INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS
ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293
Volume 10, issue 1, February 2025
https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR
worldly knowledge
Index:
google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.
https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG
https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge
https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X
496
Uzоqоvа Lоlа Аbdurаshitоvnа
SаmDCHTI tаdqiqоtchisi
l.uzаkоvа@mаil.ru
Tel: (90) 191-50-50
АЛИШЕР НАВОИЙ ҚАРАШЛАРИДА ИЛМ ВА МАЪРИФАТНИНГ
ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ
Илм эгаси, олим одам инсонларни жамиятни текширади, ўрганади, қандай инсон
жамиятнинг яхши, қандайи ёмон эканлигини тайин этади, одамлардаги хислатларни
тадқиқ этади, уларнинг қайсиси хайрли, қайсилари қабиҳ, зарарли эканлигини муайян
этади. Инсоннинг ҳақиқатан ким эканлигини, унинг яшашдан мақсади нима эканлигини,
қандай яшаш зарурлигини, қандай қилса, қайси йўлда юрса, яхши яшай олишини, қандай
принципларга асосланган жамият, яхши ё ёмон, нима қилса, мамлакат обод, халқ хушбахт
бўлишини таҳлил этади, ўргатади.
Алишер Навоий умрининг охирида битилган фалсафий ва ахлоқий –таълимий
йўналишдаги “Маҳбубул–қулуб” достони уч қисмдан иборат бўлиб, инсонийликни
эгаллашда муҳим ўрин тутади. Асарнинг учинчи қисми йигирма тўққизинчи мақолотида
мутафаккир илм тўғрисида қуйидаги фикрларни баён қилади:
Илм ўрганмоқ – эътиқодни мустаҳкамлаш учундир, аммо бойлик орттирмоқ учун эмас.
Саховатсиз бой – ёғинсиз булутга ўхшайди; илмига амал қилмаган олим –устига китоб
ортилган эшакка ўхшайди.
Байт: Ҳаммол қимматли юк ташиса ҳам,
Унга иш ҳақи бир –икки чақадан бошқа наф тегмайди.
( Ҳаммол нафис рахт ила гар урса қадам,
Йўқ наф анга ғайри музд бир –икки дирам
.) (37- Танбеҳ)
Алишер Навоий учун илм бу – ҳамма масалаларни ҳал қилувчи воситадир:
Улум ичра менга то бўлди мадҳал,
Топилмас мушкили мен қилмаган ҳал.
Бу билан мутафаккир дунёдаги ҳар қандай қийин масалалар илм туфайли ҳал
бўлишини, энг мушкул ишларнинг ҳам ечими топилишига эътиборни қаратади.
Ижодкор қуйидаги байтда ҳар қандай мушкулотнинг калити бўлган илм хазинасини
ёшликдаёқ эгаллаш лозимлигини уқтиради:
Йигитликда йиғ илмнинг махзани,
Қарилик чоғи харж қилғил ани.
1
Алишер Навоий. Маҳбуб ул-қулуб. МАТ.Ж. 14. –Тошкент: Фан, 1998. – Б. 90.
INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS
ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293
Volume 10, issue 1, February 2025
https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR
worldly knowledge
Index:
google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.
https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG
https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge
https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X
497
Кексалик чоғида илм асқотишини таъкидлайди. Табиийки, ёшликда
тана соғлом,
бақувват, хотира эса тиниқ бўлади. Бу эса ўрганилганлар онг-шууримизда бир умрга
муҳрланиб қолишининг гаровидир. Ҳадиси шарифда айтилганидек, “Ёшликда олинган
билим – тошга ўйилган нақшдир”.
Алишер Навоий таъбирича, илм олиб, унга амал қилмаган киши мисоли ерни ҳайдаб, уруғ
сепмаганга ёки уруғ сепиб, уруғидан ҳосил олмаганга ўхшайди.
Улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий илмни, илмли одамларни ғоят қадрлаб:
Киши ким қилса олимларга таъзим,
Андоқки қилур Пайғамбарларга таъзим
, –дея насиҳат қилади.
Юқоридаги таъкид, фалсафий категория бўлган алоҳидаликни ўзида намоён қилиб,
мутафаккирнинг илм аҳлига бўлган юксак муносабатини намоён қилади.
