INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS
ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293
Volume 10, issue 1, February 2025
https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR
worldly knowledge
Index:
google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.
https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG
https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge
https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X
112
Мухтор Назиров
Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, PhD
ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ МАРКАЗИЙ
ОСИЁ УЧУН АҲАМИЯТИ
Аннотация:
Мазкур мақолада Туркий давлатлар ташкилоти ривожланишининг Марказий
Осиё учун аҳамияти концептуал-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган. Жумладан, мақолада
ташкилотнинг кўп томонлама, ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун муҳим платформага
айланиб бораётгани, Ўзбекистон фундаментал қадриятлар ва умимий тил билан боғланган
ушбу улкан геосиёсий маконнинг марказий устунларидан бири экани кўриб чиқилган.
Шунингдек, “Туркий дунё нигоҳи – 2040” концепциясининг асосий жиҳатлари ва Туркий
дунё Хартиясини амалга оширишнинг истиқболли йўналишлари кўрсатиб берилган.
Калит сўзлар:
Туркий давлатлар ташкилоти, Марказий Осиё, Туркий дунё Хартияси,
“Туркий нигоҳ – 2040”, геосиёсат, “Ўрта йўлак”.
Аннотация:
В данной статье анализируется концептуальное и правовое значение развития
Организации тюркских государств для Центральной Азии. В частности, в статье
анализируется, что данная структура становится важной площадкой многостороннего,
взаимовыгодного сотрудничества, что Узбекистан является одной из центральных опор
этого огромного геополитического пространства, связанного фундаментальными
ценностями и общим языком. Также изложены основные аспекты концепции «Видение
тюркского мира – 2040» и перспективные направления реализации Хартии тюркского
мира.
Ключевые слова:
Организация тюркских государств, Центральная Азия, Хартия
тюркского мира, «Видение тюркского мира – 2040», геополитика, «Средний коридор».
Abstract:
This article analyzes the conceptual and legal significance of the development of the
Organization of Turkic States for Central Asia. In particular, the article analyzes that this
structure is becoming an important platform for multilateral, mutually beneficial cooperation,
that Uzbekistan is one of the central pillars of this huge geopolitical space, linked by
fundamental values and a common language. The key points of the concept “Turkic World
Vision – 2040” and promising areas for the implementation of the Charter of the Turkic World
are also outlined.
Key words:
Organization of Turkic States, Central Asia, Charter of the Turkic World, “Turkic
World Vision – 2040”, geopolitics, “Middle Corridor”.
КИРИШ
Дунёда юз бераётган геосиёсий ўзгаришлар фонида Туркий давлатлар
ташкилотининг истиқболли минтақавий тузилма сифатидаги мавқеи ва стратегик
аҳамияти ортиб бормоқда. Келгуси ўн йилликда 173 миллион аҳолига эга мамлакатларни
бирлаштирган ушбу тузилма инвестициялар, меҳнат, товарлар ва хизматлар бозорини
яратишни режалаштирмоқда.
Умумий майдони 4 242 362 квадрат километрни ташкил этувчи, йирик ва муҳим
геосиёсий минтақада жойлашган бу давлатларнинг умумий ялпи ички маҳсулоти 1
INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS
ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293
Volume 10, issue 1, February 2025
https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR
worldly knowledge
Index:
google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.
https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG
https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge
https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X
113
триллион АҚШ долларидан ошади. [1] Шу боис Туркий давлатлар ташкилоти жаҳон
иқтисодиётида сезиларли ўринни эгаллайди.
Давлат раҳбарлари кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Оқсоқоллар
кенгаши ва котибияти, шунингдек, Халқаро Туркий маданият ташкилоти, Туркий
давлатлар парламент ассамблеяси, Халқаро Турк академияси, Туркий тиллар маданияти ва
мероси фонди, Туркий давлатлар савдо-саноат палатаси ва Туркий давлатлар
ташкилотининг Венгриядаги ваколатхонаси каби тузилмалар мавжудлиги ташкилотнинг
универсал характеридан далолат беради. Бундан ташқари, тузилма доирасида Тараққиёт
банки, Туркий инвестиция жамғармаси тузилди ва божхона тартиб-таомилларини
соддалаштириш бўйича келишув имзоланган.
Туркий давлатлар ташкилотининг равнақи долзарб масалалардан бири бўлиб
қолмоқда. Уюшма Марказий Осиёдаги бошқа минтақавий платформа ва ташаббусларни
тўлдиради, минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.
