Тадқиқотимизнинг бу қисмида чуқур фторланган лак “Нанофлюор” - янги авлод биофаол фторга эга лаки билан бирга R.O.C.S препарати воситасида реминераллаштирувчи давонинг кариес профилактикасида самарасини ўргандик. Ялпиз ва мева таъмли реминераллаштирувчи гел R.O.C.S - махсус аппликация креми, болалар тишлар эмалини қайта тиклаш учун уникал формуласи, биокалций ва фосфорга эгалиги билан фарқ қилади. Кариеснинг профилактикаси, тишлар эмалини мустаҳкамлаш ва уларда минерал мувозанатни сақлаш учун қўлланилади.