Анестезиологнинг анестезия пайтида асосий вазифаси болани операцион стрессдан ҳимоя қилишдир. Анестезиянинг етарлилигини интраоператив баҳолаш клиник маълумотларга (юрак тезлиги, қон босими) ва лаборатория текширувларига кўра амалга оширилади. “Стресс гормонлари”дан кортизол (Ко) ва соматотропик гормон (СТГ) жарроҳлик жароҳатларига энг ишончли “жавоб”, уларнинг даражаси стресс остида кўтарилади. Кортизол буйрак усти пўстлоғидан ажралиб чиқади, у чиқарилганда периферик қон томир қаршилиги пасаяди, юрак ҳайдаши ошади ва тўқима қон оқими яхшиланади, буйраклар орқали суюқлик ва натрийни ушлаб туради ва инсулиннинг таъсири бостирилади, буларнинг барчаси жигарда глюконеогенез билан биргаликда гипергликемияни келтириб чиқаради.