Шундай қилиб, остеопороз суяк минерал зичлиги пасайиши ва суяк тўқималарининг микроархитектурасининг бузилиши билан кечадиган касаллик бўлиб, аёлларда перименопауза даврида кўпроқ учрайди, ушбу касалликни келтириб чиқарадиган хавф омиллари орасида қонда Са миқдорининг етишмаслиги, Витамин D етишмовчилиги, 3 ойдан ортиқ глюкокортикоидларни қабул килиш каби омиллар етакчи ўринни эгалламоқда. Аёлларда кечадиган умумий остеопороз стоматологик касалликлар келтириб чиқаради ва ушбу контингентдаги аёлларда стоматологик ёрдам ташкил қилишни талаб қилади.