даражасини аниқлаш).

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, давлат бошқаруви тизимининг барқарорлигини

кучайтириш учун инновацион бошқарув технологиялари тизимини яратиш ва қўллаш

зарурдир. Унинг қўлланилиши давлат ва муниципал тизимини, муҳит билан

ўзгаришларнинг амалга киритилишини бошқаришнинг мавжуд моделини, ташқи жиддий

ислоҳ қилишни талаб қилади. Бусиз туман, вилоят, республика миқёсидаги бошқарув

самарадорлигининг ошишини, иқтисодиётнинг инновацион сценарий бўйича

ривожланадиган ҳамда аҳоли юксак турмуш дарасини таъминлайдиган юқори самарадор,

рақобатбардош иқтисодий тизимларга трансформацияси (ўзгариши) нинг иложи йўқдир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

http://www.gazeta.uz/ru/2018/05/18/changes/

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармони //

http://www.lex.uz

3. Наумов С.Ю. Система государственного управления. –Москва: “Форум”, 2008. С. 165.
4.

Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепцияси. Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида

маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5185-сонли

Фармонига илова /

http://www.lex.uz

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини

инновацион

ривожлантириш

стратегиясини

тасдиқлаш

тўғрисида”ги ПФ-5544-сонли Фармони

/

http://www.lex.uz

6. Ani Mateia, Razvan Bujac. Innovation and public reform. / 3rd GLOBAL CONFERENCE

on BUSINESS, ECONOMICS, MANAGEMENT and TOURISM, 26-28 November 2015,

Rome,

Italy.

P.

765

/

https://www.sciencedirect.com/science/article/abs/pii/S0048733301001408

7. Домбровская И.А. Проблемы внедрения инновационных управленческих технологий

в системе государственного и муниципального управления // Международный

журнал прикладных и фундаментальных исследований. – 2014. – № 11-2. – С. 233.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармони // http://www.lex.uz

Наумов С.Ю. Система государственного управления. –Москва: “Форум”, 2008. С. 165.

Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепцияси. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5185-сонли Фармонига илова / http://www.lex.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5544-сонли Фармони / http://www.lex.uz

Ani Mateia, Razvan Bujac. Innovation and public reform. / 3rd GLOBAL CONFERENCE on BUSINESS, ECONOMICS, MANAGEMENT and TOURISM, 26-28 November 2015, Rome, Italy. P. 765 / https://www.sciencedirect.com/science/article/abs/pii/S0048733301001408

Домбровская И.А. Проблемы внедрения инновационных управленческих технологий в системе государственного и муниципального управления // Международный журнал прикладных и фундаментальных исследований. – 2014. – № 11-2. – С. 233.