Авторы

  • Жаксимов Исабай
    Нукус давлат педагогика институти ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ijsr.68788

Ключевые слова:

мақсад эҳтиёж миллат ахлоқ маданият маънавият мерос қадрият комил инсон эътиқод ишонч дин авлод

Аннотация

Мақолада комил инсонни тарбиялашда миллий, маънавий ва диний қадриятларнинг ўрни масалалари муҳокама қилинади. Миллий қадриятлар- миллатнинг табиий, тарихий ва ижтимоий бирлигини таъминлайдиган этник маконда шаклланадиган, кишиларнинг онги ва ҳаёт тарзига ўзига хос реаллик сифатида таъсир қиладиган тушунчалар тафсифланади. Шунингдек, миллатдошларниншг ўзаро муносабатларида фаолият, мақсад, эҳтиёж ва интилишлар учун маънавий асос бўладиган, миллатнинг моддий, маънавий, иқтисодий, сиёсий ҳаётида натижа сифатида юзага келадиган, миллатнинг ижтимоий ривожланиши жараёнида ўзгариб, такомиллашиб борадиган, доимий янгиланиб турадиган, ворислик орқали авлоддан-авлодга ўтадиган, мерос қоладиган қадриятларни ифодалайдиган тушунчадир.


background image

INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS

ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293

Volume 10, issue 1, February 2025

https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR

worldly knowledge

Index:

google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.

https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG

https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge

https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X

73

Жаксимов Исабай

Нукус давлат педагогика институти ўқитувчиси

КОМИЛ ИНСОННИ ТАРБИЯЛАШДА МИЛЛИЙ, МАЪНАВИЙ ВА ДИНИЙ

ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Аннотация:

Ма

қ

олада

комил инсонни тарбиялашда миллий, маънавий ва диний

қадриятларнинг ўрни

масалалари му

ҳ

окама

қ

илинади.

Миллий қадриятлар- миллатнинг

табиий, тарихий ва ижтимоий бирлигини таъминлайдиган этник маконда шаклланадиган,

кишиларнинг онги ва ҳаёт тарзига ўзига хос реаллик сифатида таъсир қиладиган

тушунчалар тафсифланади. Шунингдек,

миллатдошларниншг ўзаро муносабатларида

фаолият, мақсад, эҳтиёж ва интилишлар учун маънавий асос бўладиган, миллатнинг

моддий, маънавий, иқтисодий, сиёсий ҳаётида натижа сифатида юзага келадиган,

миллатнинг ижтимоий ривожланиши жараёнида ўзгариб, такомиллашиб борадиган,

доимий янгиланиб турадиган, ворислик орқали авлоддан-авлодга ўтадиган, мерос

қоладиган қадриятларни ифодалайдиган тушунчадир

.

Калит сўзлар:

мақсад, эҳтиёж, миллат, ахлоқ, маданият, маънавият, мерос, қадрият,

комил инсон, эътиқод, ишонч, дин, авлод

Ключевые слова:

цель, потребность, нация, мораль, культура, духовность, наследие,

ценность, идеальный человек, вера, доверие, религия, поколение

Key words:

purpose, need, nation, morality, culture, spirituality, heritage, value, perfect person,

faith, trust, religion, generation

Маълумки, комил инсонни тарбиялашда миллий, маънавий ва диний қадриятларнинг ўрни

ва таъсири беқиёсдир.

Миллий

қадриятлар-миллатнинг

табиий,

тарихий

ва

ижтимоий

бирлигини

таъминлайдиган этник маконда шаклланадиган, кишиларнинг онги ва ҳаёт тарзига ўзига

хос реаллик сифатида таъсир қиладиган, миллатдошларниншг ўзаро муносабатларида

фаолият, мақсад, эҳтиёж ва интилишлар учун маънавий асос бўладиган, миллатнинг

моддий, маънавий, иқтисодий, сиёсий ҳаётида натижа сифатида юзага келадиган,

миллатнинг ижтимоий ривожланиши жараёнида ўзгариб, такомиллашиб борадиган,

доимий янгиланиб турадиган, ворислик орқали авлоддан-авлодга ўтадиган, мерос

қоладиган қадриятларни ифодалайдиган тушунчадир.

Маънавий қадриятлар-бу инсон маънавияти ва ахлоқий қиёфасига, жамиятнинг маънавий

ҳаётига дахлдор бўлиб, одамларни тарбиялашга, уларнинг баркамоллигини таъминлашга,

миллатлар ва жамиятларни эзгулик ва бунёдкорликка ундашга хизмат қиладиган

қадриятлар тизими ҳисобланади.