“Фарҳод ва Ширин” достонида Навоий илм орқали Фарҳоднинг ақл идрокли,
билимдон,
камтар,
ҳунарманд,
иродали, инсонпарвар ва эътиқодли
инсон
бўлганлигини кўрсатади. Мазкур достонни ўқиган ўқувчи инсоннинг етуклигини
кўрсатувчи сифатлардан бири – илм эгаллаш эканига иқрор бўлади:
Жаҳонда қолмади, ул етмаган илм,
Билиб тасдиқини касб этмаган илм
Кўринадики, Ҳазрат Навоий Фарҳоддаги инсоний хислатларни мадҳ этиб, у илм
эгаллаш билан чекланиб қолмай, ватанпарварлик, инсонийлик фазилатларини ҳам чуқур
эгаллаганлигини таъкид этади.
Аслида, инсон зеҳнини, фикрини қилич каби ўткир
қиладиган восита илм эканлиги рад қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Илмсиз инсон
мевасиз дарахтга қиёсланади. Илм дарахт меваларидек кишига озуқа бериб, унга
маданият, маърифат дунёси эшикларини очади. У орқали яхши-ёмонни фарқлаш,
қариндош-уруғнинг
фазилатларини англаш, ҳалолни ҳаромдан ажратиш қонун-
қоидаларини ўрганиш мумкин.
Навоий “Ҳайратул-аброр” ва “Маҳбуб ул-қулуб” асарларида кўча-кўйда сангиб юрувчи
қаландарлар, сохта шайх-сўфийлар, бадмаст риндларни қоралаб, танқид остига олса, “Мажолис ун-
нафоис” асарида дарвештабиат олим-шоирлар ва ҳунар аҳлини барча учун намуна бўладиган
хушхулқ инсонлар сифатида қаламга олади. Чунончи: “Амир Давлатшоҳ (Давлатшоҳ
Самарқандий) хуштаъб ва дарвешваш ва кўп салоҳиятлик йигитдур. Гўшае ихтиёр қилиб, фақр ва
даҳқанат (деҳқончилик) била қаноат қилди ва фозил ва камолот иқтисоби (касби) била умр
ўтказди”
. Ёки Амир Маҳмуд Барлос ҳақида Навоий бундай дейди: “...дарвешваш ва фониймашраб
(фано бўлишга мойил) ва бетакаллуф кишидур, табъи солим (бутун) ва хулқи карими бор”. Бу
сифат, шоирнинг ёзишича, Хожа Маҳмуд, Мавлоно Масъуд, Мавлоно Ҳожи, Мир Ҳусайн Али
Жалойир; шаҳзодалардан Султон Аҳмад Мирзо, Султон Муҳаммадларнинг табиатида мавжуд экан.
2
Алишер Навоий. Фарҳод ва Ширин. МАТ.Ж. 8. –Тошкент: Фан, 1991. – Б. 510.
3
Алишер Навоий. Фарҳод ва Ширин. МАТ.Ж. 8. –Тошкент: Фан, 1991. – Б. 74.
4
Алишер Навоий. Мажолис ун-нафоис. МАТ.Ж. 13. –Тошкент: Фан, 1991. – Б. 135.
INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS
ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293
Volume 10, issue 1, February 2025
https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR
worldly knowledge
Index:
google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.
https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG
https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge
https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X
498
Султон Муҳаммадни Навоий “табъи дарвешу ўзи шоҳнишон..., қаноат кўнимининг хокнишини,
илму зако аҳлининг ягонаси, фақру фано хайлининг бенишонаси”, дея таъриф этади
.
Айтиш мумкинки, ўзида ижодкорлик, олимлик, сиёсатдонлик ва дарвешлик хусусиятларини
мужассамлаштирган Ҳазрат Навоий учун дарвешлик комил инсонга хос барча хусусиятлар
тизими сифатида эътироф этилган.
Навоий бадиий-фалсафий дунёқараши моҳиятини англаш учун, албатта, XV–XVI
асрларда Ўрта Осиёда етакчи диний-фалсафий мафкура ҳисобланган тасаввуф таълимоти
ғояларидан ҳамда унинг бевосита таъсири остида шаклланган сўфиёна адабиёт
намуналаридан ҳам етарлича бохабар бўлиш даркор. Чунки “Тасаввуф адабиётини
ўрганмасдан ўрта асрлар мусулмон Шарқи маданий ҳаёти ҳақида аниқ тасаввурга эга
бўлиш мумкин эмас”
. Ҳазрат Навоий назмиётининг ҳам ирфоний адабиётда беқиёс
саналиши сабаби унинг мана шундай фалсафий муҳитда камолга етганлигидир.
