Ҳозирги кунда Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ер кураси аҳолиси орасида кузатилаётган касалликлар номенклатурасида қатор ўзгаришларни, жумладан янги турдаги касалликларнинг аникланиши, касалликлар клиникасидаги симтоматик номутаносибликлар ёки янгича этиоомилларнинг асоратидан организм химоя тизимидаги ўзгаришларни санаб ўтишимиз мумкин. Сўнгги йилларда олиб борилган изланишлар тишжағ аномалияларидаги морфофункционал ўзгаришларига нафақат танадаги умумий касалликлар ёки экологик салбий омиллар балки, оғиз бўшлиғи микробиоценозидаги ўзгаришлар, гомеостатик мувозанатни бузилишига ва айнан макро-микроэлемент кўрсаткичига таъсири хам сабаб бўлишини кўрсатмокда.