Ислом дини-бу ота-боболаримиз дини, у биз учун ҳам имон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам

маърифат эканлигини унутмайлик. “Дин” арабчадан ўзбек тилига кириб келган сўз бўлиб,

“эътиқод, ишонч” деган маъноларни англатади.

Мутафаккир Алишер Навоий фарзандни ёшлигиданоқ тарбия қилинмаса, унга одоб

маданияти ўргатилмаса, катта ёшга кирганда, қайта тарбиялаш қийин кечади. Вақт ўтиб

унда характер шаклланиб бўлади дейди. У эркак ва аёлларнинг яхши маънавий

сифатларини улуғлайди, ақлли, ахлоқли ота-онагина фарзандига яхши тарбия бериши

мумкинлигини кўрсатади.

Абу Али Ибн Сино ҳам ақлий тарбияга фанлар асосларини эгаллаш орқали эришилишини

таъкидлайди. У билим олиш методларнни эгаллашда мантиқий фикрлашга, шахсий


background image

INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS

ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293

Volume 10, issue 1, February 2025

https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR

worldly knowledge

Index:

google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.

https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG

https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge

https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X

74

кузатиш натижалари ва тажрибага асосланиш лозимлиги тўғрисидаги фикрларни илгари

суради. Унинг мактабда болаларга таълим-тарбия бериш борасидаги ғоялари бугунги

кунда ўзининг юксак аҳамиятини йўқотмаган.

Комил инсон ғояси азал-азалдан халқимизнинг эзгу орзуси, миллат маънавиятининг узвий

бир қисми бўлиб қолган. Зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто”да, Қуръони

Карим ва Хадисларда, тасаввуф фалсафасида, Шарқ мутафаккирлари асарларида

шунингдек, халқ оғзаки ва ёзма нжодиёти, халқ ёдгорлик обидалари, насихатнома,

панднома ва васиятномаларда комил инсон ғояси ўзининг теран ифодасини топган.

Авесто-“Ҳаёт йўриқномаси” деб аталган китоблар тўплами бўлиб, халқимизнинг

милоддан олдинги даврдаги ҳаёти, дунёқараши, олам ва одам тўғрисидаги тасаввур, урф-

одат ва қадриятлари, ғоялари, диний қарашлари ҳақида маълумот берувчи тарихий

манбадир.”Авесто” китобида шундай дейилади: “Эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амални

олқишлайман, Фикр, сўз ва амал оламидан эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амални танлайман.

Мен барча ёмон фикр, ёмон сўз ва ёмон амалдан юз бураман”. Мазкур китоб соғлом авлод

ғоясини амалга ошириш борасидаги фикрлари билан катта аҳамиятга эгадир.

Абу Наср Форобийнинг қайд этишича, инсон ўзида комиллик сифатларини таркиб

топтириш учун. биринчи навбатда, илмий билимларни эгалламоғи лозим, шунингдек у

шахс ақлий ривожланишининг асоси сифатида идрок қилиш ва фикрлаш

қобилиятларининг аҳамиятини алоҳида қайд этади.

Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри”, “Бахтга эришиш ҳақида” каби

асарларида баркамол шахсни тарбиялаш ишларининг мазмуни, мақсади, вазифалари,

йўллари ҳамда воситалари тўғрисида сўз юритади. Абу Наср Форобий “ўқитиш” ва

“тарбиялаш” тушунчаларига биринчи бўлиб таъриф берган олим саналади. У инсоннинг

мукаммал зот эканлиги, унда ақлнинг пайдо бўлиши ва унинг қудратли куч эканлиги

тўғрисидаги ғояларида: “Тил ва тушунча соҳиби бўлган тирик зот инсондан ортиқроқ

мукаммал бўлган тирик зот йўқдир”дейилади.

Берунийнинг қайд этишича, “инсоннинг баркамоллиги унинг амалий кузатишлари

натижаси асосида шаклланган ҳолда ақлий фаолияти негизида юзага келади. Демак, инсон

шу асосда ташқи оламни, борлиқни ўрганади, билимларни эгаллайди, хақиқатга

яқинлашади, хақиқат эса борлиқ тўғрисидаги тасаввурларнинг ҳаққонийлигини талаб

қилади.

