Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати турли маҳаллий таъсирларга дучор бўлади, шунингдек, одам организмида содир бўладиган барча физиологик ва патологик жараёнларни акс эттиради (Закиров Т.В., Пийрийев А.А., 2015). Болалик даврда оғиз бўшлиғида механик ва кимёвий жароҳатлар тез-тез учрайди (Страхова С.Ю. ва ҳаммуаллиф.). Ҳаётнинг бошланғич йилларида оғиз бўшлиғи, шиллиқ қаватининг жароҳатлари катта аҳамиятга эга, шунинг учун ҳар бир стоматолог ушбу тоифадаги болаларга стоматологик ёрдам кўрсатишни тўғри режалаштириш имкониятига эга бўлиши муҳимдир