МУҲОКАМА
Ташкилот аъзо давлатлар ўртасида кўп томонлама, ўзаро манфаатли ҳамкорлик
учун муҳим платформага айланмоқда. Албатта, барқарор ва хавфсиз Туркий давлатлар
ташкилоти минтақаси Евроосиё ва ташқарида умумий хавфсизлик, барқарорликка хизмат
қилади. Кузатувчилар қайд этганидек, бу борада иқтисодий интеграцияни кучайтириш ва
ташкилот доирасида ишончни мустаҳкамлаш чора-тадбирлари янада кенгроқ
этнолингвистик маконда тинчлик ва барқарорликни таъминлаб, дунёвий вазиятга ижобий
таъсир кўрсатиши мумкин.
Иқтисодий интеграция, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва маданий
алмашинувга эътибор қаратилиши кўплаб мамлакатлар томонидан олқишланади.
Қолаверса, Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги кузатувчи мақоми ва бошқа халқаро
тузилмалар билан ҳамкорлик ТДТнинг халқаро миқёсдаги обрўси ортиб бораётганидан
далолат беради.
Кўпгина давлатлар ташкилотнинг Евроосиё маконида ҳамкорлик ва барқарорликни
ривожлантириш имкониятларини тан олади. Бироқ унинг геосиёсий оқибатлари ва тор
миллий манфаатларни илгари суриш воситаси сифатида фойдаланиш имкониятлари
ҳақида ҳам хавотирлар мавжуд. Шу боис, халқаро ҳамжамият Туркий давлатлар
ташкилотига эҳтиёткор оптимизм билан қарайди.
НАТИЖАЛАР
Туркий давлатлар ташкилотининг ушбу хавотирларни бартараф этиш ва халқаро
ҳамжамият билан ишончни мустаҳкамлаш қобилияти унинг узоқ муддатли ва барқарор
тараққиёт мақсадларига мувофиқ минтақавий ҳамкорликка ҳисса қўшиши учун ҳал
қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, 2040
йилгача белгилаб олинган концептуал қарашлар БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари
билан ҳамоҳанг ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш
бўйича биргаликдаги ҳаракатларга асос бўлиб хизмат қилади. [2]
Расмий манбаларга кўра, Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотдаги иштирокидан
асосий мақсади ўзаро савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, транспорт, саноат
кооперацияси, иқлим ўзгариши каби соҳаларда мутлақо янги шароитда ҳамкорлик
алоқаларини ривожлантиришдан иборат. Шунингдек, ёшлар сиёсати, экология, рақамли
INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS
ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293
Volume 10, issue 1, February 2025
https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR
worldly knowledge
Index:
google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.
https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG
https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge
https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X
114
технологиялар, маданият ва туризм каби соҳаларда мамлакатимиз йирик лойиҳаларни
ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан манфаатдор.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон раислиги даврида ташкилотнинг “Туркий дунё
нигоҳи – 2040” концепцияси қабул қилингани эътиборли масалалардан бири бўлди.
Ҳужжатда қайд этилганидек, туркий халқлар ўртасидаги ҳамкорлик учун кенг
имкониятлар мавжуд. Айниқса, ёшлар, тадбиркорлар ва диаспора вакиллари ўртасида
спорт ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида форумлар ўтказиш
режалаштирилган.
Шу нуқтаи назардан, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар халқлари
тарихан бир хил илдизларга эгалиги сабабли маданий ва инсоний алоқаларни
кенгайтириш алоҳида аҳамиятга эга. Хусусан, академик алмашинувлар ва умумий
маданий алоқалар орқали таълим ва илмий муассасалар ўртасидаги шериклик кўламини
кенгайтириш мумкин.
Ушбу
концептуал
дастур
доирасида
мамлакатлар
таълим
жараёнини
уйғунлаштириш мақсадини белгилаб олган. Бу дипломларни ва академик малакаларни
ўзаро тан олиш каби масалаларни ўз ичига олади. Мутахассислар туркий халқларнинг
умумий тарихи, тили, маданияти, адабиёти соҳасидаги тадқиқотларни кучайтириш,
ҳаттоки уларни ўқув дастурларига ҳам киритиш таклиф этишади. Ва бу ҳамкорликни
ривожлантириш учун талабаларнинг академик мобиллигини оширишга, ёшлар бир-бири
билан кўпроқ, яқинроқ мулоқот қилишига шароит ҳосил қилган бўлар эди.