Берунийнинг таълим ва тарбия тўғрисидаги қарашлари “Қадимий халқлардан қолган

ёдгорликлар”, “Хиндистон”, “Минералогия”. “Геодезия” ва бошқа асарларида ўз аксини

топган.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорийнинг энг ишончли ҳадислар тўплами –

“Асжомеъ ас-саҳиҳ” бўлиб, унда буюк аллома томонидан жами тўпланган 600 минг

ҳадисдан, фақат 7275 та энг “саҳиҳ” ҳадислар баён этилган. Ундан намуна келтирамиз:-

“Ҳаё иймондандир”, “Илму ҳунарни Хитойдан бўлса ҳам бориб ўрганинглар”, “Нонни

ҳурматланглар”, “Жаннат оналарнинг оёқлари остидадир”, “Отага итоат қилиш – Аллоҳга

итоат қилишдир. Отага осий бўлиш – Аллоҳга осий бўлишдир”.

Шунга алоҳида эътиборни қаратиш керакки, ота-она фарзандларига яхши тарбия бериб,

муносиб раҳбарлик қила олсагина оилада тартиб интизом, меҳнат ва ором, ўзаро ҳурмат,

одоб ва ахлоқ, ахиллик, бирдамлик, тинчлик бўлади.

Тарбияли ота-она фарзандларига доимо тўғри йўлни кўрсатадиган устоздир. Улар

болаларга ёшлигиданоқ нима яхши, нима ёмонлигини ўргатиб, тўғри тарбия берадилар.

Фарзандлар эса шу оиланинг ор-номуси учун курашиши, шаънига доғ туширмаслиги,

ҳамма вақт оилага, Ватанига, дўстларига содиқ, садоқатли бўлиб қолиши зарур. Соғлом


background image

INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS

ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293

Volume 10, issue 1, February 2025

https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR

worldly knowledge

Index:

google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.

https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG

https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge

https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X

75

бола кучли, гўзал ҳам маърифатли бўлади. Маърифатли бола кўп китоб ўқийди, тафаккури

чархланади, ҳар қандай нарсани онгли англаб, мулоҳаза қиладиган бўлади.

Тинимсиз фойдали илм ва гўзал ҳулқни эгаллаган бола саодатга эришади. Боланинг

билими ва иқтидорини тўлиқ намоён бўлишида ота-онанинг хамда тарбиявий муҳитнинг

таъсири кучлидир. Ота-она ҳамиша гўзал ахлоқли бўлиб, ваъдага вафо қилиши, сўз ва иш

бирлигига амал қилган холда адолатли бўлиши, фарзандлари билан чиройли, мазмунли

суҳбатлар уюштириши, боланинг ақлий ва рухий ўсишига эътибор қаратиши зарур.

Улар бола тарбиясида жуда зийрак бўлиб, фарзандининг ўзи эмас, иши хато эканлигини

тушунтириши лозим. Оилада фарзандларга сингдирган тарбия уларда Ватанга, отаонага

содиқлик, фидойилик, меҳр-муҳаббат, ўзаро ҳурмат, соғлом дунёқараш, хулқ-атвор, одоб-

ахлоқ каби юксак инсоний фазилатларни шакллантиради.

Ёш авлодни соғлом фикрли, иймон эътиқодли, Ватан ранақи учун комил инсон этиб

тарбиялаш ота..онанинг олий мақсади ва бурчидир. Оилада болалар тарбияси тўғри йўлга

қўйилган бўлса, фарзандлар ҳам меҳрибон, раҳм шавқатли, инсонлар ҳурматини ўз ўрнига

қўядиган, ўз Ватанига садоқатли, элу-юрт учун жонини фидо қиладиган ватанпарвар

бўлиб ўсади. Миллатимиз учун қалби тоза, уйғоқ, илмли инсонлар зарур.

Юртбошимиз “Биз фарзандларимизни Имом Бухорий ҳадислари, Яссавий ҳикматлари,

Термизий ўгитлари, Нақшбанд таълимоти асосида тарбиялашимиз керак” деганларидек,

уларни жамиятга фойда келтирадиган, халқига хизмат қиладиган диёнатли комил инсон

этиб тарбиялашимиз шарт ҳисобланади. Ҳар бир инсон ўз фарзандини баркамол, Ватанига

содиқ, халқининг хизматига тайёр, виждонли ва диёнатли бўлишини орзу ният қилади.

Бугун давлатимиз томонидан илм фан таълим ва тарбия маданиятни ривожлантириш учун

қанча куч қанча маблағ керак бўлса қандай имконият зарур бўлса ҳаммаси яратилмоқда.

Маълумки, донишманд халқимиз ҳар икки Ренессанс даврида жаҳоннинг энг илғор

тараққий этган халқлари қаторида бўлгани барчамизга улкан ғурур ва ифтихор туйғусини

бахш этади. Буюк аждодларимизнинг бетакрор ва ноёб илмий маънавий мероси биз учун

доимо ҳаракатдаги ҳаётий дастурга айланиши ва миллий таълим тизимимиз ана шундай

руҳда бўлиши лозим.