Нақшбандия тариқати вакили Алишер Навоий учун ҳам назмда қалам тебратишдан асосий
муддао назмбозлик ёки қофияни маржондек тизиш эмас, балки, кўнглида лиммо-лим
бўлган ориф руҳи ва ҳолини уни ҳазм қила оладиган ўқувчисига тортиқ қилиш эди.
Ижодкор шеърнинг мақсадини ҳам шундан келиб чиққан ҳолда белгилайди. Навоий
назмнинг мақомини “эъжоз” – мўъжизавийлик мақоми билан тенглаштирир экан, у қайси
суратда бўлмасин (ғазалми, рубоийми, қитъами, фардми ва ҳ.к.) унинг замирида маъни
бўлиши кераклигини, назм бўлсаю маъниси бўлмаса аҳли маъни олдида эътибори
бўлмаслигини таъкидлайди:
“Бўлмаса эъжоз мақомида назм,
Бўлмас эди Тенгри каломида назм.
Назмда ҳам асл анга маъни дурур,
Бўлсун анинг сурати ҳарне дурур.
Назмки, маъни анга марғуб эмас,
Аҳли маоний қошида хўб эмас”
Адабиётнинг предмети инсонга қаратилганлиги боис у инсон руҳий кечинмаларини
тасвирлаш билан чекланмай, балки унинг маънавий комиллигига ҳам масъул ҳисобланади.
Навоий буни яхши тушунган ҳолда ўзининг ҳар бир девонини анъанавий ҳамд ва
наътлардан ташқари ирфоний-фалсафий мазмундаги шеър ва байтлар билан бойитади.
Орифона ғазалларнинг мазмун-мундарижасини тадқиқотчи К.Муллахўжаева
қуйидагича таърифлайди: “Дунёни мукаммал идрок этиш, зотни сифатда, моҳиятни
ҳодисада кўра олиш, ўзликни англаш, Ҳаққа – моҳиятга етишиш учун ҳаракат, нафсни
енгиш сингари масалалар ва энг муҳими, шу сифатларни ўзида жамлаган комил инсон ва
комиллик ҳақидаги қарашлар орифона ғазалларнинг бош ғояси ва асосий мазмунини
ташкил этади”
. Мазкур фикрни нафақат аллома ғазалларига, балки унинг бошқа турдаги
барча шеърлари мазмунига кўра бемалол қўллаш мумкин.
5
Комилов Н. Тасаввуф. –Тошкент:Mовароуннаҳр – Ўзбекистон, 2009. –176-б.
6
Бертельс Е.Э. Суфизм и суфийская литература. – Москва: Наука, 1965. –54-б.
7
Раззоқов А. Навоий шеъриятида ирфоний руҳ ва мазмун // “Aлишер Навоий ижодий меросининг
умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” халқаро илмий анжуман материаллари. –
Навоий. 2017. –188-бет.
8
Муллахўжаева К.Т. Алишер Навоий ғазалларида тасаввуфий тимсол ва бадиий санъатлар уйғунлиги. НДА.–
Тошкент: 2005. – 14-15-б.
INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCHERS
ISSN: 3030-332X Impact factor: 8,293
Volume 10, issue 1, February 2025
https://wordlyknowledge.uz/index.php/IJSR
worldly knowledge
Index:
google scholar, research gate, research bib, zenodo, open aire.
https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=wosjournals.com&btnG
https://www.researchgate.net/profile/Worldly-Knowledge
https://journalseeker.researchbib.com/view/issn/3030-332X
499
Хулоса қилиб айтганда, Алишер Навоийнинг тасаввуфий қарашларида илм ва
маърифат, инсон эрки масалаларига алоҳида эътибор қаратилган, тасаввуф анъанасидаги
соликнинг Олий мутлақ зот моҳиятида ўзликдан буткул фориғ бўлиш ғояси Алишер
Навоийнинг ирфоний қарашларида мужассам. Алишер Навоий фикрича, мутлақ ўзликни
йўқотиш, жисман маҳв бўлиш маъносида эмас, балки шахс маънавий камолотининг
муайян даражаси сифатида талқин этилади. Навоий учун ориф комил инсон тимсоли
саналади.