Изчил ривожланаётган ушбу ҳамкорлик кўп қиррали ва ўзаро манфаатли
хусусиятга эга. Аҳамиятлиси шуки, фундаментал қадриятлар ва умимий тил билан
англашиладиган туркий дунё билан боғланган Ўзбекистон ушбу улкан геосиёсий
маконнинг марказий устунларидан биридир.
Маълумки, туркий давлатлар георафик жойлашуви Шимол – Жануб, Шарқ – Ғарб
йўналишларида барча транспорт узелларини боғлаш имконини беради. Мамлакатларимиз
Европа ва Осиёни боғловчи воситаларга эга. Бу борада Хитойдан бошланиб, Каспий
денгизи орқали Кавказга, сўнгра Европага чўзилган “Ўрта йўлак”ни ривожлантириш
зарурлиги кўп бора таъкидланган.
“Ўрта йўлак”нинг деярли бутун ҳудуди туркий давлатлар ҳудудидан ўтади (Грузия
бундан мустасно, Шарқдан Ғарбгача бўлган узунлиги 542 км). Бутун йўлнинг умумий
узунлиги 11 минг километрдан ортиқ бўлиб, Хитой ва Европа Иттифоқини Марказий
Осиё, Кавказ, Туркия ва Шарқий Европа орқали боғловчи темир йўл ҳамдир. Бинобарин,
Туркий давлатлар ташкилоти ушбу макон халқларини бирлаштирган юксак салоҳиятга эга
минтақавий тузилма бўлиши мумкин.
Шу тариқа Шарқ ва Ғарб ўртасида “кўприк” бўлиши кутилаётган ушбу ташкилот
“Марказий Осиё – Жанубий Кавказ – Туркия” ўзаро боғлиқлигини кучайтириш орқали
интеграцияга зарурий асос яратиши мумкин. Бу нафақат транспорт-логистика соҳасида,
балки транскаспий энергетика лойиҳаларини амалга ошириш орқали минтақавий
хавфсизликнинг ажралмас қисмига айланиши мумкин.
Ташкилотга аъзолик доирасида Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий фаолияти
кундан-кунга кенгайиб бораётгани бу борада улкан салоҳият мавжудлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ўртасида иқтисодий ҳамкорлик стратегиясини
йўлга қўйиш, савдо тўсиқларини бартараф этиш, электрон тижоратни кенгайтириш ва
савдо ҳажмини ошириш тарафдори. Ўзбекистон учун мазкур платформанинг энг муҳим
устувор йўналиши иқтисодий алоқалар орқали ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш
INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS
ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293
Volume 10, issue 1, February 2025
https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR
worldly knowledge
Index:
google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.
https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG
https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge
https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X
115
ҳисобланади. Бу эса инфратузилмани яхшилаш, қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш билан
боғлиқ.
Дарҳақиқат, узоқ муддатли стратегик мақсадларни белгилаб берган “Туркий нигоҳ
– 2040” концептуал дастурида ушбу макон мамлакатлари ўртасида эркин савдо ҳудудини
яратишга ишора мавжуд. Яъни, капитал, товар ва хизматлар ҳамда одамларнинг эркин
ҳаракати мавжуд бўлганда интеграция йўлида дадил қадам ташланган бўлар эди.
Иқтисодий нуқтаи назардан, бу жуда муҳим нуқта.
2040 йилгача бўлган ривожланиш стратегияси доирасида ижобий қадамларга
қарамай, бир қатор жиддий тўсиқларга ҳам дуч келинмоқда. Улардан бири туркий
давлатлар ўртасида сезиларли савдо айланмасининг йўқлигидир. Уни ривожлантириш
учун салоҳият мавжуд бўлса-да, синхронлаштирилган тариф регулятори йўқлиги нафақат
ўзаро товарларни ташишга тўсқинлик қилмоқда, балки учинчи давлатлар томонидан ушбу
йўналишдан фойдаланиш жозибадорлиги ҳам пасайтирилмоқда.
Бундан ташқари, ТДТдаги мамлакатларнинг ривожланиш даражаси бир-биридан
тубдан фарқ қилади. Каспий денгизи қирғоқларида инфратузилмани модернизация қилиш
давом этаётган бўлса-да, унинг суръатлари секин, баъзан эса замонавий транспорт
меъёрларидан ҳам ортда қолмоқда.
Кейинги йилларда Туркий давлатлар ташкилоти доирасида кўп томонлама ва узоқ
муддатли алоқаларни концептуал-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган дадил
қадамлар ташланди.