Шу ўринда айтиш жоизки, Президентимиз томонидан акс эттирилган фикрларда олам

олам маъно бор. “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини

барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар,

Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган

муҳит ва шароитларни яратишимиз керак.

Бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор

топтириш, илм-фан ва инновaцияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий

устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим. Ушбу мақсад йўлида ёшларимиз ўз олдига катта

марраларни қўйиб, уларга эришишлари учун кенг имкониятлар яратиш ва ҳар томонлама

кўмак бериш – барчамиз учун энг устувор вазифа бўлиши зарур. Шундагина

фарзандларимиз халқимизнинг асрий орзу-умидларини рўёбга чиқарадиган буюк ва

қудратли кучга айланади”.

Хулоса шуки, таълим-тарбия жараёнида миллий, маънавий ва диний қадриятлар

уйғунлигида бола қалбига ёшлигиданоқ эътиқод уруғни сочиш асосида қалби тоза,

беғубор, илмли, дунёқараши кенг соғлом болани тарбиялаш вазифасини муваффақиятли

амалга ошириш муҳим ҳисобланади. Фарзандларимиз қанчалик жисмоний ва маънавий

жиҳатдан соғлом бўлса улар бахту-саодатли, ҳеч кимдан кам бўлмайдилар.

Ўз келажагини ўзи барпо этади ва ҳамманинг хавасини келтирадиган, энг муҳими ақлли,

фазилатли, ўткир мулоҳазали, фойдали ишларга берилган, зарур нарсаларни кашф ва


background image

INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS

ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293

Volume 10, issue 1, February 2025

https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR

worldly knowledge

Index:

google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.

https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG

https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge

https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X

76

ихтиро этишда зўр истеъдодга эга бўлиб, ёмон ишлардан ўзини четга олиб юрадиган

мукаммал илм соҳиблари бўлиб вояга етадилар. Болаларни миллий, маънавий ва диний

қадриятларни эъзозлаш руҳида тарбиялаш масалаларини муваффақиятли амалга ошириш

барчанинг бурчидир.

Айниқса, фарзандларнинг инсонлар билан хушмуомалали, ростгўй, илм-ҳунарли, ватанига

содиқ бўлиши, ватанини асраб-авайлаши, унга жонини беришга тайёр инсонлар этиб

тарбиялашга ота-она масъулдирлар. Фарзандларнинг ёмон хулқ ва сўзлардан, қабиҳ иш ва

ёмон одатлардан асраб уларнинг ахлоқини гўзал ва пок бўлиши учун ҳам ота-она

жавобгардир. Оилада боланинг қандай инсон бўлиб шаклланиши биринчи навбатда ота-

онага боғлиқ. Улар аввало, болага чиройли тарбия бериши керак.

Демак, оилада ҳамма бир-бирига чиройли ва хушмуомала бўлиши катта аҳамиятга эга.

Шундагина тарбия топаётган бола ҳам гўзал сўзлашув одобига амал қилиб

улғаяди.Тарбияда энг муҳим восита бу меҳр ва ширинсўзлик билан тарбиялашдир. Бу

икки восита бир бўлиб, болани шакллантиради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси 30.12.2020

2. Авесто. Тарихий-адабий ёдгорлик. Асқар Маҳкам таржимаси. - Т.: Шарқ, 2001.

3. Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. - Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ

мероси нашриёти, 1993. .- Б. 144.

4. Ал - Бухорий, Абу Абдулоҳ Муҳаммад Ибн Исмоил. Ҳадис. 4 – китоб. – Т.: Қомуслар

бош таҳририяти, 1991. .- Б. 17, 18, 20, 36.

5. Назаров Қ.Н. Аксиология. Қадриятлар фалсафаси. –Т.: “Ўзбекистон файласуфлари

миллий жамияти” нашриёти, 2011.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 30.12.2020

Авесто. Тарихий-адабий ёдгорлик. Асқар Маҳкам таржимаси. - Т.: Шарқ, 2001.

Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. - Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993. .- Б. 144.

Ал - Бухорий, Абу Абдулоҳ Муҳаммад Ибн Исмоил. Ҳадис. 4 – китоб. – Т.: Қомуслар бош таҳририяти, 1991. .- Б. 17, 18, 20, 36.

Назаров Қ.Н. Аксиология. Қадриятлар фалсафаси. –Т.: “Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти” нашриёти, 2011.