Ҳозирги бозор иқтисодиѐтини таркибий ўзгартириш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаш шароитида республикамиз ва унинг ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш устувор вазифалардан ҳисобланмоқда. Ушбу соҳа фаолиятини ривожлантириш борасида давлатимиз томонидан бир қатор имкониятлар ва имтиѐзлар яратилиб, комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.