Туркий дунё Хартияси мазкур уюшманинг 2024 йил 6 ноябрь куни Бишкек
шаҳрида ўтказилган 11-саммитида қабул қилингани муҳим ташаббус бўлди. Хартия ўзаро
ҳурмат, ишонч ва очиқлик тамойилларини мустаҳкамлаш мақсадида 2023 йил 3 ноябрда
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф этилган эди. [3]
Ҳужжат иқтисодиёт, хавфсизлик ва маданий ҳамкорлик масалаларини ўз ичига
олган кенгроқ кун тартибига айланди.
Ушбу Хартиянинг қабул қилиниши билан кўплаб муҳим воқеалар юз берди ва яна
кутилмоқда: туркий дунё идеалларининг сақланиши ва мустаҳкамланиши ҳамда туркий
бирлик, муштарак мерос ва қадриятларнинг тимсолларини акс эттирувчи ТДТнинг янги
байроғининг қабул қилиниши ва муштарак алифбо ва тилни келажакда ривожлантириш ва
бошқалар.
Туркий давлатлар раҳбарлари ушбу ҳужжатни имзолаш орқали қардошлик
ришталарига устувор аҳамият бериш, ҳамжиҳатлик ва муштарак туркий дунёни сақлаш
ғоясини қабул қилдилар. Мазкур ҳужжат халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган
тамойилларига мувофиқ давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва тинчликни
мустаҳкамлашнинг янги тамойилларини белгилаб берди. Қолаверса, бу тамойилларни
туркий ҳамкорлик модели сифатида кўрсатиш мумкин. [4]
Сир эмаски, сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсатида Туркия
вектори кучайиб бормоқда, кўптомонлама ҳамкорликнинг институционал асоси сифатида
Туркий давлатлар ташкилоти намоён бўлмоқда. МДҲ маконининг айрим ҳудудларидаги
нотинч ва таҳликали вазият бу жараёнларга янгича мазмун ва динамика тақдим этмоқда.
Айниқса мудофаа саноатини модернизация қилиш ва диверсификация қилиш, маданий
бирликни мустаҳкамлаш, янги транспорт йўналишларини ривожлантириш борасида
фаоллик кўзга ташланмоқда. Шу нуқтаи назардан, Марказий Осиё давлатлари бу
ташкилотни кўпроқ кўпвекторли муносабатлар тизимининг муҳим элементи сифатида
қабул қилмоқда.
INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS
ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293
Volume 10, issue 1, February 2025
https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR
worldly knowledge
Index:
google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.
https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG
https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge
https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X
116
ХУЛОСА
Хулоса ўрнида қайд этиш мумкинки, Туркий давлатлар ташкилоти бугунги даврда
ўз
маконида
ҳамкорликнинг
янги
устувор
йўналишларини
излаш
учун
мувофиқлаштирувчи марказ сифатида қарор топмоқда. Бу асосан аъзо давлатлар ўртасида
сиёсий мулоқот, кўп қиррали ҳамкорлик ва қўшма ҳаракатларда, муштарак ёндашувларда
намоён бўлмоқда.
Шу нуқтаи назардан, умумий тарих ва географияга эга ТДТ минтақалараро савдо-
иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик алоқалари учун очиқ бўлган янги манзилга
айланишига айланиш учун барча имкониятларга эга.
Адабиётлар рўйхати:
1.
Organization of Turkic States.
https://www.turkicstates.org/en/gozlemci-ulkeler
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар
ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқи. 11.11.2022.
https://president.uz/uz/lists/view/5687
3.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар
ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи. 03.11.2023.
https://president.uz/uz/lists/view/6831
4.
Принята
Хартия
тюркского
мира.
25
ноября
2024
г.
https://turksam.manas.edu.kg/index.php/ru/strany/turkiye-kg-3/8628-prinyata-khartiya-
5.
Nazirov, M., Vorisova, K. Turkiy davlatlar integratsiyasiga doir strategik
yondashuvlar // O‘zbekistonda yangi iqtisodiy islohotlar sharoitida ziyorat turizmini
rivojlantirish: muammo va istiqbollar: xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya materiallari
to‘plami. 2023-yil 20-noyabr. – Тoshkent: ТDSHU, 2023. – B. 126-130.
6.
Vorisova, K., & Nazirov, M. (2023). Characteristics of Development of Integration
Processes Within the Organization of Turkish States. European Science Methodical Journal,
Volume 1, Issue 3, June, 11-17.
7.
Nazirov, M., & Qolqanov, N. (2024, May). The Optimized Algorithm Creation for the
Whole HE System. In 2024 4th International Conference on Advance Computing and
Innovative Technologies in Engineering (ICACITE) (pp. 1588-1592). IEEE.